ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2024 й. ПҚ-37-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2024 й.

N ПҚ-37



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "САМАРҚАНД ШАҲАР ЖАМОАТ

ТРАНСПОРТИ УЧУН ЭЛЕКТРОБУСЛАР ХАРИД ҚИЛИШ

ВА УЛАР БИЛАН БЕВОСИТА БОҒЛИҚ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ЯРАТИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд шаҳар жамоат транспортини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш, самарали ва экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида 2023 йил 17 май куни "Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил муддатга қиймати 49 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 61,99 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи маблағлари - 49 млн АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - 12,99 млн АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзларини бериш кўринишида ҳамда лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши;

в) лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказини ўз ичига олган, ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автобус саройини реконструкция қилиш ва ташқи электр таъминоти объектларини қуриш ҳам назарда тутилганлиги;

г) Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси "Samarqandyo`lovchitrans" давлат корхонаси (кейинги ўринларда - "Samarqandyo`lovchitrans" ДК) ва халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган Хитой Халқ Республикасининг "Yutong Bus Co., Ltd" компанияси ўртасида 100 та электробус ва 50 та қувватлаш қурилмасини харид қилиш бўйича умумий қиймати 29,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзоланганлиги;

мазкур шартнома доирасида 2023 йил май ойида 6 та электробус ва 3 та қувватлаш қурилмаси олиб келинганлиги ҳамда электробуслар шаҳар жамоат транспорти йўналишларига қўйилганлиги;

д) лойиҳани амалга ошириш даври 3 йилни (2023-2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳа ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Транспорт вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ЕТТБ томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан мақcадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;

"Samarqandyo`lovchitrans" ДК лойиҳа бенефициари ҳисобланади;

лойиҳа доирасида ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш, унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич ва мажбурий тўловлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

лойиҳа доирасида харид қилинадиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади;

харид қилинадиган электробуслар лойиҳа доирасида танлаб олинган мунтазам шаҳар автобус йўналишларига брутто-шартнома асосида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 7 йил муддатга бириктирилади. Бунда, йўналишлар нархи белгиланган тартибда шакллантирилади;

молиявий ижарага бериладиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автобус саройида "Samarqandyo`lovchitrans" ДК ва ташувчилар ўртасида белгиланган тартибда шартнома асосида сақланади ва хизмат кўрсатилади;

лойиҳа доирасида ўзлаштирилган маблағлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумотлар ўрнатилган тартибда Транспорт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида мунтазам эълон қилиб борилади.


3. Электробуслар ва қувватлаш қурилмаларини молиявий ижарага бериш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

молиявий ижарага бериш бўйича танлов ўтказиш тартиб-таомилларини ва танлов иштирокчилари учун қўйиладиган минимал талабларни белгилаш;

молиявий ижарага бериш шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

танлов ўтказиш ва танлов иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш ҳамда ғолибларни аниқлаш;

молиявий ижарага бериш бўйича намунавий шартномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ташувчилар (танлов ғолиблари) томонидан "Samarqandyo`lovchitrans" ДК автобус саройидан фойдаланиш шартларини белгилаш.


4. Белгилансинки:

молиявий ижарага бериладиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари лойиҳа доирасида танлаб олинган мунтазам шаҳар автобус йўналишлари кесимида лотлар бўйича танлов савдоларига чиқарилади;

молиявий ижара шартномаси 10 йил муддатга тузилади ҳамда ижара тушумлари Самарқанд вилояти жамоат транспортини молиялаштириш бўйича махсус жамғармасига йўналтирилади;

ижарачи томонидан молиявий ижара шартномасида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда, электробуслар ва қувватлаш қурилмалари ижарачининг мулкига ўтказилади;

лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автобус саройи ташувчиларга (танлов ғолибларига) ижара асосида хизмат кўрсатади ҳамда учинчи шахсларга сотилиши ва бегоналаштирилишига рухсат этилмайди.


5. Қуйидагилар:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги "Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

"Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш" лойиҳаси бўйича жалб қилинган ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш, унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич ва мажбурий тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;

Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар ва қувватлаш қурилмаларини етказиб бериш графиги 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) Ўзбекистон Республикаси ҳамда ЕТТБ ўртасидаги қарз битимига белгиланган тартибда юридик хулоса берилишини таъминласин.


7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов) лойиҳа доирасида объектлар қурилиши режалаштирилган ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларини кўчириш ва мулкдорларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишини таъминласин.


8. Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) ЕТТБ билан келишган ҳолда бир ой муддатда Транспорт вазирлиги ҳузурида лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилишини таъминласин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқсин.


10. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С.Самадов) лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов) лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


11. Қуйидагиларга:

Транспорт вазирлигига (И.Махкамов) Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) билан биргаликда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва ваколатли органлардан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (Ш.Хидоятов) - объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (А.Абдуҳакимов) - объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши ва лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;

Маданий мерос агентлигига (Б.Абдикаримов) - лойиҳа доирасида маданий мерос объектлари билан боғлиқ амалга ошириладиган ишлар белгиланган тартибда келишилиши ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш вазифалари юклансин.


12. Транспорт вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган:

хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, И.Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаш - Ташқи ишлар вазирлигига (Б.Саидов);

хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминлаш - Ички ишлар вазирлигига (П.Бобожонов);

хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминлаш - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (Б.Мусаев) юклатилсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

          

            

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 январдаги

ПҚ-37-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электробуслар ва қувватлаш

қурилмаларини молиявий ижарага бериш

бўйича идоралараро ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

         

И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбари


А.Ғ. Шукуров

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Б.Б. Ходжаев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Д.Т. Ахмедов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари


А.Э. Миралиев

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари


О.Ч. Саидов

-

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи


А.С. Ашуров

-

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи, Идоралараро ишчи гуруҳ котиби

          

Изоҳ. Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 январдаги

ПҚ-37-сон қарорига

2-ИЛОВА



Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги

"Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар

харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани

яратиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

             

Т/р

Компонент номи

Ўлчов бирлиги

Жами*


Молиялаштириш манбалари

      

ЕТТБ кредити

   

Ўзбекистон

Республикаси

маблағлари

      

Транспорт

вазирлиги

маблағлари

         

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл.

61 989,54

49 000,0

12 671,54

318,0

1.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ долл.

55 770,47

48 510,0

7 260,47



шу жумладан







1.1.

Қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ долл.

17 640,00

15 750,0

1 890,00


1.2.

Машина ва ускуналар


минг АҚШ долл.

34 385,68

29 700,0

4 685,68


1.3.

Бошқа харажатлар


минг АҚШ долл.

2 053,59

1 550,0

185,59

318,0

1.4.

Тақсимланмаган харажатлар


минг АҚШ долл.

1 691,2

1 510,0

181,20


2.

Молиявий харажатлар ва бошқа тўловлар


минг АҚШ долл.

6 313,33

490

5 729,07


           

*) Якуний харажатлар кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш натижалари, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича тендерлар асосида аниқланади.

         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 январдаги

ПҚ-37-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун

электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита

боғлиқ инфратузилмани яратиш" лойиҳаси бўйича

жалб қилинган ЕТТБнинг асосий қарзини қайтариш,

унга ҳисобланган фоизлар, бир марталик бошланғич

ва мажбурий тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

         

Қарз суммаси



49 миллион АҚШ доллари


Қарз муддати



18 йил




Имтиёзли давр



3 йил




Фоиз ставкаси



SOFR + 0,5% (спред) + 1,0%

Мажбурият учун тўлов



0,50% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Бир марталик бошланғич тўлов


1,0% (умумий қарз миқдоридан)

        

    

АҚШ доллар

Тўлов даври

    

Қарз ўзлаштирилиши

      

Қарз қолдиғи

      

Тўлов миқдори

   

Тўланиши лозим

бўлган умумий

маблағ****

      

асосий қарз

      

фоизлар*

     

бир марталик бошланғич

тўлов**


мажбуриятлар

чун тўлов***

       

15.03.2024


44 442 600,00

44 442 600,00


0,00

490 000,00

166 055,56

656 055,56

15.09.2024


1 707 500,00

46 150 100,00


1 540 084,23


11 646,69

1 551 730,92

15.03.2025


1 707 500,00

47 857 600,00


1 573 179,99


7 164,33

1 580 344,32

15.09.2025


571 300,00

48 428 900,00


1 658 425,37


2 919,47

1 661 344,84

15.03.2026


571 100,00

49 000 000,00


1 650 860,49



1 650 860,49

15.09.2026



47 366 666,67

1 633 333,33

1 698 013,33



3 331 346,66

15.03.2027



45 733 333,33

1 633 333,33

1 614 650,72



3 247 984,05

15.09.2027



44 100 000,00

1 633 333,33

1 584 812,44



3 218 145,77

15.03.2028



42 466 666,67

1 633 333,33

1 511 601,00



3 144 934,33

15.09.2028



40 833 333,33

1 633 333,33

1 471 611,56



3 104 944,89

15.03.2029



39 200 000,00

1 633 333,33

1 391 940,28



3 025 273,61

15.09.2029



37 566 666,67

1 633 333,33

1 358 410,67



2 991 744,00

15.03.2030



35 933 333,33

1 633 333,33

1 280 585,06



2 913 918,39

15.09.2030



34 300 000,00

1 633 333,33

1 245 209,78



2 878 543,11

15.03.2031



32 666 666,67

1 633 333,33

1 169 229,83



2 802 563,16

15.09.2031



31 033 333,33

1 633 333,33

1 132 008,89



2 765 342,22

15.03.2032



29 400 000,00

1 633 333,33

1 063 719,22



2 697 052,55

15.09.2032



27 766 666,67

1 633 333,33

1 018 808,00



2 652 141,33

15.03.2033



26 133 333,33

1 633 333,33

946 519,39



2 579 852,72

15.09.2033



24 500 000,00

1 633 333,33

905 607,11



2 538 940,44

15.03.2034



22 866 666,67

1 633 333,33

835 164,17



2 468 497,50

15.09.2034



21 233 333,33

1 633 333,33

792 406,22



2 425 739,55

15.03.2035



19 600 000,00

1 633 333,33

723 808,94



2 357 142,27

15.09.2035



17 966 666,67

1 633 333,33

679 205,33



2 312 538,66

15.03.2036



16 333 333,33

1 633 333,33

615 837,44



2 249 170,77

15.09.2036



14 700 000,00

1 633 333,33

566 004,44



2 199 337,77

15.03.2037



13 066 666,67

1 633 333,33

501 098,50



2 134 431,83

15.09.2037



11 433 333,33

1 633 333,33

452 803,56



2 086 136,89

15.03.2038



9 800 000,00

1 633 333,33

389 743,28



2 023 076,61

15.09.2038



8 166 666,67

1 633 333,33

339 602,67



1 972 936,00

15.03.2039



6 533 333,33

1 633 333,33

278 388,06



1 911 721,39

15.09.2039



4 900 000,00

1 633 333,33

226 401,78



1 859 735,11

15.03.2040



3 266 666,67

1 633 333,33

167 955,67



1 801 289,00

15.09.2040



1 633 333,33

1 633 333,33

113 200,89



1 746 534,22

15.03.2041



0,00

1 633 333,33

55 677,61



1 689 010,94

Жами


49 000 000,00

0,00

49 000 000,00

32 552 575,92

490 000,00

187 786,05

82 230 361,97

          

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда SOFR 2023 йилнинг 14 ноябрь ҳолатига кўра 5,28 фоизга тенг деб ҳисобланди.


**) Бир марталик бошланғич тўлов қарз маблағлари ҳисобидан тўланади.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 январдаги

ПҚ-37-сон қарорига

4-ИЛОВА



Самарқанд шаҳар жамоат транспорти

учун электробуслар ва қувватлаш

қурилмаларини етказиб бериш

ГРАФИГИ

           

дона

Т/р

Босқичлар


Электробуслар сони


Қувватлаш қурилмалари сони

       

Ижро муддати

       

1.

1-босқичда


6

3

2023 йил




2.

2-босқичда


30

15


2024 йил

I чорак



3.

3-босқичда


64

32



2024 йил

II чорак



Жами


100

50




         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 январь



































































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск