Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2024 й. 37-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 январдаги

37-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш"

комплекс дастури ташаббускорларини танлаш,

уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш

ва молиялаштириш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурида иштирок этиш ҳуқуқига эга ташаббускорлар лойиҳаларини танлаб олиш, молиялаштириш ҳамда мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Дастур - кичик бизнес субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури;


Жамғарма - Дастурни амалга оширишни ташкил этиш ҳамда "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга масъул "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" МЧЖ;


марказлар - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Дастур доирасида ташаббускорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва уларнинг мониторингини юритишга масъул бўлган "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар;


ҳамкор банклар - Дастур доирасида лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этувчи АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ ва бошқа тижорат банклари;


ҳоким ёрдамчиси - маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси;


молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари - Дастур доирасида кредит ажратиш, лизинг бериш, фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратиш, лойиҳаларда улушдор бўлиб иштирок этиш ва грант маблағлари тақдим этиш орқали кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари;


консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари - Дастур доирасида лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, солиқ, божхона, ташқи савдо фаолияти, давлат харидлари, ер участкалари ва бино-иншоотлар ажратиш масалаларида кўмаклашиш, шунингдек, имтиёз ва преференциялар, бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш;


баҳолаш гуруҳи - истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш, тоифаларга ажратиш ва бизнес лойиҳани баҳолашга масъул марказлар ҳузуридаги Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи;


лойиҳа ташаббускори - камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар;


ваколатли органлар - Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини танлаш, ўқитиш, лойиҳаларни баҳолаш ва амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда ўзаро ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар;


Бизнес портал - Дастурда иштирок этиш билан боғлиқ бизнес жараёнларни автоматлаштирилган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш имконини берадиган электрон платформа;


сертификат - амалий ўқув курсини муваффақиятли тугатиб, бизнес режасини ҳимоя қилган лойиҳа ташаббускорига марказлар томонидан тақдим қилинадиган ва Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи QR-кодли (штрихли) ҳужжат;


юқори технологик стартап - сўнгги технологиялар ва илм-фан ютуқларига асосланган инновацион маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш (кўрсатиш) ва тижоратлаштириш, янги ечимларни жорий этиш ёки мавжудларини яхшилашга қаратилган таваккалчилиги юқори бўлган лойиҳа;


улушга конвертация қилинадиган инвестиция - инвестор, жумладан, венчур фонди томонидан стартап лойиҳага келгусида унинг негизида ташкил этиладиган юридик шахс устав капиталидаги улушга конвертация қилиш шарти билан йўналтириладиган инвестициялар.


3. Дастурда иштирок этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларидан Бизнес портал орқали фойдаланилади ва шу билан боғлиқ бизнес жараёнларининг ҳар бир босқичини онлайн кузатиш имконияти яратилади.


4. Дастур доирасида лойиҳа ташаббускорларини баҳолаш, ўқитиш, молиявий, консультатив қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа мониторингини юритиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАСТУР ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Лойиҳа ташаббускори Дастурда иштирок этиш учун Бизнес портал орқали онлайн тарзда икки босқичда мурожаат қилади:

1-босқичда - лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари ҳамда фойдаланиш режалаштирилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кўрсатилган ариза юборилади;

2-босқичда - сертификат олгандан сўнг зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш учун ариза юборилади.

Дастур доирасида грант маблағларини тақдим этиш воситасидан фойдаланиш учун лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низом 4-бобининг 6-параграфида белгиланган тартибда Бизнес портал орқали мурожаат қилади.


6. Лойиҳани танлаб олиш ва амалий ўқув курсида иштирок этиш учун ариза берилгандан сўнг Бизнес портал орқали лойиҳа ташаббускори икки иш кунида скорингдан ўтказилади.

Скоринг учун зарур маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат банкларидан электрон ахборот алмашинуви орқали олинади.

Лойиҳа ташаббускори скоринг натижалари тўғрисида Бизнес портал орқали хабардор қилинади.


7. Ҳоким ёрдамчиси уч кун муддатда бевосита жойига чиққан ҳолда скорингдан ўтган лойиҳа ташаббускори билан учрашиб, унинг ушбу Низомга 2-иловадаги саволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда натижалари тўғрисидаги хулосани Бизнес порталга жойлаштиради.

Ҳоким ёрдамчисининг ижобий хулосалари асосида Бизнес-порталда автоматик равишда ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади.


8. Марказлар ҳузурида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари ташкил қилинади.

Лойиҳа ташаббускорларининг фаолият даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб, уларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлиги самарадорлиги Жамғарма томонидан тасдиқланадиган методика асосида баҳоланади. Баҳолаш методикаси Бизнес порталга жойлаштирилади.


9. Баҳолаш гуруҳлари уч иш кунида дастлабки рўйхатга киритилган лойиҳа ташаббускорларининг истиқболли лойиҳаларини танлаб олади ва ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ уларни тоифаларга ажратади.

Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади.


3-БОБ. МАРКАЗЛАР ТОМОНИДАН ЎҚИТИШ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Марказлар лойиҳа ташаббускорларини ўқитиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва унинг ҳудудий филиаллари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, олий таълим муассасалари, "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, саноат корхоналари, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, технопарклар ҳамда саноат кластерлари билан ҳамкорликда қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқ

...
Время: 0.0464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск