Практическая Бухгалтерия

Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.01.2024 й. 3492-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.11.2023 й. 36/9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 23 январда 3492-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2023 йил 22 ноябрдаги

36/9-сон қарорига

ИЛОВА



Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан

чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар, микромолия ташкилоти, ломбард, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади), банкларнинг бевосита ҳамда билвосита акциядорларига, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларига (бундан буён матнда банкнинг мулкдор шахслари деб юритилади), кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларига, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига (бундан буён матнда банкнинг раҳбар шахслари деб юритилади) нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банк:

банк ва нобанк кредит ташкилотларига, банкнинг мулкдор шахсларига ва раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллашга;

айни бир қоидабузарлик бўйича бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет бир нечта чоралар ва (ёки) санкциялар қўллашга ҳақли.


2. Банк ва нобанк кредит ташкилотлари, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахсларига нисбатан Марказий банк томонидан қўлланиладиган чора ва санкциялар қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган миқдорлардан ошиб кетмаслиги лозим.



2-БОБ. ЧОРА ВА САНКЦИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


3. Марказий банк чора ва санкцияларни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

назорат тадбирлари, инспекция (текшириш) ва масофавий назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;

аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ёки хулосалар;

давлат органларининг, жумладан ички ишлар, прокуратура ва суд органларининг банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан содир этилган қоидабузарликлар акс эттирилган ҳужжатлари;

банк ва нобанк кредит ташкилотлари истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;

Марказий банкнинг кўрсатмаларига асосан банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотлар;

Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар.


4. Марказий банк томонидан чора ва санкциялар қўлланилганда қуйидагилар ҳисобга олинади:

таваккалчиликнинг даражаси, қоидабузарликларнинг хусусияти, миқёси ва оқибатлари;

қоидабузарликларнинг тизимлилиги ва давомийлиги;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг банк ва нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига таъсири;

қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;

аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабаблар;

илгари қўлланилган чора ва санкцияларнинг самарадорлиги (натижадорлиги);

банк, унинг мулкдор шахси ёки раҳбар шахси, шунингдек нобанк кредит ташкилоти томонидан қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чоралар кўрилганлиги.


5. Банк ва нобанк кредит ташкилотлари, банкнинг мулкдор шахслари ва раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси (бундан буён матнда Банк назорати қўмитаси деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ қабул қилинади.

Бунда, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида ҳамда нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёхуд ломбардлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорлар Банк назорати қўмитасининг таклифига асосан Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинади.


6. Банк назорати қўмитасининг аъзолари тоқ сонда 7 нафардан 11 нафаргача бўлади ҳамда қўмита аъзолари, шу жумладан қўмита раиси ва унинг ўринбосари Марказий банк раиси ўринбосарлари ва раҳбар ходимлари орасидан Марказий банк бошқаруви томонидан тайинланади.

Банк назорати қўмитасига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Банк назорати қўмитаси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек қўмита йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш Марказий банк раисининг ўринбосари - Банк назорати қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

Банк назорати қўмитаси йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.

Банк назорати қўмитаси йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.

Банк назорати қўмитаси йиғилишлари аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Банк назорати қўмитаси қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.


7. Банк ва нобанк кредит ташкилотларига, банкнинг мулкдор шахсига ёки раҳбар шахсига нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда Банк назорати қўмитасининг мажлисида мазкур ташкилотнинг масъул вакиллари, банкнинг мулкдор шахси ёки раҳбар шахси иштирок этиши мумкин.


8. Марказий банк томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун чора ва санкцияларни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим.


9. Марказий банк ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтида ўтган ой давомида қўлланилган чора ва санкциялар тўғрисидаги маълумотлар статистикасини жойлаштириш орқали эълон қилиб боради.


10. Банклар томонидан қўпол ёки жиддий қоидабузарликларни содир этганлик учун Марказий банк қоидабузарлар (банк ёки нобанк кредит ташкилотлари) номи, улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар, қоидабузарларга (банк ёки нобанк кредит ташкилотларига) нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.


11. Марказий банк чора ва санкция қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани уч иш куни ичида банк ёки нобанк кредит ташкилотига, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахсига юборади.


12. Марказий банкнинг чора ва санкция қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган шахс(лар) қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўттиз кун ичида Марказий банкнинг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда апелляция бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Мурожаатчи томонидан Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан апелляция кўриб чиқилмайди.


13. Апелляция кенгаши апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида мурожаатчининг апелляциясини кўриб чиқади.

Апелляция кенгаши мурожаатчини апелляцияни кўриб чиқиш куни ҳақида хабардор қилади. Бунда, мурожаатчи апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Марказий банк апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва Банк назорат қўмитаси қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

апелляцияни қаноатлантириш ва Банк назорат қўмитаси қарорини бекор қилиш тўғрисида.

Апелляцияда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, Марказий банк апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва Банк назорат қўмитаси қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Марказий банк қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда мурожаатчини хабардор қилади.



3-БОБ. МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН

КЎРСАТМА ХАТ ЮБОРИЛИШИ


14. Марказий банк банк ва нобанк кредит ташкилотларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан банк ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар (бундан буён матнда кўрсатма хат деб юритилади) юбориши мумкин.


15. Марказий банк кўрсатма хатида банк, нобанк кредит ташкилоти, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахсига қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш учун белгиланган муддатларни кўрсатиб ўтади. Бунда, кўрсатма хатда белгиланган қоидабузарликларни бартараф этиш муддати бир йилдан кўп бўлмаслиги лозим.

Марказий банк кўрсатма хатида қуйидагиларни (агар мавжуд бўлса) талаб қилиши лозим:

банк ёки нобанк кредит ташкилотининг молиявий ҳолатига бевосита таъсир кўрсатмаган, лекин келгусида молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келиши ёки омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ёки камчиликларни бартараф этиш;

банк, микромолия ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан пруденциал нормативлар бузилиш ҳолатларини бартараф этиш;

банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотининг фоизли, фоизсиз ёки операцион харажатларини камайтириш;

банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан жалб этиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг энг юқори қийматларини белгилаш;

Марказий банкка тақдим этилган ҳисоботларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш;

тегишли ҳужжат ва маълумотларни тақдим этиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мажбурий аудит текширувини ўтказиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишини бартараф этиш;

банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан Марказий банкнинг ахборот хавфсизлигига доир таваккалчиликларни бошқаришни ташкил этиш бўйича талаблар бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

банк ва нобанк кредит ташкилоти истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

мавжуд ёки юзага келиши эҳтимоли бўлган алоҳида ёхуд жами умумлашган таваккалчиликларни минималлаштириш;

нақд пул муомаласи ва касса ишини ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа қоидабузарликларни бартараф этиш.


16. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти кўрсатма хатини олган кундан эътиборан мазкур кўрсатма хатида кўрсатилган муддат ичида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича муддатни кўрсатган ҳолда жавоб хатини тақдим этиши лозим.


17. Банк томонидан жузъий қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, Марказий банк кўрсатма хатида банкка нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида ёзма огоҳлантириш бериши мумкин.


18. Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти, банкнинг мулкдор шахси ва (ёки) раҳбар шахси Марказий банкнинг кўрсатма хатида кўрсатилган камчиликларни ва (ёки) қоидабузарликларни белгиланган муддатда бартараф этмаганда ёки ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган талабни бажармаганда, Марказий банк бошқа чора ва санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқади.



4-БОБ. ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ


19. Банклар фаолиятига оид, валютани тартибга солиш, нақд пул муомаласи ва касса ишларини ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларни, шунингдек пруденциал нормативларни бузганда, Марказий банк банкдан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишини талаб қилиши мумкин.


20. Банк Банк назорати қўмитасининг қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишни талаб қилиш тўғрисидаги қарорида белгиланган муддат ичида чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этади.


21. Чора-тадбирлар режасида банк томонидан қоидабузарликларни бартараф этиш ва (ёки) келгуси фаолиятда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари ва масъул ижрочилар кўрсатилиши лозим.


22. Чора-тадбирлар режаси банк бошқаруви раиси томонидан тасдиқланади.


23. Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш банк бошқаруви кузатув кенгаши, акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилиши ваколатига киритилган бўлса, чора-тадбирлар режаси ваколатли орган томонидан тасдиқланиши ва тегишли баённомадан кўчирма унга илова қилиниши лозим.


24. Банкнинг капитал монандлиги коэффициентларидан камида биттаси бузилган тақдирда, банк мазкур қоидабузарлик содир қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ўз капитали даражасини сақлаб туриш ва уни тиклаш бўйича чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.


25. Банк очиқ валюта позиция лимитларини кетма-кет беш ёки ҳисобот ойида жами ўн марта бузганда, қоидабузарлик содир этилган кундан бошлаб 7 кун ичида содир этилган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.


26. Марказий банк банк томонидан тақдим қилинган чора-тадбирлар режасини унда белгиланган чора-тадбирларнинг асослилиги, тўлиқлиги ва самарадорлиги юзасидан кўриб чиқади. Марказий банк чора-тадбирлар режаси киритилганидан 15 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда чора-тадбирлар режаси ёки унда белгиланган айрим чора-тадбирлар бўйича ўз эътирозларини банкка юбориши мумкин.

Банк чора-тадбирлар режаси бўйича Марказий банкнинг эътирозларини олган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида камчиликларни бартараф қилган ҳолда янги чора-тадбирлар режасини Марказий банкка тақдим қилиши шарт.


27. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкка нисбатан бошқа чора ва санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқишга ҳақли:

банк чора-тадбирлар режасини Марказий банк томонидан белгиланган муддатда тақдим этмаса;

банк Марказий банк томонидан чора-тадбирлар режасига билдирилган эътирозларни олган кундан эътиборан 10 иш куни мобайнида янги чора-тадбирлар режасини тақдим этмаса;

банк чора-тадбирлар режасида белгиланган чора-тадбирларни бажармаса ёки лозим даражада бажармаса.



5-БОБ. БАНК ВА НОБАНК КРЕДИТ

ТАШКИЛОТИДАН ЖАРИМА УНДИРИШ


28. Ўзбекистон Республикаси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 57-59-моддаларига асосан Марказий банк банклар томонидан содир этилган:

қўпол қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг икки баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг беш фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг бир фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;

жиддий қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг бир ярим баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг икки фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг 0,5 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;

жузъий қоидабузарликлар учун банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадлар миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг бир фоизи ёки мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ банк жами капиталининг 0,1 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга ҳақли.


29. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 28-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар содир этилганлиги аниқланганда, Марказий банк мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ нобанк кредит ташкилотининг ўз капиталининг беш фоизигача миқдорда жарима ундиришга ҳақли.


30. Жарима Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланади.

Марказий банк томонидан жарима ундириш тўғрисидаги Банк назорати қўмитасининг қароридан кўчирма, жарима миқдори, тўлов муддати ва Марказий банкнинг тегишли ҳисобварағи реквизитлари кўрсатилган ҳолда банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотига хат юборилади. Бунда, жаримани тўлаш муддати Апелляция кенгашига аппеляция бериш муддатидан кам бўлмаслиги лозим.

Банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан хатда кўрсатилган муддатда жарима тўланмаган тақдирда, Марказий банк томонидан жарима:

банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан акцептсиз;

нобанк кредит ташкилотидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олинади.


31. Марказий банк банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилотига нисбатан қуйидаги ҳолларда:

жарималарни қўллаш банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти томонидан пруденциал нормативларнинг тўғриланишига таъсир қилмаган ва қоидабузарлик мунтазам равишда (бир йил ичида уч ва ундан ортиқ маротаба) содир этилган тақдирда;

жарима суммаси ундирилиши банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти молиявий аҳволининг сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келадиган тақдирда, жумладан банк ва (ёки) нобанк кредит ташкилоти мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаганда ёки омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига таҳдид солганда;

жорий йилда битта турдаги молиявий операция бўйича Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган операцияларни амалга ошириш тартиби ва муддатлари бир йил ичида уч марта ва ундан ортиқ маротаба бузилган тақдирда жарима ундиришдан бошқа чора ва санкцияларни қўллаши мумкин.



6-БОБ. ДИВИДЕНДЛАР ВА (ЁКИ) СУБОРДИНАР

ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАРНИ ТЎЛАШГА ДОИР

ЧЕКЛОВ ВА (ЁКИ) ТАҚИҚЛАР ЎРНАТИШ


32. Марказий банк қуйидаги ҳолларда банкларга олти ойгача бўлган муддатга дивидендлар ва (ёки) субординар қарзлар бўйича фоизлар тўлашга доир чеклов ва (ёки) тақиқ ўрнатишга ҳақли:

пруденциал нормативлар

...
Время: 0.0507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск