ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2024 й. 38-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2024 й.

N 38




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

"ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР" ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙИГА ЎҚУВЧИЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Бугунги кунда ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик, она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан биргаликда, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган даврда ёшлар онгига ёт ғояларни сингдириш билан боғлиқ таҳдидлар ҳам кучайиб бораётганлиги уларни тарбиялашда қўшимча чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий фикрлаш ҳамда дунёқарашга эга, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёр бўлган жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига ўқишга номзодларни саралаб олиш ва ўрганиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилишини белгилаш;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига номзодларни саралаб олиш тадбирларини такомиллаштириш;

"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва тиббий кўрик тадбирларини Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига асосан амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига зарур ҳолларда, Давлат хавфсизлик хизматининг умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 январдаги

38-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарорида:


а) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 августдаги

473-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

         



























Директор

1 (0-0-0-1)





Илмий-педагогик кенгаш
















































































































































































Директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосари*

1 (1-0-0-0)


Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)


Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1 (0-0-0-1)































































































Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўлими

214 (2-10-200-2)




Ўқув-методик бўлинмаси

2 (0-0-0-2)




Маъмурий бўлинма

3 (0-0-0-3)




Кадрлар бўлинмаси

2 (0-1-0-1)















































































Аниқ ва табиий фанлар кафедраси

11** (0-0-0-11)




Автомобиль секцияси

5 (0-1-0-4)




Молия хизмати

3 (0-1-0-2)




Ахборот-ресурс маркази

3 (0-0-0-3)















































































Алоқа ва ахборот технологиялари бўлинмаси

3 (0-0-0-3)




Психолог

1 (0-0-0-1)




Тўгараклар

4 (0-0-0-4)




Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

6** (0-0-0-6



































































Котибият

1 (0-0-0-1)


































Тиббиёт бўлинмаси

5 (0-0-0-5)






















Касбий ва амалий фанлар кафедраси

6** (0-0-0-6)
























































































Хўжалик бўлинмаси

14 (0-0-0-14)


















































































Тиллар кафедраси

10** (0-0-0-10)





























































































































































Лаборатория

3 (0-0-0-3)

















































































         

Изоҳ:


*) фуқаро ходимлар эгаллаши мумкин бўлган лавозим;


**) ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;

қавсда кўрсатилган: 1-рақам - контракт бўйича офицерлар таркиби; 2-рақам - контракт бўйича сержантлар таркиби; 3-рақам - ўқувчилар; 4-рақам - ишчи ва хизматчилар.

         

Шахсий таркиб сони


Жами

Офицерлар

Сержантлар таркибига мансуб контракт

бўйича ҳарбий хизматчилар


Ўқувчилар

Ишчи ва хизматчилар

300

    

3

13

   

200

84

     

";

      

б) 2-иловада:


9-банддаги "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-БОБ. ЛИЦЕЙГА НОМЗОДЛАРНИ

САРАЛАШ ТАРТИБИ


15. Лицейга умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда - умумтаълим мактаблари) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикасининг эркак жинсли фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Лицей фаолияти ва ўқишга номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (кейинги ўринларда - Чегара қўшинлари) расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали лицейга қабул бошланганлиги тўғрисида эълон берилади.

16. Саралаш тадбирлари дастлабки танлов, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.

Саралаш тадбирларини ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан келишилган ҳолда белгиланади.

17. Номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, зарур материал ва ҳисоботларни тайёрлаш учун лицейда қабул комиссияси тузилади, унинг таркиби ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи билан тасдиқланади.

Қабул комиссияси ўз фаолиятини лицейнинг устави асосида амалга оширади.

18. Ҳарбий-касбий танлов тадбирлари Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилади.

19. Дастлабки танловни ўтказишдан асосий мақсад номзодларнинг кейинчалик олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши, давлат хизматчиси бўлиш истагида бўлган шахсларга соғлиғи, шахсий-психологик сифатлари, жисмоний тайёргарлиги бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, шунингдек, юқори интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга номзодларни аниқлаш ҳисобланади.

20. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий тадбирлари ҳисобланади:

лицей билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг маъмурияти билан ҳамкорликда 9-синф ўқувчилари орасидан фанларни ўзлаштириш даражаси юқори бўлган, ватанпарвар ва соғлом муҳитда тарбияланаётган ўқувчиларни танлаб олиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантириш;

номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;

номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва бошқалар), номзоднинг лицейга ўқишга киришни танлашига асослари ва сабабларини аниқлаш;

номзоддан ариза қабул қилиш.

21. Номзодлар учун дастлабки танлов уларнинг яшаш ва ўқиш жойи бўйича Чегара қўшинлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармаларининг бўлинмалари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилади.

Дастлабки танлов натижалари бўйича Чегара қўшинларининг чегарани қўриқлаш взводлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаларининг бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан лицейга ўқишга кириш учун тавсия қилинган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларидан 5 сентябрдан 5 октябрга қадар аризалар қабул қилиниб, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлинмаларига тақдим этилади.

22. Қуйидагилар лицейга ўқишга кириш учун рад жавобининг берилишига асос бўлади:

номзоднинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмаслиги;

номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги, дастлабки тергов ёки суриштирув ўтказилаётганлиги, жиноят иши судда кўриб чиқилаётганлиги;

жазо чораси туридан ёки амнистия қарори қўлланилганлигидан қатъи назар, содир этилган жиноят учун айблов ҳукми чиқарилганлиги;

яшаш жойидан ва ички ишлар органларидан салбий тавсияномалар мавжудлиги;

номзод Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмаслиги.

23. Номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати лицей устави билан белгиланади.

24. Ҳарбий-касбий танловнинг бош мақсади ўзининг психофизиологик хусусиятлари ва соғлигининг ҳолати бўйича белгиланган талабларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг махсус талабларига мос келадиган, етакчилик сифатларига, ички ишончга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга, келгусида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг муносиб ҳарбий хизматчиси ва ходимлари ҳамда давлат хизматчилари бўла оладиган номзодларни аниқлашдир.

25. Ҳарбий-касбий танловнинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:

тақдим қилинган номзодга тегишли ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;

номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш;

номзоднинг психофизиологик хусусиятларини аниқлаш;

номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш;

номзоднинг саводхонлик даражасини баҳолаш (ижодий баён олиш);

номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келишини аниқлаш;

номзод билан якка тартибда якуний суҳбат ўтказиш ва уни тест синовларига қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш.

26. Ҳарбий-касбий танлов номзоднинг яшаш жойи бўйича Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари ва лицейнинг малакали ходимлари билан биргаликда 5 октябрдан 1 февралга қадар ўтказилади.

27. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибда Чегара қўшинлари Ҳарбий госпитали ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармалари ҳарбий-тиббий муассасаларида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тасдиқлаган ҳарбий-тиббий комиссия (кейинги ўринларда - ҲТК) томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансери, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари ҳузуридаги ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими мутахассис-шифокорлари жалб қилинади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида мутахассис-шифокорлар хулосаларига кўра ҲТК номзоднинг лицейга ўқишга киришга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқаради.

28. Саломатлигига кўра лицейга ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

29. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ноябрь-декабрь ойларида Давлат хавфсизлик хизмати органлари мутахассис-психологларидан иборат психологлар гуруҳи томонидан ўрганилади.

Психологлар гуруҳи таркибига олий таълим муассасаларининг мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалар чиқарилади:

ўқишга кириш учун тавсия этилади;

ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.

30. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижаси бўйича ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида ноябрь-декабрь ойларида аниқланади.

32. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

33. Номзодларнинг саводхонлик даражасини ижодий баён олиш орқали баҳолаш тадбири лицейнинг педагог ходимларидан иборат комиссия томонидан январь ойида ўтказилади.

Ижодий баён синови мазкур Низомга иловада келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади ва баҳоланади.

Ижодий баён олиш комиссияси таркибига таълим муассасаларининг тегишли мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.

34. Ижодий баён якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

35. Номзодларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келиши Чегара қўшинлари томонидан аниқланади.

36. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келмайдиган номзодлар саралаш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.

37. Якка тартибдаги якуний суҳбат Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг ўқув-методик комиссияси томонидан номзодларнинг етакчилик сифатлари, мантиқий фикрлаш ва саводхонлик даражаси, ақлий қобилиятлари, шунингдек, ҳарбий хизматчи ва давлат хизмати ходими учун муҳим касбий сифатларини аниқлаш мақсадида 1 февралга қадар ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра номзодларни тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.

38. Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра лицейга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган, саломатлигига кўра ўқишга яроқсиз деб топилган ва махсус талабларга мос келмаган номзодларга саралаш натижаларининг сабаблари ошкор этилмайди.

39. Тест синовларига қатнашишга тавсия этилган номзодларнинг Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан расмийлаштирилган шахсий йиғмажилдлари 15 мартга қадар лицейнинг қабул комиссиясига юборилади.

40. Тест синовларида қатнашишга тавсия этилган номзодларга Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари томонидан маълумотнома берилади. Маълумотнома умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

41. Шахсий йиғмажилдларни ўрганиш натижаларига кўра тест синовларига қатнашишга рухсат этилган номзодларнинг рўйхатларини Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига етказиш учун лицейнинг қабул комиссияси масъул ҳисобланади.

42. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Агентлик билан келишилган ҳолда белгилайди.

43. Тест синовлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида номзодларни ўз вақтида хабардор қилиш учун жавобгарлик уларни ўрганган ҳарбий қисм командирлари зиммасига юкланади.

44. Лицейга келиб-кетиш, тест синовларига тайёрланиш ва топшириш даврида жойлашиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ харажатлар номзодларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.

45. Тест синовлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.

46. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрига кўра уч тилдан - ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.

47. Агентлик томонидан ўтказилган тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда мазкур комиссияга ҳамда лицей қабул комиссиясига тақдим этилади.

48. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.

49. Лицейга қабул қилинмаган (саралашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (бошқа ҳужжатлари билан биргаликда) далолатнома асосида уларни ўрганган Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларига юборилади.

50. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларининг (5 - 9-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.

51. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзодлар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган Агентликнинг ҳудудий бўлимларида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг шикояти қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

52. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган куйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:

халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари - белгиланган қабул квотаси доирасида;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари - квотадан ташқари;

етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг қарорлари асосида - квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

53. Ўзбекистон Республикаси Ешлар сиёсати ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Агентлик томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади";


54-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


74-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"74. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади.";


қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:


"Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик

лицейи тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Ижодий баён синовини ўтказиш ва баҳолаш

МЕТОДИКАСИ


1. "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейига саралаш тадбирларида номзодлар она тили фанидан ижодий баён ёзадилар.

Номзоднинг она тили таълими жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалари у ёзган баёнда акс этади. Ёзма ишда асосий кўрсаткич фикрни мантиқий изчилликда она тилининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда равон ва тўғри баён эта олиш малакаси, фикр баён этилаётган соҳа бўйича номзоднинг билимлари кенглиги ва чуқурлиги, тузган матнининг имловий, услубий саводлилик даражаси билан белгиланади.

2. Ижодий баёнда номзодларнинг танлаган матнни бадиий жиҳатдан аниқ ва пухта, мантиқий изчил, ижтимоий ҳаёт ва воқелик билан боғлиқ ҳолда ёритиши, мустақил ижодий фикрлаши, она тилининг бой ифода воситаларидан унумли фойдаланиш кўникмаси ва саводхонлик даражаси баҳоланади.

3. Ижодий баённинг мавзуси ва намунавий матнлари 1 январга қадар ишлаб чиқилади ва лицей директори томонидан тасдиқланади.

4. Ижодий баённинг тасдиқланган мавзуси ва намунавий матнлари "Ёш чегарачилар" ҲАЛ директорида сақланади. Директор уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.

5. Ижодий баён ўтказилаётган аудиторияга китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.

6. Ижодий баён бошланишидан олдин комиссия аъзолари томонидан номзодларга синов ўтказиш тартиби тушунтирилади ҳамда рақамланган дафтарлар тарқатилади.

7. Номзод рақамланган дафтарнинг устки қисмига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзади.

8. Номзодларга ўқиб эшиттириладиган ижодий баён намунавий матнининг ҳажми 150 - 200 та сўздан иборат бўлади.

9. Ижодий баён намунавий матнлари 3 вариантда тайёрланади.

10. Бир номзод 3 та вариантдан (конвертдан) биттасини танлаб олади. Танлаб олинган конвертдаги матн мавзуси доскага ёзиб қўйилади.

11. Комиссия аъзолари томонидан ижодий баён намунавий матни икки марта ўқиб эшиттирилади.

Номзодларга намунавий матнни ўқиб эшиттириш учун комиссияга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлимидан мутахассис жалб этилиши мумкин.

12. Номзод эшитган намунавий матн юзасидан режа тузади ва ижодий баён ёзади.

13. Ижодий баён ҳажми камида 3 - 3,5 бет бўлиши лозим.

14. Ижодий баён ёзиш учун 2 астрономик соат берилади.

15. Номзод ижодий баённи ёзиб тугатганидан кейин рақамланган дафтарини комиссия аъзосига топшириб, аудиторияни тарк этади.

16. Номзодлардан қабул қилиб олинган дафтарлар текшириш учун мутахассисларга топширилади.

17. Мутахассислар номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини икки кун ичида текширади. Баён матнини ўқиб эшиттирган мутахассис томонидан шу аудиториядаги номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширишга йўл қўйилмайди.

18. Номзодларнинг ёзган ижодий баёнларини текширган мутахассис ижодий баёнларга ва ҳар бир рақамланган дафтарга ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзади ва имзо қўяди.

19. Ижодий баён натижалари лицей томонидан уч кун муддатда ҳарбий қисмларга номзодлар эътиборига етказиш учун тақдим этилади.

20. Номзодларга ижодий баённи қайта топширишга рухсат берилмайди.

21. Номзодлар томонидан ёзилган баён "5" балли тизимда баҳоланади.

            

Т/р

Билим, кўникма, малакалар

         

балл

1.

Режа мавзуга мувофиқ тузилган, матн мазмуни тўғри баён қилинган бўлса; баён мантиқли ва изчил бўлса; сўз бойлиги, ифода қурилиши ва услуби адабий тил талабларига мос бўлса; мазмун ва ифодада бир-икки хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда қўпол бўлмаган битта имло ёки иккита ишоравий хатоси бўлса; услубий хато бўлмаса.


5 балл

2.

Матн режа асосида ёритилиб, лекин кичик хатоларга йўл қўйилган бўлса; фикр баёнида изчиллик қисман бузилган бўлса; сўз танлашда ва ифода қурилишида ҳар хиллик бўлса; мазмун ва ифодада 2-3 хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 2 та имло, 2 та ишоравий ва 2 тагача услубий хато мавжуд бўлса.


4 балл

3.

Мавзу тўлиқ ёритилмаган, мавзудан қисман четга чиқилган бўлса; аниқ воқеалар изоҳида хатоларга йўл қўйилган бўлса; сўз бойлиги ва ифода тузилишида саёзлик сезилиб турса; саводхонликда 3 тагача имло, 4 тагача ишоравий, 3 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса.


3 балл

4.

Матн мазмуни кўп бузилган бўлса; иш режага мос бўлмаса, фикр баёни ва қурилишида камчилик бўлса, фикрлар бир-бирига боғланмаса; сўз бойлиги саёз бўлса; мазмун ва ифодада 5-6 тагача хатога йўл қўйилган бўлса; саводхонликда 7 тагача имло, 7 тагача ишоравий ва 7 тагача услубий хатога йўл қўйилган бўлса.


2 балл

5.

Матндаги хатолар миқдори баҳолашнинг "2" балл учун белгиланган мезонидан ошган тақдирда


1 балл

        

Изоҳ. Баъзан ўқувчининг ижодий баёндаги хатолар миқдори юқоридаги мезонга мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда иккита ишоравий хатони битта имло хато ўрнида, 2-3 та имло хатони битта услубий хато сифатида баҳолаш мумкин.


22. Қуйидагилар хато деб ҳисобланмайди:

тасодифий хатолар (масалан, "тушмоқ" сўзи айрим ўринларда тўғри, айрим ўринларда хато ёзилган бўлса);

такрорий хатолар (масалан, "қутулмоқ" сўзи 5 тагача ўринда "қутилмоқ" тарзида қўлланилган бўлса);

айрим атамаларнинг ёзилишидаги хатолар (масалан, Чўлпон ота - Чўпон ота).

Ижодий баёндаги тузатишлар миқдори 5 тадан ортиқ бўлса, тегишли равишда пасайтирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Темурбеклар мактаби" ва "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 11 августдаги 508-сон қарорида:


а) номидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ДХХ," сўзи чиқариб ташлансин;


в) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов," сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1-иловада:


номидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (кейинги ўринларда - Мудофаа вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ИИВ), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ФВВ), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда - Миллий гвардия) таркибидаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига (кейинги ўринларда - "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари) ўқишга кираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - номзодлар);

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларида таҳсил олаётган ўқувчиларни (кейинги ўринларда - ўқувчилар) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати "Темурбеклар мактаби" ва "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган фуқаролар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ белгиланади";


2-банддаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ДХХ," сўзи чиқариб ташлансин;


6-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


8, 9 ва 10-бандларнинг бешинчи хатбошиларидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-банддаги "(ДХХ ҲТК раиси)" сўзлари чиқариб ташлансин;


21-бандда:

иккинчи хатбошидаги "(ДХХ ҲТКга)" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


22-банднинг учинчи хатбошисидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


23-бандда:

биринчи хатбошидаги "(ДХХ ҲТК)", "(ДХХ ҲТК раиси)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "(ДХХ ҲТК)" сўзлари чиқариб ташлансин;


24-бандда:

биринчи хатбошидаги "(ДХХ ҲТК)" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи - тўртинчи хатбошилардаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


25-банддаги ", шунингдек, ДХХ ҳудудий органлари (бўлимлари)", "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


26-банддаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


28-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


29-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


31-банднинг биринчи хатбошисидаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


32-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва "Ёш чегарачилар" ҳамда ДХХ" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги ", ДХХ" ва "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


33-банддаги "ёки "Ёш чегарачилар" ҳамда "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


34-банддаги ", ДХХ" сўзи чиқариб ташлансин;


35-бандда:

"а" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

"б" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


39-банддаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


40-банднинг биринчи хатбошисидаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


41-банддаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 2-илованинг 1-бандидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 3-иловада:

1-бобда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

5-бобнинг еттинчи хатбошисидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

8-бобнинг ўттиз бешинчи хатбошисидаги "ва ДХХ" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 4-иловада:

"ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи" устуни чиқариб ташлансин;

изоҳнинг иккинчи хатбошисидаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 6-иловада:

номидаги "ва "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;

4, 7 ва 8-бандлардаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин;


Низомга 7 - 11-иловалардаги "ёки "Ёш чегарачилар" сўзлари чиқариб ташлансин.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 январь











































































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск