Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 8 / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 й. ПҚ-39-сон "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2024 й.

N ПҚ-39



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

БАРҚАРОРЛИК РЕЙТИНГИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида:


1. Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2024 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

а) рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

"ААА", "АА" ва "А" тоифалар - юқори барқарорлик рейтинги;

"ВВВ", "ВВ" ва "В" тоифалар - ўрта барқарорлик рейтинги;

"ССС", "СС" ва "С" тоифалар - қониқарли барқарорлик рейтинги;

"D" тоифа - қуйи барқарорлик рейтинги;

б) рейтинг Солиқ қўмитасининг "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасида (кейинги ўринларда - платформа) идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;

в) юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда - Жамоатчилик кенгаши) таклифига асосан ҳар йили 20 август - Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонига тавсия этилади.


3. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда рейтинг кўрсаткичлари мезонлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиб, унинг солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.


4. Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилсин:

а) "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;

б) 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб белгиланади;

в) "А" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

соли

...
Время: 0.0261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск