ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2024 й. ПҚ-53-сон "Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2024 й.

N ПҚ-53



УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИНИ ХОРИЖИЙ ТИЛ ВА ЗАМОНАВИЙ

КАСБЛАРГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг хорижий тиллар ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш, ушбу жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш ҳамда меҳнат бозори талабларига мос малакали ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тажриба-синов тариқасида қуйидаги тартибни жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида таянч ўқув режаси асосида ўқитиш билан бир қаторда "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" ҳамда "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналишлари бўйича ҳам таълим дастурларини жорий қилиш;

"Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" йўналиши доирасида - ўқув жараёнини ташкил этишда асосий эътиборни аниқ, табиий ёки хорижий тил фанларига қаратиш, "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналиши доирасида эса - ўқувчиларни ишчи ёки рақамли технологияларга оид касбларга ўқитиш.


3. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

5-9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

10-11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

"Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10-11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.


4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):

2024 йил 1 майга қадар маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурларни такомиллаштирсин. Бунда, ўқувчилар томонидан 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутсин;

2024 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида хорижий тилни ўқитиш бўйича халқаро нашриётлар дарсликларини харид қилиш ва маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин;

2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида инглиз, корейс, немис, француз, хитой ва япон тиллари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилсин;

умумий ўрта таълим муассасаларининг хорижий тил ўқитувчилари билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказсин ҳамда замонавий таълим методикалар асосида уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин.


5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):

а) 2024 йил 1 сентябрга қадар хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириб, уларни умумий ўрта таълимнинг хорижий тилни ўқитиш дастурига мувофиқлаштирсин;

б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик амалиётини йўлга қўйсин;

хорижий тиллар йўналишлари бўйича педагогларни тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам педагогик фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвалини жорий қилсин.


6. Белгилансинки, "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналиши доирасида:

а) ўқувчилар Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасига мос бўлган касбларга ўқитилади;

б) ўқувчиларни касбларга ўқитиш ишларини самарали йўлга қўйиш учун умумий ўрта таълим муассасаларида устахоналар ташкил этилади ва ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган "Касбий таълим устаси" лавозими жорий қилинади;

в) ўқувчилар қуйидаги йўналишларнинг бири бўйича касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади:

биринчи йўналиш - тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларни умумий ўрта таълим муассасаларига жалб қилиш орқали ўқувчиларни ишчи касбларга ўқитиш;

иккинчи йўналиш - умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган курсларда ўқувчиларни ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўқитиш;

г) умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш биноларини "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури иштирокчиларига амалий мономарказни ташкил қилиш ва кейинчалик ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўғридан-тўғри шартнома асосида текин фойдаланишга беришга рухсат этилади;

д) қуйидаги харажатлар:

устахоналарни йирик жиҳозлар (компьютер техникаси, электрон доска, тикув машинаси ва ҳоказо) билан таъминлаш ҳамда касбий таълим усталари меҳнатига ҳақ тўлаш - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

мавжуд устахоналарни жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда енгил типдаги устахоналарни қуриш ҳамда улар учун кичик асбоб-ускуналарни харид қилиш - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳамда Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

касб-ҳунарга ўқитишда талаб этиладиган зарур хомашё материалларини харид қилиш - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):

2024 йил 1 апрелга қадар ўқув жараёни "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" ёки "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналишлари бўйича ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари учун амалдаги таянч ўқув режаси доирасида мослашувчан ўқув режани тасдиқласин;

2025 йил 1 июлга қадар тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" ёки "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналишлари бўйича ўқитиш амалиётини бошқа умумий ўрта таълим муассасаларига татбиқ этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


8. Ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга:

мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умаровага - умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга ўқитиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда умумий мувофиқлаштириш учун;

олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповга - умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга ўргатиладиган касб-ҳунарларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини касбий таълим усталари билан таъминлаш учун;

Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобовга - умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб этиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уч ой муддатда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов, Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 2 февралдаги

ПҚ-53-сон қарорига

ИЛОВА



Ўқувчиларни хорижий тил ва касб-ҳунарга

ўқитиш амалиётини жорий этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари


Масъул ижрочилар

        

I. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚУВЧИЛАРНИ ИККИТА ХОРИЖИЙ ТИЛГА

ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

         

1.

Ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.


1.Ҳудудлар кесимида умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўрганишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2024 йил

март


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2.Аниқланган умумий ўрта таълим муассасаларида тиллар кесимида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг таркибини шакллантириш.


2024 йил

август


3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни иккинчи хорижий тилга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июнь


2.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган иккинчи хорижий тил ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиш, бунда, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш.


2024 йил

март


Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


2. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.


2024/2025

ўқув йилидан

бошлаб


3.

Танланган умумий ўрта таълим муассасаларини иккинчи хорижий тил бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш учун халқаро ташкилотлар ва нашриётлар билан музокаралар ўтказиш, дарсликни саралаб олиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

апрель


Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


2. Танлаб олинган дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш.


2024 йил

июль


4.

Иккинчи хорижий тил бўйича ўқитувчиларни қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.


1. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида қайта тайёрлов курслари дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


2. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларга янги ўқув дастурлари ва методикаларга ўргатиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини йўлга қўйиш.


2024 йил

август


   

II. ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ

ВА ЎҚИТИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

     

5.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.


1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича ҳудудларда ўрганишларни ташкил этиш.


2024 йил

март


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

апрель


6.

Умумий ўрта таълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг касбга бўлган қизиқишлари ва мойиллигини аниқлаш механизмларини жорий этиш.


1. Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган kasb.maktab.uz платформани такомиллаштириш.


2024 йил

май


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим ислоҳотларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова)


2. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва касбий лаёқатини аниқлайдиган сўровномалар тўпламини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалари асосида ўқувчининг касбий лаёқати бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш.


2024 йил

октябрь


7.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

1. 2024/2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касб-ҳунарлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов)


2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июль


8.

Касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиркорларни жалб қилиш учун меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов)


2. Тадбиркорлик субъектлари учун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касбга ўргатиш имкониятлари бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.


2024 йил

август


9.

Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида бериладиган давлат намунасидаги электрон ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев)


2. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль


10.

Ўқувчиларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шароитлар яратиб бериш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга оширишда ҳар бир йўналиш бўйича талаб этиладиган хомашё материаллари рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

май


Маҳаллий бюджет маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга ошириш учун талаб этиладиган хомашё материаллари меъёрини тасдиқлаш.


2024 йил

май


          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль




































































Время: 0.1313
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск