ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш. Овчилик ва балиқ овлаш хўжаликлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2024 й. 80-сон "Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2024 й.

N 80




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАБИИЙ СУВ ҲАВЗАЛАРИДА БАЛИҚ ОВЛАШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ табиий сув ҳавзаларидаги балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш тартиби;

балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ихтиофауна объектларидан фойдаланишни назорат қилиш;

балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва ноқонуний овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан олиб қўйилган балиқ овлаш қуроллари ва воситаларини йўқ қилиш;

ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжалиги ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш;

ноқонуний овланган балиқ турлари бўйича анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хулоса берган экология соҳасидаги илмий ва таълим муассасалари харажатларини қоплаш.


2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги уч ой муддатда:

саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилишини таъминласин;

саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларнинг стандартини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

экология соҳасидаги илмий тадқиқот ва таълим муассасаларини жалб қилган ҳолда балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларга "GPS" кузатув мосламаларини ўрнатиш орқали онлайн назорат қилиш бўйича эксперимент ўтказсин ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Белгилансинки:

электрон платформани ишлаб чиқиш ҳамда саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш тизимини жорий қилиш ҳамда махсус тамғалар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

балиқчилик хўжаликларининг саноат усулида балиқ овлашга рухсат берилган тўрларини ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда махсус тамғалаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

балиқ овлаш ускуналарининг электр турларидан фойдаланиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 16 ва 17-иловаларнинг 9-позициялари "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш ҳамда ов қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш".


5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини ташкил этсин.


6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 10 февраль


















































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск