ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2024 й. 93-сон "Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2024 й.

N 93




МАРКАЗЛАШГАН ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ЕТИБ

БОРМАГАН ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ИЧИМЛИК

СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ОҚОВА СУВЛАРНИ ЧИҚАРИБ

ЮБОРИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сон қарорига асосан давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларига ичимлик сув таъминоти ва уларга оқова сув хизматлари кўрсатишни ташкил этишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини курсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчисини танлаш;

давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари билан таъминлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш;

давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш.


2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари бошқарувчисининг танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқласин;

Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчиси билан ҳамкорлиқда давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин;

2024 йилда давлат ижтимоий буюртмалари асосида ичимлик сув билан таъминланадиган қишлоқ аҳоли пунктларининг манзилли дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда 2024 йилда давлат ижтимоий буюртмаси асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

Бунда ҳар йили Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига 50 млрд сўм миқдоридаги маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратиш чораларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 февраль






























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск