Внимание!

NB! Санитария-гигиена талаблари карор расмий элон килинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Таълим ташкилотлари ва болалар согломлаштириш оромгоҳларидаги ахборот-коммуникация технологиялари ўқув хоналари, уларнинг жиҳозланиши ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қойиладиган санитария-гигиена талаблари (0063-24-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 19.01.2024 й. 34-8/64-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 19 январдаги

34-8/64-сон қарорига

ИЛОВА



Таълим ташкилотлари ва болалар

согломлаштириш оромгоҳларидаги ахборот-

коммуникация технологиялари ўқув хоналари,

уларнинг жиҳозланиши ва ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланишга қойиладиган

санитария-гигиена талаблари

(0063-24-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги ахборот-коммуникация технологиялари (бундан буён матнда АКТ деб юритилади) ўқув хоналари, уларнинг санитария-гигиена ҳолати, жиҳозланиши, АКТдан фойдаланишга қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.



1-БОБ. АКТ ЎҚУВ ХОНАЛАРИНИНГ ЖОЙЛАШУВИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


1. АКТ ўқув хоналари:

АКТ ўқув хоналари болалар саломатлиги учун эҳтимолий хавфли бўлган ҳамда АКТ воситалари ва ускуналарининг техник ҳолатига таъсир кўрсатадиган физик-кимёвий омилларнинг юқори даражадаги манбаларига эга бўлган физика, кимё, меҳнат (амалий) дарслари бўладиган хоналардан ажратилган бўлиши;

болаларнинг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда АКТ ўқув хоналари 1-қаватда (мактабгача ёшдаги болалар учун), бинонинг 2 ва 3-қаватларида (мактаб ёшидаги ва ундан катта ёшдаги болалар учун) шимол ва шимоли-шарқий йўналишда жойлаштирилиши;

табиий ёруғлик бўлмаган ертўлаларда ва подвалларда жойлаштирилмаслиги лозим.


2. 6-20 кВ кучланишли ва 1000 кВгача қувватга эга бўлган электр тақсимлаш пунктлари ҳамда электр ва магнит майдонларига эга юқори частотали трансформаторларни ўқувчилар ва ўқитувчиларга ҳамда АКТ воситалари ва ускуналарига таъсирининг олдини олиш ҳамда шовқиндан ҳимоя қилиш мақсадида, муассасалар биносининг деразаларидан камида 10 м масофада жойлаштирилиши керак.


3. Нам тозалаш имконини берувчи панеллардан (полдан 1,5-1,7 м юқори бўлган) юқори бўлган шифт ва деворлар АКТ ўқув хоналаридан чиқувчи товушни ютувчи материаллар билан қопланиши керак.


4. АКТ ўқув хоналарининг пол юзаси текис, чуқурчаларсиз, сирпанчиқ бўлмаслиги ва тозалаш учун осон ва қулай бўлиши керак.


5. АКТ ўқув хоналаридаги барча қопламалар учун ишлатиладиган материаллар электр изоляцион, статик электрланишни камайтирадиган (антистатик) хусусиятларга эга бўлган ёнмайдиган ва технологик жиҳатдан алмаштирса бўладиган материаллардан тайёрланиши лозим. Қопламалар сифатида полимер материаллардан қилинган пол қопламалари ёки махсус пол учун бўёқлар билан қопланган ёғоч ишлатилиши керак. Электр хавфсизлигини таъминлаш мақсадида АКТ ўқув хоналари металл пол қопламалари билан қопланмаслиги лозим.


6. АКТ ўқув хоналарини пардозлашда:

АКТ ўқув хоналарини безашда чанг чиқармайдиган (масалан, девор ва шифтлар учун сувга асосланган оқартириш) ва нам тозалашга имкон берадиган материаллар ишлатилиши;

АКТ ўқув хоналарини ички безатиш учун гигиеник хавфсиз бўлган қурилиш материаллари қўлланилиши, яъни зарарли кимёвий моддалар ва бирикмаларни АКТ ўқув хонаси ҳавосига чиқармайдиган бўлиши;

болалар асаб тизими зўриқишининг олдини олиш мақсадида деворлар кўк, очиқ кўк, яшил, очиқ яшил, бинафша ва кулранг ранглар билан бўялиши;

монитордан чиқадиган нурда 0,3-0,4 рефлектор коэффициенти мавжудлиги сабабли монитор экрани қаршисида жойлашган деворларнинг бўёқлари кулранг ранглар билан бўялмаслиги лозим.



2-БОБ. АКТ ЎҚУВ ХОНАЛАРИНИНГ СУВ

ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯСИГА, ИСИТИШ

ВА СОВУТИШ ТИЗИМИГА ҲАМДА ҲАВОНИНГ

ВЕНТИЛЯЦИЯСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


7. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган таълим ташкилотларининг АКТ ўқув хоналари умумий канализация тизимига уланган, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган, раковиналар билан жиҳозланган, қўлни ювиш, дезинфекция қилиш ва қуритиш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.


8. АКТ ўқув хоналари марказлаштирилган ёки бошқа узлуксизлиги таъминланган ичимлик суви таъминоти тизимига уланган бўлиши, унинг гигиеник талаблари ва сифати "Ўзбекистон аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизими сувининг гигиеник мезонлари ва улар сифатининг назорати" 0211-06-сон СанҚваНга мувофиқ бўлиши керак.


9. АКТ ўқув хоналари "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" 2.04.05-97-сон ҚМҚ талабларига мувофиқ иситиш тизими, вентиляция ёки кондиционер билан жиҳозланиши лозим.

Бунда:

оптимал ҳарорат параметрлари 18-20° ни, рухсат этилган ҳаво ҳарорати 18-22° ни, нисбий намлик 40-60 фоизни, ҳаво тезлиги 0,1 м/с ни ташкил этиши керак.

Шунингдек, АКТ ўқув хонасида ўқувчиларнинг (тарбияланувчилар) иш жойида ҳаво айланишини таъминлаш мақсадида ҳаво ҳаракати юқори зонада паст тезликда 0,1 м/с дан ошмаган ҳолда бўлиши керак.


10. АКТ ўқув хонасининг ишчи майдони ҳавосидаги микроиқлим параметрлари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига, кондиционернинг қувватини ҳисоблаш тартиби 2-иловасига мувофиқ белгиланади.


11. АКТ ўқув хонасидаги ҳаво машғулотлар (дарслар) бошланишидан олдин ва дарсларнинг ҳар бир ўқув соатидан сўнг алмаштирилиши, шунингдек, қулай об-ҳаво шароитида дарслар деразалар очиқ ёки деразаларнинг юқори қаноти очиқ бўлган ҳолатида ўтказилиши, дераза ромлари ёки дераза дарчалари илгаклар ёки махсус металл таёқлар ёрдамида очиб қўйилиши керак.



3-БОБ. АКТ ЎҚУВ ХОНАЛАРИНИ ЁРИТИШ

ТИЗИМИГА ҚЎЙИЛГАН САНИТАРИЯ-

ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


12. АКТ ўқув хоналари табиий ва сунъий ёритиш билан таъминланиши ҳамда иш жойларининг ёруғлик даражаси "Табиий ва сунъий ёритиш" 2.01.05-19-сон ҚМҚ талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


13. АКТ ўқув хоналарини ёритишда:

табиий ёритиш деразаларидан фойдаланилиши;

деразалар шимол, шимоли-шарқий ва шимоли-ғарбий йўналишга эга бўлган бир томонлама жойлаштирилган бўлиши;

табиий ёруғликнинг асосий оқими чап томонда жойлашиши;

ўнг, орқа ва олд томонлама ёруғлик йўналтирилиши;

қуёш нури ва кўзгу ўқувчиларнинг кўзига ва монитор экранларига тушмаслиги;

қуёш нурининг АКТ ўқув хонасига ва компьютер экранига тўғридан-тўғри тушишининг олдини олиш мақсадида қуёшдан ҳимояланиш воситалари қўлланилиши;

ойна ромлари, дераза токчалари оқ бўёқ билан бўялиши лозим.


14. АКТ ўқув хоналаридаги деразалар:

ёруғликни тартибга солувчи қурилмалар ёки қуёшдан ҳимоя қилиш воситалари (созланиши мумкин бўлган хона ичи жалюзи пардалар, ёруғлик ўтказувчи оч рангдаги қалин пардалар ва бошқалар) билан жиҳозланиши ва бунда мазкур воситалар АКТ ўқув хонасини қоронғулашувига олиб келмаслиги;

пардалари деворларнинг ранги билан уйғунлашган, тўғридан-тўғри қуёш нурининг ўтишига йўл қўймайдиган, деразани бутунлай қоплаган бўлиши;

парданинг кенглиги ойна ҳажмидан икки марта катта бўлиши;

қора рангдан ташқари ҳар қандай рангдаги пардалар ишлатилиши лозим.


15. АКТ ўқув хоналарини сунъий ёритиш учун хоналар:

лампалар (люминесцент, энергияни тежовчи ёки ёруғликни АКТ ўқув хонасининг барча қисмларига бир хилда тарқатувчи) билан таъминланган бўлиши;

люминесцент лампалар билан ёритишда лампанинг заҳира коэффициенти 1,4 га тенг бўлиши;

лампаларнинг пульсация коэффициенти 10 фоиздан ортиқ бўлмаслиги;

хонадаги мавжуд ёруғлик етарли бўлмаса, АКТ ўқув хоналаридаги ўқувчиларнинг ишчи жойлари ёруғликни ишчи жойининг барча қисмларига бир хилда тарқатиб берувчи ҳамда кўзга тўғридан-тўғри тушмайдиган маҳаллий ёритиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

16. АКТ ўқув хоналаридаги ўқувчилар ишчи жойларининг ёритилганлик даражаси 3-иловага мувофиқ бўлиши лозим.


17. Яроқсиз лампаларни ўз вақтида алмаштириш, ёритгич ва дераза ойналарини йилига камида 2 марта тозалаш керак.


18. АКТ ўқув хоналаридаги ўқувчилар ишчи жойларида ўқувчиларнинг кўриш соҳасидаги ёрқинлик 3:1 нисбатда, экран-стол юзаси билан деворлар, пол, шифт ва ўқув доскаси ўртасида ёрқинлик 10:1 нисбатда бўлиши лозим.


19. Ишчи юзалар ва АКТ ўқув хоналари интерери элементларининг (шифт, деворлар, пол, мебель жиҳозлари, ускуналар ва бошқалар) рангли сиртқи юзаларини акс эттириш коэффициенти қуйидагича бўлиши лозим:

шифтлар учун - 0,7 -0,8 фоиз;

деворлар учун - 0,5 -0,6 фоиз;

пол учун - 0,3 -0,4 фоиз;

столлар учун - 0,45-0,5 фоиз;

клавиатура учун - 0,4-0,6 фоиз.



4-БОБ. АКТ ЎҚУВ ХОНАЛАРИНИНГ ФИЗИК

ВА КИМЁВИЙ ОМИЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


20. АКТ ўқув хоналарининг ўқувчилар ишчи жойларидаги электростатик майдонларнинг (бундан буён матнда ЭСМ деб юритилади) кучланиш даражаси 15 кВ/м дан ошмаслиги керак. ЭСМнинг даражаси ошиб кетган ҳолда АКТ ўқув хоналаридаги мебель, пол ва барча ишчи юзалар статик электрланишни камайтирадиган хусусиятларга эга (антистатик) бўлиши ҳамда хонада ҳаво алмашинувини таъминлаши керак болиб, АКТ ўқув хоналаридаги электромагнит майдоннинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 4-иловаси 1-жадвалига ва ЭСМнинг рухсат этилган даражалари эса 2-жадвалига мувофиқ бўлиши лозим.


21. АКТ ўқув хона ҳавосида ионлар мавжуд болиб, мусбат ва манфий ҳаво ионлари даражаси мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасида келтирилган кўрсаткичларга мос бўлиши лозим.


22. Компьютерда ишлаётганда иш жойидаги шовқин даражаси 50 дБА дан ошмаслиги лозим.

АКТ жиҳозларининг (чоп этиш ва нусха кўчириш ускуналари ҳамда бошқалар) функционал хусусиятлари туфайли келиб чиқадиган шовқин даражаси 50 дБА дан юқори бўлса барча жиҳозлар асосий АКТ ўқув хонасидан ташқарида жойлашган бўлиши лозим.

АКТ ўқув хонасида жойлашган компьютерда ишлаш натижасида келиб чиқадиган шовқин даражасининг рухсат этилган параметрлари мазкур санитария қоидаларининг 6-иловаси 1-жадвалида ва тебранишнинг рухсат этилган параметрлари 2-жадвалида келтирилган кўрсаткичларга мос бўлиши лозим.


23. АКТ ўқув хоналарининг ишчи ҳудуди ҳавосидаги зарарли кимёвий моддаларнинг таркиби "Ишчи майдон ҳавосидаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрациясига (РEК) қўйиладиган гигиеник нормативлар" 0294-11-сон СанҚваН га мувофиқ бўлиши керак.



5-БОБ. АКТ ЎҚУВ ХОНАЛАРИГА, УЛАРНИ ЖИҲОЗЛАШ

ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


24. АКТ ўқув хоналари бир кишилик столлар билан жиҳозланиши, улар АКТ билан ишлашга мўлжалланган бўлиши керак.


25. АКТ ўқув хонасида ҳар бир фойдаланувчининг (ўқувчи ва ўқитувчилар) ишчи жойи майдони камида 4 - 6 м2, хонанинг баландлиги эса камида 2,8 м бўлиши керак.

АКТ ўқув хоналаридаги дарс жараёнларини синфдаги ўқувчиларнинг умумий сонини иккига бўлиб ўтказиш керак.


26. Янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган таълим ташкилотлари бинолари учун АКТ ўқув хоналарини жорий этишда майдони 18 м2 дан кам бўлмаган ҳамда иккита чиқиш йўлига (АКТ ўқув хонаси ва зинапояга ёки коридорга) эга лаборатория хонаси ташкил этилиши керак.


27. АКТ ўқув хоналаридаги жиҳозлар мазкур санитария қоидаларининг 7-иловаси 1-жадвалида ва 2-жадвалида келтирилган схемалар асосида жойлаштирилиши мумкин.


28. Компьютер столларини жойлаштиришда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:

девор ва компьютер столлари ўртасидаги масофа камида 0,7 мни;

компьютер корпусининг ён юзалари ўртасидаги масофа камида 1,2 мни;

столлар ўртасидаги масофа камида 0,8 мни, агар столлар шахмат тахтаси шаклида (мониторларнинг орқа юзалари билан бир-бирига қарама-қарши) жойлашган бўлса;

столлар ва иситиш элементлари ўртасидаги масофа камида 0,5-1,0 мни ташкил этиши керак.


29. АКТ ўқув хоналарида ишлатиладиган мебеллар (стол ва стуллардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши лозим.


30. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг компьютерларига келадиган тармоқ сим кабеллари ерга уланган ҳамда устида ҳимоя қопламлари бўлган ҳолатда жойлаштирилиши керак.


31. Ўқувчилар (тарбияланувчилар)да таянч ҳаракат тизими ва кўз касалликларининг олдини олиш ҳамда кўриш майдонини яхшилаш масадида АКТ восита ва ускуналари (интерфаол ўқув доскалар, сенсорли экранлар, ахборот панеллари ва ахборотни кўрсатишнинг бошқа воситалари) маҳкамланадиган, горизонтал ва вертикал айлантириш имкониятини бериши лозим.


32. АКТ ўқув хоналарини АКТ восита ва ускуналари билан жиҳозлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

АКТ восита ва ускуналари ялтираш хусусиятига эга бўлмаслиги;

ялтирамайдиган юзага эга коэффициенти 0,4-0,6 га тенг бўлиши;

компьютер ва ноутбук монитори диагонали - камида 39,6 см, планшет учун эса - 26,6 см бўлиши керак.


33. АКТ восита ва ускуналари дисплейнинг (монитор) рухсат этилган визуал параметрлари мазкур санитария қоидаларининг 8-иловасида келтирилган кўрсаткичларга мос бўлиши лозим.


34. АКТ ўқув хоналарини интерфаол ўқув доскаси (интерактив панел) билан жиҳозлашда қуйидаги талабларни инобатга олиш лозим:

интерфаол ўқув доскаси хонанинг фронтал девори марказида жойлашиши;

интерфаол ўқув доскасининг ўлчамлари ва жойлаштирилиши хонанинг майдонига мос бўлиши;

интерфаол ўқув доскаси диагонали камида 165,1 см бўлиши;

интерфаол ўқув доскасининг фаол юзаси ялтироқ бўлмаслиги;

ўқувчи (тарбияланувчи) интерфаол ўқув доскасини хонанинг ҳамма томонидан кўриш имкониятига эга бўлиши керак.


35. АКТ ўқув хоналарида қўшимча электромагнит майдон ва радиациянинг бола организми соғлиғига зарарли таъсири сабабли катод нурлари трубалари асосидаги, фаол wи-фи алоқасига эга бўлган "ақлли" телевизорлар ва интерфаол ўқув доскасидан фойдаланиш мумкин эмас.


36. Радиочастота диапазонидаги электромагнит майдонларнинг салбий таъсирини олдини олиш учун таълим ташкилотларида фаол wи-фи уланиш нуқталарини ўрнатиш мумкин эмас. Таълим ташкилотларида хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда Интернет тармоғига кабел, шу жумладан оптик кабел алоқаси орқали уланишни таъминлаш керак.


37. АКТ ўқув хоналарида фломастер билан ёзиш учун мўлжалланган ўқув доскасидан фойдаланиш лозим.


38. Таълим ташкилотларида машғулотлар (дарслар) вақтида ўқувчилар (тарбияланувчилар) томонидан бир вақтнинг ўзида икки хилдан ортиқ АКТ восита ёки жиҳозларидан (интерфаол ўқув доскаси ва компьютер, интерфаол ўқув доскаси ва планшет) фойдаланишга рухсат этилмайди.


39. АКТ ўқув хоналаридаги воситалар ва жиҳозлардан фойдаланиш тўхтатилганда ўчирилиши ёки кутиш режимига қўйилиши керак.


40. АКТ ўқув хоналарида иш ёки ўқиш пайтида танадаги зўриқишни камайтириш учун мўлжалланган иш столларидан фойдаланишга рухсат этилади, бунда АКТ восита ёки жиҳозларининг миқдорий ва дизайн хусусиятларини, бажарилган ишнинг моҳиятини ҳисобга олган ҳолда иш столида мақбул ҳолатда жойлашишини таъминлаш имкониятини яратиш лозим.


41. Иш столларининг юзалари табиий ёғоч ҳамда оч кўк, оч яшил ва оч кулранг рангларга бўялиши керак. Ёпиқ тузилмаларнинг юзалари силлиқ ва ялтирамайдиган бўлиши керак.


42. Компьютер ёки бошқа АКТ билан ишлашга мўлжалланган бир кишилик столларнинг тузилиши қуйидагича бўлиши керак:

иккита алоҳида юзага эга бўлиши, бунда биринчи юза компьютерни (монитор) жойлаштириш учун горизонтал, 520-760 мм масофада текис баландликда ва мослаштириш хусусиятига эга бўлиши, иккинчи юза клавиатурани жойлаштириш учун баландлиги мослаштириш хусусиятига эга, юзанинг эгилиш бурчаги эса 0 дан 15 даражагача ва мақбул иш ҳолатида эса 12-15 даража эгилиш бурчагига эга бўлиши;

монитор ва клавиатура учун юзаларнинг кенглиги 750 мм дан (иккала юзанинг кенглиги бир хил) ва чуқурлиги 550 мм дан кам бўлмаслиги;

агар иш жойи принтер билан жиҳозланса, юзаларнинг кенглигини 1200 мм гача кенгайтирилиши.


43. Компьютердан фойдаланувчига қараган бир кишилик стол четининг баландлиги ва оёқ учун таглик баландлиги ўқувчиларнинг пойабзалдаги бўйига мос келиши лозим (9-илова 1-жадвал).


44. Агар стол ва стул баландлиги ўқувчиларнинг бўйига мос келмаса, болалардаги таянч ҳаракат тизими касалликларининг олдини олиш мақсадида боланинг оёғи 90 градус тўғри бурчак остида букилиб туришини таъминловчи оёқ остига қўйиладиган тагликдан фойдаланиш керак.


45. Ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг ишчи жойи стулининг асосий ўлчамлари уларнинг пойабзалдаги бўйига мос келиши лозим (9-илова 2-3-жадваллари).


46. Чарчоқ ривожланишининг олдини олиш, бўйин-елка мушакларининг статик зўриқишини камайтириш мақсадида ишчи стул (кресло) дизайни компьютерда ишлаётганда рационал иш позициясини сақлаши ва позицияни ўзгартиришга имкон бериши лозим.

Ишчи стул (кресло) тури фойдаланувчининг бўйи, АКТ билан ишлаш хусусияти ва давомийлигини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.


47. Мактабгача ёшдаги болалар учун компьютер столининг тузилиши қуйидагича бўлиши керак:

монитор учун ишчи юза 460-520 мм чуқурликда ва камида 600 мм кенгликда, мослаштириш хусусиятига эга бўлиши;

клавиатура учун баландлиги мослаштириш хусусиятига эга, юзанинг эгилиш бурчаги 0 дан 10 даражагача бўлиши;

клавиатура остидаги юзанинг кенглиги ва чуқурлиги 600 мм дан кам бўлмаслиги;

клавиатура учун стол юзаси текис, чуқурчаларсиз бўлиши;

стол остига оёқ учун мўлжалланган ҳамда 400 мм дан кам бўлмаган таглик қўйилиши лозим.


48. АКТ ўқув хоналарида компьютер ва ўқув-канцелярия воситаларини сақлаш учун ёпиқ шкаф-жавонлар бўлиши лозим.


49. АКТ ўқув хоналаридаги АКТ восита ва ускуналари экранлари (монитор) бир бирига ва дераза ойналарига қарама-қарши йўналишда жойлаштирилиши лозим.


50. АКТ ўқув хоналарини кунлик намли тозалаш ювиш ва дезинфекциялаш воситалари ёрдамида амалга оширилиши керак.


51. Компьютерларнинг барча юзалари, АКТ воситалари ва ускуналари (турли хил кўринишдаги қулоқчинлар), шу жумладан жиҳозлари ва мебеллари ҳар куни чангдан тозаланиши керак.


52. АКТ ўқув хоналаридаги жиҳозлар юзалари, мебеллар ва кўп ишлатиладиган АКТ восита ва ускуналарининг юзалари камида 70 фоиз спиртни ўз ичига олган эритмалар ёки салфеткалардан фойдаланган ҳолда дезинфекция қилиниши керак.



6-БОБ. АКТ УСКУНАЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-

ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


53. Ўқувчиларнинг кўзлари билан компьютер экрани ва клавиатурагача бўлган оптимал масофаси 0,6-0,7 м оралиғида, рухсат этилган алифбо-рақам белгилар ва рамзлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда камида 0,5 мни ташкил этиши керак.


54. АКТдан таълимга оид ҳужжатли фильмлар, дастурлар ёки бошқа маълумотларни намойиш қилиш учун фойдаланганда кўзнинг зўриқишини олдини олиш мақсадида экрандан (монитор) чиқаётган ёруғликнинг тенг тақсимланиши таъминланиши ва АКТ дан чиқаётган ёруғликнинг кўзга тўғридан-тўғри тушишининг олдини олиш керак.


55. Ўқув машғулотлари давомида компьютер ва бошқа АКТ восита ва ускуналарида ишлаш муддати, ўқувчиларнинг ёши, ишнинг бошланиш вақти, дам олиш муддатлари, шу билан бирга иш жойини ташкил этиш, шароитларга нисбатан гигиеник талабларга риоя қилиш лозим.


56. Масофавий ҳамда электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув дастурларини амалга оширишда:

дарс жадвали ўқувчиларнинг ақлий фаолият кўрсаткичларининг кундалик ва ҳафталик динамикаси ҳамда ўқув фанларининг қийинлигини ҳисобга олган ҳолда тузилиши;

соат 18:00 дан олдин машғулотлар якунланиши;

АКТ ўқув дарси кунига бир марта қўйилиши керак.


57. Таълим ташкилотларида машғулотда (дарслар) турли АКТ воситалари ва жиҳозларидан фойдаланишнинг узлуксиз ва умумий муддати "Умумий таълим мактабларида таълим шартлари ва ташкил этилишига қўйилган санитар-эпидемиологик талаблар" 0341-16-сон СанҚваНга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


58. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларда асаб ва таянч-ҳаракат тизимларига АКТ нинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:

5 ёшгача бўлган болаларга АКТ ёрдамида машғулотлар (дарслар) ўтказилмаслиги;

5 ёшдаги болалар учун ривожлантирувчи ўйин шаклидаги дарсларда АКТ билан ишлашнинг тавсия этилган узлуксиз давомийлиги 10 дақиқадан, 6 ёшли болалар учун эса 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.


59. АКТдан фойдаланишда:

дарслар (машғулотлар) кунига бир марта ва ҳафтасига уч мартадан кўп бўлмаган ҳамда болаларнинг энг юқори иш қобилиятига эга бўлган кунларда (сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари) ўтказилиши;

болалар билан дарсдан сўнг кўзнинг зўриқишини ва кўз касалликлари келиб чиқишини олдини олиш мақсадида кўз машқи гимнастикаси амалга оширилиши;

АКТ машғулотларини уйқу, кундузги сайр ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўрнига ўтказишга йўл қўйилмаслиги;

АКТ дарсларидан олдин болаларнинг жисмоний жиҳатдан зўриқишига олиб келмайдиган ўйинлар ўтказилиши;

ухлашдан олдин АКТ воситаларидан фойдаланилмаслиги лозим.


60. Болаларнинг ёшидан қатъи назар, АКТ билан ўтказиладиган дарслар (машғулотлар) тарбиячи ёки ўқитувчи назоратида ўтказилиши лозим.


61. Ўқувчилар (тарбияланувчилар) томонидан АКТдан олинган маълумотларни дафтарга ёзиб олишни ҳисобга олган ҳолда АКТда узлуксиз ишнинг давомийлиги қуйидагича бўлиши лозим:

мактабгача ёшдаги болалар учун (5-7 ёш) 5-7 дақиқа;

I-IV синф ўқувчилари учун 10 дақиқа;

V-IХ синфлар учун дарслар 15 дақиқа;

Х-ХI синфлар ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун дарслар 20 дақиқани ташкил этиши керак.


62. АКТдан фойдаланишнинг умумий давомийлиги:

машғулот (дарс) интерфаол ўқув доскасидан фойдаланган ҳолда ўтказилганда 7-10 ёшли болалар учун 20 дақиқа, 10 ёшдан катта болалар учун 30 дақиқа;

компьютердан фойдаланган ҳолда ўтказилганда I-II синфлар учун 20 дақиқа,

III-IV синфлар учун 25 дақиқа, V-IХ синфлар учун 30 дақиқа, Х-ХI синфлар ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун 35 дақиқадан ошмаслиги лозим.


63. I-IV синфлар учун ўқув куни давомида АКТдан фойдаланган ҳолда машғулотларнинг оптимал сони 1 та дарс, V-VIII синфлар учун 2 та дарс, Х-ХI синфлар ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун 3 та дарсни ташкил этиши лозим.


64. АКТ қўлланиладиган дарслар (машғулотлар) ўртасидаги танаффус 10 дақиқадан 20 дақиқагача бўлиши лозим.


65. Юқори синф ўқувчиларининг дарсларда ўқув режасига риоя қилган ҳолда ва профилактика мақсадида АКТ билан ишлаш муддати дарс вақтининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.


66. Дарсдан ташқари АКТ машғулотлари ҳафтасига 2 мартадан кўп бўлмаслиги ва машғулотларнинг давомийлиги:

II-V синф ўқувчилари учун 60 дақиқадан ошмаслиги;

VI ва ундан юқори синф ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун 90 дақиқадан ошмаслиги лозим;

мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса АКТ ўқув дарси давомийлиги мактаб ёшига боғлиқ.


67. АКТ восита ва ускуналаридан фойдаланишга бўлган кўникмани ҳосил қилиш мақсадида компьютер ўқув-тарбиявий ўйинларини ўйнаш вақти II-V синф ўқувчилари учун 10 дақиқа, юқори синф ўқувчилари учун 15 дақиқадан ошмаслиги керак.


68. Болалар томонидан шахсий компьютер ва бошқа АКТ воситаларидан фойдаланишнинг профилактика чораларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланишнинг умумий давомийлиги:

тўгарак ва факултатив машғулотлар учун ҳафтасига 2 соатдан ошмаслиги;

тўгараклар ва факултатив машғулотлари ўқув машғулотлари тугаганидан кейин 50-60 дақиқа ўтиб ўтказилиши;

тўғридан-тўғри ишлаш эса 1 соатдан кўп бўлмаслиги лозим.


69. "Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига қўйиладиган санитария-гигиеник талаблари" 0026-22-сон СанҚваНга кўра, соғломлаштирувчи оромгоҳларида 2-4 ҳафта давом этадиган кун тартибини инобатга олиб, АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда таълим машғулотларини ташкил этиш лозим.


70. Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида АКТ воситалари ёрдамида ташкиллаштирилган машғулотлар ҳафтасига 6 кундан ортиқ бўлмаган ва қуйидаги вақтларда ўтказилиши керак:

7-10 ёшли болалар учун эрталаб 45 дақиқадан ортиқ давом этадиган битта дарс;

11-13 ёшли болалар учун 45 дақиқадан иборат иккита (бири эрталаб, иккинчиси тушдан кейин) дарс;

14-16 ёшли болалар учун ҳар бири 45 дақиқадан учта иккитаси эрталаб ва биттаси тушдан кейин) дарс.


71. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида АКТ воситалари ёрдамида ташкиллаштирилган машғулотлар, хусусан ритмик компьютер ўйинларини бир кунда бир мартадан кўп бўлмаган ва бошланғич синф ёшидаги болалар учун 10 дақиқагача, ўрта ва ўрта мактаб ёшидаги болалар учун эса 15 дақиқагача вақт мобайнида ўтказиш керак.


72. Агар дарслар бевосита компьютер ёки бошқа АКТ воситалари билан ишлаш ва бу дарслар учун ажратилган вақтнинг 50 фоиздан кўпроғини ташкил этса, кўз машқи гимнастикаси, жисмоний дақиқалар ва жисмоний танаффуслардан иборат профилактика чоралари ўтказилиши лозим.


73. Таълим ташкилотлари машғулотларида (дарслар) АКТ воситаларини узлуксиз ишлатиш натижасида келиб чиқадиган чарчоқнинг олдини олиш учун қуйидагилар амалга оширилиши керак:

ҳар 15-20 дақиқада кўз машқи гимнастикасини бажариш;

ўқув жараёнидан қатъи назар, машғулотларнинг ҳар бир академик соатидан кейин камида 15 дақиқа давом этадиган танаффуслар ҳамда 3-4 дақиқа давом этадиган жисмоний танаффусларни ташкил этиш;

чарчоқнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганда индивидуал равишда бажариладиган маҳаллий чарчоқни бартараф этиш учун 1-2 дақиқа давомида жисмоний машқларни бажариш;

ҳар 2-3 ҳафтада машқлар тўпламини алмаштириш лозим.


74. Таълим ташкилотларида машғулот (дарс) пайтида қулоқчинлардан фойдаланиш тартиби қуйидагича:

узлуксиз фойдаланиш вақти 1 соатдан ошмаслиги;

овоз баландлигининг энг юқори даражаси 60 фоиздан ошмаслиги керак.


75. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 10-иловада келтирилган.

          

         




Гигиеник талаблари

1-ИЛОВА



АКТ ўқув хонасининг ишчи майдони ҳавосидаги

микроиқлим параметрлари

        

Ҳаво ҳарорати,

°С

       

Мутлақ ҳаво намлиги, г/м3

     

Нисбий намлик (фоизда)

     

Ҳаво

тезлиги,

м/с


Оптимал


рухсат этилган

      

Оптимал


рухсат этилган

    

18


10

6

65

39

< 0,1

19


10

6

62

37

< 0,1

20


10

6

58

35

< 0,1

21


10

6

55

33

< 0,1

22


10

6

52

31

< 0,1

          

         




Гигиеник талаблари

2-ИЛОВА



Кондиционернинг қувватини ҳисоблаш тартиби

       

Кондиционернинг қуввати Qранге - 5 фоиздан +15 фоизгача бўлган Q оралигига мувофиқ таъминланиши лозим.

Кондиционер (совутиш) Q (кW) қувватини ҳисоблаш қуйидаги методологияга мувофиқ амалга оширилади:

       

Q = Q1 + Q2 + Q3, бу ерда:

         

S1 - деразадан, девордан, полдан ва шифтдан иссиқлик оқими.

Q1 = S * h * q / 1000, унда

S - хона майдони (м);

h - хонанинг баландлиги (м);

q - 30 - 40 W/м га тенг бўлган коэффициэнт3:

q = 30 сояли хона учун;

q = 35 орта ёритилганликда;

q = 40 қуёш нури коп тушадиган хоналар учун.

Q2 - одамлардан чиқувчи иссиқлик оқимининг миқдори.

Одамлардан иссиқлик оқими:

0,1 кВт - тинч ҳолатда;

0,13 кW - ёруглик ҳаракати билан;

0,2 кВт - жисмоний ҳаракат пайтида;


Q3 - АКТ ускуналаридан чиқувчи иссиқлик оқими миқдори.

АКТ ускуналаридан иссиқлик оқими:

0,3 кW - компьютердан;

0,2 кW - телевизордан;

Бошқа АКТ объектлари ва жиҳозлари учун улар максимал қувват сарфининг 30 фоизини иссиқлик сифатида чиқаради деб ҳисоблаш мумкин (яни ортача қувват сарфи максималнинг 30 фоизини ташкил этади).

           

           




Гигиеник талаблари

3-ИЛОВА



АКТ ўқув хоналарининг ёритилганлик даражаси*

          

Ишнинг моҳияти

Иш юзаси

Иш юзаси

сирти

   

Ёруглик

(камида, люкс)

      

Компьютерда ишлаш (ўқув машгулотлари, амалиёт)

        

экран

V

200-300


клавиатура

G

400


стол

G

400


доска

V

500


         

*) Изоҳ:

"В" - вертикаль сирти, "Г" - горизонталь сирти.

ҚМҚ 2.01.05-2019-сонли "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ, ишнинг аниқлик даражасига кора, АКТ восита ва ускуналарида бажариладиган ишлар асосан визуал ишларнинг III тоифасига мансублиги туфайли умумий ва маҳаллий сунъий ёритиш ёки аралаш ёритиш тизимидан фойдаланган ҳолда иш жойлари қуйидаги ёруглик даражаларига эга бўлиши керак:

иш столи ва клавиатуранинг горизонталь юзалари учун 400 люкс;

умумий ёритиш тизими учун эса 300-500 люкс.

Шунингдек, монитор экранларига ташқи манбалардан келадиган ёруглик даражасини олчаш учун ёруглик олчов қурилмасининг фотоэлементи монитор экранининг марказига вертикаль жойлашганда монитор экранининг ёруглик даражаси 300 люксдан ортиқ болиши, умумий ва маҳаллий ёритишда эса монитор экранидаги табиий ёруглик коэффициэнти 3 фоиздан, ён томондан ёритишда эса 1,2 фоиздан кам болмаслиги керак.

            

          




Гигиеник талаблари

4-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хоналаридаги электромагнит

майдоннинг рухсат этилган даражалари

        

Параметр номи

Рухсат этилган

даражаси


Электр майдон кучи

частота оралигида 5 Hz - 2 kHz


25 V/m

частота оралигида 2 kHz - 400 kHz


2,5 V/m

Магнит оқим зичлиги

частота оралигида 5 Hz - 2 kHz


250 nTI

частота оралигида 2 kHz - 400 kHz


25 nTI

        

       

2-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хоналаридаги электростатик

майдоннинг рухсат этилган даражалари

          

Параметр номи

Рухсат этилган

даражаси

          

Монитор экранининг электростатик потенциали


500 V

Электростатик майдон кучи


15 kV/m

          

          




Гигиеник талаблари

5-ИЛОВА



АКТдан фойдаланганда хоналардаги мусбат

ва манфий ҳаво ионлари сони

           

Параметр номи

1 см3 ҳавода ионларнинг сони

    

мусбат

   

манфий

      

Минимал миқдори


400

600

Оптимал миқдори (қуйи чегараси)


1500

3000

Оптимал миқдори (юқори чегара)


3000

5000

Рухсат этилган максимал миқдори


50000

50000

         

          




Гигиеник талаблари

6-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хоналаридаги шовқин даражасининг

рухсат этилган параметрлари

           

Ортача геометрик частоталарга эга октава бандларида товуш босими даражаси

      

dBА да товуш даражалари

        

31.5 Hz


63 Hz

125 Hz

250 Hz

500 Hz


1000 Hz

2000 Hz

4000 Hz

8000 Hz


86 dB

      

71 dB


61 dB


54 dB


49 dB


45 dB


42 dB


40 dB


38 dB


50

    

       

Эслатма. Товуш даражаси ва товуш босими даражаси асбоб-ускунанинг юзасидан 60-70 см масофада ва товуш манбаи (лар) нинг баландлигида ўлчанади.



2-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хоналаридаги тебраниш даражасининг

рухсат этилган параметрлари

         

Даражалар

Октава частота бандларида геометрик

ортача частоталар (dB)

        

2

      

4

8

16

    

31,5

63

    

Тебраниш тезлиги


79

73

67

67

67

67

Тебраниш тезланиши

       

25

25

25

31

37

43

           

       




Гигиеник талаблари

7-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хонасининг периметр

шаклдаги жойлашув схемаси

         

1. Икки кишилик компьютер столи


2. Проекторли стол-стенд


3. Компьютер столи


4. Ўқувчи столи


5. Стул/ креслолар


6. Ўқув жиҳозлари учун шкафлар


7. Компьютерлар


8. Доска

         



2-ЖАДВАЛ



АКТ ўқув хонасининг "П" шаклидаги

жойлашув схемаси

        

1. Икки кишилик компьютер столи


2. Проекторли стол-стенд


3. Компьютер столи


4. Компьютерлар


5. Стул/креслолар


6. Ўқув жиҳозлари учун шкафлар


7. Доска

            

          

         




Гигиеник талаблари

8-ИЛОВА



АКТ восита ва ускуналари дисплейнинг (монитор)

рухсат этилган визуал параметрлари

         

Параметрлар

       

Яроқли нормалар

     

Оқ майдон ёрқинлиги


35 кд/м2 дан кам бўлмаган

Ишчи майдоннинг тенгсиз ёрқинлиги


±20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда


Контраст (монохром режим учун)


3:1 дан кам бўлмаган


Вақтинчалик тасвирнинг беқарорлиги (дисплей экранидаги тасвир ёрқинлигининг вақт отиши билан тасодифий озгариши)


аниқланмаслиги керак

Экран тасвирининг беқарорлиги (экрандаги тасвир болаклари орнини қасддан озгартириш)


2х1Е(-4L)дан кўп эмас,

унда L - лойиҳалаш кузатиш

масофаси, мм

      

          

Эслатма.

Дискрет текис экранларда (LED, плазма ва бошқалар) дисплейлар учун янгиланиш даражаси малум бир турдаги дисплей учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан кафолатланган барча экран олчамлари режимлари учун камида 60 Hz ни ташкил қилади.

Бунда:

кориш сатҳи вертикаль жойлашган монитор марказига ёки унинг 2/3 қисмига тушиши лозим, шу жумладан:

кориш чизиги экран марказига перпендикуляр болиб, вертикаль текисликдаги оптимал бурилиш даражаси ±5га, рухсат этилган даражаси ±10га;

экраннинг марказий оқидан оптимал горизонталь кориниш даражаси ±15га, рухсат этилган даражаси ±30га тенг болиши керак.

Шунингдек, планшетлардан фойдаланишда уларни стенд ёрдамида 30 даража бурчак остида стол устига жойлаштириш, монитор экрани монитордан ахборотни идрок қилиш осон болиши учун етарли даражада кориш бурчагига эга болиши керак.

           

         




Гигиеник талаблари

9-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ



АКТ билан ишлашга молжалланган бир кишилик

столларга қойиладиган гигиена талаблари

        

Оёқ кийимидаги ўқувчилар

ёки талабаларнинг баландлиги,

см

      

Қаватдан юқори баландлик, мм

       

стол юзаси

     

оёқ учун жойи

(қуйидаги кўрсаткичлардан

кам болмаслиги)

      

116 - 130


520


400

131 - 145

580


520

146 - 160

640


580

161 - 175

700


640

175 дан юқори

760


700

        

Изоҳ: оёқ учун жойининг кенглиги ва узунлиги столнинг дизайни билан белгиланади.

      

       

2-ЖАДВАЛ



Таълим ташкилотларининг АКТ ўқув хоналаридаги

стулларнинг асосий олчамлари*

        

Стул параметрлари

         

Оёқ кийимдаги ўқувчилар ёки

талабаларнинг баландлиги, см

      

116 - 130

    

131 - 145

   

146 - 160

    

161 - 175

  

> 175

     

Полдан юқори ориндиқ баландлиги, мм


300

340

380

420

460

Ўриндиқ кенглиги, кам болмаган, мм


270

290

320

340

360

Ўриндиқ узунлиги, мм


290

330

360

380

400

Ўриндигидан юқори бўлган орқа томоннинг пастки чеккасининг баландлиги, мм


130

150

160

170

190

Ўриндиги тепасидаги орқа томоннинг юқори четининг баландлиги, мм


280

310

330

360

400

Орқага бурилиш чизигининг баландлиги, мм дан кам бўлмаган, мм


170

190

200

210

220

Ўриндиқнинг олдинги четининг эгилиш радиуси, мм


20 - 50

Ўриндиқ бурчаги, даражаси


0 - 4

Орқа томоннинг мойиллиги бурчаги, даражаси


95 - 108

Режадаги орқа томоннинг радиуси, кам бўлмаган ҳолда, мм


300

        

Изоҳ. Мазкур олчамлар мактабгача таълим ташкилотлари учун татбиқ этилмайди.



3-ЖАДВАЛ



Мактабгача ёшдаги болалар учун АКТ

ўқув хоналаридаги стул олчамлари

           

Стул параметрлари

        

Ўлчамлар, кам бўлмаган, мм

     

Полдан юқори ориндиқ баландлиги


260

Ўриндиқ кенглиги


250

Ўриндиқ узунлиги


260

Ўриндиги устидаги орқа томоннинг пастки чеккасининг баландлиги


120

Ўриндиги устидаги орқа томоннинг юқори чеккасининг баландлиги


250

Орқага бурма баландлиги


160

Ўриндиқнинг олдинги чеккасининг эгилиш радиуси


20-50

          

         




Гигиеник талаблари

10-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар ройхати:

         

Камилова Р.Т

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти в.в.б. директори, т.ф.д., профессор;


Ташпулатова Г.А.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, физик омиллар лабораторияси мудири, т.ф.д., катта илмий ходим;


Исакова Л.И.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Болалар ва осмирлар гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бойича фалсафа доктори (ПҳД);


Курбанбаэва А.Ж.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти;


Красавин А.Н.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Физик омиллар лабораторияси кичик илмий ходими, таянч докторанти;


Мухамедова Г.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қомитаси, Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси.


Тақризчилар ройхати:


Зарединов Д.А.

-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Гигиена ва радиация хавфсизлиги кафедра мудири, т.ф.д, профессор;


Эрматов Н.Ж.

-

Тошкент тиббиёт академияси, Овқатланиш, болалар ва осмирлар гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., доценти;


Саломова Ф.И.

-

Тошкент тиббиёт академиясининг Атроф-муҳит саломатлиги кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).









































































Время: 0.0117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск