Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Правоохранительные, правоприменительные органы /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 700-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.12.2023 й.
N 700
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА
ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИ
ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ божхона соҳасида бошқарув тизимига оид Ҳукумат қарорларини уйғунлаштириш ва тизимлаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни:
а) тан жароҳати олганда (етказилганда) ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда) бир марталик нафақа тайинлашни, бериладиган бир марталик нафақа миқдорини белгилашни, олинган тан жароҳати бўйича далолатнома расмийлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
б) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида мол-мулкка етказилган зарарни қоплашни, мол-мулкка етказилган зарарни айбдордан ундириш тартибини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
в) тан жароҳати олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг фарзандларга ўқишга кириш учун тавсиянома беришни, божхона органлари ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
г) ходимни хизмат ўташ вақтида ҳалок
...