ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Тижорат ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 20.02.2024 й. ЎРҚ-910-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 05.09.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.02.2024 й.

N ЎРҚ-910



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 5 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлашга, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича мавжуд чекловларни олиб ташлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишига доир чекловларни бекор қилишни ҳамда судга шикоят қилиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда эълон бериш талаби бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда уларнинг зиммасига ортиқча харажатлар ва мажбуриятлар юклатадиган айрим бюрократик тартиб-таомиллар бекор қилинишига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда; 2023 йил, N 6, 444, 446-моддалар, N 7, 540-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 159-модданинг олтинчи қисмидаги қори турувчи солиқ органига" деган сўзлар "юқори турувчи солиқ органига ёки судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 166-модданинг тўртинчи қисмидаги қори турувчи солиқ органига" деган сўзлар "юқори турувчи солиқ органига ёки судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 231-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шахснинг солиқ органига ёки судга солиқ органининг кучга кирган ва кучга кирмаган, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинган мурожаати, агар ушбу шахснинг фикрига кўра мазкур ҳужжатлар, ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят деб эътироф этилади";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн биринчи қисмлари тегишинча тўртинчи -саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги "шикоят қилиниши мумкин" деган сўзлар "ҳам шикоят қилиниши мумкин" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори турувчи солиқ органига шикоят берган шахс шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар уни кўриб чиқаётган солиқ органига ёзма ариза юбориш йўли билан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиши мумкин.

Юқори турувчи солиқ органидан шикоятни чақириб олиш уни берган шахсни ўша асосларда шикоят билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг ҳужжатлари (шу жумладан норматив ҳужжатлари), улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади";


4) 232-модданинг номидаги "шикоят бериш тартиби ва муддатлари" деган сўзлар "юқори турувчи солиқ органига шикоят бериш тартиби ва муддатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 233-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"233-модда. Юқори турувчи солиқ органига бериладиган

шикоятнинг шакли ва мазмуни";


6) 234-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"234-модда. Юқори турувчи солиқ органи томонидан

шикоятни кўрмасдан қолдириш";


7) 235-модданинг номидагиқори турувчи орган" деган сўзлар "Юқори турувчи солиқ органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 325-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 891-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова) 14-моддасининг тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ширкат кредиторлари ширкатнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ширкатдан ширкатнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашни ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.

Ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш билан боғлиқ таъсис шартномасидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 217-модда, N 4, 340-модда; 2023 йил, N 1, 1, 2-моддалар) 19-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият кредиторлари жамиятнинг устав фонди (устав капиталини) камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятдан жамиятнинг тегишли мажбуриятлари муддатидан илгари тугатилишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, N 1, 1-модда) 20-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)

миқдори камайтирилганда кредиторларнинг ҳуқуқлари


Жамият кредиторлари жамиятнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилганлигидан хабар топган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли".


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 21 февраль












































































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск