ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 22.01.2024 й. 45-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 22 январдаги

45-сон қарорига

ИЛОВА



Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти

билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини

ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, рейтинг натижаларини ҳисоблаш ҳамда эълон қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури жамоат транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш хизматларини кўсатишдан иборат бўлган тегишли лицензияга эга юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ташувчилар) нисбатан татбиқ этилади.


3. Ташувчилар рейтинги (кейинги ўринларда - рейтинг) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида шакллантирилади.


4. Қуйидагилар ташувчилар рейтингини юритиш борасидаги асосий вазифалар ҳисобланади:

йўловчи ташиш соҳасида ишончли, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатаётган ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;

соҳада яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар шаффофлигини ошириш;

ташувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва хизматлар сифатини ошириш.



2-БОБ. ТАШУВЧИЛАР РЕЙТИНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ


5. Ташувчилар рейтинги мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ шакллантирилади ва юритилади.


6. Қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимига тақдим этиб боради:


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатга олинган автотранспорт воситалари, техник кўрикдан ўтган автотранспорт воситалари, "E-маъмурий иш" платформасидаги автомобилда йўловчилар ташишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларга кўрилган чоралар, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳамда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар;


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги - транспорт инфратузилмалари ва объектларини ўз ичига олувчи Ягона геоахборот маълумотлари.


7. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва белгиланган муддатда ижроси таъминланиши учун тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул ҳисобланади.


8. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган барча жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини белгиланган тартибда таъминлайди.


10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади.



3-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ


11. Ташувчилар рейтинги мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисобланади.


12. Рейтинг баллари қуйидагилардан шакллантирилади:

тегишли рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ташувчилар аниқланади;

ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;

ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси ташувчилар рейтингини ифодалайди.


13. Фаолияти хавфсизлик ва очиқликка асосланган ташувчилар рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

        

Хавфсизлик ва очиқлик тоифаси

  

Ишончлилик даражаси

    

Умумий баллар

     

A

Юқори даража


70-100

B

Ўрта даража


60-69

C

Қуйи даража


60 дан паст

           

14. Ташувчилар рейтинги натижалари ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


15. Ташувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ўртасида белгиланган тартибда муайян муддатга тузилган йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартнома (контракт)нинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бўлган сўнгги 1 йил давомида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти "А" хавфсизлик ва очиқлик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, ташувчининг талабига биноан шартнома муддати тугаган кундан бошлаб яна 1 йил муддатга узайтиришга рухсат этилади.

Бунда ташувчи рейтинг натижаларига кўра "А" хавфсизлик ва очиқлик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, Транспорт вазирлигига тендер шартномаси амал қилиш муддати тугашидан уч ойдан кечикмай, шартнома муддатини узайтириш бўйича талабнома бериши керак.



4-БОБ. ТАШУВЧИЛАРНИ РЕЙТИНГГА КИРИТИШ

ВА УНДАН ЧИҚАРИШ АСОСЛАРИ


16. Ташувчиларни рейтингига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда асосий фаолият тури автомобиль транспортида йўловчи ташиш эканлиги асосий мезон ҳисобланади.


17. Қуйидаги ҳолларда ташувчилар рейтингдан чиқарилади:

асосий фаолият тури бошқа фаолият турига ўзгарганда;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташувчи лицензияси бекор қилинганда;

ташувчи корхона фаолияти тугатилганда.

Ташувчилар рейтингига киритилмаган ва/ёки ундан чиқарилган ташувчилар 15-бандда кўрсатилган имтиёздан фойдалана олмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



Ташувчилар рейтингини шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Масъуллар


Амалга ошириладиган ишлар


Муддатлар









1-босқич

Транспорт вазирлиги


         

"Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.

    


Ҳар чорак якунига

қадар












2-босқич


Тегишли вазирлик

ва идоралар


"Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида шакллантирилган рўйхат асосида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли маълумотларни автоматик равишда тақдим этиб боради.

       


Ҳар чорак якунидан

кейинги ойнинг

5-санасига қадар












3-босқич


Транспорт вазирлиги


       

1. Тақдим этилган маълумотлар асосида "Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар рейтинги автоматик тарзда ҳисобланишини таъминлайди.


2. Ташувчилар рейтинги тўғрисидаги маълумотларни Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.

       


Ҳар чорак якунидан

кейинги ойнинг

10-санасига қадар







       

        




Низомга

2-ИЛОВА



Автомобиль транспортида мунтазам йўналишларда

фаолият кўрсатувчи ташувчилар

рейтингини ҳисоблаш

МЕЗОНЛАРИ

          

Т/р


Гуруҳ мезони

Мезонлар


Кўрсаткичлар

        

Бериладиган балл


1.

Хавфсизлик ва қонунийлик

Қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилиши1


Чорак давомида қонунчилик ҳужжатлари нормалари бузилишининг жами автотранспорт воситалари сонига нисбати (фоизда)


20 фоизгача "-5" жарима балли


21-50 фоиз

"-10" жарима балли


50 фоиздан кўп

"-20" жарима балли


2.

Ташувчининг балансида ихтисослашган техник базанинг мавжудлиги2


Корхона балансида ҳаракатдаги таркибни сақлаш, рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун шароитга эга техник базанинг мавжудлиги


"25" балл

3.

Ташувчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти


Соҳадаги фаолияти 5 йилдан юқори


"10" балл

Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради)


"5" балл

Соҳадаги фаолияти 2 йилгача (2 йил ҳам киради)


"3" балл

4.

Тиббий кўрик


Ҳайдовчилар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтганлиги (083/ҳ шакл)


"5" балл

5.

Рақобатбардош-лик ва ҳаракат таркиби ҳолати

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) автотранспорт воситалари3


100 фоизи корхона балансида бўлганда


"20" балл

70-99 фоизи корхона балансида бўлганда


"15" балл

50-69 фоизи корхона балансида бўлганда


"10" балл

30-49 фоизи корхона балансида бўлганда


"5" балл

6.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) барча автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили4


5 йилдан ошмаса (5 йил ҳам киради)


"25" балл

5-10 йилни ташкил этса (10 йил ҳам киради)


"15" балл

10-15 йилни ташкил этса (15 йилдан ошса киритилмайди)


"10" балл

7.

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) барча автотранспорт воситаларининг экологик тозалик даражаси


Фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автотранспорт воситалари улуши камида 5 фоизни ташкил этса


"5" балл

8.

Рақамлаштириш

Фаолиятдаги рақамли технологиялар


Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати тизимига барча автотранспорт воситалари уланганлиги


"5" балл

Автоматлаштирилган тўлов тизимига барча автотранспорт воситалари уланганлиги


"5" балл

      

Изоҳ. Ташувчилар рейтингини ҳисоблаш мезонлари - рейтингни шакллантириш жараёнида автобус ва микроавтобусда йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.


1) Йўл ҳаракати қоидалари, йўловчи ва багаж ташиш қоидалари ҳамда автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартлари.

Мисол учун: ташувчининг йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаси сони 20 та бўлса, бир чорак давомида жами қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилиши ҳолати 7 та.

7/20*100=35% (қонунчилик ҳужжатлари нормалари бузилишининг жами автотранспорт воситалари сонига нисбати)

Бунда: 20 та автотранспорт воситаси 100 фоиз бўлса, 7 та қонун бузилиши 35 фоиз бўлади ва ўз-ўзидан 50 фоизгача, яъни "-10" жарима балли қўлланилиб, жами баллар йиғиндисидан 10 балл олиб ташланади.


2) Ташувчи балансида тегишли техник база ва автотранспорт воситаларини сақлаш ер майдони мавжудлиги тўғрисида ҳужжат нусхасини илова қилиши шарт.


3) Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи (лицензияга эга) ташувчининг балансида бўлган автотранспорт воситаларининг улуши қуйидаги формула орқали ҳисобланади.

Мисол учун: ташувчининг йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаси сони 20 та бўлса, балансидаги автотранспорт воситалари сони 7 та.

         

         

y = корхона балансининг улуши, z = балансидаги автотранспорт воситалари сони, b = жами автотранспорт воситалари сони;

y = 35% балансдаги автотранспорт воситалари улушини ташкил этиб, 5 балл берилади.


4) Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили қуйидаги формула орқали ҳисобланади.

Мисол учун: корхонадаги автотранспорт воситалари сони 10 та (2017 йилда ишлаб чиқарилгани 3 та, 2019 йилда ишлаб чиқарилгани 2 та, 2020 йилда ишлаб чиқарилгани 5 та)

       

        

х = 4,1 автотранспорт воситасининг ўртача ишлаб чиқарилган йили.

Бунда корхонадаги жами автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили 4,1 йилни ташкил этган ҳолда, юқоридаги мезонларнинг 6-банди 1-қисмидаги кўрсаткичга асосан (5 йилдан ошмаса) 25 балл берилади.

           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 январь












































































Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск