ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2024 й. 76-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2024 й.

N 76



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИ   АККРЕДИТАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолият юритиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини (кейинги ўринларда - хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари) аккредитация қилиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарининг хорижий ходимларини аккредитация қилиш тартиби;

хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхонлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитация қилиш, шу жумладан, порталда электрон рақамли имзосиз чет тилида ариза қолдириш имкониятини яратсин;

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунига хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи ундириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 7 февралдаги

76-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 28 октябрдаги 290-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига илованинг 13-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 10 августдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон қарорига 7-илованинг 1-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорига 6-илованинг 1-банди.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 8 февраль



































































Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск