ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2024 й. 32-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 18 январдаги

32-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ботир Зокиров номидаги миллий

эстрада мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом миллий эстрада санъати асосчиларидан бири Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини акс эттирадиган Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофоти (кейинги ўринларда - мукофот) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Мукофотга эстрада йўналишидаги ижодкорлар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини ижро қилиш, шу асосда янги асарлар яратиш каби жараёнларда энг юқори натижаларга эришган ижодкорлар ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшлар орасидан номзодлар кўрсатилиши мумкин.


3. Мукофотга номзодлар Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада мукофотига тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) хулосаси ҳамда кенг жамоатчилик танлови асосида танлаб олинади.

Ташкилий қўмита жамоатчилик асосида фаолият юритади.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Ташкилий қўмитанинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.

Ишчи орган томонидан номзодлар ҳақида тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, мукофотга тавсия этиш бўйича қарор қабул қилинади.

Ташкилий қўмита қарори йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади.


4. Мукофот учун номзодларни танлаб олиш қуйидаги номинациялар асосида ташкил этилади:

1) "Энг яхши хонанда";

2) "Энг яхши бастакор ва композитор";

3) "Энг яхши ижодкор ва ташаббускор".

Мазкур номинациялар рўйхатига Ташкилий қўмитанинг тегишли тавсиясига кўра қўшимча номинациялар ҳам киритилиши мумкин.


5. Мукофот номинациялари бўйича маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Маданият вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.


6. Номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич - ўтган йил давомида Ботир Зокиров ижодига мурожаат қилиб, унинг асарларини мухлисларга ҳавола этиб келган санъаткорлар (хонандалар, опера ижрочилари), эстрада йўналишида фаол ижод қилган ва қўшиқлари оммалашган бастакор, композиторлар, рангтасвир санъати билан эътирофга сазовор бўлган рассомлар, буюк санъаткор ижодини кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшган ижодкорлар, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида муносиб ташаббус кўрсатган фаол инсонлар ижодидан келиб чиққан ҳолда номзодларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади;

иккинчи босқич - Ташкилий қўмита хулосасига асосан энг юқори баҳоланган ижодкорлар жамоатчилик танловидан ўтказилади.


7. Танлов мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ САРАЛАШ

БОСҚИЧЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


8. Саралаш босқичларини ташкил этиш учун мос равишда Ташкилий қўмита фаолияти йўлга қўйилади.


9. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:

номзодларни саралаш босқичларини ўтказиш санаси ва жойини белгилаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

саралаш босқичларининг мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;

саралаш босқичлари ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

саралаш босқичлари натижалари асосида номзодларни кўриб чиқиш учун юқори турувчи органларга тақдим этиш.


10. Саралаш тадбирларининг адолатли ва шаффоф ўтказилиши Маданият вазирлигига юкланади.



3-БОБ. МУКОФОТ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ УЧУН

НОМЗОДЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МЕЗОНЛАРИ


11. Мукофот билан тақдирлаш учун тавсия этилаётган номзодлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

санъаткорнинг (хонандалар, опера ижрочилари) ўтган йил давомида Ботир Зокиров ижодига мурожаат қилиб, уни мухлисларга ҳавола этиб келганлиги;

Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танловида муваффақиятли иштирок этганлиги;

юртимиз ва жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ҳамда фестивалларда юқори ўринларни эгаллаганлиги;

ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида мунтазам равишда муваффақиятли намойиш этиб келаётганлиги;

Ботир Зокиров ижодини турли маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчиликка тарғиб қилганлиги;

маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббускорлиги;

халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғояларини, жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб этишга хизмат қилаётган юксак даражада яратилган ижодий асарлари;

йил давомида ижодий асарлари оммалашганлиги;

юксак бадиий дид билан ёндашган ҳолда мусиқа асарлари яратганлиги.



4-БОБ. МУКОФОТГА НОМЗОДЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Санъат соҳасидаги ижодкорлар (номзод) ўзи (қонуний вакили) ёки фаолият юритаётган ташкилоти орқали ҳар йили 10 февралга қадар аризаларни белгиланган тартибда ишчи органга қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);

маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);

номзодга берилган ижодий тавсифнома (тасдиқланган);

оммавий ахборот воситаларида номзоднинг Ботир Зокиров ҳақида тайёрлаган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлари ёки мамлакатимизда ва чет элларда чоп этилган мақолалари ҳаволаси (мавжуд бўлса);

номзоднинг ижодий ишлари, фаолияти ва эришган ютуқларини акс эттирувчи ҳужжатлар (муаллифлик асарлари ёки репертуар рўйхати, видео ва аудио альбомлари, қўшиқлари).

Белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинмайди.


13. Такдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга мувофиқ ишчи орган томонидан ҳар йили 20 февралдан 1 мартга қадар ўрганилади ҳамда кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатлар Ташкилий қўмитага тақдим этилади.


14. Ташкилий қўмита ҳар йили 10 мартдан 15 мартга қадар ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган уч нафар номзодни саралайди.


15. Ташкилий қўмитанинг тегишли қарори билан мукофотга муносиб деб топилган уч нафар номзод тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик орасида овоз берилиши учун жойлаштирилади.

Ҳар бир номинация бўйича номзодларга жамоатчилик томонидан берилган жами овозлар сони инобатга олиниб, Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига қўшилади ва натижалар умумлаштирилади.


16. Овоз бериш жараёни ижтимоий тармоқларда ҳар йили 20 мартдан 20 апрелга қадар ўтказилади.


17. Ишчи орган Ташкилий қўмита хулосаси ва жамоатчиликнинг овоз бериш натижаларини умумлаштиради.


18. Мукофотга муносиб деб топилган номзодлар мукофотни тантанали топшириш маросимига қадар жамоатчиликка эълон қилинмайди.


19. Номзодларнинг умумий натижалари тенг бўлиб қолган ҳолатда Ташкилий қўмита раиси ҳал қилувчи овозга эга.


20. Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификат топширилади.



5-БОБ. ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


21. Ғолибларни тақдирлаш ва мукофотни топшириш маросими ҳар йили Ботир Зокиров таваллуд санаси - 26 апрель куни Тошкент шаҳрида "Хотира кечаси" тадбири доирасида ўтказилади.


22. Мукофот билан тақдирланадиган маданият ва санъат вакиллари рўйхати республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом талаблари бузилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада

мукофоти билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Маданият вазирлиги


Мукофот номинациялари бўйича маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади


Ҳар йили 1 февралгача









2-босқич

Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, тегишли вазирлик ва идоралар ёки номзодлар


Тегишли ҳужжатларни ишчи органга тақдим этади


Ҳар йили 10 февралгача









3-босқич

Ишчи орган

("Ўзбекконцерт " давлат муассасаси)


Тақдим этилган номзодлар ҳужжатларини ўрганади ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни Ташкилий қўмитага тақдим этади


Ҳар йили - 20 февралдан 1 мартга қадар









4-босқич

Ташкилий қўмита


Тақдим этилган номзодларни саралайди


Ҳар йили - 10 мартдан 15 мартга кадар









5-босқич

Маданият вазирлиги


Ҳар бир номинация бўйича энг юқори натижаларга эришган 3 нафар номзодлар рўйхатини ижтимоий тармоқларга жойлаштиради


Ҳар йили 20 мартдан 20 апрелга қадар









6-босқич

Ишчи орган

("Ўзбекконцерт " давлат муассасаси)


Ташкилий қўмита хулосаси ва жамоатчиликнинг овоз бериш натижаларини умумлаштирган ҳолда, ғолибларни аниқлайди


Ҳар йили 20 апрелдан 25 апрелга қадар









7-босқич

Маданият вазирлиги


Fолиблар Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг тегишли буйруғи асосида мукофотланади


Ҳар йили 26 апрелда



                   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 январь













































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск