ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 23.01.2024 й. 100-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) "Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2024 й. 2526-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2024 й.

N 2526-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.01.2024 й.

N 100


БУЙРУҒИ



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС)

"Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда

мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб

вакиллик қилиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 95-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) "Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2526, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 620-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



"Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС)

"Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда

мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб

вакиллик қилиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:".


2. Илованинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш тартибини белгилайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск