ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2024 й. 44-сон "Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2024 й.

N 44



ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШДА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА ЙЎЛ

ВАРАҚАЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЮРИТИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчилар ва автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 141-бандида товар-моддий бойликларни ташиш учун товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябрга қадар Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда - тажриба-синов лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш даврида:

электрон йўл варақалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимининг "Электрон йўл варақа" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - электрон йўл варақалари тизими) орқали расмийлаштирилади ва юритилади;

электрон йўл варақалари ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мансублигидан қатъи назар, автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил равишда расмийлаштирилади;

йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтиш таъминланади;

электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;

электрон йўл варақалари тизими платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган техник талаблар асосида манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;

электрон йўл варақалари тизимидан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун қулай электрон йўл варақалари тизими платформаси ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминласин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

электрон йўл варақаларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг турлари;

электрон йўл варақаларини расмийлаштириш, қайта ишлаш ва сақлаш;

электрон йўл варақалари юритилишини назорат қилиш ҳамда улар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил якунига қадар мазкур қарорга асосан амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий ҳолатларини инобатга олган ҳолда электрон йўл варақалари тизимини такомиллаштириш ва йўл варақаларининг қоғоз шаклидан тўлиқ воз кечиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 январь




































































Время: 0.0776
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск