Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2005 й. 76-сон "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2005 й.

N 76



ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

БОШ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДА МАНЗАРАЛИ

БОҒДОРЧИЛИК   ВА   ЎРМОН   ХЎЖАЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг турли минтақалари шароитларида манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўстиришнинг янги технологияларини жорий этиш, шунингдек манзарали ўсимликлар етиштиришга ихтисослашаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузурида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ва ташқи бозор эҳтиёжини ўрганиш асосида республика манзарали боғдорчилигини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

манзарали ўсимликлар кўчатларини ўстиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификациялаш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни ташкил этиш;

минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

турли хўжалик юритувчи субъектларга манзарали ўсимликлар ўстиришда илмий-методик ва ишлаб чиқариш ёрдами кўрсатиш.


3. Қуйидагилар:

Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган боғдорчилик ва гулчилик корхоналари, шунингдек Нукус ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси ҳамда республика вилоятларидаги 1-иловага мувофиқ ўрмон хўжаликларининг ишлаб чиқариш участкалари Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфига;

тугатилаётган Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг болалар боғчаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига берилсин.


4. Қуйидагилар:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш марказининг ходимларининг чекланган умумий сони 64 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 7 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази уставини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ихтисослаштирилган боғдорчилик ва гулчилик ўрмон хўжалиги корхоналарининг Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибига берилишини таъминласин.


6. Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг фаолияти хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, ўрмон хўжалиги тадбирларига бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда 2010 йилгача бўлган даврда манзарали боғдорчиликни ривожлантиришга доир аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 мартдаги

76-сон қарорига

1-ИЛОВА



Манзарали боғдорчилик ва ўрмон

хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш

маркази таркибига бериладиган ўрмон хўжалиги

корхоналари ва ишлаб чиқариш участкалари

РЎЙХАТИ

Минтақалар номи


Бўлинмалар номи


Бериладиган ишлаб чиқариш

участкалари номи


1. Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги корхонаси


Тўлиқ берилади

2. Андижон вилояти


Тошохур ўрмон хўжалиги

Ойим участкаси

3. Бухоро вилояти


Ғиждувон ўрмон хўжалиги

Марказий участкаси

4. Қашқадарё вилояти


Қарши ўрмон хўжалиги

Бешкент участкаси

5. Навоий вилояти


Навбаҳор ўрмон хўжалиги

Навбаҳор участкаси

6. Наманган вилояти


Наманган ўрмон хўжалиги

Ўртаорол участкаси

7. Самарқанд вилояти


Самарқанд ўрмон хўжалиги

Дарғом участкаси

8. Сурхондарё вилояти


Термиз ўрмон хўжалиги

Қорасув участкаси

9. Сирдарё вилояти


Сирдарё ўрмон хўжалиги

Бобур номли участкаси

10. Тошкент вилояти


Тошкент ўрмон хўжалиги

Саксонота участкаси

11. Хоразм вилояти


Хоразм ўрмон хўжалиги

Қақрали участкаси





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 мартдаги

76-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги

республика илмий-ишлаб чиқариш маркази

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази

Ўрмон тажриба

станциялари


Ихтисослаштирилган

корхоналар


Ишлаб чиқариш

участкалари


1. Қорақалпоғистон илмий-тадқиқот тажриба станцияси (Қорақалпоғистон Республикаси)

2. Мирзачўл ўрмон тажриба станцияси (Жиззах вилояти)

3. Марказий тажриба хўжалиги (Тошкент вилояти)

4. Чотқол тоғ-мелиоратив ўрмон тажриба станцияси (Тошкент вилояти)

5. Қўқон ўрмон тажриба станцияси (Фарғона вилояти)

6. Қорақум илмий-тадқиқот станцияси (Хоразм вилояти)

7. Бухоро ўрмон тажриба станцияси (Бухоро вилояти)

1. Навоий вилояти боғдорчилик ва гулчилик корхонаси

2. Хоразм вилояти боғдорчилик ва гулчилик корхонаси

1. Ойим участкаси  (Андижон вилояти)

2. Марказий участка (Бухоро вилояти)

3. Бешкент участкаси (Қашқадарё вилояти)

4. Навбаҳор участкаси (Навоий вилояти)

5. Ўртаорол участкаси (Наманган вилояти)

6. Дарғом участкаси (Самарқанд вилояти)

7. Қорасув участкаси (Сурхондарё вилояти)

8. Бобур номли участка (Сирдарё вилояти)

9. Қақрали участкаси (Хоразм вилояти)

10. Саксонота участкаси (Тошкент вилояти)

Ихтисослаштирилган ўрмон хўжаликлари

"Ўрмонмаш" давлат корхонаси

Нукус ихтисослаштирилган  ўрмон хўжалиги (Қорақалпоғистон Республикаси)





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 2 мартдаги

76-сон қарорига

3-ИЛОВА



Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги

республика илмий-ишлаб чиқариш маркази

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директорнинг манзарали боғдорчиликни ривожлантириш бўйича ўринбосари

Директорнинг ўрмон хўжалигини ривожлантиришни илмий таъминлаш бўйича ўринбосари

Иқтисодий ва молиявий таҳлил гуруҳи

2 киши

илмий - ишлаб чиқариш бўлинмалари

Кадрлар ишлари ва юридик хизмат  2 киши


Манзарали боғдорчиликни ривожлантириш стратегияси бўлими

5 киши

Ўрмон мелиорацияси бўлими

9 киши

Илмий котиб

1 киши

Селекция, уруғчилик ва ўрмончилик бўлими

8 киши

Ташқи иқтисодий алоқалар ва маркетинг бўлими

4 киши

Истиқболли технологиялар ва дизайн бўлими

4 киши

Механизациялашган хизматларни ривожланти-риш бўлими

4 киши

Хўжалик бошқармаси

16 киши

Сертификатлаш ва  стандартлаштириш бўлими

3 киши

Агрокимё лабораторияси

3 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони 64 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 7 киши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 8-9-сон, 68-модда.














































Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск