ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 04.01.2024 й. 42/20-сон "Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.02.2024 й. 3336-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2024 й.

N 3336-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.01.2024 й.

N 42/20


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг

ҳисобварақлар режасига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й.,10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг

ҳисобварақлар режасига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бобда:


1) 10198 баланс ҳисобварағининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10198 "Эскирган" тоифадаги нақд пуллар";


2) "12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 12531 ва 12541 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"12531 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12541 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар";


3) "14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 14931 ва 14941 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"14931 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар

14941 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар";


4) "16379 Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16381 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"16381 Бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар";


5) "16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16398 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"16398 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)";


6) 16399 баланс ҳисобварағининг номидаги "активлар" деган сўз "кредит ва лизинглар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) "16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16498 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"16498 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)";


8) 91505 баланс ҳисобварағи номидаги "Бошқа активлар" деган сўзлар "Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) "91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:

"91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари.";


10) "94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 94511, 94512 ва 94513 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:

"94511 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94512 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94513 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар";


2. 3-бобда:


1) 10198 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10198 "Эскирган" тоифадаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкдаги "эскирган" тоифадаги нақд пуллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида "эскирган" тоифадаги нақд пуллар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида "эскирган" тоифадаги нақд пулларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.";


2) 12505 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12503, 12504, 12509, 12521, 12531, 12541, 14901, 14902, 14903, 14905, 14913, 14921, 14931, 14941 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


3) 12509 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12503, 12504, 12505, 12521, 12531 ва 12541 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


4) "12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағининг таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 12531 ва 12541 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан билан тўлдирилсин:

"12531 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади

12541 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


5) 12599 баланс ҳисобварағининг таърифида "жисмоний шахсларга" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 14905 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14901, 14902, 14903, 14913, 14921, 14931, 14941 ва 12505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


7) "14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар" баланс ҳисобварағи таърифидан кейин қуйидаги мазмундаги 14931 ва 14941 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"14931 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

14941 Ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга ўзини ўзи банд қилган шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


8) 14999 баланс ҳисобварағининг таърифи "жисмоний шахсларга" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 16377 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


10) 16379 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар (кредитлар ва лизинг бўйича) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


11) "16379 Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16381 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16381 Бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар (бошқа активлар) суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар (бошқа активлар) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


12) 16397 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16381 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозларнинг бошқа мажбуриятлари тури (бошқа активлар) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


13) "16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари (бошқа активлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16398 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16398 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


14) 16399 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - кредит ва лизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит ва лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


15) 16405 баланс ҳисобварағининг таърифидаги "кўрсатилган хизматлар" деган сўзлар "кредит ва лизинглар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 16413 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар, шунингдек, бир марталик воситачилик ҳақлари ва бошқа фоизсиз даромадларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


17) "16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16498 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"16498 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси - бошқа активлар бўйича ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган бошқа активлар бўйича зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


18) 16499 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (кредит ва лизинглар)нинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


19) 20816 баланс ҳисобварағининг бешинчи хатбошисидаги "битта" деган сўз "алоҳида" деган сўз билан алмаштирилсин.


20) 91505 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати билан боғлиқ воситачилик ҳақлари, жарима ва пеняларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


21) "91505 Кредитлар, лизинг, кафиллик ва банк кафолати бўйича воситачилик ҳақлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 91507 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"91507 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар, воситачилик ҳақлари, жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


22) 94501 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати таъминотига қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади. Қимматли қоғозлар қабул қилинган таъминот суммасида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар, лизинг ва кафиллик/банк кафолати қайтарилгандан кейин ҳамда кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


23) 94502 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати таъминотига гаров сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси ёки кредит, лизинг ва кафиллик/банк кафолати ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


24) 94503 баланс ҳисобварағининг таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар ва/ёки лизинг таъминотига қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар ва/ёки лизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


25) "94505 Олинган кредитлар бўйича банкнинг гаровга қўйилган активлари" баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 94511, 94512 ва 94513 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:

"94511 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича гаров сифатида таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек бошқа активлар қайтарилгандан кейин ва бошқа активлар шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94512 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича гаров сифатида таъминотга қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

94513 Бошқа активлар бўйича гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар бўйича таъминотга қабул қилинган кафолат ва кафилликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган бошқа активлар таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек бошқа активлар қайтарилгандан кейин ва бошқа активлар бўйича шартномалар ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.";


3. Илованинг 56-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Банкнинг "эскирган" тоифадаги нақд пуллари 10198 "Эскирган" тоифадаги нақд пуллар" ҳисобварағида юритилади ва ушбу ҳисобвараққа "эскирган" тоифадаги нақд пуллар 17301 "Транзит ҳисобварағи" орқали кирим (чиқим) қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 6 февраль















































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск