ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Кичик тадбиркорлик субъектлари /

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2024 й. 37-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 январдаги

37-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастури ташаббускорларини танлаш,

уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш

ва молиялаштириш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга ташаббускорлар лойиҳаларини танлаб олиш, молиялаштириш ҳамда мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Дастур - кичик бизнес субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури;


Жамғарма - Дастурни амалга оширишни ташкил этиш ҳамда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга масъул "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ;


марказлар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Дастур доирасида ташаббускорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва уларнинг мониторингини юритишга масъул бўлган "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар;


ҳамкор банклар - Дастур доирасида лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этувчи АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ ва бошқа тижорат банклари;


ҳоким ёрдамчиси - маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси;


молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари - Дастур доирасида кредит ажратиш, лизинг бериш, фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратиш, лойиҳаларда улушдор бўлиб иштирок этиш ва грант маблағлари тақдим этиш орқали кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари;


консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари - Дастур доирасида лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, солиқ, божхона, ташқи савдо фаолияти, давлат харидлари, ер участкалари ва бино-иншоотлар ажратиш масалаларида кўмаклашиш, шунингдек, имтиёз ва преференциялар, бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш;


баҳолаш гуруҳи - истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш, тоифаларга ажратиш ва бизнес лойиҳани баҳолашга масъул марказлар ҳузуридаги Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи;


лойиҳа ташаббускори - камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар;


ваколатли органлар - Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини танлаш, ўқитиш, лойиҳаларни баҳолаш ва амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар;


Бизнес портал - Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ бизнес жараёнларни автоматлаштирилган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш имконини берадиган электрон платформа;


сертификат - амалий ўқув курсини муваффақиятли тугатиб, бизнес режасини ҳимоя қилган лойиҳа ташаббускорига марказлар томонидан тақдим қилинадиган ва Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи QR-кодли (штрихли) ҳужжат;


юқори технологик стартап - сўнгги технологиялар ва илм-фан ютуқларига асосланган инновацион маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш (кўрсатиш) ва тижоратлаштириш, янги ечимларни жорий этиш ёки мавжудларини яхшилашга қаратилган таваккалчилиги юқори бўлган лойиҳа;


улушга конвертация қилинадиган инвестиция - инвестор, жумладан, венчур фонди томонидан стартап лойиҳага келгусида унинг негизида ташкил этиладиган юридик шахс устав капиталидаги улушга конвертация қилиш шарти билан йўналтириладиган инвестициялар.


3. Дастурда иштирок этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларидан Бизнес портал орқали фойдаланилади ва шу билан боғлиқ бизнес жараёнларининг ҳар бир босқичини онлайн кузатиш имконияти яратилади.


4. Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини баҳолаш, ўқитиш, молиявий, консультатив қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа мониторингини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАСТУР ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Лойиҳа ташаббускори Дастурда иштирок этиш учун Бизнес портал орқали онлайн тарзда икки босқичда мурожаат қилади:

1-босқичда - лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари ҳамда фойдаланиш режалаштирилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кўрсатилган ариза юборилади;

2-босқичда - сертификат олгандан сўнг зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш учун ариза юборилади.

Дастур доирасида грант маблағларини тақдим этиш воситасидан фойдаланиш учун лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низом 4-бобининг 6-параграфида белгиланган тартибда Бизнес портал орқали мурожаат қилади.


6. Лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун ариза берилгандан сўнг Бизнес портал орқали лойиҳа ташаббускори икки иш кунида скорингдан ўтказилади.

Скоринг учун зарур маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат банкларидан электрон ахборот алмашинуви орқали олинади.

Лойиҳа ташаббускори скоринг натижалари тўғрисида Бизнес портал орқали хабардор қилинади.


7. Ҳоким ёрдамчиси уч кун муддатда бевосита жойига чиққан ҳолда скорингдан ўтган лойиҳа ташаббускори билан учрашиб, унинг ушбу Низомга 2-иловадаги саволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда натижалари тўғрисидаги хулосани Бизнес порталга жойлаштиради.

Ҳоким ёрдамчисининг ижобий хулосалари асосида Бизнес-порталда автоматик равишда ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.


8. Марказлар ҳузурида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари ташкил қилинади.

Лойиҳа ташаббускорларининг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб, уларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлиги самарадорлиги Жамғарма томонидан тасдиқланадиган методика асосида баҳоланади. Баҳолаш методикаси Бизнес порталга жойлаштирилади.


9. Баҳолаш гуруҳлари уч иш кунида дастлабки рўйхатга киритилган лойиҳа ташаббускорларининг истиқболли лойиҳаларини танлаб олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ уларни тоифаларга ажратади.

Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади.


3-БОБ. МАРКАЗЛАР ТОМОНИДАН ЎҚИТИШ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Марказлар лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва унинг ҳудудий филиаллари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, олий таълим муассасалари, "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ҳамкорликда қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларини ташкил қилади.

Ўқув курсларини самарали ташкил қилиш мақсадида шартнома асосида нодавлат таълим ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин.


11. Лойиҳа ташаббускорлари амалий ўқув курсларида кичик тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга тушириш, сотув бозорларини кенгайтириш, хусусий инвестиция шерикларини жалб қилиш, бизнесни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар бўйича ўқитилади.


12. Лойиҳа ташаббускорлари амалий ўқув курслари якунларида бизнес-режасини ҳимоя қилади.


13. Қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва ўз лойиҳасини ҳимоя қилган лойиҳа ташаббускорларига бир кун муддатда марказлар томонидан Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган сертификат тақдим этилади.

Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


4-БОБ. МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


14. Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш бўйича ариза лойиҳа ташаббускори томонидан мустақил равишда ёки марказларнинг кўмаги билан Бизнес портал орқали тақдим этилади.


15. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасида қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан бирини ёки бир нечтасини кўрсатиши мумкин:

100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит;

150,0 млн сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредит;

500,0 млн сўмгача кредит;

1,0 млрд сўмгача кредит;

1,5 млрд сўмгача кредит;

1,5 млрд сўмгача лизинг хизмати;

1,5 млрд сўмгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш;

лойиҳа қийматининг 20 фоизигача қисмига, бироқ 1,0 млрд сўмгача бўлган миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш;

2,0 млрд сўмгача грант маблағлари тақдим этиш.


15-1. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши мумкин.

16. Лойиҳа ташаббускорига бир вақтнинг ўзида бир нечта молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тақдим қилинганда, уларнинг умумий миқдори 2 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу лимит доирасида мавжуд кредитга қўшимча равишда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан такроран фойдаланишларига рухсат этилади.


17. Молиялаштириш маъқулланган аризалар мавжуд ресурс маблағлари доирасида рўйхатга олинган идентификация рақами кетма-кетлиги асосида молиялаштириб борилади.


18. Дастур бўйича тақдим қилинадиган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига мувофиқ алоҳида ҳисобварақларда юритилади.



1-§. Кредит ва лизинг ажратиш


19. Лойиҳа ташаббускори кредит (ёки лизинг) хизматидан фойдаланиш учун Бизнес портал орқали ўз аризасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати таянч банк ва ҳамкор банклар томонидан Бизнес порталга жойлаштирилади.


20. Лойиҳа ташаббускорларидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилишга йўл қўйилмайди. Тижорат банклари бошқа идораларда мавжуд ахборот ва маълумотларни Бизнес портал орқали идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан мустақил равишда олади.


21. Аризалар беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича кредит (лизинг) ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бунда 1 млрд сўмгача кредит (лизинг) ажратиш тўғрисидаги қарор тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилинади.


22. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш рад этилади. Бошқа сабабларга кўра аризани кўриб чиқишни рад этиш тақиқланади.



2-§. Фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан

қарзга асосий восита олиб бериш


23. Лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали ўз аризасига Жамғарма қарори асосида белгиланган ҳужжатларни илова қилади. Бунда мазкур ҳужжатлар рўйхати Бизнес порталда очиқ-ошкора эълон қилинади ва унда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


24. Аризалар беш иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича марказлар томонидан мазкур молиявий ёрдам инструментини тақдим этиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.


25. Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, талабгор белгиланган талабларга номувофиқ бўлган ҳолларда молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш рад этилади. Бошқа сабабларга кўра, аризани кўриб чиқишни рад этиш тақиқланади.



3-§. Лойиҳаларда давлат мулки объекти билан

улушдор бўлиб иштирок этиш воситаси


26. Лойиҳа ташаббускори янги лойиҳаларга ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари (кейинги ўринларда - объект) билан мазкур лойиҳа амалга оширилаётган тадбиркорлик субъектининг устав капиталига улушдор бўлиб кириш тўғрисидаги аризани Бизнес портал орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда марказларга юборади:

аниқ объектга доир тегишли маълумотлар;

лойиҳа қиймати, шу жумладан, лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган қисмининг манбалари.


27. Марказлар томонидан лойиҳа ташаббускори ҳисобланган тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиши қуйидагилар орқали амалга оширилади:

савдода турган объектни сотиб олиш тўловларини амалга ошириш учун Марказлар томонидан мазкур тўлов суммасини (ёки унинг бир қисмини) мақсадли равишда Марказлар улуши сифатида расмийлаштириш шарти билан лойиҳа ташаббускорига ўтказиб бериш орқали;

савдога қўйилмаган объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускорига устав капиталига киритиш орқали. Бунда мазкур объектнинг баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган қиймати (ёки унинг бир қисми) марказлар томонидан Агентликка бир ой муддатда ўтказиб берилади.



3.1-§. Савдода турган объект қиймати

тўловларини амалга ошириш


28. Савдода турган объект қиймати тўловларини амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга қуйидагилар тақдим этилади:

аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган марказларга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори;

лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.


29. Марказлар бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


30. Марказлар ўз қарорини қабул қилгандан кейин икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.

Келишув тузилгандан сўнг объект қиймати тўловлари суммаси (сумманинг бир қисми) тадбиркорлик субъектига ўтказиб берилади.



3.2-§. Савдога қўйилмаган объектларни Агентлик

томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа

ташаббускори устав капиталига киритиш


31. Савдога қўйилмаган объектни Агентлик томонидан марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускори устав капиталига киритиш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказга бизнес-режа тақдим этилади.


32. Марказлар бир ҳафта муддатда бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


33. Молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда:

марказлар томонидан икки кун муддатда Агентликка объектни лойиҳа ташаббускорининг устав капиталига киритиш мақсадида уни баҳолаш ва устав капиталига марказлар улуши сифатида бериш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан Бизнес портал орқали мурожаат юборади;

Агентлик икки ҳафта муддатда объектни тадбиркорлик субъекти устав капиталига киритиш масаласини балансда сақловчи билан келишади.

Балансда сақловчи розилиги олинган ҳолда икки ҳафта муддатда объектни баҳоланишини ташкил этади ва баҳолаш ҳисоботини марказларга тақдим этади. Бунда баҳолаш хизматлари ҳақи марказлар томонидан Агентликка қоплаб берилади;

Марказ томонидан икки кун муддатда объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот лойиҳа ташаббускорига тақдим этилади.


34. Лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган Марказга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори тақдим этилади.


35. Марказлар икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.

Келишув тузилгандан сўнг Агентлик томонидан объектни лойиҳа ташаббускори устав капиталига марказлар улушини шакллантириш ҳисобига киритиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва объектни сотиб олиш тўловлари суммаси (суммасининг бир қисми) марказлар томонидан Агентликка ўтказиб берилади. Бунда объектнинг баҳоланган қиймати лойиҳа ташаббускори устав капиталининг 20 фоиздан ортиғини ташкил этса, объект учун тўловнинг қолган қисми лойиҳа ташаббускори томонидан тўланади.



4-§. Лойиҳаларда ер участкалари билан

улушдор бўлиб иштирок этиш


36. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларига (кейинги ўринларда - ер участкалари) бўлган мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи лойиҳа ташаббускори томонидан электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳани амалга оширишнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб сотиб олинади.

Ер участкаларини сотиб олиш учун лойиҳа ташаббускори томонидан марказларга қуйидагилар тақдим этилади:

аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;

лойиҳа ташаббускорининг устав капиталида шаклланадиган марказларга тегишли улуш миқдори ҳамда тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги Иштирокчилар умумий йиғилиши қарори;

лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.


37. Марказлар бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


38. Марказлар ўз қарорини қабул қилгандан кейин икки кун муддатда лойиҳа ташаббускори билан тадбиркорлик субъекти устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этади.

Келишув тузилгандан сўнг объект қиймати суммаси (сумманинг бир қисми) тадбиркорлик субъектига ўтказиб берилади.



5-§. Лойиҳаларда асбоб-ускуналар, бино

ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий

активлар билан улушдор бўлиб иштирок этиш


39. Асбоб-ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активларни (кейинги ўринларда - моддий активлар) марказлар улуши сифатида лойиҳа ташаббускорининг устав капиталига киритиш учун лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали марказларга ариза беради.

Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади:

бино ва иншоот(лар) бўйича - жойлашган жойи, ўлчамлари, конструкциялари, техник ҳолати, нархига тегишли маълумотлар;

асбоб-ускуна ва бошқа кўринишдаги моддий активлар бўйича - уларнинг хусусияти, технологик вазифаси ва нархига тегишли маълумотлар;

лойиҳани амалга ошириш бизнес-режаси.


40. Марказлар бир ҳафта муддатда (баҳолаш талаб этилган тақдирда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда) тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлиги, бизнес-режанинг Баҳолаш методикасига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорига молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда марказлар кўчмас мулк объектлари нархига оид шаклланган бозор маълумотлари таҳлилидан келиб чиқиб, объектнинг мулкдори билан келишувга асосан объектни баҳолашдан ўтказиши мумкин.


41. Молиявий ёрдам воситасини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, марказлар бир кун муддатда лойиҳа ташаббускорига келишув лойиҳасини юборади.

Бунда объектни сотиб олиш шартлари, сотиб олишдаги марказларнинг ҳамда лойиҳа ташаббускорининг улуши, олди-сотди шартномаси лойиҳаси (мавжуд бўлса) ҳамда бино ва иншоотни киритиш ҳисобига тадбиркорлик субъектининг устав капиталидаги улушлар тақсимотига оид ҳисоб-китоблар кўрсатилади.


42. Лойиҳа ташаббускори бир ой муддатдан кечикмай келишув лойиҳасини маъқуллайди ёки рад этади. Келишув маъқулланганда, марказларнинг тадбиркорлик субъекти таъсисчилари сафига киритилишини маъқуллаш тўғрисидаги қарор илова қилинади.


43. Бино ва иншоот марказлар томонидан сотиб олинганда олди-сотди шартномаси икки томонлама тарзда, марказлар томонидан лойиҳа ташаббускори иштирокида сотиб олинганда уч томонлама тарзда расмийлаштирилади.

Сотиб олинган бино ва иншоотни лойиҳа ташаббускори ҳисобланган тадбиркорлик субъекти устав капиталига киритиш масаласи у сотиб олингандан кейин уч кундан кечиктирмай тадбиркорлик субъектининг тегишли бошқарув органи муҳокамасига киритилиши лозим.



6-§. Лойиҳалар учун грант маблағларини тақдим этиш


44. Лойиҳа ташаббускори Бизнес портал орқали марказларга ариза тақдим этади ва унга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Стартап" лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини илова қилади.


45. Аризаларга мувофиқ лойиҳа ҳужжатлари беш иш кунида баҳолаш гуруҳлари томонидан қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик шкала бўйича баҳоланади:

инновационлиги;

ижтимоий қиймати ва таъсири;

асосчи ва жамоанинг салоҳияти;

ечимнинг мақсадга мувофиқлиги;

амалдаги ҳолати;

амалга ошириш самарадорлиги;

лойиҳанинг мавжуд аналогларидан фарқи хамда мавжуд рақобатчилардан афзаллиги;

лойиҳанинг инвестицион жозибадорлиги ҳамда юқори ўсиш салоҳиятига эга эканлиги;

лойиҳанинг амалга оширилишидан кутилаётган натижа;

молиявий кўрсаткичлар таҳлили.

Бунда 70 баллдан юқори баҳоланган лойиҳалар танлаб олинади ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига юборилади.


46. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ўн беш иш кунида тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, маъқулланган лойиҳаларни марказларга тақдим этади. Бунда Инновацион ривожланиш агентлиги:

лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш муҳокамасига киритилишини;

Илмий-техник кенгаш муҳокамасидан муваффақиятли ўтган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илм-фан ва инновациялар кенгаши муҳокамасида стартап лойиҳани молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинишини ташкил қилади.


47. Марказлар маъқулланган лойиҳа ташаббускорларини мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда махсус дастурлар асосида ўқитади ва сертификат олган ташаббускорларни грант маблағлари ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига йўналтиради.


48. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги мазкур лойиҳаларни ўн беш кун муддатда белгиланган тартибда молиялаштиришни бошлайди.


49. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги давлат илмий дастурлари доирасида молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари рўйхатини амалиётга жорий қилиш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида марказларга тақдим этиб боради.



5-БОБ. МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


50. Лойиҳа ташаббускорлари сўровига кўра, марказлар томонидан қуйидаги масалалар бўйича маълумот ва маслаҳатлар берилади.

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, божхона ҳамда солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари, бино ва иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар.


51. Марказлар зарур ҳолларда лойиҳа ташаббускорларига давлат органларидан тегишли ҳужжатларни олиш, шунингдек, имтиёз ва преференциялар қўлланилишини таъминлашда кўмаклашади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


53. Дастур доирасида лойиҳа ташаббускори ёки иштирокчилар ваколатли органларнинг, Жамғарма, марказлар ва тижорат банклари масъул ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


54. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига марказлар фаолиятига, шу жумладан, уларнинг лойиҳа ташаббускорларини танлаб олиш, лойиҳаларни баҳолаш ва молиялаштириш, раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек, марказлар маблағлари ҳисобидан турли хил хайрия (ҳомийлик) тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини баҳолаш,

ўқитиш, молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш

ва лойиҳа мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

             

        

Босқичлар

     

      

Масъул ижрочилар

     

        

Тадбирлар

      

      

Муддатлар

       

1-босқич


Лойиҳа ташаббускори

      

1. Дастурда иштирок этиш учун Бизнес порталда рўйхатдан ўтиб, молиявий воситани кўрсатган ҳолда ариза юборади.

      

Ўз хоҳишига кўра

Бизнес портал

(инсон омилисиз)

      

2. Ариза берувчи онлайн скорингдан ўтказилади ҳамда натижаси Марказга юборилади.

 

Автоматик тарзда

Кичик бизнесга

кўмаклашиш маркази

        

3. Онлайн скорингда ижобий деб баҳоланганда, лойиҳа жойига чиққан ҳолда намунавий шаклдаги электрон саволнома асосида ўрганиш учун масъул ҳоким ёрдамчисига юборилади.

        

Келиб тушган кундан

кечиктирмасдан

Ҳоким ёрдамчиси

      

4. Ўрганиш натижаларини Бизнес портал орқали марказга юборади.

     

Уч кун муддатда

     

Бизнес портал

(инсон омилисиз)

      

5. Ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.

Автоматик тарзда

2-босқич

Кичик бизнесга кўмаклашиш

маркази ҳузуридаги

Лойиҳаларни баҳолаш

ва танлаш гуруҳлари

       

1. Дастлабки рўйхатга киритилган ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади ва уларнинг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифага ажратилади ҳамда ўқитиш учун йўналтирилади.

     

Уч кун муддатда

Кичик бизнесга

кўмаклашиш маркази

     

2. Тавсия этилган лойиҳа ташаббус-корлари қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида (масофавий ёки анъанавий) ўқитилади.

    

Танланган ўқув

дастурига мувофиқ

Кичик бизнесга

кўмаклашиш маркази

       

3. Тест (имтиҳон) синовларини муваффақиятли топширган ҳамда тайёрлаган бизнес-режасини муваффақиятли ҳимоя қилган ташаббускорга сертификат берилади.

      

Бир кун муддатда

3-босқич

Лойиҳа ташаббускори

     

1. Сертификат олган ташаббускор комплекс дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланиши учун хизмат кўрсатаётган ҳамкор банкига молиявий воситалардан фойдаланиш бўйича Бизнес портал орқали онлайн ариза билан мурожаат қилади. Лойиҳа ташаббускори кредит (ёки лизинг) хизматидан фойдаланиш учун Бизнес портал орқали ўз аризасига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади

      

Ўз хоҳишига кўра


     

2. Ариза ва тақдим этилган тегишли ҳужжатлар кўриб чиқилиб, натижаси бўйича қуйидаги мос ҳолдаги ваколатли идоралар молиявий воситалардан фойдаланиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бунда:

         


     

Тижорат банки

         

кредит (лизинг)

Беш кун муддатда

Кичик бизнесга

кўмаклашиш маркази

бўлиб тўлаш шарти билан қарз

         

Беш кун муддатда

    

улуш киритиш

      

Киритилаётган улуш

шаклидан келиб чиқиб

белгиланади

      

      

Инновацион ривожланиш агентлиги

     

грант

15 иш кунида

4-босқич

Кичик бизнесга кўмаклашиш

маркази, тижорат банклари

       

1. Иштирокчилар лойиҳаларининг мунтазам мониторинги юритилади.

      

Ҳар чоракда

2. Марказ лойиҳага улушдор бўлиб кирган лойиҳалардаги ўз улушини бозор тамойиллари асосида белгиланган тартибда сотади.

       

Белгиланган тартиб

ҳамда муддатларда

            

             

          




Низомга

2-ИЛОВА



"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш"

комплекс дастури лойиҳа ташаббускори

_________________нинг фаолият юритиш

жойига чиқиб ўрганиш

САВОЛНОМАСИ

Ташкилот номи/Ф.И.О.

  *

          

СТИР/ПИНФЛ

  *

Телефон рақами

  *

         

Тадбиркорлик фаолият тури

  *

          

Лойиҳа мақсади

  *

          

Қайси банк мижози

  **

          

Лойиҳани амалга ошириш жойи

  *

          

Кадастр ёки ижара шартномаси рақами

  *

          

Сўралаётган молиявий восита номи

  *

          

Миқдори

  *


           

Таъминот тури

  *

Сони

  *

Реквизитлари

  *

           

Охирги 12 ойлик пул айланмаси

  **


(мавжуд бўлса)

               











































Оилавий тадбиркорлик дастурида иштирок этган









































  Мавжуд кредит қолдиғи














  **



































  Кредит маблағининг мақсадли ишлатилгани










Ҳа



Йўқ



































  Яратилган ишчи ўринлари





Жами ишчилар сони


  **




















































































Хулоса














































Лойиҳа ташаббускорини дастлабки рўйхатга киритиш тавсия этиладими?


Ҳа



Йўқ



















































Изоҳ














































     

        

          

            



Ҳоким

ёрдамчиси





            

Изох.


*) Ушбу маълумотлар Бизнес портал орқали автоматик равишда тўлдирилади.


**) Ушбу маълумотлар тегишли ташкилотлар билан интеграция қилингунига қадар маълумотлар анъанавий шаклда олиниб, сўровномага  киритилади ва бу тўғрисида изоҳ катакчасида баён қилади.

           

          




Низомга

3-ИЛОВА



Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

1. Лавозими бўйича

-

"Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖ директори - Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси


3. Келишувга асосан

-

Лойиҳа ташаббускорига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг ишончли вакили


4. Келишувга асосан

-

Эксперт


5. Келишувга асосан

-

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги вакили

           

         




Низомга

4-ИЛОВА



Ташаббускорларни тоифаларга

ажратиш мезонлари

             

Т/р

      

Тоифалар

       

1-тоифа

2-тоифа

    

3-тоифа

     

4-тоифа

       

1.

Молиявий восита тури


100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар


150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитлар


500 миллион сўмгача кредитлар


1 миллиард сўмгача кредитлар


1,5 миллиард сўмгача кредитлар


1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматлари кўрсатиш


1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш


Лойиҳаларда 1 миллиард сўмгача миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш


2 миллиард сўмгача грант маблағлари тақдим этиш


2.

Воситани олиш мақсади


лойиҳани амалга ошириш

лойиҳани амалга ошириш

лойиҳани амалга ошириш


лойиҳани амалга ошириш

лойиҳани амалга ошириш

асбоб-

ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш


асбоб-

ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш


бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-

ускуналар, бино ва иншоотлар ҳамда бошқа кўринишдаги моддий активларни сотиб олиш


инновацион ишланмаларни тижорат-

лаштириш ва юқори технологик стартап лойиҳаларни молиялаштириш


3.

Ишчи ўринларнинг мавжудлиги


якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари


кичик тадбиркорлик субъектлари-3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари - камида 4 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари-

камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари-

камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари

-камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари-

камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари-

камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган


кичик тадбиркорлик субъектлари- 3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган


4.

Пул айланмасига талаб


талаб мавжуд эмас


талаб мавжуд эмас


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 миллион сўмдан зиёд бўлган


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача


охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача


талаб мавжуд эмас


                   

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 январь




































































Время: 0.0091
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск