ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Кичик тадбиркорлик субъектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2024 й. 37-сон "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2024 й.

N 37




"КИЧИК БИЗНЕСНИ УЗЛУКСИЗ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ" КОМПЛЕКС

ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон ҳамда "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ:

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури (кейинги ўринларда - Дастур) амалга оширилиши;

ташаббускорлар қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларда бизнес кўникмаларига ўқитилиши;

амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасида молиявий ва консультатив қўллаб-қувватланиши;

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Дастурни самарали амалга ошириш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Дастур иштирокчиларини танлаб олиш тартиби;

Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан ўқитиш жараёнини ташкил этиш;

молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш йўналишлари ва тартиби;

ташаббускорларга консультатив хизматлар кўрсатиш тартиби.


3. Белгилансинки:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Дастур доирасида ўқув жараёнларини ташкил этиш, ўқув дастурларини замонавий ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш, ўқитиш бўйича тренерларни танлаш ва Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда - марказлар) раҳбар ва ходимлари малакасини оширишга масъул ҳисобланади;

марказлар ўқув жараёнларини Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, унинг ҳудудий филиаллари, олий таълим муассасалари, "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади;

Дастурда иштирок этадиган тижорат банклари томонидан амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар лойиҳалари мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ тартибда молиялаштирилади;

Дастурда иштирок этиш, молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш борасидаги барча жараёнлар, шу жумладан, тижорат банклари томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш ва лойиҳаларни мониторинг қилиш Бизнес портал орқали амалга оширилади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга жойлаштирилган:

223 млрд сўм миқдоридаги субординар қарзнинг асосий қарз тўловини 2030 йилдан бошлаб 5 йил давомида тенг улушларда қайтариш;

320,9 млрд сўм миқдоридаги кредит линияси маблағларини қайтаришнинг сўнгги муддатини ўзгартирмаган ҳолда, асосий қарз тўловини 2030 йилдан бошлаб тенг улушларда тўлаб бериш шарти билан субординар қарз сифатида қайта расмийлаштириш;

б) "Микрокредитбанк" АТБга 977 млрд сўм миқдоридаги ресурс жойлаштириш мақсадида тузилган кредит ва депозит шартномалари бўйича қолдиқ суммасини шартномаларнинг дастлабки шартларини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда субординар қарз сифатида қайта расмийлаштириш;

в) "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида "Микрокредитбанк" АТБга жойлаштирилган 425 млрд сўм миқдоридаги депозит маблағларни қайтариш муддатини 7 йилга узайтириш.

Бунда мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган маблағлар Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда тегишли шартномаларга ушбу банддан келиб чиқиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ марказлар орқали лойиҳаларни молиялаштириш учун давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушадиган 1,0 трлн сўм миқдоридаги маблағни "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖга (кейинги ўринларда - Жамғарма) 10 йил муддатга фоизсиз бюджет ссудаси сифатида ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, ушбу ссуда 2024-2026 йилларда босқичма-босқич қуйидаги тартибда ажратилади:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Жамғарма ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига давлат активларини сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан республика бюджетига қайтариш шарти билан - 800 млрд сўм;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Жамғарма ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан - 200 млрд сўм.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров икки ҳафта муддатда мазкур бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш графигини тасдиқласин.


6. 2024 йил 1 февралдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Солиқ қўмитаси Бизнес порталдаги маълумотлар асосида Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни бошлаган кичик тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммасининг икки йил давомида алоҳида ҳисобини юритади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар ойда маълумот тақдим этиб боради;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида мазкур тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланган солиқлар ҳажмига тенг миқдорда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга фоизсиз бюджет ссудаси ажратади.


7. "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ:

икки ой муддатда халқаро молия институтлари, консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб этган ҳолда банкнинг активлари, операцион ва бизнес жараёнларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, самарасиз харажатларни қисқартириш ва банк ташкилий тузилмасини оптималлаштириш чора-тадбирларини;

2024 йил 1 апрелга қадар 2024-2026 йилларда банкни ривожлантириш ва рақамли трансформация қилиш стратегиясини тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига мувофиқ "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 1,14 трлн сўмлик қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ устав капиталини ошириш учун ажратилган 75,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ҳисобидан "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан уни давлат рўйхатидан ўтказиш тавсия этилсин.


9. "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг:

аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва малакасини ошириш, касаначиларга комплекс ёрдам бериш, касаначилар ва фаолиятини касаначилик асосида ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларига бепул маслаҳат, консальтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган "Касаначилар мактаби"ни ташкил этиш;

тажрибали касаначиларни "Касаначилар мактаби"да муассис сифатида иштирок этишга жалб қилиш;

ҳар йили оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида "Микрокредитбанк" АТБга ажратилган ресурсларнинг камида 100 млрд сўм қисмини касаначилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:

"Микрокредитбанк" АТБга "Касаначилар мактаби" фаолиятини ташкил этиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишга услубий кўмаклашсин;

"Касаначилар мактаби"да ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни ўқитиш, касаначиларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш харажатлари белгиланган тартибда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 январдаги

37-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан

тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат

этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш

тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


20-иловада:


а) 7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари томонидан янги лойиҳалар учун тадбиркорлик субъектларига тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги -1" кичик банди билан тўлдирилсин:

"а-1) Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари тавсиясига асосан янги лойиҳалар доирасида тор доирадаги мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқаролари учун - тасдиқномалар меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатга, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга".

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 январь




















































































Время: 0.0331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск