ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 й. ПҚ-7-сон "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2024 й.

N ПҚ-7



2024 ЙИЛДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИГА

КЎМАКЛАШИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан масъул вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) маъқуллансин:

2024 йилда 5 миллион аҳолининг доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таъминлашнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

2024 йилда йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.1-иловага* мувофиқ;

2024 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.2-иловага* мувофиқ;

2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолини доимий ва мавсумий ишларда банд қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.3-иловага* мувофиқ;

2024 йилда қурилиш соҳасида аҳолини доимий ва вақтинчалик ишларда банд қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1.4-иловага* мувофиқ;

янги молиявий хизмат турларини жорий қилиш, шу жумладан микромолиялашни кенгайтириш орқали 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ.


2. Дастурнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3-иловага* мувофиқ 83 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 274,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари, шу жумладан:

кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш учун - 41 триллион сўм;

микромолиявий хизматлар кўрсатиш учун - 40 триллион сўм;

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун - 1,5 триллион сўм;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун - 462 миллиард сўм;

тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун-халқаро молия институтларининг 274,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилсин.


3. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашини рағбатлантириш мақсадида:

а) Марказий банк, "Ўзмиллийбанк" АЖ ва бошқа давлат иштирокидаги тижорат банкларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун "Бизнесга биринчи қадам" банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этиш;

камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш;

мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратиш;

б) "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Менинг бизнесим" электрон платформасини жорий этсин:

меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш;

фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш;

в) ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилсин.


4. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.

Бунда, мазкур имтиёз "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ушбу фуқароларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда қўлланади.


5. 2021-2023 йилларда 3,2 триллион сўмлик марказлашган маблағлар ҳисобидан ташқи инфратузилма билан тўлиқ таъминланган 160 та махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарида (кейинги ўринларда - саноат зоналари) инвестиция лойиҳалари жойлаштирилишини жадаллаштириш мақсадида:

а) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар саноат зоналарида жойлаштириш учун истиқболли лойиҳалар рўйхатини Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;

лойиҳаларни ишга туширишгача бўлган барча жараёнларда лойиҳа ташаббускорларига ҳамроҳлик қилсин ҳамда уларнинг маҳсулотига бозор топишга кўмаклашсин;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда республика бюджетида саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш учун кўзда тутилган 1,5 триллион сўм маблағларнинг мақсадли равишда ўз вақтида тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.


6. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2024 йил 1 мартга қадар 2018 - 2022 йилларда реализация қилинган ер участкаларини хатловдан ўтказсин ва ишга туширилмаган лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин;

Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар лойиҳаларни ишга тушириш, шу жумладан молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма тармоқларига улаш, асбоб-ускуналарни ишга тушириш, рухсат бериш ҳужжатларини олишга кўмаклашиш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқласин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банклари билан биргаликда 2024 йилда "агрегатор" тизими асосида қуйидагиларни назарда тутувчи "100 минг экспортчи деҳқон" дастурини жорий қилсин:

2022-2023 йилларда деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкаларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини баҳолаш асосида юқори қийматли экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

2024 йилда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш учун майдони 1 гектаргача бўлган жами 15 минг гектар ер участкасини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш;

лойиҳа ташаббускорларига "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган кредитлар ажратиш, шунингдек, 1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматларини кўрсатиш;

йирик томорқа ер эгаларининг сув чиқариш, кичик техникалар харид қилиш ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасидаги лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоиз қисмини банк картасига ўтказиб бериш;

катта ҳажмли совиткичли омборларни ташкил қилиш учун "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖнинг 10 миллиард сўмгача 7 йил муддатга хизматлар ипотекасини тақдим этиш.


8. Ҳисоб палатаси ушбу қарорга 3-иловага* мувофиқ халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағларнинг ўзлаштирилишини таҳлил қилиб борсин.


9. 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


10. 2024 йил 1 февралдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар ойнинг 15-санасига қадар Дастур доирасида яратилган янги иш ўринлари ва бандлиги таъминланган аҳоли тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали Солиқ қўмитасига тақдим этади;

Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 20-санасига қадар аҳоли бандлиги ва иш ўринлари ҳисобининг ҳаққонийлигини текшириб, натижалари бўйича маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.


11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Статистика агентлиги уч ой муддатда Халқаро меҳнат ташкилоти мезонлари асосида аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишнинг янги методологиясини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ҳафта муддатда туман (шаҳар)лар кесимида чораклик мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқиб, уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокамадан ўтказилишини ва ҳудудий (манзилли) дастурларнинг қабул қилинишини таъминласин.


13. Савдо-саноат палатаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш режа-графигини тасдиқласин, тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриб борсин ва мурожаатлар таҳлили асосида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таклифлар киритиб борсин.


14. Қуйидагилар Дастур ижросини таъминлашга шахсан масъул этиб белгилансин:

инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов, Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари - йирик ва ҳудудий инвестиция лойиҳалари бўйича;

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича;

қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Ш.С. Хидоятов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - қурилиш йўналиши бўйича;

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев - бандлик органлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва яратилган иш ўринлари ҳисобини юритиш бўйича;

Марказий банк раиси ўринбосари А.А. Турдалиев ва тижорат банклари раислари - янги молиявий хизматларни жорий қилиш, шу жумладан микромолиялашни кенгайтириш орқали 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш бўйича.

Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси (Ж.А. Қўчқоров) ҳар чоракда Дастур ижросини танқидий муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



*) 1 - 1.4, 2, 3, 4-иловалар берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 январь






























































Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск