ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2024 й. ПҚ-47-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
31.01.2024 й.
N ПҚ-47
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ВА ОСИЁ
ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ
ИШТИРОКИДА "ЎРТА ШАҲАРЛАРНИ КОМПЛЕКС
РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА
ОШИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Шаҳарлар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш ва уларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини изчил давом эттириш, ўрта шаҳарлар аҳолисининг сервис хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, шаҳарларнинг иқтисодий ва туристик салоҳиятини янада ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида биринчи босқичда "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларида амалга оширилаётганлиги;
б) Лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун:
2021 йил 10 июнда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Директорлар кенгаши томонидан 100 млн АҚШ доллари ва 2021 йил 11 июнда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан Халқаро тараққиёт уюшмасининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикасига тақдим этиш маъқулланганлиги;
2022 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси ва 2022 йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида ҳар бири 100 миллион АҚШ доллари миқдорида 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 30 йил муддатга қарз битимлари имзоланганлиги;
Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона тўловлари ҳамда молиявий харажатлар, шунингдек, кўчиб ўтиш бўйича харажатларни қоплаш кўринишида 43,2 миллион АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши;
в) Лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун жалб этилаётган маблағлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 5 йил (2023-2027 йй.) давомида йўналтирилиши;
г) Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича харажатлар (60 миллион АҚШ долларигача) мақбуллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Лойиҳа доирасида устувор равишда ўрта шаҳарлар урбанизация даражасини ошириш учун шароит яратишга қаратилган ҳудуднинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини комплекс ривожлантириш (ичимлик сув ва канализация тармоқларини тортиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш) бўйича тадбирлар амалга оширилади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, унинг мониторинги ва ҳисоботини юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасарруфига ўтказилади;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Лойиҳа доирасида зарур ташкилий-техник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади;
Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағларини сўндириш, шунингдек, қарз маблағлари бўйича фоизлар ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловларни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг республика ва тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштиришнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Лойиҳани амалга ошириш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган "йўл хариталари" ижросини ҳар ойда вилоят халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилиб борсин;
ҳар ой якуни билан Лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борсин.
5. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган маблағлар ҳисобидан 4-иловага мувофиқ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қўшимча равишда янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
а) икки ой муддатда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи Лойиҳани амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурларга киритилган объектларнинг Лойиҳада такрорланмаслигини таъминлаш;
Лойиҳани амалга оширишда маҳаллий қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш;
батафсил лойиҳалаштириш жараёнларида замонавий ва энг мақбул ечим ва таклифлар, илғор тежамкор технологияларни кенг қўллаш ҳамда ҳар бир объект қийматидан ортиқча харажатларни чиқариб ташлаш ва тендерларни самарали ўтказиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
б) ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ахборот киритиб борсин;
в) Лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш мақсадида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан келишилган ҳолда амалда фаолият юритаётган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари таклифлари асосида, зарур ҳолларда, Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига унинг умумий қийматидан чиқмаган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
7. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида имзоланган қарз битимлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.
8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буюртманомаларига биноан Лойиҳани амалга ошириш доирасида республикага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4409-сон қарорига асосан Лойиҳанинг биринчи босқичида амалга оширилган ишларни ўрганиб, уларни жадаллаштириш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4409-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
12. Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ва Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган сублойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
13. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, шунингдек, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 31 январдаги
ПҚ-47-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"
лойиҳасини қўшимча молиялаштиришнинг асосий
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Компонент номи |
Ўлчов бирлиги |
Ҳаммаси* |
Молиялаштириш манбаи
|
||
Халқаро тараққиёт уюшмаси
|
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки
|
Ўзбекистон Республикаси |
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
млн АҚШ долл. экв. |
243,19 |
100,0 |
100,0 |
43,19 |
2. |
Капитал қўйилмалар суммаси, жами |
млн АҚШ долл. экв. |
224,76 |
100,00 |
99,75 |
25,01 |
Шу жумладан |
||||||
2.1 |
Компонент 1: Шаҳар хизматларини такомиллаштириш ва шаҳар жамоат жойларини яхшилаш |
млн АҚШ долл. экв. |
199,53 |
88,5 |
88,5 |
22,53 |
2.2 |
Компонент 2: Институционал салоҳиятни кучайтириш ва техник ёрдам |
млн АҚШ долл. экв. |
19,88 |
9,00 |
8,75 |
2,13 |
2.3 |
Компонент 3: Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш |
млн АҚШ долл. экв. |
5,35 |
2,5 |
2,5 |
0,35 |
2.4 |
Компонент 4: Фавқулодда вазиятлар** |
млн АҚШ долл. экв. |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
3. |
Молиявий харажатлар, бошқа тўловлар |
млн АҚШ долл. экв. |
18,43 |
0,00 |
0,25 |
18,18 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар)ни етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.
**) Ушбу компонент фойдаланилмаётган лойиҳа маблағларини табиий ёки техноген офатлар (масалан, йирик бўронлар, сув тошқинлари, зилзилалар, қурғоқчиликлар), соғлиқни сақлаш инқирозлари ёки фавқулодда вазиятлар (касаллик авжлари) содир бўлганда эҳтиёжларга кўра тезда қайта тақсимлаш имконини беради.
Президентининг
2024 йил 31 январдаги
ПҚ-47-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"
лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида
Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарзидан
фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва
фоиз тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз суммаси |
100 млн АҚШ доллари |
||||
Қарз муддати |
30 йил |
||||
Имтиёзли давр |
5 йил |
||||
Фоиз ставкаси |
1,25 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,41 фоиз) |
||||
Хизмат кўрсатганлик ставкаси |
0,75 фоиз + тўғрилаш ставкаси (ҳисоб-китоб бўйича 1,39 фоиз) |
||||
Мажбурият учун тўлов |
0,50% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан) |
АҚШ доллари
Тўлов даври |
Қарз ўзлаштирилиши |
Қарз қолдиғи |
Тўлов миқдори
|
Тўланиши лозим бўлган умумий маблағ*
|
|||
Асосий қарз |
Фоизлар |
Хизмат кўрсатганлик учун тўлов
|
Мажбуриятлар учун комиссия
|
||||
29.11.2022 |
|||||||
15.04.2024 |
20 000 000,00 |
20 000 000,00 |
254 166,67 |
254 166,67 |
|||
15.10.2024 |
20 000 000,00 |
40 000 000,00 |
141 000,00 |
139 000,00 |
203 333,33 |
483 333,33 |
|
15.04.2025 |
20 000 000,00 |
60 000 000,00 |
282 000,00 |
278 000,00 |
151 666,67 |
711 666,67 |
|
15.10.2025 |
20 000 000,00 |
80 000 000,00 |
423 000,00 |
417 000,00 |
101 666,67 |
941 666,67 |
|
15.04.2026 |
20 000 000,00 |
100 000 000,00 |
564 000,00 |
556 000,00 |
50 555,56 |
1 170 555,56 |
|
15.10.2026 |
98 350 000,00 |
1 650 000,00 |
705 000,00 |
695 000,00 |
3 050 000,00 |
||
15.04.2027 |
96 700 000,00 |
1 650 000,00 |
693 367,50 |
683 532,50 |
3 026 900,00 |
||
15.10.2027 |
95 050 000,00 |
1 650 000,00 |
681 735,00 |
672 065,00 |
3 003 800,00 |
||
15.04.2028 |
93 400 000,00 |
1 650 000,00 |
670 102,50 |
660 597,50 |
2 980 700,00 |
||
15.10.2028 |
91 750 000,00 |
1 650 000,00 |
658 470,00 |
649 130,00 |
2 957 600,00 |
||
15.04.2029 |
90 100 000,00 |
1 650 000,00 |
646 837,50 |
637 662,50 |
2 934 500,00 |
||
15.10.2029 |
88 450 000,00 |
1 650 000,00 |
635 205,00 |
626 195,00 |
2 911 400,00 |
||
15.04.2030 |
86 800 000,00 |
1 650 000,00 |
623 572,50 |
614 727,50 |
2 888 300,00 |
||
15.10.2030 |
85 150 000,00 |
1 650 000,00 |
611 940,00 |
603 260,00 |
2 865 200,00 |
||
15.04.2031 |
83 500 000,00 |
1 650 000,00 |
600 307,50 |
591 792,50 |
2 842 100,00 |
||
15.10.2031 |
81 850 000,00 |
1 650 000,00 |
588 675,00 |
580 325,00 |
2 819 000,00 |
||
15.04.2032 |
80 200 000,00 |
1 650 000,00 |
577 042,50 |
568 857,50 |
2 795 900,00 |
||
15.10.2032 |
78 550 000,00 |
1 650 000,00 |
565 410,00 |
557 390,00 |
2 772 800,00 |
||
15.04.2033 |
76 900 000,00 |
1 650 000,00 |
553 777,50 |
545 922,50 |
2 749 700,00 |
||
15.10.2033 |
75 250 000,00 |
1 650 000,00 |
542 145,00 |
534 455,00 |
2 726 600,00 |
||
15.04.2034 |
73 600 000,00 |
1 650 000,00 |
530 512,50 |
522 987,50 |
2 703 500,00 |
||
15.10.2034 |
71 950 000,00 |
1 650 000,00 |
518 880,00 |
511 520,00 |
2 680 400,00 |
||
15.04.2035 |
70 300 000,00 |
1 650 000,00 |
507 247,50 |
500 052,50 |
2 657 300,00 |
||
15.10.2035 |
68 650 000,00 |
1 650 000,00 |
495 615,00 |
488 585,00 |
2 634 200,00 |
||
15.04.2036 |
67 000 000,00 |
1 650 000,00 |
483 982,50 |
477 117,50 |
2 611 100,00 |
||
15.10.2036 |
65 350 000,00 |
1 650 000,00 |
472 350,00 |
465 650,00 |
2 588 000,00 |
||
15.04.2037 |
63 700 000,00 |
1 650 000,00 |
460 717,50 |
454 182,50 |
2 564 900,00 |
||
15.10.2037 |
62 050 000,00 |
1 650 000,00 |
449 085,00 |
442 715,00 |
2 541 800,00 |
||
15.04.2038 |
60 400 000,00 |
1 650 000,00 |
437 452,50 |
431 247,50 |
2 518 700,00 |
||
15.10.2038 |
58 750 000,00 |
1 650 000,00 |
425 820,00 |
419 780,00 |
2 495 600,00 |
||
15.04.2039 |
57 100 000,00 |
1 650 000,00 |
414 187,50 |
408 312,50 |
2 472 500,00 |
||
15.10.2039 |
55 450 000,00 |
1 650 000,00 |
402 555,00 |
396 845,00 |
2 449 400,00 |
||
15.04.2040 |
53 800 000,00 |
1 650 000,00 |
390 922,50 |
385 377,50 |
2 426 300,00 |
||
15.10.2040 |
52 150 000,00 |
1 650 000,00 |
379 290,00 |
373 910,00 |
2 403 200,00 |
||
15.04.2041 |
50 500 000,00 |
1 650 000,00 |
367 657,50 |
362 442,50 |
2 380 100,00 |
||
15.10.2041 |
48 850 000,00 |
1 650 000,00 |
356 025,00 |
350 975,00 |
2 357 000,00 |
||
15.04.2042 |
47 200 000,00 |
1 650 000,00 |
344 392,50 |
339 507,50 |
2 333 900,00 |
||
15.10.2042 |
45 550 000,00 |
1 650 000,00 |
332 760,00 |
328 040,00 |
2 310 800,00 |
||
15.04.2043 |
43 900 000,00 |
1 650 000,00 |
321 127,50 |
316 572,50 |
2 287 700,00 |
||
15.10.2043 |
42 250 000,00 |
1 650 000,00 |
309 495,00 |
305 105,00 |
2 264 600,00 |
||
15.04.2044 |
40 600 000,00 |
1 650 000,00 |
297 862,50 |
293 637,50 |
2 241 500,00 |
||
15.10.2044 |
38 950 000,00 |
1 650 000,00 |
286 230,00 |
282 170,00 |
2 218 400,00 |
||
15.04.2045 |
37 300 000,00 |
1 650 000,00 |
274 597,50 |
270 702,50 |
2 195 300,00 |
||
15.10.2045 |
35 650 000,00 |
1 650 000,00 |
262 965,00 |
259 235,00 |
2 172 200,00 |
||
15.04.2046 |
34 000 000,00 |
1 650 000,00 |
251 332,50 |
247 767,50 |
2 149 100,00 |
||
15.10.2046 |
30 600 000,00 |
3 400 000,00 |
239 700,00 |
236 300,00 |
3 876 000,00 |
||
15.04.2047 |
27 200 000,00 |
3 400 000,00 |
215 730,00 |
212 670,00 |
3 828 400,00 |
||
15.10.2047 |
23 800 000,00 |
3 400 000,00 |
191 760,00 |
189 040,00 |
3 780 800,00 |
||
15.04.2048 |
20 400 000,00 |
3 400 000,00 |
167 790,00 |
165 410,00 |
3 733 200,00 |
||
15.10.2048 |
17 000 000,00 |
3 400 000,00 |
143 820,00 |
141 780,00 |
3 685 600,00 |
||
15.04.2049 |
13 600 000,00 |
3 400 000,00 |
119 850,00 |
118 150,00 |
3 638 000,00 |
||
15.10.2049 |
10 200 000,00 |
3 400 000,00 |
95 880,00 |
94 520,00 |
3 590 400,00 |
||
15.04.2050 |
6 800 000,00 |
3 400 000,00 |
71 910,00 |
70 890,00 |
3 542 800,00 |
||
15.10.2050 |
3 400 000,00 |
3 400 000,00 |
47 940,00 |
47 260,00 |
3 495 200,00 |
||
15.04.2051 |
0,00 |
3 400 000,00 |
23 970,00 |
23 630,00 |
3 447 600,00 |
||
Жами |
100 000 000,00 |
0,00 |
100 000 000,00 |
21 855 000,00 |
21 545 000,00 |
761 388,90 |
144 161 388,9 |
*) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.
Президентининг
2024 йил 31 январдаги
ПҚ-47-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"
лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг
қарзидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия
ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз суммаси |
100 млн АҚШ доллари |
||||
Қарз муддати |
30 йил |
||||
Имтиёзли давр |
5 йил |
||||
Фоиз ставкаси |
SOFR + спред (ҳисоб китоб бўйича 1,1 фоиз) |
||||
Мажбурият учун тўлов |
0,25% (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан) |
||||
Бир марталик комиссия |
|
0,25% |
АҚШ доллари
Тўлов даври |
Қарз ўзлаштирилиши |
Қарз қолдиғи |
Тўлов миқдори
|
Тўланиши лозим бўлган умумий маблағ**
|
|||
Асосий қарз |
Фоизлар |
Мажбурият учун комиссия
|
Бир марталик комиссия*
|
||||
14.10.2023 |
|||||||
12.01.2024 |
250 000,00 |
250 000,00 |
250 000,00 |
||||
15.05.2024 |
12 250 000,00 |
12 500 000,00 |
5 683,33 |
85 895,83 |
91 579,16 |
||
15.11.2024 |
17 500 000,00 |
30 000 000,00 |
421 666,67 |
111 805,56 |
533 472,23 |
||
15.05.2025 |
12 500 000,00 |
42 500 000,00 |
995 500,00 |
87 986,11 |
1 083 486,11 |
||
15.11.2025 |
22 500 000,00 |
65 000 000,00 |
1 433 666,67 |
73 472,22 |
1 507 138,89 |
||
15.05.2026 |
12 500 000,00 |
77 500 000,00 |
2 156 916,67 |
43 993,06 |
2 200 909,73 |
||
15.11.2026 |
22 500 000,00 |
100 000 000,00 |
2 614 333,33 |
28 750,00 |
2 643 083,33 |
||
15.05.2027 |
98 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 318 333,33 |
0,00 |
5 318 333,33 |
||
15.11.2027 |
96 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 305 866,67 |
5 305 866,67 |
|||
15.05.2028 |
94 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 203 200,00 |
5 203 200,00 |
|||
15.11.2028 |
92 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 170 933,33 |
5 170 933,33 |
|||
15.05.2029 |
90 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 052 866,67 |
5 052 866,67 |
|||
15.11.2029 |
88 000 000,00 |
2 000 000,00 |
3 036 000,00 |
5 036 000,00 |
|||
15.05.2030 |
86 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 920 133,33 |
4 920 133,33 |
|||
15.11.2030 |
84 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 901 066,67 |
4 901 066,67 |
|||
15.05.2031 |
82 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 787 400,00 |
4 787 400,00 |
|||
15.11.2031 |
80 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 766 133,33 |
4 766 133,33 |
|||
15.05.2032 |
78 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 669 333,33 |
4 669 333,33 |
|||
15.11.2032 |
76 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 631 200,00 |
4 631 200,00 |
|||
15.05.2033 |
74 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 521 933,33 |
4 521 933,33 |
|||
15.11.2033 |
72 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 496 266,67 |
4 496 266,67 |
|||
15.05.2034 |
70 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 389 200,00 |
4 389 200,00 |
|||
15.11.2034 |
68 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 361 333,33 |
4 361 333,33 |
|||
15.05.2035 |
66 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 256 466,67 |
4 256 466,67 |
|||
15.11.2035 |
64 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 226 400,00 |
4 226 400,00 |
|||
15.05.2036 |
62 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 135 466,67 |
4 135 466,67 |
|||
15.11.2036 |
60 000 000,00 |
2 000 000,00 |
2 091 466,67 |
4 091 466,67 |
|||
15.05.2037 |
58 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 991 000,00 |
3 991 000,00 |
|||
15.11.2037 |
56 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 956 533,33 |
3 956 533,33 |
|||
15.05.2038 |
54 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 858 266,67 |
3 858 266,67 |
|||
15.11.2038 |
52 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 821 600,00 |
3 821 600,00 |
|||
15.05.2039 |
50 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 725 533,33 |
3 725 533,33 |
|||
15.11.2039 |
48 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 686 666,67 |
3 686 666,67 |
|||
15.05.2040 |
46 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 601 600,00 |
3 601 600,00 |
|||
15.11.2040 |
44 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 551 733,33 |
3 551 733,33 |
|||
15.05.2041 |
42 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 460 066,67 |
3 460 066,67 |
|||
15.11.2041 |
40 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 416 800,00 |
3 416 800,00 |
|||
15.05.2042 |
38 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 327 333,33 |
3 327 333,33 |
|||
15.11.2042 |
36 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 281 866,67 |
3 281 866,67 |
|||
15.05.2043 |
34 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 194 600,00 |
3 194 600,00 |
|||
15.11.2043 |
32 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 146 933,33 |
3 146 933,33 |
|||
15.05.2044 |
30 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 067 733,33 |
3 067 733,33 |
|||
15.11.2044 |
28 000 000,00 |
2 000 000,00 |
1 012 000,00 |
3 012 000,00 |
|||
15.05.2045 |
26 000 000,00 |
2 000 000,00 |
929 133,33 |
2 929 133,33 |
|||
15.11.2045 |
24 000 000,00 |
2 000 000,00 |
877 066,67 |
2 877 066,67 |
|||
15.05.2046 |
22 000 000,00 |
2 000 000,00 |
796 400,00 |
2 796 400,00 |
|||
15.11.2046 |
20 000 000,00 |
2 000 000,00 |
742 133,33 |
2 742 133,33 |
|||
15.05.2047 |
18 000 000,00 |
2 000 000,00 |
663 666,67 |
2 663 666,67 |
|||
15.11.2047 |
16 000 000,00 |
2 000 000,00 |
607 200,00 |
2 607 200,00 |
|||
15.05.2048 |
14 000 000,00 |
2 000 000,00 |
533 866,67 |
2 533 866,67 |
|||
15.11.2048 |
12 000 000,00 |
2 000 000,00 |
472 266,67 |
2 472 266,67 |
|||
15.05.2049 |
10 000 000,00 |
2 000 000,00 |
398 200,00 |
2 398 200,00 |
|||
15.11.2049 |
8 000 000,00 |
2 000 000,00 |
337 333,33 |
2 337 333,33 |
|||
15.05.2050 |
6 000 000,00 |
2 000 000,00 |
265 466,67 |
2 265 466,67 |
|||
15.11.2050 |
4 000 000,00 |
2 000 000,00 |
202 400,00 |
2 202 400,00 |
|||
15.05.2051 |
2 000 000,00 |
2 000 000,00 |
132 733,33 |
2 132 733,33 |
|||
15.11.2051 |
0,00 |
2 000 000,00 |
67 466,67 |
2 067 466,67 |
|||
Жами |
100 000 000,00 |
0,00 |
100 000 000,00 |
92 994 366,67 |
431 902,78 |
193 426 269,45 |
*) Бир марталик комиссия қарз миқдоридан қопланади (капитализация қилинади).
**) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.
Президентининг
2024 йил 31 январдаги
ПҚ-47-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш"
лойиҳаси доирасида мақбуллаштириладиган маблағлар
ҳисобидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
амалга ошириладиган қўшимча янги лойиҳалар
РЎЙХАТИ*
Т/р |
Ҳудуд номи |
Бажариладиган ишлар |
|||||||
Ичимлик сув |
Канализация (сувоқова)
|
Йўл инфратузилмаси (км/дона)
|
Кичик механизмлар харид қилиш (дона)
|
Ижтимоий соҳа объектлари (та)
|
|||||
Тармоқлар (км) |
Иншоот (дона) |
Тармоқлар (км) |
Иншоот (дона) |
Таъмирлаш (км) |
Ёритиш тизимлари (дона)
|
||||
Жами |
153,2 |
6 |
10 |
8 |
193 |
779 |
69 |
1 |
|
I. |
Қашқадарё вилояти |
72,5 |
4 |
5 |
3 |
109,2 |
199 |
29 |
|
1.1 |
Шаҳрисабз шаҳри |
28 |
2 |
5 |
3 |
5 |
10 |
8 |
|
1.2 |
Косон шаҳри |
20 |
7 |
||||||
1.3 |
Китоб шаҳри |
18,3 |
2 |
15 |
5 |
||||
1.4 |
Ғузор шаҳри |
26,2 |
5 |
10 |
5 |
||||
1.5 |
Деҳқонобод тумани Қорашина шаҳарчаси |
34,2 |
179 |
4 |
1 |
||||
1.6 |
Қамаши тумани (Майданак ҳудудига олиб борувчи йўл) |
30 |
|||||||
II. |
Сурхондарё вилояти |
80,7 |
2 |
5 |
5 |
83,7 |
580 |
40 |
|
2.1 |
Жарқўрғон шаҳри |
35 |
33 |
280 |
5 |
||||
2.2 |
Қумқўрғон шаҳри |
11,5 |
5 |
||||||
2.3 |
Шеробод шаҳри |
5 |
5 |
100 |
5 |
||||
2.4 |
Шўрчи шаҳри |
13,7 |
5 |
||||||
2.5 |
Сариосиё шаҳри |
5 |
|||||||
2.6 |
Узун шаҳри |
18 |
5 |
||||||
2.7 |
Денов шаҳри |
5 |
|||||||
2.8 |
Бойсун тумани (Омонхона ҳудудига олиб борувчи йўл) |
32 |
2 |
21,2 |
200 |
5 |
*) Қўшимча лойиҳалар рўйхати ва унинг параметрларига Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари таклифига асосан Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўлланмага мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2024 йил 31 январдаги
ПҚ-47-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 30 июлдаги "Халқаро тикланиш ва
тараққиёт банки иштирокида "Ўрта шаҳарларни
комплекс ривожлантириш" лойиҳасини амалга
оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги
ПҚ-4409-сон қарорига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 11-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-илованинг "ижро учун масъул" устунидаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 2 февраль