ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2024 й. 45-сон "Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2024 й.

N 45



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ

ТАШУВЧИЛАР РЕЙТИНГИНИ ҲИСОБЛАШ ВА

ЮРИТИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва инсофли ташувчиларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ вазирлик ва идоралар томонидан ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган транспорт соҳасига оид электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш мақсадида идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 1 февралдан 2024 йил 31 декабрга қадар Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга асосан амалга оширилган тажриба-синов лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий ҳолатларни аниқлаш ҳамда инсофли ташувчиларни рағбатлантиришни инобатга олган ҳолда, Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

рейтингни ҳисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби;

рейтинг натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби;

ташувчиларни рейтингга киритиш ва ундан чиқариш асослари.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 январь









































































Время: 0.0434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск