ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 19.01.2024 й. ЎРҚ-899-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.09.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.11.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.01.2024 й.

N ЎРҚ-899



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 19 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 24 ноябрда маъқулланган


Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бироқ айрим шахслар томонидан замонавий рақамли технологиялар ютуқларидан қонунга хилоф равишда ҳамда ғаразли мақсадларда фойдаланилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмоқда ҳамда давлатга зарар етказилмоқда. Бу рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган янги турдаги жиноятлар учун жавобгарлик белгиланишини тақозо этмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик ва майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига жабрланувчининг ахборот ресурсларини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш йўли билан товламачилик қилганлик, шунингдек крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик ва майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига дастлабки терговни ва суриштирувни амалга оширувчи орган аниқлаштирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган янги турдаги жиноятларнинг олдини олишга ҳамда содир этиладиган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 186, 187, 188-моддалар, N 4, 265-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 165-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш";


2) XX-1 боб қуйидаги мазмундаги 278-8 ва 278-9-моддалар билан тўлдирилсин:


"278-8-модда. Крипто-активлар айланмаси

соҳасидаги қонунчиликни бузиш


Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.


278-9-модда. Майнинг фаолиятини қонунга

хилоф равишда амалга ошириш


Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Яширин майнингни амалга ошириш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) жуда кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди";


3) саккизинчи бўлим қуйидаги мазмундаги атамалар билан тўлдирилсин:

"Крипто-актив - маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндисини ифодалайдиган, қиймати ва эгасига эга бўлган мулкий ҳуқуқ;

Майнинг - ҳисоблаш операцияларини амалга ошириш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини сақлаш, блокларни яратиш ва уларнинг яхлитлигини тасдиқлаш фаолияти".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185-моддалар, N 4, 265, 269-моддалар, N 5, 319-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 345-модданинг:

иккинчи қисми "229-4" рақамидан кейин "229-5" рақами билан тўлдирилсин;

олтинчи қисмидаги "178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2-моддаларида" деган сўзлар "178, 186-3, 188, 188-1, 244-1, 244-2-моддаларида, 278-8-моддаси учинчи қисмида, 278-9-моддаси тўртинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 381-2-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги:

"244-5-моддасида" деган сўзлар "244-5, 244-6-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"278-7-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар "278-7-моддаси биринчи қисмида, 278-8-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-9-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 497-36-моддадаги "кассация тартибида" деган сўзлар "тафтиш тартибида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 320-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 155-3, 155-4 ва 155-5-моддалар билан тўлдирилсин:


"155-3-модда. Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос

идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг

идентификациялаш модулини қонунга хилоф

равишда ўзгартириш


Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш, -

ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш, -

ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


155-4-модда. Крипто-активлар айланмаси

соҳасидаги қонунчиликни бузиш


Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш, -

крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


155-5-модда. Майнинг фаолиятини қонунга

хилоф равишда амалга ошириш


Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, -

мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, -

крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдорда содир этиш, -

мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этиш, -

мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "155-2" рақамидан кейин "155-3, 155-4, 155-5" рақамлари билан тўлдирилсин;


3) 248-модданинг биринчи қисмидаги "156, 161, 183-моддаларида" деган сўзлар "155-3, 155-4, 155-5, 156, 161, 183-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси, 2-моддасининг 1 ва 2-бандлари, 3-моддаси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 январь






















Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск