ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2024 й. ПҚ-20-сон "Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2024 й.

N ПҚ-20



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТЎСИҚСИЗ ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳада тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг туризм инфратузилмаси ва маданий мерос объектларида эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда туризмда барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратишни назарда тутувчи тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ушбу соҳадаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакатимиз бўйлаб қулай шароитларда саёҳат қилишлари учун туризм инфратузилмасининг имкониятларини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

туристик индустрия объектлари, маданият ташкилотлари ва маданий мерос объектлари, шу жумладан музей, театр ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳаси субъектлари, шу жумладан, туроператор ва турагентлар, жойлаштириш воситалари эгалари ҳамда транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, саёҳат давомида ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи фуқароларни рағбатлантириш;

ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз саёҳат қилишлари учун республикамизда яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг хабардорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда туризм индустрияси объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш.


2. Қуйидагилар:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уларнинг саёҳат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

2024 йилда маданий мерос объектларида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур 2-иловага мувофиқ;

2024 йилда музейлар ва концерт-томоша объектларида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, 2024 йилдан бошлаб:

а) маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади;

б) темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда уларга эгалик қиладиган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади;

в) ҳар йили Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида хорижий туризм бозорларида мамлакат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизигача бўлган қисми:

республиканинг тўсиқсиз туризм салоҳиятини хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун инфотурлар ташкил қилиш;

халқаро ва хорижий туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида мамлакатимизнинг тўсиқсиз туризм йўналишидаги салоҳиятини намойиш қилиш учун тарғибот ва тарқатма материалларни тайёрлаш;

"Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасида "Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм" экспозициясини ташкил қилиш учун йўналтирилади;

г) 2027 йил 1 январга қадар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;

эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлар суммаси ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, ушбу тадбиркорлик субъектларига ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга - 2 миллион сўм;

юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга - 1 миллион сўм.


5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда тўсиқсиз туризмни янада ривожлантириш бўйича тегишли стандартларни ишлаб чиқсин. Бунда:

юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун аравачалар, қўлтиқтаёқларнинг мавжудлиги;

меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, мотеллар, санаторийлар ва бошқа туристик объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликларнинг яратилиши;

юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарнинг кириш қисмида аудио ва матнли маълумотларнинг тақдим этилиши;

бошқа турдаги қулайликлар яратиш бўйича талаблар жорий этилиши инобатга олинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan airways" АЖ билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар "Ижтимоий хизмат" электрон платформасининг транспорт чипталарини харид қилиш бўйича онлайн платформалар билан интеграция қилинишини таъминласин.


7. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар тўсиқсиз туризм йўналишида давлат томонидан қўшимча рағбатлантириш тартиб-механизмларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари, Интернет ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-20-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз

туризм   инфратузилмасини   ривожлантириш

ва уларнинг саёҳат қилишлари учун қулай

шарт-шароитлар яратиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

        

Т/р

Чора-тадбир номи

    

Амалга ошириш шакли

     

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбаси

    

Масъул ижрочилар

      

1.

Тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссия) ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқлаш.


Республика комиссияси ва унинг ҳудудий ишчи гуруҳлари таркибини шакллантириш


2024 йил

1 январь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Республика комиссияси томонидан ҳудудларда туризм инфратузилмаси, шу жумладан, маданият ташкилотлари, савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш шохобчалари, кинотеатрлар, хиёбонлар, тематик боғлар ҳамда уларга туташ йўллар, уларнинг ҳудуди ва атрофидаги санитария-гигиена шохобчалари, жамоат транспортида (шу жумладан метрополитенда), темир йўл вокзаллари, автовокзаллар ва аэропортлар, шунингдек, табиий муҳофаза этиладиган ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун тўсиқлик қилаётган мавжуд муаммоларни ўрганиб, тўлиқ хатловдан ўтказиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

1 март


Хатлов якунлари бўйича ҳудудларда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Йўл хариталари

2024 йил

1 апрель


2.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун "Uzbekistan.travel" ягона миллий туристик ахборот порталидан фойдаланиш имкониятини яратиш. Бунда, шу жумладан кўзи ожиз ва заиф эшитувчи шахслар ахборот порталидан фойдаланиши учун шароит яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун турпакетларни жойлаштириш ва уларга саёҳат қилишлари учун бошқа имкониятлар яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024 йил

1 мартдан

бошлаб

доимий

равишда

Туризмни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Туризм жамғармаси) маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


3.

Тўсиқсиз туризм йўналишида яратилган имкониятларни намойиш этувчи фото ва видеороликлар тайёрлаш ва телевидение орқали бепул ёритиш.

Бунда, ҳар бир фото ва видеоролик намойишида сурдотаржимонлар иштирокини таъминлаш.


Режа-график

2024 йил

1 март

Туризм

жамғармаси

маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)


4.

Ногиронлиги бўлган шахсларга саёҳат ва экскурсия давомида туризм хизматларини кўрсатиш бўйича қўлланмалар ишлаб чиқиш ва нашр этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 март

Туризм

жамғармаси

маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)дан мутахассисларни жалб қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари учун тўсиқсиз туризм бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш.


Режа-график

2024 йил

1 апрель

Туризм

жамғармаси

маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Конигил туризм қишлоғи тажрибасидан келиб чиқиб, республиканинг ҳар бир ҳудудида ногиронлиги бўлган болалар учун миллий ҳунармандчилик терапияси фаолиятини ташкил этиш.


Қўшма

чора-тадбирлар режаси

2024 йил

1 апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), "Ҳунарманд" уюшмаси (У.Абдуллаев), Ижтимоий хизматлар миллий агентлиги (М.Оллоёров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


7.

Меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига инфратузилмани ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

15 март

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


8.

Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган қуйидаги халқаро умумэътироф этилган стандартларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, хусусан:

Туристик ахборот идоралари - Туристик ахборот ва қабул қилиш хизматлари - Талаблар (ISO 14785:2014);

Туризм ва тегишли хизматлар - Пляжлардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар ва тавсиялар (ISO 13009:2015);

Кўзи ожизлар ва кўриш имконияти чекланган одамлар учун ёрдамчи маҳсулотлар - Юриш учун сиртқи тактил кўрсаткичлар (ISO 23599:2019);

Стандартлар ҳаммабоплигини таъминлаш бўйича қўлланма (ISO/IEC Guide 71:2014).


Амалий

чора-тадбирлар

2024 йил

давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ижтимоий хизматлар миллий агентлиги (М.Оллоёров), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Сатторов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга ҳар қандай шикаст етказилишининг олдини олган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетларини ўрнатиш ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотларни жойлаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024

йилдан

бошлаб

доимий

равишда


Давлат бюджетидан маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида


Маданий мерос агентлиги (Б.Абдукаримов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Авиа, темир йўл ҳамда автобус билетларини харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун тактил ҳамда овозли функцияли дисплейларни жорий қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2024

йилдан

бошлаб

доимий

равишда

Ижрочилар

маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Маҳкамов), "Uzbekistan airways" АЖ (Ш.Худайкулов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З.Нарзуллаев)


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-20-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йилда маданий мерос объектларида

тўсиқсиз туризм инфратузилмасини

ривожлантириш бўйича

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

          

Т/р

Туман (шаҳар)

номи

  

Объект номи

   

Манзили

      

Талаб этиладиган

маблағ

    

Молиялаштириш

манбаи

      

Қорақалпоғистон Республикаси


21,1 млн сўм


1

Мўйноқ тумани


Тоқмақ ота мақбараси

"Учсой" ОФЙ

11,3 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Қораўзак тумани

Шайх Жалил бобо мақбараси


"Қўйбақ" ОФЙ

9,8 млн сўм

Андижон вилояти


78 млн сўм


1

Асака тумани


Хўжа Абдулло Туғдор мақбараси


"Шодлик" МФЙ

6 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Жалақудуқ тумани


Қутайба Ибн Муслим зиёратгоҳи


"Қиличмозор" МФЙ


6 млн сўм

3

Қўрғонтепа тумани


Биби сешанба зиёратгоҳи


"Жаннатбулоқ" МФЙ


6 млн сўм

4

Марҳамат тумани


Хўжабосмон ота зиёратгоҳи


"Хўжаариқ" МФЙ

6 млн сўм

5

Мингтепа ёдгорлиги


"Мингтепа" МФЙ

6 млн сўм

6

Тоштепа-Жингиртепа ёдгорлиги


"Чилон" МФЙ

6 млн сўм

7

Пахтаобод тумани

Ховускон ота зиёратгоҳи


"Файзобод" МФЙ

6 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

8

Отақўзи ота мадрасаси


"Қўрғонча" МФЙ

6 млн сўм

9

Хўжатақсим ота зиёратгоҳи


"Маърифат" МФЙ

6 млн сўм

10

Хонобод шаҳри

Фозилмон ота зиёратгоҳи


"Фозилмон" МФЙ

6 млн сўм

11

Хўжаобод тумани

Имом ота зиёратгоҳи


"Тошота" МФЙ

6 млн сўм

12

Манак ота зиёратгоҳи


"Бешқовоқ" МФЙ

6 млн сўм

13

Шаҳрихон тумани

Сегазақум зиёратгоҳи


"Сегазақум" МФЙ

6 млн сўм

Бухоро вилояти


28 млн сўм


1

Ғиждувон тумани

Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси


"Абдухолиқ Ғиждувоний" МФЙ


7 млн сўм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари

2

Когон тумани

Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси


"Ниёз Ҳожи" МФЙ

7 млн сўм

3

Бухоро шаҳри

Масжиди Калон


Ҳақиқат кўчаси

7 млн сўм

4

Мир Араб мадрасаси


Ҳақиқат кўчаси

7 млн сўм

Жиззах вилояти


242,1 млн сўм


1

Бахмал тумани

Ўсмат ота зиёратгоҳи


"Ўсмат" МФЙ

5,1 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

2

Зомин тумани

Ҳўжаи Сероб ота мажмуаси


"Навоий" МФЙ

42 млн сўм

3

Саид Бурхониддин авлиё Қилич Бурхониддин зиёратгоҳи


"Бешкуби" ҚФЙ,

Бешкуби қишлоғи


45 млн сўм

4

Қоплон ота зиёратгоҳи

(Авлиё тепа)


"Чорвадор" ҚФЙ,

Бешбулоқ қишлоғи


150 млн сўм

Қашқадарё вилояти


270 млн сўм


1

Шаҳрисабз шаҳри

Чубин мадрасаси


Ипак йўли кўчаси

10 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Қарши шаҳри

Одина масжиди


"Дарвозатутак" МФЙ

10 млн сўм

3

Бекмир мадрасаси


"Дарвозатутак" МФЙ

20 млн сўм

4

Қиличбек мадрасаси


"Дарвозатутак" МФЙ

10 млн сўм

5

Косон тумани

Ҳусам шайх ота тарихий мажмуаси


"Пудина" МФЙ

40 млн сўм

6

Касби тумани

Султон Мир Ҳайдар ёдгорлик мажмуаси


"Касби" МФЙ

20 млн сўм

7

Ғузор тумани

Мирижанда зиёратгоҳи


"Гулшан" МФЙ

10 млн сўм

8

Миришкор тумани

Исоқ ота зиёратгоҳи


"Помуқ" МФЙ

30 млн сўм

9

Муборак тумани

Муборак Мервазий зиёратгоҳи


"Сариққишлоқ" МФЙ

30 млн сўм

10

Қамаши тумани

Лангар ота зиёратгоҳи


"Кўкбулоқ" МФЙ

20 млн сўм

11

Ўғлонжон ота зиёратгоҳи


"Бобуртепа" МФЙ

20 млн сўм

12

Китоб тумани

Ҳазрати Башир мақбараси


"Башир" МФЙ

30 млн сўм

13

Хўжаилмкони мақбараси


"Илмкон" МФЙ

20 млн сўм

Навоий вилояти


50 млн сўм


1

Кармана тумани

Мавлоно Ориф Деггароний мақбараси


"Хазора" МФЙ

10 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Қосим шайх меъморий мажмуаси


"Хўжа Хисрав" МФЙ

10 млн сўм

3

Нурота тумани

Имом Ҳасан имом Ҳусайн зиёратгоҳи


"Деҳибаланд" МФЙ

10 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

4

Учқудуқ тумани

Бедар ота масжиди


"Айтим" МФЙ

10 млн сўм

5

Қизилтепа тумани

Боязид Бастомий масжиди


"Бўстон" МФЙ

10 млн сўм

Наманган вилояти


560 млн сўм


1

Наманган шаҳри

Ўнбир Аҳмад мақбараси


"Ўрта Ғирвон" МФЙ

20 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Чортоқ тумани

Султон Увайс Қараний мажмуаси


"Балиқкўл" МФЙ

40 млн сўм

3

Тўрақўрғон тумани


Ахсикент шаҳристони

"Гулқишлоқ" МФЙ

500 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар


Самарқанд вилояти


379 млн сўм


1

Самарқанд шаҳри

Бибихоним мажмуаси


Ислом Каримов кўчаси

9 млн сўм

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси маблағлари


2

Сарой Мулк Хоним мақбараси, кириш дарвоза ва мадраса қолдиқлари


Тошкент кўчаси

200 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

3

Оқсарой мақбараси


Оқсарой кўчаси

100 млн сўм

4

Чорсу cавдо гумбази


Регистон майдони,

Чорсу гумбази


20 млн сўм

5

Руҳобод мажмуаси (мақбара, мадраса, масжид ва минора)


Руи Гонсалес де

Клавихо кўчаси


50 млн сўм

Сирдарё вилояти


20 млн сўм


1

Сардоба тумани

ғочли сардоба" архитектура ёдгорлиги


"Гумбаз" ҚФЙ

10 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Ховос тумани

Кўҳна Ховос археологик ёдгорлиги


"Ховособод" МФЙ

10 млн сўм

Сурхондарё вилояти


65 млн сўм


1

Бойсун тумани

Хўжақўчқор ота

аномалик зонаси

        

"Падан"г ҚФЙ

15 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Олтинсой тумани

Сўфи Оллоёр мақбараси


"Вахшивар-1" МФЙ

10 млн сўм

3

Сариосиё тумани

Сангардак шаршараси


"Сангардак" МФЙ

15 млн сўм

4

Термиз тумани

Фаёзтепа буддавийлик монастири


"Янгиобод" МФЙ

10 млн сўм

5

Шеробод тумани

Хўжаикон туз ғори


"Чорбоғ" ҚФЙ

15 млн сўм

Фарғона вилояти


165 млн сўм


1

Фарғона шаҳри

XIX аср меъморий ёдгорлиги биноси (қурт уруғи заводи идораси)


"Наврўз" МФЙ

5 млн сўм

Фойдаланувчилар маблағлари

2

Черков биноси (Православ черкови)


"Наврўз" МФЙ

5 млн сўм

3

Амир Ҳизр Валий Подшоҳпирим зиёратгоҳи


"Ёрмозор" МФЙ

5 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


4

Марғилон шаҳри

Сайид Аҳмадхўжа мадрасаси


қбол" МФЙ

5 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


5

Бурҳониддин Марғиноний ёдгорлик мажмуаси


"Пичоқчи" МФЙ

5 млн сўм

6

Улуғмозор зиёратгоҳи


"Машад" МФЙ

5 млн сўм

7

Убайдуллоҳхон мақбараси


"Чароғон" МФЙ

5 млн сўм

Фойдаланувчилар маблағлари

8

Хўжа Маъоз ва Мўйи Муборак ёдгорлиги зиёратгоҳи


"Хўжа Маъоз" МФЙ

5 млн сўм

9

Пири Сиддиқ зиёратгоҳи


"Йўрмадўз" МФЙ

5 млн сўм

10

Қиргулиазиз зиёратгоҳи


"Надирмат" МФЙ

5 млн сўм

11

Қўқон шаҳри


Худоёрхон ўрдаси


"Ғишткўприк" МФЙ

5 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


12

Миён Ҳазрат мадрасаси


"Қаймоқли гузар" МФЙ

5 млн сўм

13

Модарихон мақбараси


"Нонвойлик гузар" МФЙ

5 млн сўм

14

Даҳмаи Шаҳон мақбараси


"Нонвойлик гузар" МФЙ

5 млн сўм

15

Дастурхончи мадрасаси


"Янги Чорсу" МФЙ

5 млн сўм

16

Олимжон ҳожи қабулхонаси


"Нонвойлик гузар" МФЙ

5 млн сўм

17

Ҳожибек мадрасаси


"Калвак" МФЙ

5 млн сўм

18

Зимбардор мадрасаси


"Исфара гузари" МФЙ

5 млн сўм

19

Хуржун мадрасаси


"Янги Чорсу" МФЙ

5 млн сўм

20

Бой уйи меъморий обидаси


"Қаландархон" МФЙ

5 млн сўм

21

Алихон ҳожи мадрасаси


"Қаландархон" МФЙ

5 млн сўм

22

Мадраса биноси


"Вақф Чорсу" МФЙ

5 млн сўм

23

Мамарасул бой уйи


"Исфара гузари" МФЙ

5 млн сўм

24

XIX аср меъморий ёдгорлиги биноси (Крафтлар уйи)


"Устабозор" МФЙ

5 млн сўм

25

Адабиёт музейи (Собиқ рус банки)


"Ғиштлимасжид" МФЙ

5 млн сўм

26

Норбўтабек мадрасаси


"Нонвойлик гузар" МФЙ

5 млн сўм

Фойдаланувчилар маблағлари

27

Жомеъ масжиди


"Исфара гузари" МФЙ

5 млн сўм

28

Меъморий ёдгорлик биноси (Симхаев уйи)


"Ғиштлимасжид" МФЙ

5 млн сўм

29

Тарихий ёдгорлик биноси (Рус черкови биноси)


"Азизтепа" МФЙ

5 млн сўм

30

XIX аср меъморий ёдгорлиги (Рус черкови биноси)


"Галабаққол" МФЙ

5 млн сўм

31

Чалпак мадрасаси


"Нонвойлик гузар" МФЙ

5 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


32

Абдулҳаким Халифа мақбараси


Зарафшон кўчаси

5 млн сўм

33

Мўйимуборак зиёратгоҳи


"Нурафшон" МФЙ

5 млн сўм

Тошкент вилояти


250 млн сўм


1

Ангрен шаҳри

Улуғсоғ ота мажмуаси


"Қорабоғ" МФЙ

10 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

2

Чинор бува зиёратгоҳи


"Геолог" МФЙ

10 млн сўм

3

Бекобод тумани

Бузрук бува мақбараси


"Ҳамза" МФЙ

10 млн сўм

4

Темиртаки ота мақбараси


"Ҳамза" МФЙ

10 млн сўм

5

Қизилмозор мақбараси


"Тақачи" МФЙ

10 млн сўм

6

Бўстонлиқ тумани

Шайх Умар Вали Боғистоний зиёратгоҳи


Боғистон қишлоғи

10 млн сўм

7

Ҳазрати мулла зиёратгоҳи


Сиджак қишлоғи

10 млн сўм

8

Довуд невара зиёратгоҳи


Боғистон қишлоғи

10 млн сўм

9

Чинор зиёратгоҳи


Чорвоқ қишлоғи

10 млн сўм

10

Зангиота тумани

Садир ота зиёратгоҳи


"Гулбоғ" МФЙ

10 млн сўм

11

Қибрай тумани

Қиличли ота зиёратгоҳи


"Навбаҳор" МФЙ

10 млн сўм

12

Кўктўнли ота зиёратгоҳи


"Навбаҳор" МФЙ

10 млн сўм

13

Нурафшон шаҳри

Ахтам Саҳоба қабристони


"Гузар" МФЙ

10 млн сўм

14

Мушук ота зиёратгоҳи


"Наврўз" МФЙ

10 млн сўм

15

Оққўрғон тумани

Шомиркари авлиё зиёратгоҳи


Шохрухия қишлоғи

10 млн сўм

16

Оҳангарон тумани

Қорихона зиёратгоҳи


Шовгоз қишлоғи

10 млн сўм

17

Пайғамбар ота зиёратгоҳи


Дўстлик қишлоғи

10 млн сўм

18

Ғойиб ота зиёратгоҳи


Убайд қишлоғи

10 млн сўм

19

Паркент тумани

Заркент ота зиёратгоҳи


Заркент қишлоғи

10 млн сўм

20

Сўқоқ бува зиёратгоҳи


Сўқоқ қишлоғи

10 млн сўм

21

Ўрта Чирчиқ тумани


Кўкбулоқ ота зиёратгоҳи


Янги турмуш қишлоғи

10 млн сўм

22

Чиноз тумани

Саид Баттол ғози зиёратгоҳи


"Янги маҳалла" МФЙ

10 млн сўм

23

Юқори Чирчиқ тумани


Ийк ота зиёратгоҳи


"Ийк ота" МФЙ

10 млн сўм

24

Пистали бобо зиёратгоҳи


"Жамбул" МФЙ

10 млн сўм

25

Янгийўл тумани

Саид ота қабристони


"Саид ота" МФЙ

10 млн сўм

Хоразм вилояти


175 млн сўм


1

Хива тумани

Нуруллабой ҳовлилари


"Янгитурмуш" МФЙ

30 млн сўм

"Ўзмиллийбанк" АЖ маблағлари

2

Нуруллабой мадрасаси


"Янгитурмуш" МФЙ

10 млн сўм

3

Иброҳим Хўжа уйи


"Янгитурмуш" МФЙ

20 млн сўм

4

Исфандиёрхон қабулхонаси


"Янгитурмуш" МФЙ

15 млн сўм

5

Паҳлавон Маҳмуд мақбараси


"Ичан қалъа" МФЙ

30 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


6

Саид Муҳаммад Моҳирўй мажмуаси


"Мевастон" МФЙ

20 млн сўм

7

Ёкуббой Хўжа мадрасаси


"Ичан қалъа" МФЙ

10 млн сўм

8

Урганч шаҳри

Суратхона галереяси (почта) биноси


Ўзбекистон кўчаси

20 млн сўм

9

Салимжонов Қосимжон комплекси уй идораси


Тинчлик кўчаси

20 млн сўм

Тошкент шаҳри


262 млн сўм


1

Бектемир тумани

Қўйлиқ ота мақбараси


Фарғона йўли кўчаси

36 млн сўм

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

2

Миробод тумани

Темирйўлчилар маданият саройи биноси


Амир Темур кўчаси

24 млн сўм

3

Шайхонтоҳур тумани


Кўкалдош мадрасаси


Навоий кўчаси

42 млн сўм

4

Қалдирғочбий мақбараси

(Шайх Ҳованд Тоҳур мажмуаси)


Навоий кўчаси

16 млн сўм

5

Кўк масжид


Кўк масжид кўчаси

16 млн сўм

6

Хўжа Аҳмадбой масжиди


Ўзгариш кўчаси

16 млн сўм

7

Олмазор тумани

Шарофиддинбой масжиди


Фаробий кўчаси

18 млн сўм

8

Аброр Ҳидоятов номли драма театри биноси


Зарқайнар кўчаси

18 млн сўм

9

Каллахона масжиди


Сақчимон кўчаси

18 млн сўм

10

Чилонзор тумани

Хайробод Эшон мақбараси (Хайробод Эшон мажмуаси)


Қатортол кўчаси

22 млн сўм

11

Миробод тумани

Мингўрик шаҳристони


Моштабиб кўчаси

18 млн сўм

12

Олмазор тумани

Лангар ота мақбараси


Лангар кўчаси

18 млн сўм

     

Изоҳ: дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбалари ва харажатларига аниқлик киритилиши мумкин.

         

2 565,2 млн сўм, шундан:




Маданий мерос объектларини реставрация қилиш

ва тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар


1 485,2 млн сўм


маҳаллий бюджет маблағлари


913 млн сўм


тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари

167 млн сўм


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-20-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024 йилда музейлар ва концерт-томоша

объектларида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини

ривожлантириш бўйича

МАНЗИЛЛИ ДАСТУР

             

Т/р

Туман (шаҳар)

номи

      

Объект номи

     

Манзили

       

Амалга ошириладиган ишлар

     

Молиялаштириш манбаи

      

Қорақалпоғистон Республикаси


1

Нукус шаҳри

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи


Т.Қайипбергенов кўчаси, 52-уй

1. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи


С.Камалов кўчаси, 24-уй

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


Андижон вилояти


1

Андижон шаҳри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри


"Мустақиллик" МФЙ


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи


Абдурауф Фитрат кўчаси, 259-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


Бухоро вилояти


1

Бухоро шаҳри


"Арк" вилоят ўлкашунослик музейи


Абу Хафс Кабир,

"Арк" қўрғони


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маҳаллий бюджет маблағлари


2

Ситораи Моҳи Хоса халқ амалий безак санъати тарихи музейи


Ситораи Моҳи Хоса шоҳкўчаси, 47-уй, Амирлар ёзги саройи


Пандуслар ўрнатилади.

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


3

Бухорода ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи


Мирзо Саҳбо кўчаси, 17-уй, Зиндон обидаси


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


4

Имом ал-Бухорий мемориал музейи


Писташиканон кўчаси, "Истироҳат боғи"


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


5

Темирчилик ҳунари тарихи музейи


Меҳтар Анбар (Ҳақиқат) кўчаси, 17-уй, Кулита карвонсаройи


Пандуслар ўрнатилади.

Маҳаллий бюджет маблағлари


6

Тасвирий санъат музейи


Баҳоуддин Нақшбанд шоҳкўчаси, 41-уй


Пандуслар ўрнатилади.

7

Бухоро адабиёти тарихи музейи


Меҳтар Анбар кўчаси, Кўкалдош мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

8

Гиламлар музейи


Арабон (Меҳтар Анбар) кўчаси, Мағоки Аттор масжиди


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


9

Мутал Бурхонов уй-музейи


Баҳоуддин Нақшбанд шоҳкўчаси, 1/182-уй, 2-хонадон


Пандуслар ўрнатилади.

10

Бухоролик бой савдогар хонадони уй-музейи


А.Тўқай кўчаси, 70-уй, Убайдулла Хўжа хонадони


Пандуслар ўрнатилади.

11

Бухоро хаттотлик санъати тарихи музейи


Хўжа Нуробод кўчаси, 29-уй, Улуғбек мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

12

Бухоро ёғоч ўймакорлиги тарихи музейи


Хўжа Нуробод кўчаси, 31-уй, Абдулазизхон масжиди


Пандуслар ўрнатилади.

13

Қадимги Варахша ва кулолчилик санъати тарихи музейи


Баҳоуддин Нақшбанд шоҳкўчаси Лаби Ҳовуз мажмуаси, Нодир Девонбеги хонақоҳи


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


14

Когон тумани

Нақшбандия тариқати музейи


"Ниёзхожи" МФЙ, Қасри Орифон қишлоғи, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи


Пандуслар ўрнатилади.

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


15

Ромитан тумани

Ромитан туман тарихи музейи


Маҳмуд Самосий кўчаси

1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


16

Пешкў тумани

Абу Али ибн Сино мемориал музейи


"Афшона" МФЙ, Афшона қишлоғи


Пандуслар ўрнатилади.

17

Қоракўл тумани

Қадимги Пойкент тарихи музейи


"Янгиҳаёт" МФЙ, Шўробод қишлоғи


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган био санитария-гигиена шохобчаси қурилади.



Жиззах вилояти


1

Шароф Рашидов тумани


Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи


Зиёкор маҳалласи, Шароф Рашидов кўчаси, 51-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


4. Пандуслар ўрнатилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Жиззах шаҳри

Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали


Шароф Рашидов кўчаси, 4а-уй

1. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3

Зомин тумани

Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Зомин тумани тарихи филиали


Мустақиллик кўчаси, 69-уй

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


Қашқадарё вилояти


1

Шаҳрисабз шаҳри

Мақом музейи

Ипак йўли кўчаси,

3-уй

1. 15 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи


Тарихий марказ

1. 15 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


3

Шаҳрисабз маданият саройи


Ипак йўли кўчаси,

5-уй


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


4

Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси


Ипак йўли кўчаси,

3-уй


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


5

Қарши шаҳри

Қашқадарё тарихи ва маданияти давлат музейи


Бунёдкор кўчаси

1. 15 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


6

Қатағон қурбонлари музейи


Насаф кўчаси

1. 15 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


7

"Ватанпарвар" боғи


Ўзбекистон кўчаси,

9-уй


1. 15 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Санитария-гигиена шохобчасини тўлиқ мослаштириш ишлари амалга оширилади.


Навоий вилояти


1

Кармана тумани

Қосим шайх меъморий мажмуаси музейи


Садоқат кўчаси, 14-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


Маҳаллий бюджет маблағлари


2

Мавлоно Ориф Деггароний мажмуаси музейи


"Хазора" МФЙ, Деггарон қишлоғи


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


3

Қизилтепа тумани

Ўлкашунослик музейи


Ўзбекистон шоҳкўчаси, Маданият истироҳат боғи марказида


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


Наманган вилояти


1

Наманган шаҳри

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


Нодим Намангоний кўчаси, 41-уй


1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Косонсой тумани

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Косонсой тумани тарихи музейи филиали


Махдуми Аъзам кўчаси, 9-уй


1. Пандуслар ўрнатилади.


2. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Самарқанд вилояти


1

Самарқанд шаҳри

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи


Мирзо Улуғбек кўчаси, 148-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейи


А.Жомий кўчаси,

51-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


3

Садриддин Айний уй-музейи


Регистон кўчаси, 7Б-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


4

Хожа Абдулазиз Абдурасулов уй-музейи


Ҳожи Абдулазизов кўчаси, 49-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


5

Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи


Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


6

Мирзо Улуғбек музей мажмуаси


Ислом Каримов кўчаси


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


7

Қўшработ тумани


Эргаш Жуманбулбул ўғли уй-музейи


"Қўштамғали" МФЙ,

Қўрғон қишлоғи


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


8

Пахтачи тумани


Пахтачи тумани тарихи музейи


Зиёвуддин шаҳарчаси, "Нисит" ҚФЙ


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


9

Каттақўрғон шаҳри


Каттақўрғон шаҳри ўлкашунослик тарихий музейи


Ўзбекистон кўчаси, 105-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


Сирдарё вилояти


1

Гулистон шаҳри

Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи


Алишер Навоий шоҳкўчаси, 26-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Археология бўлими


Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 26-уй


1. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


Маҳаллий бюджет маблағлари

Сурхондарё вилояти


1

Термиз шаҳри

Сурхондарё вилояти санъат саройи


Ат-Термизий кўчаси

1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри


Истиқлол кўчаси,

26-уй


1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


Тошкент вилояти


1

Ангрен шаҳри

Ўлкашунослик музейи

Бунёдкор кўчаси, 19А-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


4. Пандуслар ўрнатилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Олмалиқ шаҳри

Ўлкашунослик музейи

Улуғбек кўчаси,

80-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


4. Пандуслар ўрнатилади.


3

Паркент тумани

Сўқоқ маданият маркази


"Чашма" МФЙ, Сўқоқ шоҳкўчаси


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


4

Чанги маданият маркази


"Семан" МФЙ, Баёт кўчаси


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Фарғона вилояти


1

Марғилон шаҳри


Увайсий уй-музейи

Навбаҳор кўчаси, 256-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


Маҳаллий бюджет маблағлари

2

Қўқон шаҳри

Муқимий ҳужра-музейи


Ҳамза кўчаси

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


3

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейи


Тароқчилик кўчаси

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


4

Адабиёт музейи

Истиқлол кўчаси

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


3. Мослаштирилган санитария-гигиена шохобчаси қурилади.


5

Жоме музейи

Фурқат кўчаси

1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Пандуслар ўрнатилади.


Хоразм вилояти


1

Хива шаҳри

Кўҳна арк


"Ичан-қалъа" МФЙ, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудуди


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 3 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


2

Зиндон


Пандуслар ўрнатилади.

3

Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

4

Қози калон мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

5

Қорихона


Пандуслар ўрнатилади.

6

Шерғозихон мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

7

Ислом Хўжа мадрасаси


1. 11 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 3 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


8

Янги услуб мактаби


Пандуслар ўрнатилади.

9

Жума масжиди


Пандуслар ўрнатилади.

10

Матпанабой мадрасаси


"Ичан-қалъа" МФЙ, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудуди

Пандуслар ўрнатилади.

11

Муҳаммад Амин Иноқ мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

12

Тош ҳовли саройи


Пандуслар ўрнатилади.

13

Тош ҳовли саройи ҳарам қисми


Пандуслар ўрнатилади.

14

Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

15

Абдуллахон

Мадрасаси


Пандуслар ўрнатилади.

16

Огаҳий уй-музейи


Пандуслар ўрнатилади.

17

Урганч шаҳри

Хоразм вилояти мусиқали драма театри


Ал-Хоразмий кўчаси, 32-уй


Пандуслар ўрнатилади.

Тошкент шаҳри


1

Мирзо Улуғбек тумани

Ўрол Тансиқбоев

уй-музейи


Бўз-1 мавзеси, 5-уй

1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

2

Сергей Есенин музейи

Лев Толстой берк кўчаси, 20-уй


1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


3

Мухтор Ашрафий уй-музейи


Буюк ипак йўли мавзеси, 15/25-уй


1. 5 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 2 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


4

Яккасарой тумани

Абдулла Қаҳҳор уй-музейи


Юнус Ражабий кўчаси, 26/1-уй


1. 3 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


5

Юнус Ражабий уй-музейи


Юнус Ражабий кўчаси, 20/1-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


6

Тамара Хоним уй-музейи


Тамара Хоним кўчаси, 1/41-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


7

Чилонзор тумани

Ғафур Ғулом уй-музейи


Арпапоя кўчаси,

1-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


8

Олмазор тумани

Ўзбекистон давлат табиат музейи


Зарқайнар кўчаси,

1-уй


1. 11 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 3 та планшет харид қилинади.


3. Пандусларга тутқичлар ўрнатилади.


9

Абдулла Қодирий мемориал музейи


Зарқайнар кўчаси,

6-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


10

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


Шароф Рашидов кўчаси, 3-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 3 та планшет харид қилинади.


3. Лифт/пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


11

Темурийлар тарихи давлат музейи


Амир Темур кўчаси, 1-уй


1. 10 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 3 та планшет харид қилинади.


3. Лифт/пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


12

Юнусобод тумани

Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад)

уй-музейи


Ифтихор-1 кўчаси, 26-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


13

Халқаро маданият карвон саройи


Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37А-уй


1. 2 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


14

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи


Шароф Рашидов кўчаси, 40-уй


1. 4 та аудиогид хизмати йўлга қўйилади.


2. Сурдотаржимонлар учун 1 та планшет харид қилинади.


3. Пандуслар ўрнатилади.


4. Санитария-гигиена шохобчаси тўлиқ мослаштирилади.


          

Изоҳ: дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида уларни молиялаштириш манбалари ва харажатларига аниқлик киритилиши мумкин.

          

1 296 млрд сўм, шундан:




Республика бюджети маблағлари


1 084 млрд сўм


Маҳаллий бюджет маблағлари

212 млн сўм


             

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 январь



















































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск