Внимание!

NB! Мазкур Конун 3-моддасининг 1-банди, 4-моддасининг 1 ва 2-бандлари 2024 йилда навбатдаги чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш бошланганидан эътиборан амалга киритилади. NB! Мазкур Конун 5-моддасининг 6-банди, 6-моддасининг 2-банди, 10-моддасининг 2-банди навбатдаги чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг биринчи мажлиси чакирилган кундан эътиборан амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2024 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 19.02.2024 й. ЎРҚ-909-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.11.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.01.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.02.2024 й.

N ЎРҚ-909



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ОЛИЙ   МАЖЛИСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 14 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 19 январда маъқулланган


Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципи ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг замонавий концепцияси ҳисобга олинган ҳолда, Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ўртасида ваколатлар қайта тақсимланди.

Шу билан бирга давлат органлари фаолиятининг янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган мутлақ ваколатларини ҳамда парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишини, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби ва қонунларни қабул қилишнинг янги тартиби амалдаги қонунчиликда белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини, унда мустаҳкамланган устувор принципларнинг Янги Ўзбекистон ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқарилишини, янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда давлат органларининг фаолияти йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 5, 466-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 12-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинлайди ҳамда уни лавозимидан озод этади.

Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган биринчи ўринбосарига, ўринбосарларига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг катта ёрдамчилари ва ёрдамчилари, бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимларнинг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, катта прокурорлар, прокурорлар, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ва алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар";


2) 13-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси билан мурожаат этиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги 392-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган 669-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 8, 385-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 20-1-моддасига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

биринчи қисмнинг ўзбекча матнидаги "ўзгартиш" деган сўз "ўзгартириш" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Вакил Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 12/1, 344-модда; 2012 йил, N 4, 104-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, N 2, 139-модда, 4-сонга илова; 2023 йил, N 5, 316-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 6-модданинг:

иккинчи қисмидаги "олти кишидан" деган сўзлар "тўрт кишидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ўн олти нафар аъзоси" деган сўзлар "тўққиз нафар аъзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 9-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади.

Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.

Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади";

тўртинчи - еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Қонунни имзолаш ва эълон қилиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтадан муҳокама қилиш ва овоз беришни ўтказиш учун қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли. Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.

Имзоланган қонун қонунда белгиланган тартибда эълон қилиниши керак".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модданинг:

иккинчи қисмидаги "олти кишидан" деган сўзлар "тўрт кишидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ўн олти нафар аъзоси" деган сўзлар "тўққиз нафар аъзоси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат аъзолари Сенатда доимий асосда ишлашлари мумкин. Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторларнинг сони йигирма беш нафаргача бўлган миқдорда белгиланади. Улар сенаторлик ваколатлари даврида илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас";


3) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат ва Қонунчилик палатасининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;

4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;

6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;

7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;

11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;

13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;

14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;

20) парламент текширувини ўтказиш;

21) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш";


4) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатнинг мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини, Олий судини, Судьялар олий кенгашини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш;

2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш ва уларни лавозимидан озод этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;

8) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;

9) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

10) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;

11) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш;

12) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарорларини, улар қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, бекор қилиш;

13) Сенат Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

14) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Сенат аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

15) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

16) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

17) Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш, бундан Конституция ва конституциявий қонунлар мустасно;

18) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш";


5) 10-модданинг еттинчи қисми "Бош прокурор" деган сўзлардан кейин "Марказий банк бошқаруви раиси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 12-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органларининг мансабдор шахслари тегишинча парламент сўровига, сенатор сўровига жавобни Сенат Регламентида белгиланган тартибда ва муддатларда беради. Парламент сўровига, сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";

тўртинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 13-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат Раиси бўлиши мумкин эмас";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин";


8) 14-модданинг биринчи қисми:


3-банди "имзолаш" деган сўздан кейин "ва эълон қилиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1) Сенат маъқуллаган қонунчилик ташаббуси тартибидаги қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига юборади";


9) 15-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сенат Раисининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин";


10) 18-модда биринчи қисмининг:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан ўз ташаббуси билан ва Сенатнинг, Сенат Кенгашининг топшириғига биноан Сенат ҳужжатлари лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини ишлаб чиқади";


4-1-бандидаги "ҳукумат аъзоларининг" деган сўзлар "давлат органлари раҳбарларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди ўзбекча матнидаги "ўзгартиш" деган сўз "ўзгартириш" деган сўз билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9-бандидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


11) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. ҚОНУННИ КЎРИБ ЧИҚИШ.

КЕЛИШУВ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ.

ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИ";


12) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Қонуннинг Сенат томонидан кўриб чиқилиши


Қонун Сенатга келиб тушганидан кейин Сенат Раиси уни дастлабки тарзда кўриб чиқишни амалга оширадиган масъул қўмитани белгилайди.

Қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари асосида масъул қўмита қонун юзасидан хулоса қабул қилади.

Сенат масъул қўмитанинг хулосасини олганидан кейин қонунни муҳокама қилади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қонун Сенат томонидан сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни маъқуллаш учун сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.

Овоз бериш очиқ ёки яширин бўлиши мумкин.

Овоз беришнинг шакли ва усули тўғрисидаги қарор Сенат томонидан Сенат мажлисида ҳозир бўлган сенаторларнинг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади.

Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади";


13) 24-модда чиқариб ташлансин;


14) 27-модданинг иккинчи қисмидаги "ўттиз" деган сўз "олтмиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


15) қуйидаги мазмундаги 28-1-модда билан тўлдирилсин:


"28-1-модда. Қонунчилик таклифлари


Сенат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

Қонунчилик таклифларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва уларни Қонунчилик палатасига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида белгиланади";


16) 29-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.

Сенат ўзини ўзи тарқатиб юборган тақдирда бир ой ичида унинг янги таркиби шакллантирилади.

Сенат фавқулодда ҳолат амал қилиб турган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 6-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас";

учинчи - еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги "илмий ва педагогик" деган сўзлар "илмий, ижодий ва педагогик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;

4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;

6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;

7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;

11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;

13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;

14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;

20) парламент текширувини ўтказиш;

21) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш";


3) 9-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;

7) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;

8) Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

10) Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички-тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;

11) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорларини қабул қилиш;

12) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш";


4) 12-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органларининг мансабдор шахслари тегишинча парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутати сўровига жавобни Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда ва муддатларда беради. Парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади";

тўртинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 13-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмас";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "депутатларининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози" деган сўзлар "депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш ва сайлаш тартиби қонунда ҳамда Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради.

Қонунчилик палатасининг Спикери йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, у йўқлигида эса Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари бажариб туради.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин";


7) 18-модданинг биринчи қисми:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) қонун лойиҳаларининг, қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифларининг (бундан буён матнда қонунчилик таклифлари деб юритилади) дастлабки тарзда кўриб чиқилишини ва уларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлашни амалга оширади";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1) қонунчилик таклифлари юзасидан хулосалар беради, қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади";


7-бандидаги "киритилган қонун лойиҳаларини" деган сўзлар "киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1) қонунчилик таклифи ташаббускорлари томонидан киритилган қонунчилик таклифига тааллуқли масалалар юзасидан ушбу ташаббускорлар вакилларининг фикрларини эшитади";


11-бандидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


12-бандидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) қуйидаги мазмундаги 24-1-модда билан тўлдирилсин:


"24-1-модда. Фракция раҳбари


Фракция ўз таркибидан фракция раҳбарини сайлайди.

Фракция раҳбари:

фракция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг келишилган нуқтаи назарини баён этади, улар бўйича расмий баёнотлар билан чиқади (фракция қарорига кўра мазкур ваколат фракциянинг бошқа аъзолари зиммасига ҳам юклатилиши мумкин);

Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари билан фракция номидан музокаралар олиб боради;

фракциянинг партия раҳбар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;

давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда фракция номидан иш юритади;

фракциянинг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

фракция мажлисларининг кун тартибини шакллантириш бўйича тавсиялар беради ҳамда муҳокамага киритилган масалаларни тайёрлаш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;

фракция мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

фракция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва бошқа давлат органларининг раҳбарларини, экспертларни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини таклиф этади;

фракция олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фракция аъзоларига уларнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашади;

фракциянинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Фракция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилади.

Фракция раҳбари фракция мажлисида сайланадиган ўринбосарига (ўринбосарларига) эга бўлади.

Фракция раҳбари йўқлигида унинг ваколатларини фракция раҳбарининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.

Фракция раҳбари ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши тўғрисидаги қарор фракция мажлиси томонидан қабул қилинади";


9) 25-модданинг:


4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) Қонунчилик палатаси мажлисида давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига уларнинг тасарруфига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан мурожаат этади";


7-бандидаги "қонун лойиҳалари" деган сўзлар "қонун лойиҳалари, қонунчилик таклифлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"V. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ.

КЕЛИШУВ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ. ҚОНУНЧИЛИК

ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ";


11) 27-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек бюджет моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда киритилиши мумкин";


12) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.

Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни олтмиш кун ичида имзолайди ва эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли";


13) қуйидаги мазмундаги 33-1-модда билан тўлдирилсин:


"33-1-модда. Қонунчилик таклифи ва уни кўриб чиқиш


Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига киритилганидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади";


14) 34-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юборган тақдирда янги сайлов икки ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси фавқулодда ҳолат амал қилиб турган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.

Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини Сенат бажаради, бундан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва конституциявий қонунлари мустасно".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 10, 983-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт";


2) 4-модданинг бешинчи - тўққизинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги бешинчи - саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, икки нафардан ошмаслиги керак.

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тақдим этган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши депутатлар орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди";


3) 5-модданинг:

иккинчи қисмидаги "кўпчилик овози билан" деган сўзлар "учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикерини ёки унинг ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳининг таклифига биноан палата томонидан кўриб чиқилади";


4) 6-модданинг учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифини (бундан буён матнда қонунчилик таклифи деб юритилади) Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


5) 7-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари" деган сўзлар "унинг ўринбосарлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар" деган сўзлар "бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 9-модданинг бешинчи қисмидаги "Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 12-модда иккинчи қисми:


2-бандининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


3-1-бандининг ўзбекча матнидаги "қонунчиликнинг" деган сўз "қонунчилигининг" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 13-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ёхуд у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан ўз ваколатлари жумласига киритилмаган масалалар бўйича киритилганда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади";


9) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин";


10) қуйидаги мазмундаги 16-1-модда билан тўлдирилсин:


"16-1-модда. Сенат томонидан кўриб чиқилмаган қонунни

Ўзбекистон Республикасининг Президентига юбориш


Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади";


11) 18-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


12) қуйидаги мазмундаги III-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"III-1. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


19-1-модда. Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси

кўриб чиқиши учун киритиш


Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли. Мазкур қонунчилик таклифида муайян соҳада қонунни қабул қилиш, амалдаги қонунларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, қонунларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти асослантирилган бўлиши, шунингдек қабул қилиш учун таклиф этилаётган қонуннинг концепцияси ва кутилаётган натижалар тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.

Қуйидаги масалалар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;

амнистия ва афв этиш ҳақидаги;

мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги.

Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:

қонунчилик таклифининг матни;

сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилган имзонинг санаси кўрсатилган имзо варақалари. Бунда имзолар камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида мутаносиб тақсимланган бўлиши ҳамда имзолар сонида йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиш, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак;

қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ёки вакиллар гуруҳи ҳақидаги ахборот.

Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:

қонунчилик таклифининг матни;

қонунчилик таклифини киритиш тўғрисидаги тегишли қарор;

қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ҳақидаги ахборот.

Қонунчилик таклифига ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ҳамда материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.


19-2-модда. Қонунчилик палатаси томонидан

қонунчилик таклифини кўриб чиқиш


Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонунчилик таклифини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва бир вақтнинг ўзида фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.

Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш учун қонунчилик таклифи устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонунчилик таклифи юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.

Масъул қўмита имзоларнинг ушбу Қонун 19-1-моддасининг талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текширади.

Масъул қўмита барча фракциялардан қонунчилик таклифи бўйича фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонунчилик таклифи ушбу Қонуннинг 19-1-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик таклифи ташаббускорига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.

Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.

Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда қонунчилик таклифини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддати унинг Кенгаши томонидан белгиланиши шарт.

Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонунчилик таклифи унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.

Қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.

Фракциялар қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.

Масъул қўмита фракцияларнинг, манфаатдор ташкилотларнинг ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва уни қуйидагиларни илова қилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади:

қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори лойиҳасини;

қонунчилик таклифи бўйича масъул қўмитанинг хулосасини;

фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларини.

Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонунчилик таклифини киритган ташаббускорларнинг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.

Қонунчилик палатаси Кенгаши қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.


19-3-модда. Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси

мажлисида кўриб чиқиш


Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита вакилининг маърузаси эшитилади ва мазкур масала юзасидан муҳокамалар ўтказилади.

Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида;

қонунчилик таклифини рад этиш тўғрисида.

Қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, маъқулланган қонунчилик таклифи тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун тегишли қўмитага юборилади. Қонунчилик палатасининг қарори билан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилиши мумкин";


13) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УНГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ";


14) 20-модданинг:

учинчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини эшитади ҳамда уни биринчи ўқишда қабул қилиш тўғрисида ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади";


15) 21-модда:

номининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


16) 22 ва 22-1-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"22-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган чиқишлари эшитилганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номзодини маъқуллаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.

Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини маъқуллаш масаласи юзасидан қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Агар овоз бериш чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.

Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми, агар унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан бирга истеъфога чиқади.


22-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у масъул қўмита, фракциялар томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади";


17) 25-модда чиқариб ташлансин;


18) 26-1-модданинг:

номидаги "ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги маърузасини эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги маърузасини эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги маърузасини эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 26-2-модданинг:

номидаги "миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 31-модданинг биринчи қисмидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 32-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади";


22) 32-1-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 32-2-модданинг:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади";

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 33 ва 33-1-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"33-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг

долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.


33-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини,

давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда, ўзининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига юборилади";


25) 33-4-модданинг:

номидаги "ҳисоботини эшитиш" деган сўзлар "ҳисоботини кўриб чиқиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги "ҳисоботини эшитади" деган сўзлар "ҳисоботини кўриб чиқади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи - бешинчи қисмларидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборилади";


26) 33-5-модданинг:

учинчи қисмидаги "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар "давлат органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига юборилади";

бешинчи қисмидаги "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар "давлат органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар "давлат органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 33-6-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"33-6-модда. Парламент текшируви


Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.

Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади";


28) 35-модда биринчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 2, 47-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенат мажлислари, агар уларнинг ишида сенаторлар умумий сонининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларини маъқуллаш, уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт";


2) 5-модданинг иккинчи қисмидаги "умумий сонининг кўпчилик овози билан" деган сўзлар "умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 7-модданинг учинчи қисмидаги "бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" деган сўзлар "бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. ҚОНУНЛАРНИ ҲАМДА СЕНАТ ҚАРОРЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИ";


5) қуйидаги мазмундаги 15-1-модда билан тўлдирилсин:


"15-1-модда. Қонунчилик таклифлари


Сенат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

Қонунчилик таклифларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва Қонунчилик палатасига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентида белгиланади";


6) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. НАВБАТДАГИ ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

УНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ";


7) 16-модданинг:

биринчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "молия вазирининг" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 17-модданинг ўзбекча матнидаги "ўзгартишлар" деган сўз "ўзгартиришлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


9) 18-модда чиқариб ташлансин;


10) 21 ва 22-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"21-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини,

Олий судини ва Судьялар олий кенгашини, республика коррупцияга

қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика

монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари лавозимларига сайлаш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатга тақдим этилади.

Сенат Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш тўғрисидаги масалани ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котибини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбари ва республика монополияга қарши органининг раҳбари лавозимларига сайлаш учун тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг зарур сонини ололмасалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенат кўриб чиқиши учун бошқа номзодлар тақдим этилади.


22-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет

давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик

ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш

ва уларни лавозимидан озод этиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини лавозимларга тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Сенатга тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги масалани Сенат ўзининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқади. Бу масалалар юзасидан қарорлар Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини тайинлаш ёки уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарининг раҳбарларини лавозимларга тайинлаш учун тақдим этилган номзодлар овоз бериш пайтида Сенат аъзолари овозларининг зарур сонини ололмасалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Сенат кўриб чиқиши учун шу номзодларни қайтадан тақдим этиши мумкин. Агар улар қайта рад этилса, Сенат кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқа номзодлар тақдим этилади";


11) VI бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ТОМОНИДАН КИРИТИЛГАН АЙРИМ МАСАЛАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ";


12) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг

вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият

органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги

фармонларини тасдиқлаш


Сенат Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги ўз тасдиғига киритилган фармонлари юзасидан қарорлар қабул қилади.

Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш масаласи юзасидан қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади";


13) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон

Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодларни

кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат

хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод

юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси уларнинг номзодлари Сенат томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномалари Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимларига номзодлар бўйича қарорлари мазкур қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти таклиф этган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод Сенат билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади";


14) 25-1-модда чиқариб ташлансин;


15) 25-2-модданинг:

номидаги "миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 31-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади";


17) 31-1-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "давлат бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 31-2 ва 32-моддалар чиқариб ташлансин;


19) 32-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-1-модда. Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига

доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш


Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.

Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади. Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги Сенат қарори олдиндан тегишли давлат органига юборилади.

Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган қарор тегишли давлат органига юборилади";


20) 32-3-модданинг иккинчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 32-5-модда чиқариб ташлансин;


22) 32-6-модданинг:

учинчи қисмидаги "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг" деган сўзлар "давлат органлари раҳбарларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органига юборилади";

бешинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 32-7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Сенат ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Парламент текширувини ўтказиш учун Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилиб, у ўз фаолиятини қонунга мувофиқ амалга оширади.

Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Махсус комиссия Сенатнинг ва Қонунчилик палатасининг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Сенат ва Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади";


24) 32-8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади";


25) 32-9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-9-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги

ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа

ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти

масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш


Сенат зарур бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида ўз мажлисида эшитади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади";


26) 32-10-модда чиқариб ташлансин;


27) 34-модданинг биринчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда, N 9, 588-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 969-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 6-модданинг:

биринчи қисмидаги "илмий ва педагогик" деган сўзлар "илмий, ижодий ва педагогик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "илмий ва педагогик" деган сўзлар "илмий, ижодий ва педагогик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 16-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Депутатга ва сенаторга ўттиз олти иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилади, бундан қонунчиликда кўпроқ муддатли таътил назарда тутилган ҳоллар мустасно";

иккинчи - еттинчи қисмлари тегишинча учинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "106-моддасининг 2-бандига" деган сўзлар "168-моддасининг 9-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 5, 261-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 10, 983-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир";


2) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади";


3) 6-модда:


биринчи қисмининг:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва хўжалик бошқаруви органларига қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисида топшириқлар беради, қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ишини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади";


4-бандидаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти таркибий бўлинмаларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 7-модданинг:


1-бандидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8-бандидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 11-модданинг иккинчи қисмидаги "вазирликлар ёки идораларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 25-модданинг биринчи қисмидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 31-модданинг учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 161-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 2-1-модда билан тўлдирилсин:


"2-1-модда. Сиёсий партия фракциясининг раҳбари


Сиёсий партия фракцияси ўз таркибидан фракция раҳбарини сайлайди.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари:

сиёсий партия фракциясининг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан сиёсий партия фракциясининг келишилган нуқтаи назарини баён этади, улар бўйича расмий баёнотлар билан чиқади (сиёсий партия фракциясининг қарорига кўра мазкур ваколат сиёсий партия фракциясининг бошқа аъзолари зиммасига ҳам юклатилиши мумкин);

Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари билан сиёсий партия фракцияси номидан музокаралар олиб боради;

сиёсий партия фракциясининг партия раҳбар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;

давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда сиёсий партия фракцияси номидан иш юритади;

сиёсий партия фракциясининг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

сиёсий партия фракцияси мажлисларининг кун тартибини шакллантириш бўйича тавсиялар беради ҳамда муҳокамага киритилган масалаларни тайёрлаш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;

сиёсий партия фракциясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

сиёсий партия фракциясининг ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва бошқа давлат органларининг раҳбарларини, экспертларни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини таклиф этади;

сиёсий партия фракцияси олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, сиёсий партия фракциясининг аъзоларига уларнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашади;

сиёсий партия фракциясининг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилади.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари сиёсий партия фракциясининг мажлисида сайланадиган ўринбосарига (ўринбосарларига) эга бўлади.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари йўқлигида унинг ваколатларини сиёсий партия фракцияси раҳбарининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши тўғрисидаги қарор сиёсий партия фракциясининг мажлисида қабул қилинади";


2) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тақдим этган номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши депутатлар орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси қўмиталари таркибига сайланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас";


3) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми, агар унинг учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан бирга истеъфога чиқади";


4) 5-модда биринчи қисми:

"г" бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида овозга қўйилганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади";

"д" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модданинг биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат:

Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш ва назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш;

Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;

Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ҳисоботини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш;

парламент сўрови;

Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови;

Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш;

қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш;

парламент текшируви";


3) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Давлат бюджети ижросининг боришини

кўриб чиқиш ва назорат қилиш


Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қонунчилик палатасига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни ҳар чоракда юборади.

Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракцияларда, Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.

Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар, Қонунчилик палатаси қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда, Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади";


4) 8-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат

ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари

юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш


Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Бош вазир томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


5) 8-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-1-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий

Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли

йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг

бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш


Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.

Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурини бажариш бўйича ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


6) 8-2-модданинг:

номидаги "миллий маърузасини кўриб чиқиш" деган сўзлар "ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Миллий маърузани кўриб чиқиш" деган сўзлар "Миллий маърузани эшитиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий

жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари

юзасидан ҳисоботини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.

Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.

Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Бош вазирнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатаси мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши керак.

Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.

Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


8) қуйидаги мазмундаги 9-1-модда билан тўлдирилсин:


"9-1-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти

масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш


Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталарнинг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


9) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида

давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари

юзасидан ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.

Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.

Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори олдиндан тегишли давлат органига юборилади.

Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси, Сенат қарори тегишли давлат органига юборилади";


10) 10-3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-3-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги

ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа

ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари

бўйича ҳисоботларини эшитиш


Сенат зарур бўлган тақдирда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида эшитади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади";


11) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш


Қонунчилик палатаси ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.

Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, шунингдек Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ҳисоб палатасига юборилади";


12) қуйидаги мазмундаги 12-модда билан тўлдирилсин:


"12-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг

ҳисоботини эшитиш


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади";


13) 13-модданинг иккинчи қисмидаги "Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари" деган сўзлар "Бюджет ва иқтисодий масалалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 14-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади";


15) 15-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


16) 16-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"16-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан

давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш


Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари иш режаларига, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар кенгашларининг қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси, Сенат, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.

Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органларига юборилади";


17) 17-модданинг:

биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.

Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.

Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилишга.

Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади";


19) 19-модда чиқариб ташлансин;


20) 21-модданинг:

учинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошисидаги "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари" деган сўзлар "давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлган бошқа органлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21) 22-модданинг:

биринчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


22) 23-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 24-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Давлат органлари мансабдор

шахсларининг мажбуриятлари";


биринчи қисми биринчи хатбошисидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


24) 24-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлайди, хусусан:

Давлат бюджети лойиҳасининг Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун тақдим этилишини таъминлайди;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;

зарур бўлганда Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини Қонунчилик палатаси томонидан эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Сенат аъзосининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Олий Мажлис палаталари қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мазкур йўналишдаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб боради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этади";


25) 25-модданинг биринчи қисмидаги "хўжалик бошқаруви органларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги ЎРҚ-471-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 219-модда; 2019 йил, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 16-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат хавфсизлик хизматига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади. Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 384-модда, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 803, 804-моддалар, N 12, 1198-модда; 2023 йил, N 4, 272-модда, N 7, 539-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 4-модданинг ўн тўртинчи хатбошисидаги "давлат бошқарув органларида" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 9-модданинг иккинчи қисмидаги "палаталарига" деган сўз "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 10-модданинг матнидаги "палаталарига" деган сўз "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 12-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Ҳисоб палатасининг раиси бошчилик қилади. Ҳисоб палатаси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинланади";


5) 13-модданинг учинчи хатбошисидаги "палаталарига" деган сўз "Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"республика ижро этувчи ҳокимият органларида, хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамда ўзга ташкилотларда бошқа лавозимларни эгаллашга";


7) 17-модданинг иккинчи қисмидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 21-2-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, давлат молиявий назорат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши устидан назоратни амалга оширади";


9) 24-модданинг:

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 29-1-модданинг биринчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органларида" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 30-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "ўзгартиш" деган сўз "ўзгартириш" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошисидаги "вазирликларнинг, идораларнинг" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 33-модданинг:

биринчи қисмидаги "Молия вазирлигига, Давлат солиқ қўмитасига ҳамда Давлат божхона қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "вазирликларга, идораларга" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 49-модданинг учинчи хатбошисидаги "давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ЎРҚ-682-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 288-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 8, 788-модда, N 10, 983-модда; 2023 йил, N 8, 629-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:


1) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади";


2) 18-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади".


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


16-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


17-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 1-банди, 4-моддасининг 1 ва 2-бандлари 2024 йилда навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш бошланганидан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 5-моддасининг 6-банди, 6-моддасининг 2-банди, 10-моддасининг 2-банди навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 февраль












































































Время: 0.2514
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск