ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2024 й. ПФ-24-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.2024 й.

N ПФ-24



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорларининг расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 31 январдаги

ПФ-24-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-120-сон Фармонида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "2023 йил 1 августдан бошлаб" сўзлари "2024 йил 1 февралдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи - олтинчи хатбошилардаги "568 000 сўм" сўзлари "621 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "198 000 сўм" сўзлари "212 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-196-сон Фармони 2-бандининг ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилардаги "608 000 сўм" сўзлари "621 000 сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-319-сон қарорига 2-илованинг 6 ва 7-позициялари "Ижро муддати" устунидаги "январь" сўзи "март" сўзи билан алмаштирилсин.

         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 февраль





































































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск