Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Государственный бюджет /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2023 й. ПҚ-422-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N ПҚ-422



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "2024 ЙИЛ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози 3-иловага мувофиқ;

2024 йилда фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилсин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

фойда солиғи тўлиқ ҳажмда (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно);

қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно).

Бунда солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорга 4-иловада кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган фойда ва қўшилган қиймат солиқлари бундан мустасно) ҳудудлар кесимида инобатга олинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, 2023 йил IV чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2024 йил январь ойида амалга оширилади ва 2023 йилги ҳисоботларда акс эттирилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2023 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.


4. 2024 йил учун қуйидаги солиқ ставкалари:

а) "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун рентабеллик даражасидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича 5-иловага мувофиқ;

б) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидаги миқдорларда:

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун олтин бўйича - 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича - 15 фоиз;

"Навоийуран" ДК учун уран бўйича - 16 фоиз;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича -15 фоиз;

в) олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 1 000 сўм миқдорида тасдиқлансин.

Бунда, мазкур банднинг "б" кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган солиқ ставкалари барча лицензияланган ер қаъри участкаларига нисбатан қўлланилади.


5. Белгилансинки, 2024 йилда уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларига, шунингдек, улар эгаллаб турган ер участкаларига нисбатан:

2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси, 2023 йил учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги;

жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси 2023 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2024 йил 1 апрелга қадар "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти, Солиқ қўмитаси ва Статистика агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан деҳқон хўжаликларига ер солиғини ҳисоблаш учун ушбу ерларнинг норматив қиймати тўғрисидаги маълумотларни етказсин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 40 фоизини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида автоматик тарзда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказсин.


8. Белгилансинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралари томонидан ундириладиган айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар 6-иловага мувофиқ тақсимланади.

Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2024-2026 йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

вазирликлар ва идоралар раҳбарлари бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;

вазирликлар ва идоралар мақсадли индикаторларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг йигирманчи санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади ҳамда йигирма бешинчи санасига қадар ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириб боради;

ҳар чорак якуни бўйича ҳар бир вазирлик ва идоранинг мақсадли индикатор кўрсаткичлари бажарилиши Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида тизимли ва танқидий таҳлил қилинади. Бунда, вазирликлар ва идораларнинг мақсадли индикатор кўрсаткичлари бажарилишида сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган тегишли вазирлик ва идора раҳбарларига таъсирчан чоралар кўрилади;

тасдиқланган бюджет параметрларига ўзгартириш киритилган тақдирда вазирликлар ва идоралар мақсадли индикатор кўрсаткичларини маблағларнинг аниқлаштирилган миқдорига мутаносиб равишда ўзгартиради ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Қонунчилик палатасига тақдим этиладиган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот турларини кенгайтириш;

б) Қонунчилик палатаси қўмиталарида:

ҳар олти ойда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторлари бажарилиши юзасидан вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини;

ҳар чорак якунида Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат бюджети даромадлари прогнози бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш;

в) Ҳисоб палатаси томонидан ҳисобот йили якуни бўйича биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторлари бажарилишини аудитдан ўтказиш.


11. Белгилаб қўйилсинки:

аввал қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ҳукумат топшириқларига асосан айрим харажатларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилаш амалиёти (жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган қисми бундан мустасно) бекор қилинади;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан тўланиши белгиланган компенсация тўловларидан қарздорлик ёки (ва) маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдида бюджет ссудалари бўйича муддати ўтган қарздорлик қопланмасдан тегишли маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағларини бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг республика мулкида бўлган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банкларининг (маҳаллий ҳокимият органлари муассислигидаги жамиятлардан ташқари) ижроия органига тўланадиган ҳақ ва уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш ҳамда жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, шунингдек уларга ўзгартириш киритиш бўйича масалаларни кузатув кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг акциядорлар умумий йиғилишига киритиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган тартибни республика мулкида бўлган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банкларининг (маҳаллий ҳокимият органлари муассислигидаги жамиятлардан ташқари) уставига киритиш чораларини кўрсин.


13. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 2024 йил учун бюджет сиёсати концепциясида белгиланган йўналишлар ижросини таъминлаш, шунингдек, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш, харажатлар самарадорлигини ошириш ҳамда бюджет интизомига риоя қилиш юзасидан "Йўл харитаси"ни тасдиқласин.


14. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


19. Белгилансинки, ушбу қарор 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

          

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024 йилда иккинчи даражали бюджет

маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган

бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари

           

млн сўм

Т/р

Бюджет маблағлари тақсимловчиларининг номи

             

Сумма

1.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


1 822 859,2


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



2.1.

Ўзбекистон Футбол федерацияси


31 050,3

2.2.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


250 000,0

2.3.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси


41 000,0

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


2 027 346,8


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



2.1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи


4 484,3

2.2.

"Нурлы жол" ва "Овози тожик" газеталари таҳририятлари


4 143,3

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази


17 829,1

2.4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази


12 066,6

2.5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси


5 000,0

2.6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


2 977,0

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


1 599 699,2


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



3.1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси


32 069,8

3.2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси


33 745,9

3.3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


45 371,8

3.4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


208 836,0

3.5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


33 345,6

3.6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси


181 502,4

3.7.

Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази


34 900,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси


175 877,0


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



4.1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


12 888,0

5.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


2 112 243,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



5.1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


590 987,0


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


67 662,0

5.2.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


266 487,6

              

                




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси

бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий

бюджетлари айланма касса маблағларининг

йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари

          

млн сўм

Бюджетлар номи

         

Айланма касса маблағлари

          

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети


2 000 000,0

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети


31 000,0

Андижон вилоятининг маҳаллий бюджети


24 000,0

Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети


27 000,0

Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети


14 500,0

Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджети


25 000,0

Навоий вилоятининг маҳаллий бюджети


13 500,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети


21 500,0

Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети


40 000,0

Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети


19 000,0

Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджети


13 000,0

Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети


35 500,0

Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети


30 000,0

Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети


19 500,0

Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети


38 000,0

            

               




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети даромадлари прогнози

           

млрд сўм

Т/р

Кўрсаткичлар

           

Сумма

        

Жами даромадлар


270 703,1

1.

Бевосита солиқлар


85 610,9

1.1

Фойда солиғи


44 282,7


шу жумладан:




"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти


13 803,4


"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти


4 473,0

1.2

Айланмадан олинадиган солиқ


2 851,1

1.3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


38 477,0

2.

Билвосита солиқлар


111 654,5

2.1

Қўшилган қиймат солиғи


74 045,7

2.2

Акциз солиғи


22 769,2

2.3

Божхона божи


14 839,6

3.

Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи


31 831,3

3.1

Мол-мулк солиғи


6 715,0

3.2

Ер солиғи


7 171,1

3.3

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


16 684,2

3.4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ


1 261,1

4.

Дивидендлар


23 755,0


шу жумладан:




"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти


11 797,5


"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти


6 787,6

5.

Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар


17 851,4

            

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фойда солиғи тўлиқлигича

Ўзбекистон Республикасининг республика

бюджетига йўналтириладиган

йирик солиқ тўловчилар

РЎЙХАТИ

             

Т/р

Солиқ тўловчиларнинг номи

Солиқ тўловчининг

идентификация рақами

(СТИР)

          

1.

"Andijon gidroelektrstansiya" УК


200248365

2.

"Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200595949

3.

"Asia trans gas" МЧЖ


206948470

4.

"Baraka holding" МЧЖ


305162024

5.

"Bekobodsement" АЖ


200459808

6.

"Buxoro neftni qayta ishlash zavodi" МЧЖ


202080378

7.

"Chirchiq gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200942018

8.

"Chirchiq transformator zavodi" АЖ


200941525

9.

"Coca-cola ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ


200798458

10.

"Coscom" МЧЖ


201788904

11.

"Epsilon development company" МЧЖ


305922787

12.

"Farg`ona neftni qayta ishlash zavodi" МЧЖ


200202099

13.

"Farg`onaazot" АЖ


200202240

14.

"Farhod GES" УК


202256591

15.

"Gissarneftgaz" МЧЖ


205678302

16.

"Hisorak gidroelektrstansiya" УК


206976058

17.

"International beverages Tashkent" МЧЖ


301975029

18.

"Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti" МЧЖ


200640719

19.

"Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ


306349304

20.

"Ketring" МЧЖ


201676062

21.

"Ko`kdumaloqgaz" МЧЖ


205222807

22.

"Maksam-Chirchiq"


200941518

23.

"Petromaruz Uzbekistan" МЧЖ


204917978

24.

"Natural gas-stream" МЧЖ


207245357

25.

"Navoiy issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


310622519

26.

"Navoiy kon-metallurgiya kombinati"АЖ


308425864

27.

"Navoiyuran" ДК


201204514

28.

"Navoiy xalqaro aeroporti" МЧЖ


200003243

29.

"Navoiyazot" АЖ


200002933

30.

"O`ztemiryo`lkonteyner" АЖ


203607858

31.

"Ohangaronsement" АЖ


200463344

32.

"Olmaliq kon-metallurgiya kombinati" АЖ


202328794

33.

"O`zaeronavigatsiya"markazi" ДУК


201052000

34.

"O`zavtosanoat"АЖ


201053918

35.

"Katta Farg`ona kanalidagi kichik gidroelektrostansiyalar kaskadi" УК


305909492

36.

"O`rta Сhirchiq gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


200439436

37.

"Ohangaron gidroelektrostansiya" УК


301266689

38.

"Tuyamo`yin gidroelektrostansiyasi" УК


200209151

39.

"Qodiriya gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200605332

40.

"O`zbekgidroenergo" АЖ


304952767

41.

"O`zbekiston metallurgiya kombinati" АЖ


200460222

42.

"O`zbekiston milliy elektr tarmoqlari" АЖ


306347741

43.

"O`zbekiston Respublikasi tovar-xomashyo birjasi" АЖ


200933985

44.

"O`zbekiston temir yo`llari" АЖ


201051951

45.

"O`zbekneftgaz" АЖ


200837914

46.

"O`zbektelekom" АЖ


203366731

47.

"O`zelektroapparat-electroshield" АЖ


201052167

48.

"O`ztransgaz" АЖ


200626188

49.

"Qizilqumsement" АЖ


200002878

50.

"Quvasoycement" АЖ


200124805

51.

"Quyi-bo`zsuv gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200588275

52.

"Rubicon wireless communication" МЧЖ


201501439

53.

"Samarqand avtomobil zavodi" МЧЖ ҚК


202137344

54.

"Samarqand gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


205240509

55.

"Samarqand xalqaro aeroporti" МЧЖ


200791776

56.

"Sho`rtan gaz kimyo majmuasi" МЧЖ


203195074

57.

"Taxiatosh issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


310624602

58.

"Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


201284979

59.

"Tashkent tobacco" МЧЖ


205442074

60.

"To`palang gidroelektrostantsiya" УК


206695638

61.

"Toshkent gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


200796373

62.

"Toshkent issiqlik elektr stansiya" АЖ


310624412

63.

"Toshkentvino kombinati" АЖ


200547634

64.

"Unitel" МЧЖ


201838002

65.

"Universal mobile systems" МЧЖ


303020732

66.

"Uzauto motors" АЖ


200244767

67.

"Uzauto trailer" МЧЖ


302320834

68.

"Uzbat" АЖ


200987017

69.

"Uz truck and bus motors" МЧЖ


301305243

70.

"Uzbekistan airways" АЖ


306628114

71.

"Uzbekistan airways technics" МЧЖ


200640797

72.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ


207041936

73.

"VL Galperin nomidagi Toshkent truba zavodi" МЧЖ


200897524

74.

"Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200595838

75.

"Sanoat energetika guruhi"MЧЖ XK


304936120

76.

"Hududgaztaminot" АЖ


306605769

77.

"Uzgastrade" МЧЖ


309702449

78.

"Uzbekistan airports"


306646884

79.

"O`ztransgaz AЖнинг Urganchtransgaz" УК


200407848

80.

"Hududiy elektr tarmoqlari"


306350099


35 та тижорат банклари



             

Изоҳ: рўйхатда қайд этилган корхоналар бошқа корхоналар таркибига кирганда ва бошқа корхона билан бирлашганда ёки қайта ташкил этилган ҳолатларда ушбу рўйхатга тўғридан-тўғри киритилади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ

ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"

АЖ учун фойда солиғи ставкалари

          

Т/р

Солиқ солиш объекти

Солиқ

ставкаси,

фоизда


1.

Солиқ солиш базасининг, товар (хизмат) реализация қилишдан тушган тушумнинг 15 фоизига тенг миқдордаги қисмига


15

2.

Солиқ солиш базасининг қолган қисмига


50

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПҚ-422-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,

вазирликлар ва идоралари томонидан ундириладиган

айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар,

тўловлар, жарималар ва ажратмалар

ТАҚСИМОТИ

            

Т/р

Фоиз

Маблағ йўналтирилиши

        

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат*


1.

Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни

бузганлик учун ундириладиган жарималар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сон қарори


а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


б.

50 фоизи

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ривожлантириш жамғармаси


2.

Ташқи реклама объектини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун

ойлик йиғимлардан тушадиган маблағлар


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон қарори

2.1.

Ташқи реклама объектини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун ойлик

йиғимлардан тушадиган маблағлар бўйича:



Тошкент шаҳрида:


а.

40 фоизи

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига


б.

20 фоизи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига


в.

10 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига, шундан жами йиғим суммасининг 5 фоизи - унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат унитар корхонасига


г.

10 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига


д.

20 фоизи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда:


а.

75 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи - Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига


б.

15 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига, шундан жами йиғим суммасининг 5 фоизи - унинг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат унитар корхонасига


в.

10 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига



Автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида

жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида:


а.

30 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига ҳамда 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари махсус жамғармаларига


б.

5 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига


в.

60 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига


г.

5 фоизи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига


2.2.

Транспорт воситаларида жойлаштириладиган ташқи

рекламадан тушадиган маблағлар (йўналишлардаги

автобуслар бундан мустасно) бўйича:


а.

65 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига, шундан жами йиғим суммасининг 10 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига ҳамда 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари махсус жамғармаларига


б.

25 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига


в.

5 фоизи

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига


г.

5 фоизи

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаментининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига


3.

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар

(уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловлар

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарори

а.

14 фоизи

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети


б.

35 фоизи

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағи


в.

1 фоизи**

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси



г.

2 фоизи**

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси- ахборот-ресурс маркази


д.

қолган қисми

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси (ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш учун мақсадли фойдаланиш шарти билан)


4.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари

томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг

уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар

қоплангандан кейин қоладиган суммаси

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон қарори

а.

5 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


б.

10 фоизи

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси махсус жамғармаси


в.

85 фоизи

Тегишли идоравий мансуб ташкилотлар


5.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган

йиғимнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти

жамғармасига ўтказиладиган қисми (10 фоиз)

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори

а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


б.

50 фоизи

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси


6.

Суғориладиган ерлар, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми

бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш

бўйича тўланадиган компенсация тўлови

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори

а.

95 фоизи

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети


б.

5 фоизи

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси


7.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш,

сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик

ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун молиявий

ва маъмурий жарималар

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сон қарори

а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


б.

50 фоизи

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг махсус жамғармаси


8.

Кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли

жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш

схемалари бўйича "K-SAVDO" ААТ орқали электрон аукцион

орқали сотишдан келиб тушадиган пул маблағлари

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон қарори

а.

90 фоизи

Тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари


б.

10 фоизи

Солиқ қўмитасининг махсус ҳисоб рақами


9.

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар

жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

      

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори

а.

40 фоизи

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети


б.

60 фоизи

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси


10.

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик

бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан

маъмурий ва суд тартибида ундириладиган

жарималар ва пул маблағлари

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори

а.

13 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари


б.

87 фоизи

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси


11.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш

билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган

жарималар ва пул маблағлари

       

...
Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск