ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2024 й. ПҚ-62-сон "Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2024 й.

N ПҚ-62



ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ

УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон бозорида рақобатнинг тобора кескинлашуви шароитида мамлакат иқтисодий тараққиётини таъминлашда таълим сифати ва илмий салоҳиятни кўтариш орқали кадрлар тайёрлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий таълим муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларда самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш, ўқув жараёнларига энг сўнгги педагогик технологияларни жорий қилиш, илмий фаолиятни жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш, уларнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада ошириш, илғор хорижий тажрибага эга илмий-педагогик кадрларни кенг жалб қилиш мамлакат иқтисодиёти ҳамда молия тизимлари учун рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва молия соҳалари учун юқори малакали ҳамда халқаро талабларга мос мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқув ҳамда илмий жараёнларни халқаро стандартларга асосланиб инновацион шакл ва усуллар асосида ташкил этиш, шунингдек, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитасининг Тошкент давлат иқтисодиёт университетини унга Тошкент молия институти ва Фискал институтни (кейинги ўринларда - Университет) қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари бўйича дунёдаги сўнгги тенденциялар, молиявий технологиялар, илғор хорижий тажриба ва реал иқтисодиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, таълим ва тадқиқот уйғунлигини таъминлаш орқали иқтисодиёт тармоқлари учун илғор инновацион ишланмалар яратиш, талабаларда тизимли таҳлил қилиш, креатив фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш;

замонавий ўқув-илмий лабораториялар ва симуляцион марказлар ташкил этиш орқали "таълим - фан - инновация -рақамлаштириш" экотизимини ва соҳани ривожлантиришга қаратилган илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини самарали йўлга қўйиш;

иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини жорий этиш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон таълим ва илмий маконида Университетнинг нуфузини ошириш, етакчи хорижий университетлар билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш.


3. Белгилансинки:

а) Университет иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда методик таъминот бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади;

б) Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади;

в) Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

таълим жараёни давлат тили, инглиз тили ва бошқа хорижий тилларда олиб борилади;

бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади;

таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилади;

таълим жараёнига етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тегишли соҳаларда камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлган иқтисодиёт, молия ва солиқ тизимларида ишлаган мутахассислар жалб этилади;

иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳаси ходимларининг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади;

г) Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2024/2025 ўқув йилидан бошланади. Бунда, давлат гранти бўйича ўқишга қабул қилиш давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида белгиланади;

д) Университет:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси Университет фаолиятини самарали ташкил этиш, малака талабларини ишлаб чиқиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, талабаларга амалиёт базаларида шароитлар яратишда кадрлар буюртмачиси сифатида кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Тошкент молия институти ва Фискал институтнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қуйидагилар:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети кузатув кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

2024-2027 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, илмий салоҳиятни ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқласин.


5. Кузатув кенгаши (Қўчқоров):

а) 2024 йил 1 апрелга қадар Университетнинг бошқарув кадрлари лавозимларига етакчи хорижий олий таълим муассасаларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш чорасини кўрсин;

б) 2024/2025 ўқув йили бошлангунига қадар тажрибага эга бўлган лойиҳалаштириш ташкилотини жалб қилсин ва Университетнинг мавжуд ҳудудлари ва бино-иншоотлари негизида замонавий кампусни бунёд этиш бўйича мастер режани ишлаб чиқсин ҳамда унда қуйидагиларни назарда тутсин:

Университетнинг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 183-уй манзилидаги ҳудудида халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув аудиториялари, коворкинг марказлари, IT лаборатория, бизнес инкубатор ва анжуманлар залини ўз ичига олган мультифункционал кўп қаватли бинони барпо этиш;

Университет кампуси ва улардаги бино-иншоотларни юқори тезликдаги интернет билан ягона тармоққа боғлаш, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

талабалар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида маънан ва жисмонан эскирган бинолар ўрнида янги талабалар турар жойи, замонавий спорт заллари, ошхоналар ва бошқа бино-иншоотларни қуриш.


6. Университетда маблағлари ҳомийлик хайриялари ҳисобидан шакллантириладиган Университетни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Белгилансинки, Университетга тушган тўлов-контракт маблағларининг сақлаш ва жорий харажатлардан ортган қисми Университетни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ҳамда таълим жараёнини яхшилаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш учун Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ ишлатилади.


7. Кузатув кенгаши (Қўчқоров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Университет фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш мақсадида икки ой муддатда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Университет ҳузурида Трансформация марказини ташкил этсин.

Трансформация маркази қуйидагилар учун масъул этиб белгилансин:

Университетни 2030 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатга киритиш, шунингдек, Университет таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш юзасидан стратегияни ишлаб чиқиш;

хорижий тажрибага мувофиқ бакалавриат таълим йўналишларини мақбуллаштириш ҳамда Университетнинг таълим дастурларини халқаро таълим дастурларига мувофиқлаштириш;

2024-2025 йилларда хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида камида 200 нафар етакчи профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш;

Университетнинг таълим дастурларини хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқиш.


8. Белгилансинки, Университет фаолиятини молиялаштириш:

Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 февралдаги

ПҚ-62-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент давлат иқтисодиёт

университетининг кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

       

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Кузатув кенгаши раиси


2. С.М. Бузрукхонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари


3. А.Я. Хайдаров

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари


4. М.М. Мирзаев

-

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5. У.Р. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси


6. А.П. Глушенко

-

"Капитал банк" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари


7. У.К. Обидхўжаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори


8. Н.Ф. Каримов

-

Ўзбекистон аудиторлар палатаси кенгаши раиси


9. Лавозимига кўра

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, Кузатув кенгаши котиби

         

Изоҳ.

Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан, зарур ҳолларда, унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 февралдаги

ПҚ-62-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2027 йилларда Тошкент давлат

иқтисодиёт университетида кадрлар тайёрлаш

тизимини самарали йўлга қўйиш, илмий

салоҳиятни ошириш ва моддий-техник

базани мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

         

Т/р

      

Чора-тадбирлар

    

Амалга ошириш механизми

   

Бажариш

муддати

    

Молиялаштириш

манбалари

    

Ижро учун

масъуллар

  

       

I. ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

1.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг (кейинги ўринларда - Университет) фаолиятини қайта ташкил этиш.


1. Университет уставини қайта ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2. Университет ҳузуридаги бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Бино ва иншоотлардан фойдаланиш дирекциясини ташкил этиш.


3. Университетнинг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.


2024 йил

март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Университет


2.

Тошкент молия институти ва Фискал институт фаолиятини тугатиш ҳамда уларнинг асосий активларини хатловдан ўтказиб, Университет балансига ўтказиш.


1. Асосий активларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан таълим муассасаларининг асосий активларини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

март-

апрель

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Пулатов)


3.

Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш.


1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

март


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет

2. Турдош таълим йўналишларини йириклаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Иқтисодиёт тармоқларида кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш ҳамда асослаш.


2024 йил

апрель


4. Кафедраларни зарур ўқув-услубий ва меъёрий-услубий ҳужжатлар билан таъминлаш.


2024 йил

май-июнь


5. Кафедраларнинг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.


2024 йил

июнь-июль


4.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш.


1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.


2024 йил

август


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев), Университет


2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.


2024 йил

сентябрь


3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Фискал институтининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчиларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш.


2024 йил

сентябрь


5.

Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларини қайта кўриб чиқиш ва турдош таълим йўналишларини мақбуллаштириш.


1. Илғор хорижий тажриба асосида таълим йўналишларини мақбуллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


-

Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Каримов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев)


2. Университет, Тошкент молия институти ва Фискал институтнинг 2- ва 3-курсга ўтган талабалари ўқишини тегишлилиги бўйича мақбуллаштирилган таълим йўналишларига кўчириш.


2024/2025

ўқув

йилида


3. Университетда таълим жараёни инглиз тилида олиб бориладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларга талабаларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


         

II. УНИВЕРСИТЕТДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЎҚИТИШ

УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

6.

Ўқув режа ва ўқув дастурларни кадрлар буюртмачилари талабларига мослаштириш.


1. Кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрланадиган кафедралар ҳузурида педагог ходимлар ва амалиётчи мутахассислардан иборат эксперт гуруҳларини тузиш.


2024 йил

март


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норкулов), Университет

2. Эксперт гуруҳлари томонидан амалдаги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабалари, ўқув режа ва ўқув дастурларини кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


3. Янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабалари, ўқув режаси ва ўқув дастурларини етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибалари асосида ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


4. Индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда ижодий фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режаларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


5. Иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозори талабларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига мувофиқ фан блоклари таркиби, ўқув юкламалари ҳажмини мақбуллаштириш.


2024 йил

август


7.

Талабаларда танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.


1. Хорижий тажрибалар асосида мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича хорижий педагог ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


3. Талабаларнинг мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш.


2024/2025

ўқув йили


4. Мустақил таълим жараёнини талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш.


2024/2025

ўқув йили


5. Ўқув жараёнига касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.


2024/2025

ўқув йили


8.

Машғулотлар юзасидан талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш.


1. Машғулотлар юзасидан талабалар фикрини ўрганишга қаратилган электрон платформани ишга тушириш.


2024 йил

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлар

и

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Машғулотлар юзасидан талабалар фикрини ўрганиш таҳлили асосида тегишли чора-тадбирларни белгилаш.


2024/2025

ўқув йили


9.

Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш.


1. Тижорат банклари, молия ва солиқ органлари, йирик хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш асосида мутахассис тайёрловчи кафедраларнинг филиалини ташкил этиш.


2024 йил

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Талабаларни кафедра филиалларида мустақил таълимнинг "5+1" шакли бўйича ўқитишни ташкил этиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


3. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича ўқитиладиган фанлар асосида амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


4. Битирувчи курс талабаларининг амалиётларини узлуксиз шаклда келгуси иш жойларида ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


5. Битирув малака ишлари ва магистрлик диссертациялари ҳимоясини амалиёт объектларида, кадрлар буюртмачилари базасида ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


10.

Ягона интеграллашган масофавий ўқитиш аппарат-дастурий комплексини жорий этиш.


1. Назарий ва амалий машғулотларни масофавий ўтказиш учун Университет расмий веб-сайтида виртуал кабинет яратиш.


2024 йил

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Онлайн-смарт ўқув аудиторияларини яратиш.


2024 йил

сентябрь


3. Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари маърузаларининг аудиовизуал таълим контентини ҳамда мультимедиа таълим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи махсус студиялар ва мутахассислар штати белгиланган медиа марказни ишга тушириш.


2024 йил

октябрь


4. Педагог ходимлар томонидан ўтказиладиган машғулотларнинг (маъруза, семинарлар ва бошқалар) марказлашган каталогини серверларда шакллантириш ва умумий фойдаланиш учун онлайн трансляция қилишга мўлжалланган электрон платформа ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


11.

Педагог ходимлар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар электрон каталогларидан ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.


1. Ахборот-ресурс маркази фондидаги ўқув, илмий ва бадиий адабиётларнинг тўлиқ электрон вариантини яратиш ва уларни АРМАТ++ дастури ҳамда университетнинг E-Kutubxona электрон дастурлари каталоглари фондларига жойлаштириш.


2024 йил

март-

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Ахборот-ресурс марказининг ўқув залларидаги Science Direct, EBSCO ҳамда бошқа илмий-техник маълумотлар базалари тизимларини тўлиқ ўрнатиш.


2024 йил

сентябрь


3. Тегишли тизимлардан ўқув машғулотларини ўтказиш ва илмий ишларни амалга ошириш жараёнида фойдаланишни таъминлаш.


2024/2025

ўқув йили


12.

Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминланишига эришиш.


1. Университет типографиясини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали замонавий рақамли типографияни ташкил этиш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Фанлар бўйича ўқув адабиётларини яратиш мақсадли режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш.


2024 йил

май


3. Ўқув адабиётлари ва ахборот манбаларини тайёрлашга етук профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва хорижий олимларни жалб қилиш.


2024/2025

ўқув йили


4. Замонавий маҳаллий ва хорижий адабиётлар ҳамда даврий нашрларни харид қилиш, шунингдек, ўқув адабиётларини нашр режасига мувофиқ яратиш ва нашр этиш.


2024/2025

ўқув йили


13.

Ўқув жараёнини бошқаришнинг замонавий ахборот тизимлари асосида амалга оширилишини таъминлаш.


1. Университетда тузилма, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотларнинг Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (HEMIS)га ҳамда расмий веб-сайтга тўлиқ киритилишини таъминлаш.


2024 йил

март


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Университетда ўқитилаётган барча фанлар бўйича фан контентларининг электрон базасини шакллантириш ва ахборот тизимига киритиш.


2024 йил

апрель


14.

Ўзаро келишувлар асосида хорижий ҳамда маҳаллий олий таълим муассасалари билан академик мобилликни йўлга қўйиш.


1. Ўзаро битимлар асосида хорижий ҳамда маҳаллий олий таълим муассасалари билан икки томонлама академик алмашинувни амалга ошириш бўйича келишувга эришиш.


2024 йил

март-июль


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Таълим дастурларини кредит-модуль (ECTS) тизимида амалга оширувчи етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро мобиллик дастурлари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш.


2024/2025

ўқув йили


3. Ўзаро келишувлар ва шартномалар асосида хорижий ҳамда маҳаллий олий таълим муассасалари билан академик мобилликни йўлга қўйиш.


2024/2025

ўқув йили


15.

Хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг салоҳиятли педагог ходимларини таълим жараёнига жалб этиш.


1. Хорижий нуфузли (биринчи 500 талик рўйхатга кирган) олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш.


2024 йил

март-

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Машғулотларга етакчи хорижий олий таълим муассасалари педагог ходимлари, чет элда фаолият юритаётган ватандошларни онлайн ва офлайн тарзда жалб этиш.


2024/2025

ўқув йили


16.

Педагог ходимларни хорижий мамлакатларга стажировкага юбориш ва уларнинг малакасини ошириш.


1. Университет педагог ходимларининг хорижий мамлакатлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида стажировкасини ташкил этиш ҳамда малакасини ошириш режасини тасдиқлаш.


2024 йил

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Педагог ходимларнинг хорижий мамлакатлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида стажировкасини ташкил этиш ҳамда уларни малака ошириш курсларига юбориш.


2024/2025

ўқув йили


3. Университетда соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари ва мутахассислари иштирокида вебинар, онлайн маърузалар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


17.

Таълим ва амалиёт ўртасидаги интеграцияни таъминлаш.


1. Молия ва солиқ органлари, банклар, суғурта компаниялари, йирик корхоналар билан ҳамкорлик меморандумларини расмийлаштириш.


2024 йил

сентябрь


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норкулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Университет


2. Университетда мутахассислик фанлари учун ўқув хоналарини махсус жиҳозлаш, ўқув лабораторияларини ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили

18.

Халқаро эътироф этилган агентликлар рейтингининг биринчи 1000 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим муассасаларидан жалб этиладиган педагог ходимлар улушини ошириш.


1. Университетга жалб қилинган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш.


2024 йил

апрель


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет Университет, Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)


2. Ҳар семестрда ўқув ва илмий жараёнга халқаро эътироф этилган агентликлар рейтингининг биринчи 1000 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасаларидан камида 15 нафардан профессор-ўқитувчини жалб қилиш.


2024/2025

ўқув йили


3. Университетга виза талабномаларига биноан таклиф этилаётган хорижлик мутахассислар, педагог ходимлар ва илмий ходимлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштириш чораларини кўриш.


2024/2025

ўқув йили


19.

Халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 300 талик рўйхатидан ўрин олган университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.


1. Халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 300 талик рўйхатидан ўрин олган университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2024 йил

март-

апрель


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Хорижий олий таълим муассасалари билан тегишли таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик меморандумларини расмийлаштириш.


2024 йил

май-июнь


3. Қўшма таълим дастурлари асосида мутахассис кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб


20.

Университетдаги мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларни босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш.


1. Университетдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувига эришиш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Университетдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2024 йил

июнь


3. Университетни халқаро даражага олиб чиқиш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.


2024 йил

июль-

август


4. Университетдаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш.


2024/2025

ўқув йили

давомида


21.

Таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш.


1. Университетда таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этишини таъминлаш.


2024 йил

март-май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Таълим сифатини таъминлаш учун доимий мониторинг ва даврий назоратни йўлга қўйиш.


2024 йил

март


3. Таълим сифати бўйича таҳлилий маълумотларни Университет Кенгаши муҳокамасига киритиб бориш.


2024/2025

ўқув йили


22.

Университетнинг иш самарадорлиги юқори бўлган профессор-ўқитувчиларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


1. Университет профессор-ўқитувчиларининг иш самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) ишлаб чиқиш ва Университет кенгашида тасдиқлаш.


2024 йил

август


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Иш самарадорлигини баҳолаш мезонларига (KPI) асосан натижалари юқори бўлган профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантириб бориш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


      

III. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

ИЛМИЙ ИШЛАР НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

          

23.

Педагог ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш.


1. Педагог ходимлар учун Web of Science, Scopus тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.


2024/2025

ўқув йили


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Университет педагог ходимлари илмий салоҳиятини 70 фоизга етказиш.


2025/2026

ўқув йили


3. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.


2024/2025

ўқув йили


4. "Хирш" индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.


2024/2025

ўқув йили


5. Университет илмий журналларини Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.


2024/2025

ўқув йили


6. Ўқитувчиларни нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига докторантурага ўқишга юборишни ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


24.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, TНЕ) биринчи 1000 талик рўйхатига киритиш.


1. Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) халқаро рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Университетни халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғун ривожлантиришни таъминлаш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


25.

Иқтидорли ёшларни танлаб олиш, уларни ўз иқтидори ва қобилиятини янада кўпроқ намоён этишлари учун шароит яратиш.


1. Ёшларни илмий-тадқиқот ва инновацион ишларга фаол жалб этиш учун стартап, акселератор марказларини ташкил этиш, маблағ ва штат бирликлари ажратиш.


2024 йил

апрель


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Талабаларнинг энг яхши инновацион лойиҳа ва стартапларини рағбатлантириш.


2024/2025

ўқув йили


3. Стартап лойиҳаларни молиялаштиришга етакчи банклар, суғурта компаниялари ва бошқа йирик корхоналарни жалб этиш.


2024/2025

ўқув йили


26.

Университетда ёшлар илмий-маданий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.


1. Хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда "Summer school", "Winter school" мактабларини ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. "Summer school", "Winter school" мактабларининг ташкил этилишига қаратилган халқаро лойиҳалар базасини шакллантириш ва ушбу лойиҳаларда талабалар иштирокини ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


27.

Университетда амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотларни йўлга қўйиш.


1. Амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини тегишли соҳалар муаммоларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Инновацион ривожланиш агентлиги (Ражаббаев), Университет


2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.


2024/2025

ўқув йили


28.

Университет ҳузурида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи давлат хусусий-шериклик шартлари асосида "Spin-off" инновацион маркази ва корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Давлат хусусий-шериклик шартлари асосида инновацион марказ ва корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишув ва меморандумлар расмийлаштириш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Инновацион марказ ва корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш орқали тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги илмий маҳсулотлар яратишга эришиш.


2024/2025

ўқув йили


29.

Университет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларда стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш.


1. Хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи олий таълим муассасалари ва илмий-таҳлил марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқурлаштириш бўйича музокаралар ўтказиш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Тегишли хорижий ташкилотлар билан Университет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.


2024 йил

май-

сентябрь


3. "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда стажировка ва малака оширишни ташкил қилиш жадвалини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

май-

сентябрь


30.

Халқаро илмий-тадқиқот грант лойиҳа-ларини амалга ошириш.


1. Хорижий мамлакатлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма конференция, симпозиум ва семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.


2024 йил

май


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Инновацион ривожланиш агентлиги (Ражаббаев), Университет


2. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий ишлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва дастурни тасдиқлаш ҳамда фаолият йўналишида ишларни ташкил этиш.


2024 йил

май-

сентябрь


3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда ушбу ишларга нуфузли халқаро университетларни жалб қилиш.


2024/2025

ўқув йили


31.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги муаммолар ечимига қаратилган тадқиқотларни ривожлантириш учун "Экспериментал иқтисодиёт" лабораториясини ташкил этиш.


1. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги муаммолар ечимига қаратилган тадқиқотларни ривожлантириш учун "Экспериментал иқтисодиёт" лабораториясининг техник талабларини ишлаб чиқиш ҳамда зарур жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Ишлаб чиқилган техник талаблар асосида шакллантирилган лаборатория жиҳозларини харид қилиш.


2024 йил

декабрь


3. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги муаммолар ечимига қаратилган тадқиқотларни ривожлантириш учун "Экспериментал иқтисодиёт" лабораториясини жиҳозлаш ва ишга тушириш.


2025 йил

январь


     

IV. ТАЛАБАЛАР СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЮРИТИШИ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ШУНИНГДЕК,

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

32.

Талаба-ёшлар ўртасида ёт ғояларнинг олдини олиш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш чора-тадбирларини белгилаш.


1. Тадбирларга ҳамкор ташкилотлардан мутахассислар жалб қилиш.


2024 йил

март


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Мавзулар бўйича тезислар ва тақдимот тайёрлаш.


2024 йил

апрель


3. Университет талабалари ўртасида тадбирлар ўтказиш.


Доимий


4. Машғулотларни маъруза ва савол-жавоблар шаклида, мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этиш.


Доимий


33.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган "5 та муҳим ташаббус"ни кенг жорий этиш мақсадида марказ ташкил қилиш.


1. Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

март


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Университет биноларида Марказ учун "5 та муҳим ташаббус"ни қамраб оладиган хоналар ажратиш ва уларни тайёрлаш.


2024 йил

март


3. Хоналарни "5 та муҳим ташаббус" доирасидаги зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.


2024 йил

март


4. Факультетлар ўртасида "Қувноқлар ва зукколар", "Заковат", "Мунозара", "Талабалар театр студияси", "Тафаккур синовлари", "Маърифат майдони" кўрик-танловларини ўтказиш.


2024/2025

ўқув йили


5. Университетда мақом ва дуторчи қизлар ансамблларини ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


34.

Ёшларнинг қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан хабардорлиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш.


1. Машғулотлар бошланишидан 5 дақиқа олдин ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар юзасидан янгиликлар билан таништириш тизимини йўлга қўйиш.


2024/2025

ўқув йили


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, виждон эркинлиги, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллик, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришга оид махсус курслар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


35.

Талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш.


1. Талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш учун спорт тўгараклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва иштирокчи талаба-ёшлар қамровини ошириш, улар учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, доимий рағбатлантириб боришни ўз ичига олган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2024/2025

ўқув йили


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича Ректор кубогини ташкил этиш ҳамда Университетнинг ички ва олий таълим муассасалари ўртасидаги мусобақаларини ўтказиш.


2024/2025

ўқув йили


3. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ва акциялар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


36.

Тарихий шахслар ва халқ қаҳрамонлари ҳақида талаба-ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш

.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, бошқа тарихий шахслар ҳаёти ва фаолияти, ХХ асрнинг биринчи ярмидаги қатағон қурбонлари, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларга бағишланган тематик кечалар ва ижодий учрашувлар ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Ижодий ишлар танловларини ўтказиш.


2024/2025

ўқув йили


3. Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кекса авлод вакиллари билан доимий учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказиш.


2024/2025

ўқув йили


4. Университет талаба-ёшлари билан "Маънавият куни" доирасида бугунги куннинг долзарб масалалари ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга оид мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ва тадбирларга таниқли ижодкор, санъаткор ва ёзувчи шоирларни таклиф этиш ҳамда кинотеатр, театр, музейлар, концерт томошалари, бошқа маданий-маърифий тадбирларга ташрифларни ташкил этиш.


2024/2025

ўқув йили


37.

Маҳаллалар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, уюшмаган ёшларнинг китоб мутолаа қилишга ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш.


1. "Бир зиёли - бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида ҳамда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" мавзусида маҳалларда маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


2. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан спорт мусобақалари ва китобхонлик тадбирларини ўтказиш.


2024/2025

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


38.

Университетнинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 183-уй манзилида жойлашган маънан ва жисмонан эскирган биноларни бузиш ҳисобига 1 000 ўринли талабалар турар жойини қуриш.


1. Университетнинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 183-уй манзилида жойлашган ошхона биносини бузиш.


2. Бузиш ҳисобига бўшаган ер майдонида 1 000 ўринли талабалар турар жойини барпо этиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 1 000 ўринли талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш.


2025 йил

декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Университет


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 7 февралдаги

ПҚ-62-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент давлат иқтисодиёт университетига

оператив бошқарув ҳуқуқи асосида

бепул бериладиган объектлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган

майдони, 2)

   

Кадастр рақами

Балансда сақловчи

1.

Маъмурий, 1-сонли ўқув биноси, ахборот ресурс маркази ва маданият саройи бинолари


Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов кўчаси, 49-уй


15 890

10:03:01:01:02:0009

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.

Университет ҳудуди, 2, 3, 4, 5, 6 ва 7-сонли ўқув бинолари, 1 ва 2-сонли талабалар турар жойлари бинолари


Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 183-уй


88 754

10:03:01:01:02:0061

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

3.

19-сонли ёш илмий тадқиқотчилар ётоқхонаси


Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Алгоритм даҳаси 19-уй


533

10:03:05:03:04:0034

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

4.

Тўрткўл факультети биноси


Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Тўрткўл кўчаси, 59-уй


4 979

23:08:16:01:04:0002

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

5.

"А", "Б", "В", "Г", "Д", "Е", "Ж", "И" ўқув бинолари


Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси, 60А-уй


26 982

10:07:01:02:01:0323

Тошкент молия институти

6.

Ўқув биноси


Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй (Саидова кўчаси, 6-уй)


4 769

10:08:05:03:02:0074

Тошкент молия институти

7.

1-сонли талабалар турар жойи биноси


Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, А.Хидоятов кўчаси, 2-уй


3 914

10:08:05:03:02:0073

Тошкент молия институти

8.

2- сонли талабалар турар жойи биноси


Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой кўчаси, 2-уй


12 084

10:08:05:03:02:0017

Тошкент молия институти

9.

3-сонли талабалар турар жойи биноси


Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 1-уй


1 447

10:07:01:02:01:0654

Тошкент молия институти

10.

Спорт мажмуаси


Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 3-пр, 57-уй


12 873

10:07:01:02:01:0679

Тошкент молия институти

11.

Спорт майдончаси


Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чимбой кўчаси, 72В-уй


5 623

10:08:05:03:02:0096

Тошкент молия институти

12.

Бош ўқув биноси, Касб маҳоратини ошириш ўқув биноси


Тошкент шаҳар, Учтепа туман, Кичик ҳалқа йўли, 3-уй


5 320

10:01:06:01:02:0028

Фискал институт

13.

1 ва 2-сонли талабалар турар жойи бинолари


Тошкент шаҳар, Учтепа туман, Кичик ҳалқа йўли, 3-уй


8 235

10:01:06:01:02:0028

Фискал институт

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 9 февраль








































































Время: 0.0150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск