ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Давлат статистика ишлари дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2024 й. 30-сон "2024 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2024 й.

N 30




2024 ЙИЛ УЧУН СТАТИСТИКА

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий статистика тизими доирасида расмий статистикани тайёрловчилар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) 2024 йил учун Статистика дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (кейинги ўринларда - Статистика агентлиги) томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

расмий статистика маълумотларини тайёрловчилар томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари;

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар;

норматив ва методологик асосларни такомиллаштириш, расмий статистика соҳасини мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;

расмий статистика маълумотларини эълон қилиш;

очиқ статистика маълумотларини халқаро алмашиш;

б) Маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг маълумотлар базаларини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш ва маълумотларни тақдим этиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

вазирлик ва идоралар маълумотлар базаларини Статистика агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали расмий статистика маълумотларини тайёрлашда маъмурий маълумотлардан фойдаланиш;

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маъмурий маълумотларнинг сифатини янада ошириш;

мавжуд маъмурий маълумотлар базаларидан ахборот тизимлари ёрдамида долзарб ва тезкор маълумотлар олиш тизимини такомиллаштириш ҳисобига қоғоз кўринишидаги маъмурий маълумотлардан воз кечиш ҳамда уларни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини қисқартириш.


2. Мазкур қарорга 2-иловада келтирилган режа-жадвалга мувофиқ манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўзларининг маълумотлар базалари Статистика агентлигининг ахборот тизимига интеграция қилинишига ҳамда улардаги маълумотларнинг мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Статистика агентлигига 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Дастурни молиялаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ 2024 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда Статистика агентлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ қўшимча маблағлар ажратсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 январдаги

30-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йилда маъмурий маълумотларни

етказиб берувчиларнинг маълумотлар базаларини

"Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув

платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлигининг ахборот тизимига

интеграция қилиш ва маълумотларни тақдим этиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


Т/р

  

Тадбирлар номи

      

Бажариш муддати

        

Масъул вазирликлар

ва идоралар

        

      

I. НАРХЛАР СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

         

1.

Биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали электрон шаклда идоралараро алмашишни йўлга қўйиш.


2024 йил

июнь

"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ, "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" АЖ


       

II. ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

        

2.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сони, жинси, ёш таркиби, сафар мақсади, чиқиб кетиш транспорт тури ва чегара йўналиши тўғрисидаги статистика маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил

июнь

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


    

III. ҚУРИЛИШ СОҲА СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

        

3.

Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


         

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲА СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

         

4.

Соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлган қуйидаги маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) кесимида):

аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотлари;

ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида статистика маълумотлари;

болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида статистика маълумотлари;

аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида статистика маълумотлари.


2024 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


5.

Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни ОИВга текшириш натижалари тўғрисида статистика маълумотларини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) кесимида) интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


6.

Эпидемиологик ҳолат тўғрисидаги қуйидаги маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) кесимида):

профилактик эмлашлар тўғрисида статистика маълумотларини;

юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида статистика маълумотлари.


2024 йил

октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ

      

7.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари, бошқа идораларнинг умумтаълим муассасалари, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, лицензия асосида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг мактаб таълими фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини (ҳар бир субъект кесимида) интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил

август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


8.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, бошқа вазирлик ва идораларнинг мактабдан ташқари таълим муассасалари, аҳолига қўшимча таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотларнинг мактабдан ташқари таълим фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини (хар бир субъект кесимида) интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил

август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


      

V. ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ КУЗАТУВЛАРИ,

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТАТИСТИКА

КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА

          

9.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) кесимида) интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил март

Рақамли технологиялар вазирлиги, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Park) дирекцияси


10.

Респондентлар рўйхатини шакллантиришда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадида, "Лицензия" ахборот тизимига интеграция қилиш.


2024 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


        

VI. ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ СТАТИСТИКАСИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

          

11.

Корхона ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги статистика маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


2024 йил май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


         

VII. САНОАТ СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

        

12.

Энергетика тармоғининг қуйидаги статистика маълумотларини интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш:

нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисидаги статистик маълумотлар;

нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги статистик маълумотлар.


2024 йил

май

"Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДМ


             

Изоҳ.Мазкур иловада келтирилган ҳар бир интеграцияни йўлга қўйиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш;

маълумотлар рўйхати, уларнинг шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган маълумотларни тақдим этиш шаклларини белгилаш;

маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш.

          

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь














































































Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск