Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот /

2024 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2024 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2024 йил 1 мартдан бошлаб:


Белгиланишича, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан умумий белгиланган шартлар ва қоидалар доирасида 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорида компенсация тақдим этилади.


(2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон "Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Белгиланишича, спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақалар, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.


(2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва "булутли" платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.


(2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига заруратга кўра уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сон "Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.


(2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:


q ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

- лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;

- кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;


q кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:

- кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;

- тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;

- Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;


q 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.


(2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон "Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


q янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;


q атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади;


q кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида жойлашган саноат корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутилади.


(2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон "Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Лойиҳалаштириш ва қурилишнинг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар (лицензиат) ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахслар учун ыуйидагиларни назарда тутувчи талаблар ва шартлар белгиланади:


q лойиҳалаштириш ва қурилишнинг айрим фаолият турларини лицензиялаш бўйича:

- чет эл юридик шахсларига (доимий муассасаси мавжуд бўлган) лицензия бериш тартибини жорий этиш;

- аризаларни кўриб чиқиш муддатларини 5-10 кунгача қисқартириш;

- ходимлар маълумоти, сони ва иш стажига бўлган талабларни кучайтириш;


q шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш бўйича:

- олий маълумотга эга мутахассисларнинг асосий иш жойи бўйича фаолият юритиш талабини белгилаш;

- эксперт хулосасини "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига мажбурий киритиш;

- шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш;


q Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда (рухсат олинмасдан) қурилган бино ва иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатнома беришни бекор қилиш;


q қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш учун юридик шахсларга бўлган талабларни кучайтириш;


q объектларнинг хавф-хатар тоифалари таснифини такомиллаштириш.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сон "Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори)


"Uzbekistan Airways" АЖ томонидан "Шаҳрисабз" аэропортига парвозлар ташкиллаштирилади.


(2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-376-сон "Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


"Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи қуйидаги янги тартиб жорий этилади:


q жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади;


q ҳар ойнинг 5-санасига қадар дафтарлар учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан жамғармаларда шаклланган маблағлар дафтарларга киритилган фуқаролар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;


q ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;


q ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юклатилган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб, маҳалла "еттилиги"нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;


q "Темир дафтар" Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;


q "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фу

...
Время: 0.0370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск