Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 й. ПҚ-39-сон "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2024 й.

N ПҚ-39



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

БАРҚАРОРЛИК РЕЙТИНГИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида:


1. Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2024 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

а) рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

"ААА", "АА" ва "А" тоифалар - юқори барқарорлик рейтинги;

"ВВВ", "ВВ" ва "В" тоифалар - ўрта барқарорлик рейтинги;

"ССС", "СС" ва "С" тоифалар - қониқарли барқарорлик рейтинги;

"D" тоифа - қуйи барқарорлик рейтинги;

б) рейтинг Солиқ қўмитасининг "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасида (кейинги ўринларда - платформа) идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;

в) юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда - Жамоатчилик кенгаши) таклифига асосан ҳар йили 20 август - Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишонига тавсия этилади.


3. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда рейтинг кўрсаткичлари мезонлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиб, унинг солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин.


4. Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилсин:

а) "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади;

б) 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади;

в) "А" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади;

товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим қилишнинг янгиланган тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Платформанинг 2024 йил 1 февралдан тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш мақсадида:

Олий суд ўзининг ахборот тизимлари платформага интеграция қилинишини таъминласин;

Солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатасига платформадан фойдаланиш ҳуқуқини берсин;

Савдо-саноат палатаси рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб борсин ва маълумотларнинг очиқлигини таъминласин.


7. Жамоатчилик кенгашининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Жамоатчилик кенгаши аъзоларини ҳудудлар ва соҳаларга бириктирган ҳолда, 2024 йилнинг I чорагида тадбиркорлик субъектларига рейтинг тизими ва унинг имкониятларини ўргатиш бўйича семинарлар ўтказиш;

ҳар ҳафта мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, брифинглар, савол-жавоблар, видеороликлар ва бошқа тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

рейтинг натижаларини ҳудудлар, соҳалар ва тоифалар кесимида ҳар чоракда Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиш ва аниқланган тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларни киритиб бориш.


8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини юритиш тартибини тасдиқласин.


9. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини ёритиш ва уни жорий этишнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда:

а) ҳар ҳафта тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектларининг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича уларга тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин;

б) ҳар чоракда:

юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўғрисида видеороликлар ва ташвиқот материалларини тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борсин ва маҳаллаларда тарғибот тадбирларини амалга оширсин;

юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида умумий, ўрта махсус ва олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ёшлар учун ўқув курслари ва маҳорат дарсларини ташкил қилсин;

в) ҳар йили рейтинг кўрсаткичлари мезонлари ва уларни баҳолаш методикасини рейтинг натижаларининг холислигини таъминлаш нуқтаи назаридан Жамоатчилик кенгаши йиғилишларида таҳлил қилиб, уларни такомиллаштириб борсин.


11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.


12. Солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 23 январдаги

ПҚ-39-сон қарорига

ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги

мазмун-моҳиятини ёритиш ва уни жорий этишнинг

ташкилий масалаларини ҳал этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

   

Чора-тадбирлар номи

      

Амалга ошириш механизми

     

Амалга ошириш

шакли

     

Ижро муддати

      

Масъул ижрочилар

      

        

I. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИК

РЕЙТИНГИ МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИ ЎРТАСИДА ТУШУНТИРИШ

         

1.

Тарғибот материаллари тўпламини яратиш, тизимдаги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш.


1. Ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема) тайёрлаш.


2. Тарғибот материаллари тўпламини Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

5 январь


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)

3. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар матнини, заруратга кўра рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилиш мақсадида "Дунё" ахборот агентлигига етказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

15 февраль


2.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжуманини ўтказиш.


1. Матбуот анжумани ҳақида расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

28 январь


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


2. Матбуот анжуманини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларига тайёрланган тарғибот материаллари тўпламини тақдим этиш.


3. Матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 февраль


3.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича манфаатдор ташкилотлар ходимларини ўқитиш.


1. Ўқув машғулотларини ўтказишнинг чораклик графикларини тасдиқлаш.


Режа-график



2024 йил

1 февраль


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман ва бошқа манфаатдор идоралар ходимлари учун графикка асосан ўқув машғулотлари ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Графикка

асосан


4.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини тушунтиришни ташкил этиш.


1. Ҳудудий ва республика тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш.


2. Тарғибот гуруҳларини тарғибот материаллари тўплами билан таъминлаш.


3. Тарғибот тадбирларининг концепцияси, дастури ва уларни ўтказиш графигини тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

1 февраль


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


4. Манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Графикка

асосан


5.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.


1. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган мақола, материалларни веб-сайтларда жойлаштириш.


2. Мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда бошқа замонавий шакллар назарда тутилган медиа-режани тасдиқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

1 февраль


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


3. Медиа-режага асосан тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар


Режага

асосан


6.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиш.


1. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича савол-жавоблар, анимацион роликлар ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот контентини яратиш.


2. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий тарғибот материалларини тарқатиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

28 январь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


7.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш.


1. Сўровнома саволномасини тузиш.


2. Сўровнома ўтказиладиган тадбиркорлар тоифалари ва ҳудудларни белгилаб олиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

1 март


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


3. Сўровномани ўтказиш.


4. Сўровнома натижаларини умумлаштириш, таклифлар ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

8.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги натижалари бўйича аниқланган тизимли масалаларни ҳал қилиш.


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги натижаларини ҳудуд, соҳа ва тоифалар кесимида тизимли равишда муҳокама қилиш.


2. Муҳокама натижалари асосида аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар чорак

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов), манфаатдор идоралар


          

II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИК

РЕЙТИНГИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ

МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

          

9.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини юритиш тартибини белгилаш.


1. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш:

тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантириш тартиби;

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари, даврийлиги ва методикаси;

тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини эълон қилиш тартиби.


2. Тадбиркорлик субъектларини рейтинг доирасида қуйидаги тоифаларга ажратиш:

"ААА", "АА" ва "А" тоифалар - юқори;

"ВВВ", "ВВ" ва "В" тоифалар - ўрта;

"ССС", "СС" ва "С" тоифалар - қониқарли;

"D" тоифа - қуйи барқарорлик рейтинги.


Вазирлар

Маҳкамаси қарори

лойиҳаси

2024 йил

январь

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


10.

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.


1. "ААА" тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувларини ўтказмаслик (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашни (қайтаришни) бир кун муддатда текширувларсиз амалга ошириш.


Қонун

лойиҳаси


2024 йил

март


Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


2. 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган "АА" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизларни ҳисобламаслик ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 5 йилгача узайтириш.


Вазирлар

Маҳкамаси қарори

лойиҳаси


2024 йил

март


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


3. "А" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришни уч кун муддатда амалга ошириш;


Қонун

лойиҳаси


2024 йил

март


Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Божхона қўмитаси (Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


11.

"Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасини жорий этиш.


1. Идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантириладиган "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

январь


Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


2. Олий суд ахборот тизимларини платформага интеграция қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

январь


Олий суд (Исламов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


3. Савдо-саноат палатасига "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

январь


Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


4. Рейтинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


5. Рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб бориш ва маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий


12.

Тадбиркорлик субъектларига қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишни такомиллаштириш.


Тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда, жорий этиш тартибини белгилаш.


Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

қарори лойиҳаси


2024 йил

март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


13.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича бизнес вакиллари ўртасида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.


1. Рейтинг кўрсаткичлари мезонлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

январь


Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов),


2. Рейтинг тизими бўйича тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкиллаштириш, махсус видеоролик тайёрлаш ва уни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш, шунингдек, услубий қўлланмани Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари орқали бизнес вакилларига тарқатиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий


Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Бизнес-омбудсман (Касимов)


3. Ишлаб чиқилган услубий қўлланмаларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тадбиркорлик субъектларига етказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

январь


Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


14.

Тадбиркорлик субъектларига барқарорлик рейтингини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатиб бориш.


Тармоқлар кесимида ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиб, уларнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тавсия ва таклифлар бериб бориш.

Бунда, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар ҳафта

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Касимов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


15.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини такомиллаштириб бориш.


Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мезонларини ва уларни баҳолаш методикасини рейтинг натижаларининг холислигини таъминлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

          

Амалий чора-

тадбирлар

Ҳар йили

Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Бизнес-омбудсман (Касимов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 январь


























































































Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск