ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2024 й. 47-сон "Бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна хисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2024 й.

N 47




БЮДЖЕТНИНГ БИРЛАМЧИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ УЧУН ЯГОНА

ҒАЗНА ХИСОБВАРАҒИДА САҚЛАНИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, республика ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 13-бандида бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

бирламчи харажатларни қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш;

ягона ғазна ҳисобварағи, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ликвидлигини таъминлаш;

бирламчи харажатларни қоплаш учун сақланган маблағларнинг энг кам миқдоридан фойдаланиш тартиби;

бюджет тушумлари ва харажатларининг қисқа ва узоқ муддатли прогнозларини тузиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона ғазна ҳисобварағи ва Давлат бюджети ликвидлигини таъминлаш, шу жумладан, бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриб борсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 январь






























Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск