ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.2024 й. 69-сон "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2024 й.

N 69




"ЭНГ ФАОЛ ИЖТИМОИЙ ХОДИМ"

КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ:

ҳар йили "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловини (кейинги ўринларда - кўрик-танлов) ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш;

кўрик-танловнинг баҳолаш мезонлари ва шартларини ишлаб чиқиш;

кўрик-танловни ўтказишда оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилиш;

кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

энг фаол ижтимоий ходимни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;

ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан кўрик-танловнинг тегишлича ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш ҳамда ғолибларни аниқлаш тартиби;

кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар.


3. Белгилансинки:

а) кўрик-танлов ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларидан иборат бўлади;

б) кўрик-танловда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги ижтимоий ходимлар, ижтимоий ходим ассистентлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича ижтимоий ходимлар иштирок этади;

в) "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби эса Агентлик директори томонидан тасдиқланади;

г) кўрик-танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорлари бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан қуйидаги миқдорда тақдирланади:

1-ўрин учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баравари миқдорида;

2-ўрин учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида;

3-ўрин учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида;

д) Республика комиссияси кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ходимларнинг кўрик-танловга бўлган қизиқишини ошириш ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширади;

е) кўрик-танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодлар сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссияси зиммасига юкланади.


4. Агентлик:

икки ой муддатда кўрик-танловнинг юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;

кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ҳамда уларга бир йўла тўланадиган пул мукофоти, шунингдек, кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;

кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорларининг фотосуратлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни бир йил давомида барча "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг маъмурий биноларида жойлаштириш, хизмат вазифаларини бажариш жараёни ва эришган ютуқларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб этиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситалари орқали ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль


































Время: 0.2318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск