ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

"Ғамхўрлик" гуруҳлари тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 25.01.2024 й. 46-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

46-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ғамхўрлик" гуруҳлари тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги (кейинги ўринларда - ихтисослаштирилган таълим муассасалари) "Ғамхўрлик" гуруҳларнинг (кейинги ўринларда - "Ғамхўрлик" гуруҳи) мақсадлари, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. "Ғамхўрлик" гуруҳи фаолияти мазкур Низом ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари устави, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.


3. "Ғамхўрлик" гуруҳи фаолияти жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, бироқ соғлиғининг ҳолатига кўра алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларида таълим олишга рухсат этилмаган болаларга (кейинги ўринларда - алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар) қисқа муддатли таълим ва тарбия бериш ҳамда парваришлаш мақсадида ташкил этилади.


4. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган "Ғамхўрлик" гуруҳларига қабул қилинади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;

кўр-кар-соқовлик.


5. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган "Ғамхўрлик" гуруҳларига қабул қилинади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;

кўр-кар-соқовлик.


6. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган "Ғамхўрлик" гуруҳида болаларнинг таълим олиши бепул амалга оширилади.



2-БОБ. "ҒАМХЎРЛИК" ГУРУҲИНИНГ МАҚСАДЛАРИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. "Ғамхўрлик" гуруҳининг мақсадлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашишдан иборат.


8. "Ғамхўрлик" гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш, боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;

боланинг ёши, имкониятлари, қобилияти ва эҳтиёжларига қараб камол топишида кўмаклашиш;

болани шакллантиришда, тарбиялашда ва жамиятга мослашишида оилага ёрдам бериш;

болаларга ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш;

ота-оналар учун "ижтимоий ҳордиқ" имкониятини яратиш.



3-БОБ. "ҒАМХЎРЛИК" ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ГУРУҲГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УНДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


1-§. "Ғамхўрлик" гуруҳини ташкил этиш


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) тегишли ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги бўш ўринларни ва "Ғамхўрлик" гуруҳларига эҳтиёжни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига буюртма юборади.

"Ғамхўрлик" гуруҳи ҳудудий бошқарманинг буюртмасига кўра ихтисослаштирилган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан ташкил этилади.


10. "Ғамхўрлик" гуруҳлари эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иккита сменада ташкил этишга йўл қўйилади.


11. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида "Ғамхўрлик" гуруҳлари:

давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун;

давлат ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун фаолият кўрсатади.


12. Ҳар бир "Ғамхўрлик" гуруҳига 6 - 8 нафар бола қабул қилинади. "Ғамхўрлик" гуруҳи тенг ёки турли ёшдаги болалардан иборат бўлади.



2-§. "Ғамхўрлик" гуруҳига қабул қилиш тартиби


13. Болалар "Ғамхўрлик" гуруҳига уларнинг қонуний вакилларининг (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) аризаси ҳамда психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг (кейинги ўринларда - ПТПК) хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан қабул қилинади.

Буйруқни расмийлаштириш билан бир вақтда таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакиллари ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида Агентлик ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий шаклда шартнома тузилади.

Қонуний вакиллар аризани бевосита тегишли ҳудудий бошқармага ёки яшаш жойидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари келиб тушган аризани бир иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармага тақдим этади.


14. Ҳудудий бошқармалар ариза келиб тушгандан кундан эътиборан бир иш куни ичида болани "Ғамхўрлик" гуруҳи учун номзодлар рўйхатига киритади.

"Ғамхўрлик" гуруҳини ташкил этиш учун етарлича аризалар келиб тушганидан сўнг, ҳудудий бошқармалар тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига гуруҳ ташкил этиш бўйича буюртма киритади.


15. "Ғамхўрлик" гуруҳи ташкил этилганидан сўнг, тегишли ҳудудий бошқарма бир иш куни ичида қонуний вакилларни гуруҳ ташкил этилган ихтисослаштирилган таълим муассасаси тўғрисида хабардор қилади.

"Ғамхўрлик" гуруҳида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг, боланинг қонуний вакили тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.



3-§. "Ғамхўрлик" гуруҳидан чиқариш


16. Болалар "Ғамхўрлик" гуруҳидан қуйидагилар асосида чиқарилади:

қонуний вакилнинг аризаси;

соғлиқни сақлаш органлари муассасаларининг тиббий кўрсатмалари;

ихтисослаштирилган таълим муассасаси тиббий-психологик-педагогик ёки педагогик кенгашининг хулосаси;

таълим ташкилоти ва боланинг қонуний вакилларнинг ўртасидаги шартнома шартларининг бажарилмаслиги;

ПТПКнинг хулосасида кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасада бўлиш муддатининг тугаши.


17. Болаларни "Ғамхўрлик" гуруҳидан чиқариш ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бола "Ғамхўрлик" гуруҳидан чиқарилгач, ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбари ҳудудий бошқармани хабардор қилади.



4-БОБ. "ҒАМХЎРЛИК" ГУРУҲИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


18. "Ғамхўрлик" гуруҳидаги таълим-тарбия жараёнининг мазмуни давлат таълим стандартлари, дастурлари ва талаблари асосида ишлаб чиқиладиган вариатив махсус дастурга мувофиқ тегишли ҳудудий бошқарма билан келишган ҳолда ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан белгиланади.


19. "Ғамхўрлик" гуруҳида дарс машғулотларининг давомийлиги санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.


20. "Ғамхўрлик" гуруҳида ўқитиш давомийлиги ва муддати ҳар бир болага унинг соғлиғининг ҳолати ҳамда ПТПК хулосаси асосида ихтисослаштирилган таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган якка тартибдаги таълим-реабилитация дастурига мувофиқ белгиланади.



5-БОБ. "ҒАМХЎРЛИК" ГУРУҲИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


21. "Ғамхўрлик" гуруҳлар фаолияти айрим ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

"Ғамхўрлик" гуруҳи фаолияти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

             

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 январь












































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск