ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2024 й. 79-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 февралдаги

79-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг (кейинги ўринларда - сув етказиб бериш хизматлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Сув етказиб бериш хизматлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақилдир ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) тузилмасидаги таркибий бўлинма сифатида фаолият юритади ҳамда унга ҳисобдор бўлади.


3. Сув етказиб бериш хизматлари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ғазначилик бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисобварақларига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, штамп, бланкаларга эга бўлади.

Вазирлик сув етказиб бериш хизматларининг муассиси ҳисобланади.


4. Сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг буйруқларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


5. Сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар сув етказиб бериш хизматларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

белгиланган лимитлар асосида сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш;

ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;

суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни ҳимоя зоналари билан биргаликда соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;

ўз ҳисобидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботини юритишни рақамлаштириш;

истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;

сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш.

Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


7. Сув етказиб бериш хизматлари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, сув тақсимоти ва ҳисоб-китобини юритади, суғориш ишларини ташкил қилади;

белгиланган лимитлар асосида сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича шартномалар тузади ва етказиб берилган сувнинг ҳажми кўрсатилган далолатномаларни расмийлаштиради, шунингдек, "Suv hisobi" ахборот тизими орқали сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сув истеъмолчилари ўртасида расмийлаштирилган далолатномаларни ҳар ой якуни билан электрон шаклда тўлдириш ҳамда электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаб борилишини таъминлайди;

сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектларини таъмирлаш-тиклаш ва модернизация қилиш чораларини кўради;

якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига кўмаклашади;

қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради, улардан самарали фойдаланишни ташкил этади, ҳисоби ва мониторингини юритади, уларни жорий қилишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилади;

Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этади;

сув хўжалиги иншоотларида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишга рақамли технологияларни жорий қилади;

сув хўжалиги тизимини комплекс модернизациялаш, илм-фан ва техника ютуқлари, сувни тежайдиган замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилишга йўналтирилган сув хўжалиги сиёсатини амалга оширади;

ўзининг ҳисобидаги каналларни ва улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини тизимли равишда ўрганиб боради, уларни соз ҳолатда сақлайди ва ишончли ишлашини таъминлайди;

сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ҳамда сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини жорий этишни таъминлайди;

сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва мувофиқлаштириб боради;

сув хўжалиги объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва профессионал таълим муассасалари билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўқув-танишиш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;

сув хўжалиги объектларидан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ва мониторинг қилиб боришда иштирок этади.

Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Сув етказиб бериш хизматлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, ҳужжатлар ва ахборотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан сўраш ва олиш;

ўз балансидаги сув хўжалиги объектларининг ҳимоя зоналарини асраш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ҳудудларни қайтариш бўйича тегишли идоралар билан биргаликда зарур чораларни кўриб бориш;

сув ресурсларидан фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича киритилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ва таклифлар бўйича хулосалар бериш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;

Вазирлик томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида пудрат ишларини бажариш ва хизматлар кўрсатиш.

Сув етказиб бериш хизматлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


9. Қуйидагилар Сув етказиб бериш хизматларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, техника хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартларни амалга ошириш;

Вазирлик томонидан тасдиқланган сув етказиб бериш хизматлари фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган талабларга мувофиқ ҳисоботларни юритиш;

сув етказиб бериш хизматларининг мол-мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

ўз фаолияти давомида сув истеъмолчилари томонидан ирригация тармоқлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ҳамда сувдан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чоралар кўриш учун тегишли ташкилотларни бу ҳақида хабардор қилиш.

Сув етказиб бериш хизматларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


10. Сув етказиб бериш хизматларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари шахсан жавоб беради.

Сув етказиб бериш хизматлари ходимлари ўз мажбуриятлари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.



4-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ВА УНГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


11. Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига бевосита сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари раҳбарлик қилади.

сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


12. Сув етказиб бериш хизматлари фаолияти тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.


13. Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари:

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Вазирликнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

сув етказиб бериш хизматлари ўз фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ва амалга оширади;

ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг сув етказиб бериш хизматлари фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулият даражаларини белгилайди;

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этади, иш режаларини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

сув етказиб бериш хизматларига тегишли мол-мулк, моддий-техника воситаларининг белгиланган тартибда ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

гербли муҳр ва штампларнинг бут сақланишини таъминлайди;

сув етказиб бериш хизматлари ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва зарур ҳолларда бошқа идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилади;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилади;

сув етказиб бериш хизматлари ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;

ўз ваколати доирасида сув етказиб бериш хизматлари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

кадрларни танлайди, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратади, сув етказиб бериш хизматларининг кадрлар захирасини шакллантиради;

ходимларнинг ўз вазифалари ва функцияларини амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий амал қилинишини назорат қилади;

сув етказиб бериш хизматлари ходимлари томонидан меҳнат ва ижро интизомига ҳамда ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқади, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;

сув етказиб бериш хизматларига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилади.



5-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


14. Қуйидагилар сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пудрат ишлари ва кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмаклари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


15. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори:

туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори сақлаб қолинган ҳолда ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланилган сув ҳажми, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан (кейинги ўринларда - сув солиғи) тегишли туман ёки шаҳар бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи миқдорида аниқланади.

Ушбу маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг бир сатрида ажратилади ва сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, уни сақлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


16. Туман (шаҳар) ирригация бўлимлари мавжуд бўлмаган туманларда сув хўжалигининг бошқа тегишли фойдаланувчи ташкилотларидаги штат бирликлари қисқартирилиб, уларни сақлаш учун назарда тутилган маблағлар ушбу туманларда ташкил этиладиган сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш учун йўналтирилади ва ушбу маблағларнинг миқдори сақлаб қолинган ҳолда, ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб борилади.


17. Сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали белгиланган тартибда тузилади ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилади.

Харажатлар сметаси ва штатлар жадвали сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.

Сув солиғининг ҳақиқатда келиб тушган тушумларидан келиб чиққан ҳолда, харажатлар сметасига ҳар ойда тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади.

Ажратилган маблағлар, биринчи навбатда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, қолган қисми устувор равишда сув етказиб бериш хизматларининг асосий фаолияти билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.


18. Туман бюджетига сув солиғи тушумларининг 40 фоизи сув етказиб бериш хизматлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган ғазна мемориал ордерларига асосан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага асосан тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Бунда:

ҳисобот ойи учун сув етказиб бериш хизматларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилган сумма сув солиғи тушумларининг 40 фоизидан кўп бўлган ҳолда, ортиқча ўтказиб берилган сумма харажатлар сметасининг кейинги ой учун режасидан камайтирилади;

ҳисобот йилининг охирги иш кунида харажатлар сметаси сув солиғи бўйича тушумнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиқиб аниқлаштирилади ва сув солиғининг тегишли қисми ғазна мемориал ордерларига асосан шу куннинг ўзида ўтказиб берилади.


19. Сув етказиб бериш хизматлари ходимларининг иш ҳақини молиялаштиришда вақтинча маблағ етишмовчилиги юзага келганда, Вазирликнинг тегишли ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фоизсиз ссуда маблағлари ажратилиши мумкин.

Бунда ажратилган маблағлар Вазирлик томонидан сув етказиб бериш хизматларининг ғазначилик ҳисобварақларига фоизсиз ва қайтариб бериш шарти билан йўналтирилади.



6-БОБ. СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


20. Сув етказиб бериш хизматларига ажратилган маблағлар доирасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 25 фоизи миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - махсус жамғарма) ташкил этилади.


21. Сув етказиб бериш хизматларига ажратилган маблағларнинг тегишли қисми ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш билан боғлиқ қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун йўналтирилади:

лавозим маоши;

бир йилда лавозим маошининг уч баравари миқдорида мукофот;

бир йилда лавозим маошининг бир баравари миқдорида моддий ёрдам;

ходимларни махсус жамғарма ҳисобидан рағбатлантириш.


22. Ходимларнинг лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қўлланиладиган тариф коэффициентлари асосида аниқланади.


23. Ходимларга бир йилда лавозим маошининг уч бараваригача миқдорда бериладиган мукофот:

байрам кунлари учун бир йилда ойлик лавозим маошининг икки бараваригача миқдорда;

ҳисобот йили якуни билан сув етказиб бериш хизматлари томонидан олинган сув ҳажми ҳамда якуний истеъмолчиларга етказилган сув ҳажми орасидаги фарққа қараб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғига асосан лавозим маошининг бир бараваригача миқдорда берилади.


24. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларга махсус жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устамалар тўланади.


25. Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларини рағбатлантириш миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ва тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари томонидан, сув етказиб бериш хизматлари ходимларини рағбатлантириш миқдорлари сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари томонидан сув етказиб бериш хизматларининг молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Сув етказиб бериш хизматларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича ҳисоб-китоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) сув етказиб бериш хизмати томонидан бюджет муассасалари учун белгиланган тартибда юритилади.


27. Сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғига асосан қайта ташкил этилади ва тугатилади.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва

балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган

сув ҳажми, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний

шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун

солиқдан   Давлат   бюджетига   тушган   тушумнинг

40 фоизини Сув етказиб бериш хизмати фаолиятини

молиялаштириш учун йўналтириш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

     


      

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

     


     

Муддатлар

     








1-босқич


Сув етказиб бериш хизмати


        

Шахсий ғазна ҳисобварағини очиш учун туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимларига ариза тақдим этади.

     


Давлат рўйхатидан ўтгандан

сўнг бир иш куни ичида








2-босқич


Туман (шаҳар) иқтисодиёт

ва молия бўлимлари


     

Сув етказиб бериш хизматлари учун шахсий ғазна ҳисобварағи очилишини таъминлайди.

       


Бир иш куни ичида









3-босқич


    

Сув етказиб бериш хизмати,

Туман (шаҳар) иқтисодиёт

ва молия бўлимлари

      


Сув солиғи тушумининг йиллик прогнози миқдорига қараб, харажатлар сметасини тузади ва рўйхатдан ўтказади.


Бюджет қонунчилигига

мувофиқ








4-босқич


Туман (шаҳар) иқтисодиёт

ва молия бўлимлари


     

Сув солиғининг ҳақиқатда келиб тушган тушумларидан келиб чиққан ҳолда, харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришларни киритиб боради.

     


Ҳар ой якуни билан кейинги

ойнинг 5-санасигача








5-босқич


Ғазначилик бўлинмалари,

Сув етказиб бериш хизмати


      

Харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ғазна мемориал ордерларига асосан Сув етказиб бериш хизматининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

        


Ҳар ой якуни билан кейинги

ойнинг 10-санасигача








6-босқич


Сув етказиб бериш хизмати


         

Сув етказиб бериш хизмати фаолиятини молиялаштириш, уни сақлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Сув етказиб бериш хизматининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилган маблағлар ҳисобидан амалга оширади.

       


Бюджет қонунчилигига

мувофиқ

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 февраль
















































































Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск