ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.01.2024 й. 46-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

46-сон қарорига

1-ИЛОВА



Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган (кейинги ўринларда - алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига, мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг (кейинги ўринларда - ПТПК) йўналиши, мақсад ва вазифалари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. ПТПКлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) ҳузурида ташкил этилади.


3. ПТПКлар ўз фаолиятини қуйидаги йўналишларда амалга оширади:

болаларда алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш;

комплекс психологик-тиббий-педагогик текширув ўтказиш ва текширув натижалари бўйича уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат таълим муассасаларига юбориш учун хулоса бериш.


4. ПТПКлар ўз фаолиятини:

холислик, шаффофлик, ошкоралик ва бамаслаҳат ишлаш тамойиллари асосида;

юридик шахс мақомисиз, доимий фаолият кўрсатувчи коллегиал орган шаклида олиб боради.


5. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ихтисослаштирилган таълим муассасаларига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида йўлланади.



2-БОБ. ПТПКНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. 2 ёшдан 18 ёшгача алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни комплекс психологик-тиббий-педагогик текширувдан ўтказиш ҳамда давлат таълим муассасаларига юбориш учун хулоса бериш ПТПКнинг асосий мақсади ҳисобланади.


7. ПТПК қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

боланинг алоҳида таълимга эҳтиёжларини аниқлаш учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда - қонуний вакиллар) иштирокида кўрикдан ўтказади;

болалар кўрикдан ўтказишда у билан бевосита мулоқот қилади ва ундаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;

боланинг ривожланишидаги жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона врачлари томонидан қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганади;

боланинг ривожланишидаги нуқсонларни комплекс равишда текшириш натижалари асосида унинг имкониятларини аниқлайди;

боланинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида уни тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти, қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотларидаги ихтисослаштирилган ва инклюзив гуруҳларига, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим ташкилотига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларига юбориш учун хулоса беради;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат таълим муассасасидан бошқа муассасага (бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига, инклюзив шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига, "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига, соғлиқни сақлаш муассасаларига) ўтказиш ҳамда уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши юзасидан хулоса беради;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлайдиган педагог, психолог, тиббиёт ходимлари ҳамда қонуний вакилларга зарур маслаҳатлар беради;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



3-БОБ. ПТПК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. ПТПК унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва ПТПК аъзоларидан иборат 11 кишилик таркибда тузилади.


9. ПТПК таркиби Агентликнинг, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар йили 20 майга қадар қўшма қарорга асосан тузилади ва тасдиқланади.


10. ПТПКга раис - Агентликнинг ҳудудий бошқарма бошлиғининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари ПТПК раисининг ўринбосари этиб тайинланади.

ПТПК таркибига олий психологик, тиббий, педагогик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар - педиатр, невролог, психоневролог, ортопед, офтальмолог, отоларинголог врачлар, махсус педагоглар, психолог киритилади.


11. ПТПК раиси:

ушбу Низомга мувофиқ ПТПК ишини ташкил этади ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилади;

ПТПК аъзоларига бажариш мажбурий бўлган топшириқлар беради, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ПТПКнинг иш жадвалини тасдиқлайди, йиғилиш ўтказишнинг вақти ва жойини белгилайди;

ПТПК ишини ташкил этишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.


12. ПТПК раиси қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

ПТПК фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш;

вазифаларни бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ва болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмаслик;

текширув ўтказишда болалар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш.


13. ПТПК йиғилишини ўтказиш даврийлиги ПТПК раиси томонидан аризалар сонидан келиб чиқиб (агар аризалар сони камида 70 та бўлса), лекин ҳар ойда камида бир марта йиғилиш ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

ПТПК барча аъзолари йиғилишда иштирок этишлари шарт. Тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган мутахассис бўлмаган тақдирда, ушбу соҳадаги бошқа мутахассис ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишончнома асосида юборилади. Бу ҳақда комиссия раиси ва котиби олдиндан хабардор қилинади.

ПТПК котиби ПТПК аъзоларини ва боланинг қонуний вакилларини ПТПК кўриги ўтказилишидан камида уч кун олдин хабардор қилади.

ПТПК сайёр йиғилишлар ўтказишга ҳақли.


14. ПТПК йиғилишида ПТПК аъзоларининг хулосалари асосида қарор қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.

Баённома ПТПКнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

ПТПК аъзолари йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатларини бошқа шахсларга юклатиш ҳуқуқисиз иштирок этади.


15. Болани таълим муассасаларига юбориш бўйича хулоса қабул қилинган тақдирда, унда ушбу муассасаларда бола билан олиб бориладиган таълим-тарбия ва даволаш-тузатиш ишлари бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилиши мумкин.


16. Текширув натижалари, шунингдек, ПТПКда болаларни текшириш билан боғлиқ маълумотлар махфий ҳисобланади. Болаларнинг қонуний вакиллари розилигисиз ушбу маълумотларнинг бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


17. Болаларни текшириш, уларнинг қонуний вакилларига ПТПК мутахассислари томонидан маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.


18. ПТПК котиби болани текшириш баённомасининг асл нусхасини сақланишини таъминлайди.


19. ПТПК фаолиятини амалга ошириш учун Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан зарур жиҳозлар ва инвентарь билан жиҳозланган хона ажратилади.



4-БОБ. АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ПТПКНИНГ

ХУЛОСАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


1-§. Аризаларни қабул қилиш ва ПТПКга юбориш


20. ПТПК хулосасини олиш учун қонуний вакиллар яшаш жойидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

б) боланинг ўқиш жойидан таълим муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома (таълим муассасаларида ўқиган болалар учун);

в) даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан батафсил кўчирма, қуйидаги мутахассисларнинг хулосалари билан бирга:

боланинг умумий ривожланиш ҳолати тўғрисидаги педиатр хулосаси;

психоневрологик марказнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган психоневролог хулосаси (фақат нутқий, психик ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун);

отоларингологнинг хулосаси (фақат эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи, нутқ ва шивирлаб айтилган гапни қабул қилиш ҳақидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари;

офтальмологнинг хулосаси (фақат кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан кўриш органларининг тавсифи;

ортопед-травматологнинг хулосаси (фақат таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда ташхиснинг кенг изоҳи билан рентгенологик тадқиқот маълумотлари;

дефектолог-логопеднинг хулосаси (фақат нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун) ҳамда тил тизимининг ҳар бир компоненти шаклланиш даражаси кўрсатилган ҳолда нутқ ривожи тавсифи.

Боланинг ривожланиши тарихидан кўчирманинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик уни тасдиқлаган даволаш-профилактика муассасасининг бош врачига юкланади.


21. Ариза келиб тушгандан сўнг бола тўғрисидаги қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар уч иш куни ичида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:

боланинг қонуний вакилларининг шахси тўғрисида паспорт (идентификация ID-карта) маълумотлари;

боланинг тугилганлик ҳақидаги маълумотлар;

ногиронлик тўғрисидаги хулоса (агар ногиронлик мавжуд бўлса).


22. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар бир бола бўйича шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилди уч иш куни ичида ПТПКга тақдим этилади.


23. Мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида кўрсатилган ҳужжатлари шакллантирилган бола ПТПКнинг навбатдаги йиғилишида текширувдан ўтказилади.



2-§. ПТПК текширувини ўтказиш ва хулоса бериш


24. ПТПК котиби ҳар бир бола бўйича шакллантирилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдни қабул қилиб олади ва ПТПКнинг навбатдаги йиғилишига киритади.


25. Текширувга олиб келинган болалар ПТПК томонидан уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва психик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказилиши лозим.


26. Боланинг тиббий картасида кўрсатилган маълумотлар асосида болалар ПТПКнинг ҳар бир мутахассиси томонидан якка тартибда ёки бир нечта мутахассислар томонидан бир вақтда текширувдан ўтказилади.


27. ПТПК томонидан мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб этиш тақиқланади.


28. ПТПК аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш юзасидан хулоса берилади.

ПТПК томонидан берилган хулосаларнинг асослилиги учун ПТПК раиси ва аъзолари жавобгар ҳисобланади.


29. ПТПКнинг хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси маълумотлари;

бола қонуний вакилларининг паспортига оид маълумотлар;

боланинг яшаш манзили;

хулоса, болага қўйилган ташхис билан (Халқаро касалликлар таснифи "10-қайта кўриш" шифрини кўрсатган ҳолда);

тавсия этилган таълим муассасаси;

боланинг таълим муассасаларида бўлиш муддати.


30. 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга хулоса боланинг ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонининг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади.

Агарда бола жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлса унга, жорий ўқув йили якунига қадар бўлган муддатга (муддат кўрсатилган ҳолда) берилади.

Болани ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш бўйича хулосада боланинг махсус таълимга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ушбу муассасаларда бўлиш муддатлари кўрсатилади. Бунда, мазкур муддат 3 йилдан ошмаслиги керак.

Бу муддат давомида бола таълим муассасасининг педагогик кенгаши ёки психологик-тиббий-педагогик кенгаши тавсияси бўйича ПТПК томонидан қайта текширувдан ўтказилиши мумкин.

Хулосада кўрсатилган боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида бўлиш муддати тугаганидан кейин ушбу ташкилотда унинг бўлиш муддатини узайтириш ёки уни умумий турдаги таълим муассасасига (гуруҳ/синф) ўтказиш масаласи ПТПК томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда қайтадан текширувдан ўтказиш натижасида белгиланади.


31. ПТПКнинг давлат мактабгача таълим ташкилотига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тиббий кўрсатмалар бўйича ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун - 3 ёшдан 7 ёшгача;

эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун - 2 ёшдан 7 ёшгача;

таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга - 2 ёшдан 7 ёшгача;

нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга - 3 ёшдан 7 ёшгача;

психик ривожланишда кечикаётган болаларга - 3 ёшдан 7 ёшгача;

ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга - 3 ёшдан 7 ёшгача;

туғма ва ирсий касалликлар (Даун синдроми, Шерешев-Тернер синдроми, Клайнфельтер синдроми, спинал амиотрофиялар, Корнеллии-де Ланге синдроми, Вильямс синдроми, Прадера-Вилли синдроми, Нунан синдроми) туфайли ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга - 2 ёшдан 7 ёшгача.


32. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ кунли гуруҳларга юбориш тўғрисидаги хулоса берилмайди:

оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;

юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.


33. ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларга юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

кўришида оғир нуқсонлар бўлган болаларга - 6 ёшдан 18 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);

эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болаларга - 6 ёшдан 18 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);

таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга - 7 ёшдан 18 ёшгача;

аутизм билан касалланган болаларга - 6 ёшдан 16 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига);

ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга - 6 ёшдан 16 ёшгача (6 ёшдан тайёрлов гуруҳига).


34. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга мактаб, мактаб-интернатлар синфларига юбориш тўғрисидаги хулоса берилмайди:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;

асаб тизимининг органик шикастланганлиги сабабли сийдик ва нажас ушлаб туролмаслик;

юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.


35. ПТПКнинг ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган "Ғамхўрлик" гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик - 3 ёшдан 7 ёшгача;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари - 3 ёшдан 7 ёшгача;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар - 3 ёшдан 7 ёшгача;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари - 3 ёшдан 7 ёшгача;

кўр-кар-соқовлик - 3 ёшдан 7 ёшгача.

ПТПКнинг ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида ташкил этилган қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган "Ғамхўрлик" гуруҳларига юбориш тўғрисидаги хулосаси ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:

оғир ва чуқур даражадаги ақлий заифлик - 6 ёшдан 16 ёшгача;

шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари - 6 ёшдан 16 ёшгача;

тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар - 6 ёшдан 16 ёшгача;

турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари - 6 ёшдан 16 ёшгача;

кўр-кар-соқовлик - 6 ёшдан 16 ёшгача.


36. ПТПКнинг баённомалари ва хулосаси текширув ўтказилган кун расмийлаштирилади ҳамда унинг аъзолари томонидан имзоланади.


37. ПТПКнинг хулосаси асосида ПТПК котиби болани бир иш куни давомида:

а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига "Болалар боғчаси" мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали;

б) қонуний вакиллар билан келишган ҳолда тегишли мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларида "my.maktab.uz" электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказади ва навбатга киритади.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг қонуний вакилларга бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган таълим муассасасига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, "SMS" хабарнома, электрон почта орқали хабар берилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасасига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг қонуний вакиллар бола билан биргаликда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига ўн беш иш куни ичида келиши шарт.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. ПТПК фаолияти устидан назорат Агентлик, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

        




Низомга

1-ИЛОВА



Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган

болаларни ихтисослаштирилган таълим

муассасаларига йўллаш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

       


     

Масъуллар

   


     

Тадбирлар

     


       

Муддат

      











1-босқич


Боланинг ота-онаси ёки

уларнинг ўрнини босувчи

шахслар


    

Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун яшаш жойидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга ариза тақдим этиш.

       


Хоҳишига кўра











2-босқич


"Инсон" ижтимоий

хизматлар марказлари


        

1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотларни шакллантириш.

        


      

1. Ариза қабул қилиб

олингандан сўнг уч иш

куни ичида

     



2. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисида шакллантирилган ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиш.

       


2. Ҳужжат ва маълумотлар

тўпланганидан сўнг уч иш

куни ичида








3-босқич


Психологик-тиббий-

педагогик комиссия котиби


     

1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини олиш учун номзод бола тўғрисидаги ҳужжатларни Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг навбатдаги йиғилишига киритиш.

       


          

1. Ҳужжатлар тақдим

этилган куни



2. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг йиғилиши вақти, санаси ва жойи тўғрисида боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни хабардор қилиш.

      


2. ПТПК йиғилиши

ўтказиладиган сана ҳақида

камида уч кун олдин.








4-босқич


Психологик-тиббий-

педагогик комиссия


       

1. Болани унинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва психик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказиш.

     


           

1. 1 кун ичида



2. Текширув натижасида боланинг ёшига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига йўллаш бўйича хулоса бериш ёхуд асослар мавжуд бўлганда, хулоса беришни рад этиш.

        


2. Текшириш давомида








5-босқич


Психологик-тиббий-

педагогик комиссия котиби


         

1. Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида болани:

а) тегишли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотига "Болалар боғчаси" мактабгача таълим ахборот тизимининг махсус ишлаб чиқилган хизмати орқали;

б) қонуний вакиллар билан келишган ҳолда тегишли мактаб, мактаб-интернатларга ёки инклюзив таълим ташкил этилган умумтаълим муассасаларида "my.maktab.uz" электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтказиш ва навбатга қўйиш.

        

2. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни бола навбатга жойлаштирилганлиги ёки ихтисослаштирилган мактабгача ташкилоти ёки қўшма турдаги мактабгача ташкилотига рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида алоқа воситалари, шу жумладан, "SMS" хабарнома, электрон почта орқали хабардор қилиш.

          


Бир иш куни ичида




           

           




Низомга

2-ИЛОВА



Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини

бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар

(мактабгача таълим ташкилотлари учун)

РЎЙХАТИ

        

Касалликлар номи


I. Психик ривожланишдаги нуқсонлар:


1. Руҳий ривожланишнинг аралаш специфик бузилишлари (психик ривожланишда кечикиш) F83;


2. Болалар аутизми F84.0.


II. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар:


1. Енгил даражадаги ақлий заифлик F70;


2. Ўрта даражадаги ақлий заифлик F71.


III. Нутқдаги нуқсонлар:


1. Экспрессив нутқнинг бузилиши (нутқ ривожланишининг биринчи даражали мотор алалияси) F80.1;


2. Рецептив нутқнинг бузилиши (сенсор алалия) F80.2;


3. Ринолалия (нутқ аппаратининг коррекция бўйича операциялардан кейинги ҳолат) R49.2;


4. Ўртача ва оғир даражадаги дудуқлик F98.5;


5. Дизартрия (марказий нерв тизимининг органик шикастланиши билан) R47.1;


6. Болалар афазияси F80.3.


IV. Кўришида нуқсонлар:


1. Кўзи ожизлик (амовроз) H54.1;


2. Туғма нуқсонлар:

микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм;

тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар;

колобома, чала туғилган болалар ретинопатияси;

кўриш нервининг атрофияси H47.2;

кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси;

альбинизм;

аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача (коррекциядан сўнг).


3. Катаракта H26.0:

марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача (коррекциядан сўнг);

артифакия H27.0, афакия (кўз гавҳари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача коррекциядан сўнг);

кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши).


4. Глаукома H40-42 (туғма, иккиламчи);


5. Туғма миопиянинг юқори даражаси, гиперметропиянинг юқори даражаси;


6. Тўр пардасининг кўчиши;


7. Нистагма H55 (кўриш ўткирлиги 0,4 гача коррекциядан сўнг).


V. Эшитишида нуқсонлар H90.3:


1. Нейросенсор эшитиш заифлигининг II даражаси (эшитишнинг 41 - 55 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш);


2. Нейросенсор эшитиш заифлигининг III даражаси (эшитишнинг 56 - 70 дб гача пасайиши (қулоқни протезлаш);


3. Нейросенсор эшитиш заифлигининг III-IV даражаси (эшитишнинг 71 - 90 дб гача пасайиши);


4. Нейросенсор эшитиш заифлигининг IV даражаси (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши);


5. Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши).


VI. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари:


1. 3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган);


2. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси;


3. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали қилсимон деформацияси;


4. 3 ва 4 даражали кифоз;


5. Артрогрипоз;


6. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари;


7. Бош ва орқа мия касалликлари оқибатида келиб чиқувчи ортопедик деформациялар (моноплегиялар бундан мустасно);


8. Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар);


9. Оғир туғма маймоқлик (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар);


10. Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар оғир даражадаги контрактураси;


11. Скелетнинг тизимли касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия);


12. Туғма сон чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат);


13. Туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган).



Ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим

ташкилотларида ташкил қилинадиган "Ғамхўрлик" гуруҳларига

психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини

бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар

РЎЙХАТИ

         

1. Оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;


2. Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;


3. Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган психик ёки ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;


4. Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;


5. Кўр-кар-соқовлик.

          

        




Низомга

3-ИЛОВА



Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасини

бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар

(мактаб, мактаб-интернатлар учун)

РЎЙХАТИ

             

Касалликлар номи


I. Психик ривожланишдаги нуқсонлар:

Болалар аутизми Ғ84.0.


II. Ақлий ривожланишдаги нуқсонлар:


1. Енгил даражадаги ақлий заифлик F70;


2. Ўрта даражадаги ақлий заифлик F71.


III. Кўришида нуқсонлар:


1. Кўзи ожизлик (амовроз) H54.1;


2. Туғма нуқсонлар:

микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм;

тўр пардасининг ривожланишидаги туғма нуқсонлар;

колобома, чала туғилган болалар ретинопатияси;

кўриш нервининг атрофияси H47.2;

кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси;

альбинизм;

аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача (коррекциядан сўнг).


3. Катаракта H26.0:

марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача (коррекциядан сўнг);

артифакия H27.0, афакия (кўз гавҳари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача коррекциядан сўнг);

кўз гавҳари силжиши (жойи ўзгариши).


4. Глаукома H40-42 (туғма, иккиламчи);


5. Туғма миопиянинг юқори даражаси, гиперметропиянинг юқори даражаси;


6. Тўр пардасининг кўчиши;


7. Нистагм H55 (кўриш ўткирлиги 0,4 гача коррекциядан сўнг).


IV. Эшитишида нуқсонлар H90.3:


1. Нейросенсор эшитиш заифлигининг II даражаси (эшитишнинг 41 - 55 дб гача пасайиши) (қулоқни протезлаш);


2. Нейросенсор эшитиш заифлигининг III даражаси (эшитишнинг 56 - 70 дб гача пасайиши (қулоқни протезлаш);


3. Нейросенсор эшитиш заифлигининг III-IV даражаси (эшитишнинг 71 - 90 дб гача пасайиши);


4. Нейросенсор эшитиш заифлигининг IV даражаси (эшитишнинг 91 дб гача пасайиши);


5. Карлик ёки кар-соқовлик (эшитишнинг 91 дб дан ортиқ пасайиши);


6. Кохлеар имплантациядан кейин.


V. Таянч-ҳаракат аппарати нуқсонлари:


1. 3 ва 4 даражали сколиоз (туғма ва орттирилган);


2. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали гирдобсимон деформацияси;


3. Кўкрак қафасининг 3 ва 4 даражали қилсимон деформацияси;


4. 3 ва 4 даражали кифоз;


5. Артрогрипоз;


6. Болалар церебрал фалажи (БЦФ) (GMFCS классификациясига кўра 3-4 даража) ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари;


7. Бош ва орқа мия касалликлари оқибатида келиб чиқувчи ортопедик деформациялар (моноплегиялар бундан мустасно);


8. Остеомиелит асоратлари (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолатлар);


9. Қўл ва оёқларда жароҳатдан кейинги бўғимлар оғир даражадаги контрактураси;


10. Ортопедиядаги суяк скелетининг тизим касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия);


11. Туғма ривожланиш аномалияси оқибатида ампутацион чўлтоқлик (таянч-ҳаракат функционал етишмовчилигига олиб келадиган).



Ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларида

ташкил қилинадиган "Ғамхўрлик" гуруҳларига психологик-

тиббий-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос

бўладиган тиббий кўрсатмалар

РЎЙХАТИ


1. Оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;


2. Шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;


3. Тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлари кузатиладиган ақлий ривожланишдаги нуқсонлар бўлган болалар;


4. Турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;


5. Кўр-кар-соқовлик.

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 январь






































































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск