ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2024 й. ПҚ-21-сон "Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2024 й.

N ПҚ-21



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКОЛОГИК

ТУРИЗМНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Туризм хизматларини диверсификация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига экологик туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш ва унга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш орқали тоғли ва чекка ҳудудлар, тоғли ва чўл минтақаларидаги аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида:


1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда - экоҳудудлар) жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

экоҳудудларда жойлашган ер участкалари уларнинг тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага берилади;

Экология вазирлигига экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларнинг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш учун хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади;

экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларнинг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматларига ҳақ тўлаш Экология жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

туристик кластерлар ҳудудидаги туристик объектлар Экология, вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган енгил ва тез қуриладиган конструкция ҳамда экологик тоза қурилиш материалларидан барпо этилади;

экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларда туризм хизматлари инсон фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олишни назарда тутувчи экоҳудудларни ривожлантириш дастурларига мувофиқ кўрсатилади. Бунда, экоҳудудларни ривожлантириш дастурлари Экология вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


3. Қуйидагилар:

"Табиатга саёҳат" экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини 1-иловага мувофиқ;

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил қилиниши мумкин бўлган фаолият (хизмат) турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари ташкил этиладиган республикадаги йирик сув ҳавзалари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;

Экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластер лойиҳаларининг манзилли рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) икки ой муддатда экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластер лойиҳаларини амалга ошириш дастурини тасдиқласин.


5. Экология вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат қўриқхоналари буфер зоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини таъминласин:

ҳудуднинг мавжуд табиий ресурсларидан келиб чиққан ҳолда туристик сўқмоқлар, селфи зона ва пикник зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари ва ҳайвонларни масофадан кузатиш имконини берувчи фототурларни ташкил қилиш ҳудудларини белгилаш;

чиқиндиларни ташлаш ва экоҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари нуқталарини белгилаш ҳамда экологик талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш;

кемпинг, глэмпинг, ўтов, экоуйлар ва бошқа турдаги жойлаштириш воситалари жойлашувини белгилаш;

экоҳудудларга кириш қисмида электромобиллар учун қувватлантириш станциялари, кўчма ресторанлари мавжуд бўлган автотураргоҳлар жойлашувини белгилаш;

экоҳудудларда мавжуд туризм хизматлари ва туристик салоҳият тўғрисида маълумот олиш, экоҳудуднинг электрон туристик харитаси, сувенир маҳсулотлари савдоси ва бошқа хизматлар кўрсатадиган ташриф марказлари (visitor center) жойлашувини белгилаш.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология вазирлиги билан биргаликда экоҳудудларда туристик кластерларни ташкил қилиш учун салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторлар ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотларни, шу жумладан уларнинг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин. Бунда:

экоҳудудларда йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш харажатлариини хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан қоплаш бўйича музокаралар ўтказилишини таъминласин;

салоҳиятли хорижий инвесторларга лойиҳа таклифлари (объектлари) тўғрисида "Road-show" тақдимотлар ўтказсин;

ҳар чоракда хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича ташаббускорлар, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда туризм инфратузилмасини тезкор ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириб борсин.


7. Экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ер участкасини ижарага беришда қуйидагилар назарда тутилсин:

экоҳудудларни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

экоҳудуднинг экологик ҳолати ва туризмни ривожлантиришнинг барқарорлигини таъминлаш;

экоҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

экологик талаблар асосида туризм хизматларини диверсификация қилиш ва хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш;

энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

экоҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш;

инновацион ва замонавий туризм инфратузилмасини яратиш;

туризм хизматларини кўрсатувчилар ва истеъмолчилар ўртасида автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида ахборот алмашинувини тизимли йўлга қўйиш орқали ташриф буюрувчилар оқимини кўпайтириш;

экоҳудуддаги туристик сўқмоқлар ва йўл кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаб бориш;

янги туризм хизматларини (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиб бориш;

экоҳудуднинг ишлаб чиқилган бренди асосида тарғибот дастурларини амалга ошириш;

экоҳудуднинг рекреацион салоҳиятини ошириш;

туристик кластерларнинг ташриф марказларида туристлар ҳисобини юритиб боришни таъминлаш.


8. Белгилансинки:

а) давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар ер участкаларини ва давлат мулки объектларини ижарага беришдан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

50 фоизи - давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар ерларидан доимий фойдаланувчиларга;

10 фоизи - Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;

40 фоизи - Экология жамғармасига;

б) давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари ҳудудига кириш учун тўловлардан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

30 фоизи - Экология жамғармасига;

30 фоизи - маҳаллий бюджетга;

40 фоизи - давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари ерларидан доимий фойдаланувчиларга;

в) 2028 йил 1 январгача туристик кластерларда йўриқчи-йўл бошловчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари Туризмни қўллаб-қуватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

г) давлат буюртмачиларига харид жараёни очиқлигини таъминлаган ҳолда ўз ходимлари учун саёҳатларни экоҳудудларга ташкил қилиш мақсадида туроператорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра туристик маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади.


9. Экология вазирлиги:

а) "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси доирасида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги туристик кластерларда ташриф марказларини барпо қилиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ушбу ҳудудларда туристик сўқмоқларни қуриш лойиҳаларини амалга оширсин;

б) 2024 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи "Табиатга саёҳат" электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишга туширсин:

экоҳудудлардаги туристик кластерлар электрон харитаси;

туристик кластерларнинг ташриф марказларида тақдим этиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар;

ушбу ҳудудларга саёҳатни режалаштириш ва жойлаштириш воситаларини олдиндан банд қилиш;

мавжуд тоғ ва ғорлар, туристик сўқмоқлар ҳамда уларнинг имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар.

Бунда, энг яхши таклифни билдирган тадбиркорлик субъектлари уларни танлаш асосида Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилиниши мумкин.


10. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига:

экоҳудудларда туризм салоҳияти юқори бўлган туристик сўқмоқларни аниқлаш, улар бўйлаб яратиладиган инфратузилманинг (йўл кўрсаткичлари, кемпинг, дам олиш жойлари ва бошқа) жойлашувини белгилаш, шунингдек, уларнинг электрон харитасини ишлаб чиқиш учун маълумотлар шакллантиришга мутахассис ва маҳаллий аҳолини жалб қилиш;

ушбу қарорга 5-иловада белгиланган туман ва шаҳарларда автокемпинг лагерлари ташкил қилинадиган ҳудудларни белгилаш ваколати берилсин.


11. Белгилансинки, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2027 йил 1 январга қадар:

чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пасионатлар) ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари уч йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-238-сон қарорининг 5-банди "ер солиғи" сўзларидан кейин "ҳамда фойда солиғи" сўзлари билан тўлдирилсин.


13. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Табиатга саёҳат" экотуризмни ривожлантириш

МИЛЛИЙ ДАСТУРИ

             

Т/р

Чора-тадбирлар

номи


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Ижро учун

масъуллар


1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда - экоҳудудлар) жойлашган ер участкалари участкаларини уларнинг тоифасини ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага бериш;

экоҳудудларда жойлашган туристик кластерлар ташкил этиш учун ижарага бериладиган ер участкаларига йиллик ижара миқдорини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш;

экоҳудудларда жойлашган ер участкаларини туристик кластерлар ташкил этиш учун ижарага бериш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган намунавий шартномани ишлаб чиқиш;

Мазкур қарорнинг 3-иловасида белгиланган давлат қўриқхоналари буфер зоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари, ўрмон хўжаликларида туристик кластерлар фаолияти йўлга қўйиладиган ҳудудлар чегараларини белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

март

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилиш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024-2025

йиллар давомида

Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


3.

Экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерлар ҳудудида туристик объектларни қуриш учун енгил ва тез қуриладиган конструкция ҳамда экологик тоза қурилиш материалларга қўйиладиган норма ва талабларни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: қўшма идоравий ҳужжат.


2024 йил

март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


4.

Экоҳудудларда яқин беш йиллик даврда инсон фаолияти натижасида экология ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарарнинг олдини олишни назарда тутган ҳолда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: ҳар бир экоҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича режа-график.


2024 йил

апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


5.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон хўжаликлари ҳудудига кириш учун тўлов ундириш миқдори, тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, тўловларни электрон кузатиш имкониятини яратиш назарда тутилади.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


6.

Экоҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг брендини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: ҳар бир экоҳудуднинг брендини ишлаб чиқиш бўйича режа-график.


2024 йил

май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида йўл кўрсаткичларни маркировкалаш тартибини белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

8.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида қуйидагиларни назарда тутувчи туристик сўқмоқлар ташкил қилиш тартибини белгилаш:

туристик сўқмоқларга талаблар ва уларни ташкил қилиш;

туристик сўқмоқлар реестрини юритиш;

туристик сўқмоқларни белгиланган талаблар даражасида сақлаш мажбуриятини белгилаш;

туристик сўқмоқларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш;

туристик сўқмоқларнинг маршрут йўналишларини интернет хариталарда белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва стандарт лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


9.

Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тилида ва камида икки хорижий тилларда юритиладиган "Табиатга саёҳат" электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш:

туристик кластерлари ҳудудларининг электрон харитаси;

ташриф марказларида тақдим этиладиган хизматлар тўғрисида маълумотлар;

ушбу ҳудудларга саёҳатларни режалаштириш ва жойлаштириш воситаларини олдиндан банд қилиш;

республика ҳудудида мавжуд туристик сўқмоқлар ва улар имкониятлари тўғрисида маълумотлар.


Амалга ошириш шакли: платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2024 йил

август

Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


10.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил этиладиган ташриф марказларини (visitor center) қўйиладиган талабларни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: стандарт лойиҳаси.


2024 йил

май

-

Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


11.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудуди ва улар атрофидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12.

Туристик кластерлар ташкил қилиш учун салоҳияти юқори бўлган тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил қилиш.


Амалга ошириш шакли: режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режа-график.


2024 йил

май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


13.

Ўзбекистоннинг экотуризм харитасини ишлаб чиқиш ва чоп этиш.


Амалга ошириш шакли: экотуризм харитасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январдан бошлаб, доимий

Экология жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


14.

Қуйидаги жойлаштириш воситаларига тоифа (юлдуз) бериш тартибини белгилаш:

Глэмпинглар ва ўтовлар;

модулли меҳмонхоналар.


Амалга ошириш шакли: стандарт лойиҳаси.


2024 йил

июнь

-

Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


15.

Экоҳудудларда ўлжалардан ва табиат инъом этган маҳсулотлардан сувенирларни тайёрлашни йўлга қўйиш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил

апрелдан бошлаб, доимий

-

Савдо-саноат палатаси, Ҳунарманд уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


16.

Экоҳудудларда санитария-гигиена шохобчаларини қуришга қўйиладиган экологик талабларни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: стандарт лойиҳаси.


2024 йил

июнь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


17.

Экоҳудудларда туристларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


18.

Экоҳудудларда оммавий-маданий тадбирларни ташкил қилиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, мазкур ҳудудларда ташкил этиладиган тадбирларнинг ягона календарь режасини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Чўл ҳудудларида тадбиркорлик субъектларининг туристларга кўчат ва буталар экиш ҳамда дарахтлардан лабиринт хизматлари ташкил қилиш лойиҳалари учун кўчат ва буталарни харид қилиш тартибини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

июль

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


20.

Экоҳудудларда жойлаштириш воситаларини қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, уларни мустақил ва кўчма оқова сув тизими билан таъминлаш харажатларини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


21.

Экоҳудудларда туроператорлар томонидан туризм хизматларини ташкил қилиш давомида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи тартибни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Туризм қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


22.

Экоҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари харажатларининг қоплаб бериш тартибини белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


23.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсат бериш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш, онлайн тўлов ҳамда олинган рухсатномалардан фойдаланишни назорат қилиш механизмини ўз ичига олган ягона автоматлаштирилган электрон тизим ва унинг мобиль иловасини яратиш ҳамда уни Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинишини таъминлаш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил

давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги


24.

Республиканинг туман ва шаҳарларида табиат музейларини ташкил қилишни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


2024 йил

июль

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


25.

Экоҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, туризм ва унга ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда инвестиция дастурига киритиб бориш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил

давомида, доимий

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


26.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш:

йўриқчи-йўл бошловчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари, уларга тоифаларни белгилаш ҳамда малака сертификатини бериш тартиби;

экотуризм йўналишида туроператорлик фаолиятини амалга оширишда туристлар ҳаёти ва соғлигига жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи талабларни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва стандарт лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


27.

Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларнинг йиллик сонини аниқлаш тартибини белгилаш.


Амалга ошириш шакли: қўшма регламент лойиҳаси.


2024 йил

август

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги


28.

Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларнинг йиллик сонини аниқлаш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашуви тизимини жорий қилиш ҳамда ҳисобга киритилган (олинган) ёввойи ҳайвонларга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил сентябрдан бошлаб, ҳар чоракда

Экология жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


29.

Сурхон давлат қўриқхонасининг Зараутсой қўриқланма ҳудудида камида 5 та экотуризм масканларини ташкил этиш бўйича инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024-2026 йиллар давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


30.

Республиканинг тоғли ҳудудларида дор йўли ва томоша майдонларини ва чўл ҳудудларида 20 та сафари, ралли ва бошқа экстремал туризм объектларини ташкил қилиш.


Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024-2026 йилар

давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


31.

Қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги ва "Туризм тўғрисида"ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни инобатга олиш.


Амалга ошириш шакли: Қонун лойиҳаси.


2024 йил

апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


32.

"Яшил саёҳат" (Green travel) миллий стандарт ва сертификатлаш тизимини яратиш.

Бунда, жойлаштириш воситалари, шу жумладан, муҳофаза этиладиган ҳудудларда барпо этиладиган меҳмонхона (кемпинг, глэмпинг, экоуйлар, ўтовлар ва б.), ҳунармандчилик маҳсулотлари, овқатланиш ва чакана савдо, осма дор йўллари ва бошқа турдаги туристик объектларни фақатгина экологик тоза ҳамда қайта ишланадиган материаллардан барпо этишга қўйиладиган талабларни белгилаш.


Амалга ошириш шакли: миллий стандарт ва сертификатлаш тартиби.


2024-2026 йилар

давомида

Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


             

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат қўриқхоналари буфер зоналари,

миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага

айлантирилган  зоналар  бундан  мустасно),  ўрмон

ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари

ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш

зоналарида ташкил қилиниши мумкин

бўлган фаолият (хизмат) турлари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

Фаолият (хизмат) тури

          

1.

Ташриф марказлари (Visitor center)


2.

Табиат музейи


3.

Модулли меҳмонхоналар


4.

Глэмпинглар мажмуаси


5.

Чодирли (кемпинг) лагерлар


6.

Ўтовли лагерлар


7.

Автокемпинглар мажмуаси


8.

Экоуйлар мажмуаси


9.

Контейнер шаҳарчалар


10.

Ҳунармандчилик ва сувенир маҳсулотлари савдоси


11.

Пикник зона


12.

Балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканлари


13.

Экстремал туризм йўналишида зарур бўладиган анжомлар ижараси маркази


14.

Бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар


15.

Банжи-жампинг аттракционлари


16.

Зиплайн аттракционлари


17.

Зорбинг маркази


18.

Велосипед ижараси


19.

Квадроцикл ва баггикарлар ижараси (тоғли, чўл ва қумли ҳудудларда)


20.

Жип турлар (чўл ва қумли ҳудудларда)


21.

Канатли (арқонли) парк (Тайпарк)


22.

Сунъий қояларга чиқиш (скалодром)


23.

От ва туяда сайр қилиш хизмати


24.

Рафтинг хизмати


25.

Каякинг хизмати


26.

Кайтсёрфинг хизмати


27.

Дельтаплан хизмати


28.

Мотопараплан хизмати


29.

Треккинг ва хайкинг учун экскурсовод хизмати


30.

Электромоторли қайиқлар ижараси


31.

Қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари (тоғли ҳудудларда)


32.

Зорбинг хизмати


33.

Қумли серфинг ва сендбординг хизмати


34.

Қушларни кузатиш (бёрдвотчинг) учун махсус жой


35.

Селфи зона


36.

Экстремал туризм учун тематик парк


37.

Тунги вақтда юлдузларни кузатиш хизмати


38.

Ўсимлик, дарахт ва буталардан лабиринт фаолияти (чўл ва қумли ҳудудларда)


        

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил қилиниши мумкин бўлган фаолият (хизмат) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

          

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий

табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларида экотуризм

хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг

РЎЙХАТИ

              

Т/р

Ҳудуд номи

Батафсил режалаштириш лойиҳаси

ишлаб чиқиш муддати

       

Давлат қўриқхоналари (буфер зонаси)


1.

Сурхон давлат қўриқхонаси

2024 йил

ноябрь


2.

Ҳисор давлат қўриқхонаси

2024 йил

декабрь


3.

"Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси

2025 йил

октябрь


4.

"Сайгачий" мажмуа (ландшафт) бюртма қўриқхонаси

2025 йил

ноябрь


5.

Нурота қўриқхонаси

2025 йил

декабрь


6.

Зомин давлат қўриқхонаси

2024 йил

октябрь


7.

"Барсакелмес" давлат буюртма қўриқхонаси

2025 йил

декабрь


Миллий табиат боғлари ва питомник


8.

Марказий Қизилқум миллий табиат боғи

2025 йил

ноябрь


9.

Жанубий Устюрт миллий табиат боғи

2024 йил

ноябрь


10.

Зарафшон миллий табиат боғи

2024 йил

декабрь


11.

Хоразм миллий табиат боғи

2025 йил

декабрь


12.

Зомин миллий табиат боғи

2024 йил

ноябрь


13.

Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи

2025 йил

октябрь


14.

Боботоғ миллий табиат боғи

2024 йил

декабрь


15.

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

2025 йил

сентябрь


16.

Бухоро ихтисослаштирилган "Жайрон" питомниги

2025 йил

июнь


Ўрмон хўжаликлари


17.

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил

ноябрь


18.

Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

2025 йил

июль


19.

Қизириқ давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил

декабрь


20.

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил

ноябрь


21.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил

июль


22.

Ҳисор давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил

октябрь


23.

Узун давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил

ноябрь


24.

Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил

октябрь


25.

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил

декабрь


26.

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил

ноябрь


         

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон ҳўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

4-ИЛОВА



Пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари

ташкил этиладиган республикадаги

йирик сув ҳавзалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Сув ҳавза номи

    

Жойлашган жойи

        

Қорақалпоғистон Республикаси


1.

Судочье кўли

Мўйноқ тумани


2.

Ашшикўл

Нукус шаҳри


3.

Қаратеренг кўли

Тахтакўпир тумани


4.

Ақчакўл

Элликқалъа тумани


Бухоро вилояти


5.

Жилвон жилоси кўли

Шофиркон туман


Жиззах вилояти


6.

Арнасой сув омбори

Арнасой тумани


7.

Тузкон кўли

Фориш тумани


8.

Айдаркўл

Фориш тумани


Қашқадарё вилояти


9.

Хўжаипок

Деҳқонобод тумани


10.

Консойкўл

Деҳқонобод тумани


11.

"Делфин" истироҳат пляжи

Қарши шаҳри


Навоий вилояти


12.

Айдаркўл

Нурота тумани


13.

Тўдакўл

Қизилтепа тумани


14.

"Ёшлар" сунъий кўли

Навоий шаҳри


Наманган вилояти


15.

Чортоқ сув омбори

Чортоқ тумани


Самарқанд вилояти


16.

Қоратепа сув омбори

Ургут тумани


Сурхондарё вилояти


17.

"Учқизил" сув омбори

Термиз тумани


18.

"Дегриз"сув омбори

Олтинсой тумани


19.

"Тўпаланг" сув омбори

Сариосиё тумани


20.

Жанубий Сурхон сув омбори

Қумқўрғон тумани


21.

қтепа" сув омбори

Жарқўрғон тумани


Тошкент вилояти


22.

Чорвоқ сув омбори

Бўстонлиқ тумани


23.

Тошкент сув омбори

Ўрта чирчиқ тумани


Фарғона вилояти


24.

"Каркидон" сув омбори

Қува тумани


Хоразм вилояти


25.

Қалъажиқ қалъа

Боғот тумани


26.

Ёшлар кўли

Урганч шаҳри


Тошкент шаҳри


27.

Чўмилиш пляжи

Чилонзор тумани


     

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари ташкил этиладиган республикадаги йирик сув ҳавзалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

5-ИЛОВА



Замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши

режалаштирилган туман ва шаҳарлар

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Ҳудуд

номи

      

Туман (шаҳар)

номи

        

Қуриладиган

дор йўли

сони

      

1.

Андижон вилояти


Хонобод шаҳри


1

2.

Наманган вилояти


Янгиқўрғон тумани


1

3.

Поп тумани


1

4.

Навоий вилояти


Хатирчи тумани


1

5.

Жиззах вилояти


Зомин тумани


1

6.

Фориш тумани


1

7.

Бахмал тумани


1

8.

Самарқанд вилояти


Нуробод тумани


1

9.

Қашқадарё вилояти


Шаҳрисабз тумани


1

10.

Китоб тумани


1

11.

Қамаши тумани


2

12.

Сурхондарё вилояти


Бойсун тумани


1

13.

Сариосиё тумани


1

14.

Тошкент вилояти


Бўстонлиқ тумани


4


15.

2


16.

1


17.

Паркент тумани


1

18.

Ангрен шаҳри


1

19.

Оҳангарон тумани


1

Жами:


24

         

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПҚ-21-сон қарорига

6-ИЛОВА



Экологик туризм йўналишида фаолияти

йўлга қўйиладиган истиқболли туристик

кластер лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

          

Т/р

Лойиҳа номи

Ҳудуд

номи

Амалга

ошириш

муддати


Ажратиладиган ер майдони

(гектар)

   

Лойиҳанинг

умумий

қиймати

     

шундан, молиялаштириш

манбалари бўйича

     

Ўз маблағлари

    

Тўғридан-тўғри

хорижий

инвестициялар

    

Тижорат

банклари

кредитлари

  

1.


Тоғ велоспорти трассаларини (велосипед спортининг тоғ велоспорти ва шоссе турлари бўйича) жаҳон стандартлари асосида барпо этиш.


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Чимбойлиқ" МФЙ


3 йил

400

18 млн АҚШ долари

2 млн АҚШ доллари

13 млн АҚШ доллари

3 млн АҚШ доллари

2 км узунликдаги дор йўли, томоша майдончаси ва ресторан.


Автокемпингларни (караван, кемперлар) ижарага бериш хизмати.


Зарур инфратузилмага эга кемпинглар ва пикник зоналарни яратиш.


Туристик сўқмоқ ва йўлакларни (сайр ва хайкинг) барпо этиш.


Доривор ўсимликларни етиштириш.


Ўрмонларни сақлаш, қўриқлаш, ўраш ва янги дарахтларни экиш, уларни парваришлаш (бодом, дўлана, ёнғоқ ва бошқалар) ва қайта ишлаш.


2.

Экологик туризмни ривожлантириш мақсадида зарур инфратузилмага эга кемпинглар ва пикник зоналарни яратиш.


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бурчмилла давлат ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими


2 йил

5

20 млрд

сўм

-

20 млрд

сўм

-

           

Изоҳ:

*) Осма-дор йўлларини ташкил этаётган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари истисно тариқасида 30 йилгача ижарага берилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластерлар лойиҳаларини амалга ошириш учун дастурлар тасдиқланади.

        

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 январь
























































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск