ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш /Соғлиқни сақлаш вазирининг 10.01.2024 й. 1-сон "Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.02.2024 й. 3497-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.02.2024 й.
N 3497
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
10.01.2024 й.
N 1
БУЙРУҒИ
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини
юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий
фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 23 апрелдаги 7-сон буйруғи (рўйхат рақами 2581, 2014 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 219-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.А. Худаяров
ИЛОВА
Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини
юқтириб олган шахслар ишлаши ман
этилган касбий фаолият турлари
РЎЙХАТИ
1. Одам қони ва (ёки) унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, қайта ишлов бериш хамда гемотрансфузия билан боғлиқ касблар.
2. Барча турдаги жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ касблар.
3. Туғруқ билан боғлиқ касблар.
4. Қуйидаги тиббий муолажалар билан боғлиқ касблар:
диализ;
венесекция;
катетеризация.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 19 февраль