ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2024 й. ПҚ-60-сон "Оҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2024 й.

N ПҚ-60



ҲАЛИК - ОҚБЎЙРО - МИРОНҚУЛ"

ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда вилоятда туризмнинг эко ҳамда экстремал каби турларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талаблар асосида экологик тез қуриладиган жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, шунингдек, тоғли ҳудудда янги иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:

Самарқанд туманида умумий майдони 1 697 гектар бўлган "Оҳалик", умумий майдони 414 гектар бўлган "Оқбўйро" ҳамда умумий майдони 2 545 гектар бўлган "Миронқул" тоғ туризми лойиҳаларидан иборат бўлган "Оҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонасини (кейинги ўринларда - Туристик зона) ташкил этиш;

Туристик зонани ривожлантириш ва бошқариш мақсадида Самарқанд тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Оҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси"ни (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

ҳалик" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

қбўйро" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

"Миронқул" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг тавсифи 3-иловага мувофиқ;

ҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ;

ҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонаси ва унга олиб борувчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади;

Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Жамғарма ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни қоплаш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда - Туризм қўмитаси) ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган график асосида Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисобидан қопланади;

Туристик зона инфратузилмасининг қурилишини молиялаштириш харажатлари белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади.


4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Туризм қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар Туристик зонанинг бош режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиб, уларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишсин ҳамда тасдиқланишини таъминласин:

ҳалик", "Оқбўйро" ҳамда "Миронқул" тоғ туризми лойиҳалари (кейинги ўринларда - тоғ туризми лойиҳалари) ҳудудларини замонавий экологик талаблар асосида тез қуриладиган модулли ва капсулали жойлаштириш воситалари, ўтов ва автокемпинг лагерларини барпо қилишга ихтисослаштириш орқали тақдим этиладиган хизматлар турини кенгайтириш;

тоғ туризми лойиҳалари ҳудудини ўзаро боғловчи кемпинг лагерлари ва пикник зоналар мавжуд бўлиши имкониятини инобатга олган ҳолда туристик сўқмоқларнинг жойлашувини белгилаш;

тоғ туризми лойиҳалари ҳудудларини "зиплайн", "банжи-жампинг" ва "зорбинг" аттракционлари, канатли парк, дор йўллари, дельтаплан ва параплан ёки ҳаво шарида учиш каби экстремал туризм йўналиши фаолиятини ташкил қилишга ихтисослаштириш;

тоғ туризми лойиҳалари ҳудудидаги электр тармоқларини ер остидан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳудудида махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этиш;

тоғ туризми лойиҳалари ҳудудида ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари ва намунавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш ҳамда чиқиндиларни ташлаш нуқталарини белгилаш;

сувенирлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси объектларини жойлаштириш.


5. Дирекция Туристик зона ҳудудида йўл ва туризм инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи этиб белгилансин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Туристик зонадаги туристик инфратузилмани яратиш имконияти бўлган ер участкалари кейинчалик самарали фойдаланиш ва (ёки) инвесторларга реализация қилиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан Дирекцияга ўтказилади;

Дирекцияга ўтказилган ер участкаларини реализация қилиш Дирекциянинг қарорига асосан электрон онлайн аукцион орқали белгиланган тартибда амалга оширилади;

Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлардан ташқари) тўлиқлигича Дирекцияга йўналтирилади;

Туристик зона ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган маблағлар Дирекция фаолиятини молиялаштириш ҳамда тоғ туризми лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади;

Туристик зона ҳудудидаги автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туризм объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Дирекция фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жойлаштириш, асосий воситалар, анжомлар ва транспорт воситалари билан таъминлаш учун қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.


8. Туризм қўмитаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Туристик зона ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни диверсификация ва монетизация қилишга доир тарғибот дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Туристик зонанинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун нуфузли ташкилотларни, шу жумладан салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


10. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Туристик зона ҳудудида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таминлаш бошқармасининг мавжуд штат бирликлари ҳамда иш ҳақи жамғармаси доирасида хавфсизликни таминлаш бўлимини ташкил этиш дастурини тасдиқласин.


11. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Туристик зонанинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, "Дизайн-код" лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Дирекция Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Гулобод қўрғони, 1-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 февралдаги

ПҚ-60-сон қарорига

1-ИЛОВА



ҳалик" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг

ТАВСИФИ


Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган Ўрта Оҳалик маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ўрта Оҳалик МФЙ ва Янгижой маҳалла тизимидаги Оқбўйро аҳоли пункти чегарасидаги Оқбўйро кўчасининг ўнг томонида шимолий-шарқий бурчагидаги нуқта бошланғич 1-нуқта (WGS-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 39°31'58.83", шарқий узоқлик координаталари 66°54'31.15") деб қабул қилинди.


1-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан Ўрта Оҳалик МФЙ ва Янгижой МФЙ чегара чизиғи бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 702 метр масофада тоғ қиррасидаги 2-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'36.14", шарқий узоқлик 66°54'28.90") туташади.


2-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларининг шимол томонидан жанубий йўналишда 3 421 метр масофада тоғ қиррасидаги 3-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'59.95", шарқий узоқлик 66°53'16.62") туташади.


3-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 2 041 метр масофада тоғ қиррасидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'59.94", шарқий узоқлик 66°51'52.09") туташади.


4-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 1 459 метр масофада тоғ қиррасидаги 5-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'13.04", шарқий узоқлик 66°51'44.63") туташади.


5-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларидаги ўрмон хўжалик ерлари чегараси бўйлаб ғарбий йўналишда 3 013 метр масофада тоғ қиррасидаги 6-нуқтага (шимолий кенглик 39°30'0.10", шарқий узоқлик 66°49'54.27") туташади.


6-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларидаги Ўрта Оҳалик МФЙ ва Миронқул МФЙ чегара чизиғи бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 3 563 метр масофада тоғ қиррасидаги 7-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'13.30", шарқий узоқлик 66°51'49.52") туташади.


7-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраси бўйлаб шимолий йўналишда 1 517 метр масофада чегаранинг якуний тоғ қиррасидаги 8-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'1.05", шарқий узоқлик 66°52'4.94") туташади.


8-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирра бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 2 396 метр масофада Ўрта Оҳалик МФЙ ва Оҳалик МФЙ ўртасидаги Боғиравон кўчасининг чап томонидаги 9-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'15.67", шарқий узоқлик 66°53'43.45") туташади.


9-нуқтадан чегара чизиғи Боғиравон кўчасининг чап томони бўйлаб шарқий йўналишда 205 метр масофада маҳаллий каналнинг чап томон бурилиш бурчагидаги 10-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'12.92", шарқий узоқлик 66°53'51.28") туташади.


10-нуқтадан чегара чизиғи маҳаллий каналнинг чап томони бўйлаб шимолий йўналишда 206 метр масофада Оқбўйро кўчасининг бошланадиган жойидаги 11-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'19.01", шарқий узоқлик 66°53'54.85") туташади.


11-нуқтадан чегара чизиғи Оқбўйро кўчасининг бошланадиган жойи бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 1 069 метр масофада Ўрта Оҳалик МФЙ ва Янгижой маҳалла тизимидаги Оқбўйро аҳоли пункти чегарасидаги Оқбўйро кўчасининг ўнг томонидаги 1-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'58.83", шарқий узоқлик 66°54'31.15") туташади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 февралдаги

ПҚ-60-сон қарорига

2-ИЛОВА



қбўйро" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг

ТАВСИФИ


Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган Янгижой маҳалла тизимидаги Оқбўйро аҳоли пунктидан ўтувчи Оқбўйро кўчасининг 2 121 метр масофадаги чап томонида шимолий-шарқий бурчагидаги нуқта бошланғич 1-нуқта (WGS-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 39°31'41.90", шарқий узоқлик координаталари 66°55'7.07") деб қабул қилинди.


1-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 3 341 метр масофада тоғ қиррасидаги 2-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'59.89", шарқий узоқлик 66°54'19.92") туташади.


2-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларининг жануб томонидан ғарбий йўналишда 1 492 метр масофада тоғ қиррасида Ўрта Оҳалик МФЙ чегараси билан туташ жойидаги 3-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'59.95", шарқий узоқлик 66°53'16.62") туташади.


3-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларидаги Янгижой МФЙ ва Ўрта Оҳалик МФЙ чегара чизиғи бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 3 241 метр масофада тоғ қиррасидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'36.14", шарқий узоқлик 66°54'28.90") туташади.


4-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб шимолий йўналишда 702 метр масофада Ўрта Оҳалик МФЙ ва Янгижой маҳалла тизимидаги Оқбўйро аҳоли пункти чегарасида Оқбўйро кўчасининг 1 083 метр масофада ўнг томонидаги 5-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'58.83", шарқий узоқлик 66°54'31.15") туташади.


5-нуқтадан чегара чизиғи Оқбўйро кўчасининг 1 083 метр масофада ўнг томони бўйлаб шарқий йўналишда 96 метр масофада Оқбўйро кўчасининг 1 179 метр масофада чап томонидаги 6-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'57.14", шарқий узоқлик 66°54'34.60") туташади.


6-нуқтадан чегара чизиғи Оқбўйро кўчасининг 1 179 метр масофада чап томони бўйлаб шарқий йўналишда 345 метр масофада Оқбўйро кўчасининг 1 524 метр масофада чап томонидаги 7-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'54.69", шарқий узоқлик 66°54'48.70") туташади.


7-нуқтадан чегара чизиғи Оқбўйро кўчасининг 1 524 метр масофада чап томони бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 283 метр масофада Оқбўйро кўчасининг 1 807 метр масофада чап томонидаги 8-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'49.87", шарқий узоқлик 66°54'58.75") туташади.


8-нуқтадан чегара чизиғи Оқбўйро кўчасининг 1 807 метр масофада чап томони бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 314 метр масофада Оқбўйро аҳоли пунктидан ўтувчи Оқбўйро кўчасининг 2 121 метр масофадаги чап томонидаги нуқта бошланғич 1-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'41.90", шарқий узоқлик 66°55'7.07") туташади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 февралдаги

ПҚ-60-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Миронқул" тоғ туризми лойиҳаси чегараларининг

ТАВСИФИ


Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида жойлашган Миронқул маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Ганиев Далер" МЧЖ ер майдонининг шимолий-шарқий бурчагидаги нуқта бошланғич 1-нуқта (WGS-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 39°32'35.56", шарқий узоқлик координаталари 66°51'53.95") деб қабул қилинди.


1-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан "Ганиев Далер" МЧЖ ер майдонининг шимолий-шарқий бурчаги бўйлаб жанубий йўналишда 169 метр масофада очиқ майдондаги 2-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'30.27", шарқий узоқлик 66°51'52.12") туташади.


2-нуқтадан чегара чизиғи "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдонининг шимолий-шарқий бурчаги бўйлаб шарқ йўналишда 543 метр масофада очиқ майдондаги 3-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'29.08", шарқий узоқлик 66°52'14.69") туташади.


3-нуқтадан чегара чизиғи "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдонининг шимолий-шарқий бурчаги бўйлаб жанубий йўналишда 898 метр масофада тоғ қиррасидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'1.05", шарқий узоқлик 66°52'4.94") туташади.


4-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирраларининг шимол томонидан жанубий йўналишда 1 517 метр масофада тоғ қиррасидаги 5-нуқтага (шимолий кенглик 39°49'21.21", шарқий узоқлик 64°43'19.79") туташади.


5-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 3 563 метр масофада тоғ қиррасидаги 6-нуқтага (шимолий кенглик 39°30'0.10", шарқий узоқлик 66°49'54.27") туташади.


6-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 1 413 метр масофада тоғ қиррасидаги 7-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'18.16", шарқий узоқлик 66°49'30.73") туташади.


7-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 737 метр масофада тоғ қиррасидаги 8-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'6.41", шарқий узоқлик 66°49'3.64") туташади.


8-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қирралари бўйлаб жанубий йўналишда 1 700 метр масофада тоғ қиррасидаги 9-нуқтага (шимолий кенглик 39°28'31.31", шарқий узоқлик 66°48'8.88") туташади.


9-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг ўрмон хўжалиги ерлари бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 1 654 метр масофада Нуробод туман чегарасининг тоғ қиррасидаги 10-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'0.12", шарқий узоқлик 66°47'10.36") туташади.


10-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг Нуробод туман чегараси бўйлаб шимолий йўналишда 1 638 метр масофада Нуробод туман чегарасининг тоғ қиррасидаги 11-нуқтага (шимолий кенглик 39°29'49.88", шарқий узоқлик 66°47'33.04") туташади.


11-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг Нуробод туман чегараси бўйлаб шимол йўналишда 2 810 метр масофада Нуробод туман чегарасининг тоғ қиррасидаги 12-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'3.40", шарқий узоқлик 66°48'44.59") туташади.


12-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг Нуробод туман чегараси бўйлаб шимолий йўналишда 562 метр масофада Нуробод туман чегарасининг тоғ қиррасидаги 13-нуқтага (шимолий кенглик 39°31'10.87", шарқий узоқлик 66°49'5.14") туташади.


13-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг Нуробод туман чегараси бўйлаб шимолий йўналишда 2 668 метр масофада Нуробод туман чегарасининг тоғ қиррасидаги 14-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'35.36", шарқий узоқлик 66°49'28.40") туташади.


14-нуқтадан чегара чизиғи тоғ қиррасининг Нуробод туман чегараси томонидан шарқий йўналишда 325 метр масофада "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдонидаги 15-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'27.97", шарқий узоқлик 66°49'38.13") туташади.


15-нуқтадан чегара чизиғи "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдони бўйлаб шарқий йўналишда 264 метр масофада "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдонидаги 16-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'29.97", шарқий узоқлик 66°49'49.03") туташади.


16-нуқтадан чегара чизиғи "Самарқанд Мева Сабзавотлари" МЧЖ ер майдони бўйлаб шарқий йўналишда 655 метр масофада Зарчашма кўчасининг ўнг томонидаги 17-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'26.60", шарқий узоқлик 66°50'16.16") туташади.


17-нуқтадан чегара чизиғи Зарчашма кўчасининг ўнг томони бўйлаб шарқий йўналишда 204 метр масофада очиқ ер майдонидаги 18-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'30.43", шарқий узоқлик 66°50'22.96") туташади.


18-нуқтадан чегара чизиғи очиқ ер майдони бўйлаб шарқий йўналишда 2 178 метр масофада "Ганиев Далер" МЧЖ ер майдонининг шимолий-шарқий бурчагидаги 1-нуқтага (шимолий кенглик 39°32'35.56", шарқий узоқлик 66°51'53.95") туташади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 февралдаги

ПҚ-60-сон қарорига

4-ИЛОВА



ҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион

зонаси ҳудудида туризм соҳасини комплекс

ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Бажариш учун масъуллар

1.

ҳалик - Оқбўйро - Миронқул" туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда - Туристик зона) ҳудудида ташкил этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2.

Дирекция фаолиятини ташкил қилиш. Бунда:

Дирекция устав капитали шакллантирилишини ҳамда уларнинг таъсис ҳужжатлари ва ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш;

Дирекциянинг бошқарув органларини ташкил қилиш;

Дирекцияда раҳбарлик лавозимларига зарур тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар, шу жумладан хорижий мутахассислар жалб этилишини таъминлаш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

апрель

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

3.

Туристик зонанинг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ қурилиш ишлари амалга ошириладиган ва инфратузилма объектлари жойлашадиган, белгиланган тартибда захирага қайтарилган ер участкаларини суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун таклифлар ишлаб чиқиб, Ҳукумат комиссиясига киритиш.


Таклифлар

ишлаб чиқиш

2024 йил

май

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


4.

Туристик зона ҳудудида тоғ, эко, агро шунингдек, экстремал (параплан, зиплайн ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилмаси объектларини яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредити

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Туристик зона дирекцияси


5.

Туристик зона ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш объектлари (ресторанлар, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил қилиш ва маданият ва санъат муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Туризм қўмитаси, Туристик зона дирекцияси

6.

Туристик зона ҳудудидаги туристлар кўп ташриф буюрувчи жойларда "Wi-Fi" зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи уяли алоқа ҳамда интернет фаолиятини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Туристик зона дирекцияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


7.

Туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси


8.

Туристик зона ва унга олиб борувчи республика ва маҳаллий даражадаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш .


Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш

2024-2025

йиллар

Ижрочилар маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси


9.

Туристик зона ҳудудидан келиб чиққан ҳолда махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Туристик зона дирекцияси


10.

Жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи мунтазам автотранспорт қатновларини ташкил этиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси


11.

Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар (сўқмоқ кўринишида), шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлар қуриш, шунингдек, велосипед ижараси тармоғини яратиш.


Чора-тадбирлар дастури

2024-2025

йиллар

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Туристик зона дирекцияси


12.

Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини ҳамда туристларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш.


Стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2024 йил

август

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


13.

Якка ва гуруҳдаги туристлар оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

сентябрь

Ижрочилар маблағлари


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


14.

Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва "тезкор алоқа линияси" телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона "Call center" хизматини ишга тушириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Туристик зона дирекцияси, Туризм қўмитаси


15.

Туристик зона ҳудудидаги туризм инфратузилмаси объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш.


Чора-тадбирлар дастури

2024 йил

апрель

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги


16.

Туристик зона ҳудудида тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023-2024

йиллар

Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджет маблағлари

Туристик зона дирекцияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


17.

Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни ташкил этиш, маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.


Чора-тадбирлар дастури

2024 йил

июнь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


18.

Туристик зона ҳақидаги маълумотларни "Википедия" интернет-энциклопедиясида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар ("Uzbekistan.travel" ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда ижтимоий тармоқларда Туристик зонага оид саҳифалар яратиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

апрелдан

бошлаб,

доимий

Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси, Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги


19.

Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини, унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга "Google Maps"га жойлаштириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

апрель - май


Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси, Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги


20.

Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар ва бошқа тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.


Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2024 йил

апрель


Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси, Туризм қўмитаси


21.

Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи ходимларнинг "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида ташкил этиладиган ўқув курсларида малакаси доимий ошириб борилишини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

апрелдан

бошлаб,

доимий


Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Туризм қўмитаси, Туристик зона дирекцияси


22.

Туристик зона ҳудудида туристик хизмат кўрсатиш объектларини (зиплайн, томоша терассаси (Viewpoint), зорбинг маркази) ташкил қилиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар


Ташаббускорлар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туристик зона дирекцияси, Туризм қўмитаси


23.

Туристик зона ҳудуди ва унинг тоғ ён-бағридаги мавжуд экологик ҳолатни инсон саломатлигига таъсири бўйича илмий хулоса тайёрлаш.


Илмий хулоса тайёрлаш

2024 йил

апрель


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


24.

Туристик зона ҳудудида гастрономик кўчани ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024-2025

йиллар


Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси


25.

Туристик зона ҳудудида агро ва экотуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Таклифларни тайёрлаш

2024 йил

май

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари


Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


26.

Туристик зона ҳудудида тоғ туризмини ривожлантириш мақсадида туристик йўналишлар (маршрутлар)ни ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

январь

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


27.

Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳоли даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. Жумладан, маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда, овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жалб қилиш ҳамда велопрокат, отда сайр қилиш каби хизматларни йўлга қўйиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

апрелдан

бошлаб,

доимий


Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, тадбиркорлик субъектлари


28.

Туризм объектларига ташриф буюрувчилар учун ўзбек, рус ва инглиз тилларида туристик йўналишлар (маршрутлар) тўғрисида маълумот (тарқатма материаллар) ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

май

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, тадбиркорлик субъектлари


29.

Самарқанд туманининг туристик салоҳиятини кенг оммага намойиш қилиш мақсадида "Самарқанд блогерлар нигоҳида" номли икки кунлик пресс-тур ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Алоҳида

режа асосида


Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


30.

Самарқанд туманининг асосий автомобиль йўлларида ҳар 3 км масофада туристик йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2024 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси


31.

Ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши курашга доир чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тегишли моддий-техник базани шакллантириш ва инфратузилмани яратиш.


Чора-тадбирлар дастури

2024 йил

март

-

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


32.

Туристик зона ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан ташкил этилиши кўзда тутилган туристик объектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича вазифаларни белгилаш.


Чора-тадбирлар дастури

2024 йил

май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 февралдаги

ПҚ-60-сон қарорига

5-ИЛОВА



ҳалик - Оқбўйро - Миронқул"

туристик-рекреацион зонаси ва унга олиб борувчи

йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб

чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга оширилиши белгиланган

чора-тадбирлар номи

Ўлчов

бирлиги


Қуввати


Талаб

этиладиган

маблағ

(млн сўм)


Йиллар кесимида


Молиялаштириш

манбаи


Масъул вазирлик

ва идоралар


2025 йил


2026 йил


ЖАМИ:




40 015,9

18 140,1

21 875,8



Республика бюджети:




31 018,5

12 218,5

18 800,0



Маҳаллий бюджет:




8 900,0

5 900,0

3 000,0



Тармоқ корхоналари маблағлари:




97,4

21,6

75,8



Ташаббускорлар маблағлари:




-

-

-



I. ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ,

ЖОРИЙ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ

Жами:


-

28

14 700,0

9 400,0

5 300,0



Миронқул маҳалласи бўйича

1.

4К-535 А-378 а/йўлида -Миронқул қишлоғига кириш автомобиль йўли 5 км


км

5

1 800,0

1 000,0

800,0

Самарқанд вилоятидаги автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига республика бюджетидан ажратилган маблағлар


Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

Миронқул туризм қишлоғига бориш ички хўжалик йўли 5 км қисмини жорий таъмирлаш


км

5

3 600,0

2 600,0

1 000,0

Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Оҳалик маҳалласи бўйича

3.

4К-534 "Самарқанд ш. - Ёшлик - Сайёҳлик базаси" автомобиль йўли 10 км қисмини жорий капитал таъмирлаш


км

10

4 000,0

2 500,0

1 500,0

Самарқанд вилоятидаги автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига республика бюджетидан ажратилган маблағлар


Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Оқбўйро маҳалласи бўйича

4.

Оқбуйро туризм қишлоғига бориш ички хўжалик йўли 8 км қисмини жорий таъмирлаш


км

8

5 300,0

3 300,0

2 000,0

Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


II. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

Жами:


-

-

8 718,5

8 718,5

0,0



Оҳалик маҳалласи бўйича

1.

10 кВлик ҳаво линияси учун ячейка ўрнатиш.


дона

2

500,0

500,0


Республика бюджети маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ

2.

0,4 - 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.


км

4

522,0

522,0


3.

ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.


дона/ кВА

7 дона

10/100

760,7

760,7


4.

0,4 кВлик кабель тармоқларини қуриш.


км

4

520,4

520,4


5.

Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш.


дона/ кВА

1 дона

10/250

450,0

450,0


6.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш.


дона

1

950,0

950,0


Оқбўйро маҳалласи бўйича

1.

10 кВлик ҳаво линияси учун ячейка ўрнатиш.


дона

1

150,0

150,0


Республика бюджети маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ

2.

0,4 - 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.


км

4

322,0

322,0


3.

ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.


дона/ кВА

6 дона 10/100

480,1

480,1


4.

0,4 кВлик кабель тармоқларини қуриш.


км

4

320,4

320,4


5.

Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш.


дона/ кВА

1 дона

10/250

250,0

250,0


6.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш.


дона

1

950,0

950,0


Миронқул маҳалласи бўйича

1.

10 кВлик ҳаво линияси учун ячейка ўрнатиш.


дона

2

300,0

300,0


Республика бюджети маблағлари


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ

2.

0,4 - 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.


км

4

322,0

322,0


3.

ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.


дона/ кВА

5 дона 10/100

400,5

400,5


4.

0,4 кВлик кабель тармоқларини қуриш.


км

4

320,4

320,4


5.

Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш.


дона/ кВА

1 дона

10/250

250,0

250,0


6.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш.


дона

1

950,0

950,0


III. ИЧИМЛИК СУВ ВА ОҚОВА ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ, ҚАЙТА ҚУРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ХАМДА АҲОЛИНИ УЗЛУКСИЗ

СИФАТЛИ ИЧИМЛИК СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

Жами:


-

-

16 500,0

0,0

16 500,0



Оҳалик маҳалласи бўйича

1.

Оҳалик маҳалласида қуввати 1 000 куб.м бўлган сув резервуари қуриш


дона

1000 куб.м

3 500,0


3 500,0

Республика бюджети маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2.

Оҳалик маҳалласида ичимлик сув тармоғи қурилиши


км

9

1 500,0


1 500,0

3.

3 дона артезиан қудуғи қазиш


дона

3

450,0


450,0

4.

Сув насослари ўрнатиш


дона

3

50,0


50,0

Оқбўйро маҳалласи бўйича

1.

Оқбўйро маҳалласида қуввати 1 000 куб.м бўлган сув резервуари қуриш


дона

1000 куб.м

3 500,0


3 500,0

Республика бюджети маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

Оқбўйро маҳалласида ичимлик сув тармоғи қурилиши


км

6

1 200,0


1 200,0

3.

3 дона артезиан қудуғи қазиш


дона

3

450,0


450,0

4

Сув насослари ўрнатиш


дона

3

50,0


50,0

Миронқул маҳалласи бўйича

1.

Миронқул маҳалласида қуввати 1 000 куб.м бўлган сув резервуари қуриш


дона

1000 куб.м

3 500,0


3 500,0

Республика бюджети маблағлари

"Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2.

Миронқул маҳалласида ичимлик сув тармоғи қурилиши


км

10

1 800,0


1 800,0

3.

3 дона артезиан қудуғи қазиш


дона

3

450,0


450,0

4.

Сув насослари ўрнатиш


дона

3

50,0


50,0

IV. АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Жами:


-

9,1

97,4

21,6

75,8



1.

Оҳалик йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш.


км

2,1

21,6

21,6


"Ўзбектелеком" АК маблағлари

"Ўзбектелеком" АК

2.

Оқбўйро йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш.


км

4,1

46,0


46,0

3.

Миронқул йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш.


км

2,9

29,8


29,8

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 февраль

















Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск