ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2024 й. 32-сон "Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2024 й.

N 32




БОТИР ЗОКИРОВ НОМИДАГИ МИЛЛИЙ ЭСТРАДА

МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий эстрада соҳасини ян ада ривожлантириш, эстрада йўналишида фаолият олиб бораётган хонандаларни қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорида Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотини таъсис этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Эстрада йўналишида фаолият олиб бораётган истеъдодли ёш хонандалар учун Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти таъсис этилсин.


3. Қуйидагилар:

Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти (кейинги ўринларда - мукофот) эстрада йўналишида ном қозонган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини ижро қилиш, шу асосда янги асарлар яратиш каби жараёнларда юқори натижаларга эришган ижодкорлар, шу жумладан, олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшларга танлов асосида берилади;

б) мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Маданият вазирлиги - масъул ташкилот, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси - ҳамкор ташкилотлар ҳисобланади;

в) мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Ботир Зокиров таваллуд топган сана - 26 апрелда "Хотира кечаси" тадбирлари доирасида амалга оширилади.


5. Маданият вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти билан тақдирлаш дастурини ҳар йили 1 апрелга қадар ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Бадиий академияси уч ой муддатда Маданият вазирлиги буюртмасига биноан шартнома асосида мукофот статуэткаси эскизи лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 январдаги

32-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада

мукофотига тақдим этилган номзодларни

кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. О. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти, Ташкилий қўмита раиси


2. Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби


3. С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири


4. А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми


5. Ф. Зокиров

-

Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти


6. Н. Абдуллаева

-

Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти


7. Г. Якубов

-

Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти


8. Ж. Пиязов

-

Эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти


9. М. Тоиров

-

Ўзбекистон халқ шоири


10. Д. Омонуллаева

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, бастакор


11. К. Ўринбоев

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист


12. А. Мансуров

-

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


13. Ш. Тохтасимов

-

Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори


14. А. Муллахонов

-

Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист


15. Т. Қўзиев

-

Созанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист


16. Б. Абдулпаттаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи


17. С. Эрданов

-

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директор ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби


     

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёш зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 январь

































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск