ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2024 й. 93-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 16 февралдаги

93-сон қарорига

ИЛОВА



Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб

бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув

билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш

хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий

буюртмаларини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини (кейинги ўринларда - давлат ижтимоий буюртмалари) бериш ҳамда мазкур ижтимоий буюртмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Давлат ижтимоий буюртмалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан танлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотларига берилади.


3. Давлат ижтимоий буюртмалари ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида молиялаштирилади.

Давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш учун грант ва ҳомийлик хайриялари ҳам жалб этилиши мумкин.


4. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасида очиладиган ҳисобварақлар орқали молиялаштирилади.

Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудда яшовчи аҳолининг ўз маблағлари ёки маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги улуши, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларда аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатишнинг минимал талабларидан ташқари бошқа ишларни (хизмат кўрсатишнинг инновацион ёндашувларини, яъни рақамлаштириш, масофадан бошқариш, сув сифатини таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги) молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Барча шаклланадиган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида ҳар бир нодавлат нотижорат ташкилотларига очиладиган махсус ҳисобварақларда жамланади ва белгиланган тартибда молиялаштирилади.

Шакллантирилиши лозим бўлган маблағлар тўлиқ жамланмагунга қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан ташқари мақсадларга молиялаштиришни очишга йўл қўйилмайди.

Бунда маҳсулот (товар) ва хизматлар кўринишидаги аҳолининг улуши ва ҳомийлик хайриялари махсус ҳисобварақларда шаклланадиган маблағлар ҳисобланмайди.


5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат ижтимоий буюртмаси - марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) уларга оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш учун Вазирлик ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ўртасида тузилган шартномага асосан белгиланган ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;


лойиҳа бошқарувчиси - давлат ижтимоий буюртмасини бошқариш ва амалга ошириш учун танлов асосида аниқланган нодавлат нотижорат ташкилот;


танлов комиссияси - давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш бўйича Вазирликда ташкил этиладиган коллегиал орган;


оферта - танлов ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тақдим этилган танлов савдолари предметига нисбатан талабгорнинг таклифи;


жамоатчилик кенгаши - давлат ижтимоий буюртмаси асосида аҳоли пунктларини ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини назорат қилувчи ва келгусида бу борада хизмат кўрсатишни ташкил этишга кўмаклашувчи Вазирликнинг масъул ходими, нодавлат нотижорат ташкилоти, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг тавсиясига асосан маҳаллада яшовчи фуқаролардан иборат таркибда ҳар бир лойиҳа учун ташкил этиладиган кенгаш;


ичимлик сув таъминоти ташкилоти - давлат ижтимоий буюртмаси асосида ташкил этилган, фаолиятининг асосий тури истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти.


6. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмалари ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган схема асосида амалга берилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ

ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


7. Ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан таъминлашнинг келгуси йиллик манзилли дастурлари Вазирлик томонидан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича белгиланган тартибда тақдим этилади.


8. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмасининг манзилли дастурларини шакллантиришда аҳоли яшаш пунктларида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.


9. Давлат ижтимоий буюртмаси дастури қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

танланаётган аҳоли пункти марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган бўлиши;

улуш қўшишга ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига аҳолининг аксарият қисмининг розилиги;

танланаётган аҳоли яшаш пункти ва унга туташ ёки яқин ҳудудда ичимлик сув ишлаб чиқариш учун сув манбаларининг мавжудлиги ҳисобга олинганлиги.



3-БОБ. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВЧИСИНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ


10. Вазирлик томонидан лойиҳа бошқарувчисини танлаш мақсадида танлов комиссияси раиси, тўрт нафар аъзолари ва котибидан иборат танлов комиссияси ташкил этилади.

Танлов комиссияси таркибига Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ва мустақил консультантлар киритилади.


11. Танлов комиссияси нодавлат нотижорат ташкилотлари (сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлардан ташқари) томонидан танловда иштирок этиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ва танлов натижасига кўра ғолибни белгилаш функциясини амалга оширади.


12. Вазирлик ҳар йили давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда ўзининг Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.


13. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

давлат ижтимоий буюртмачисининг номи, жойлашган жойи ва электрон манзили;

давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи, амалга ошириладиган ҳудуд ва қамраб олиниши лозим бўлган хонадон ва аҳоли сони;

давлат ижтимоий буюртмасини молиялаштириш манбалари ва миқдори;

давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддати;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

оферта тақдим этиладиган жой, шу жумладан, электрон почта манзили;

офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вақти;

офертани очиш жойи, куни ва вақти.


14. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ушбу Низомга 2-иловага асосан ариза тақдим этилиши лозим.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;

давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ёки қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар;

давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар тўғрисида таклифлар;

давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар;

давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.


15. Танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат нотижорат ташкилотларидан мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ортиқча ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.


16. Танловда иштирок этиш учун оферталар:

бевосита танлов комиссияси котиби орқали;

почта хизмати орқали;

электрон кўринишда танлов эълонида кўрсатилган электрон почта манзили орқали тақдим этилиши мумкин.

Бунда электрон манзилга хужжатлар PDF форматда тақдим этилиши зарур.


17. Оферта очилганда танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланса, танловда иштирок этиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда оферта топширган нодавлат нотижорат ташкилоти манзилига ёки электрон почта манзилига икки кун муддатда аниқ сабаблари кўрсатилган маълумот танлов комиссияси томонидан тақдим этилади.


18. Оферта очилгандан сўнг аризалар икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ҳамда танлов комиссиясининг кўпчилик овози билан энг яхши кўрсаткичларга эга деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб эълон қилинади.


19. Танлов натижалари танлов комиссиясининг тегишли баёни билан расмийлаштирилади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


20. Вазирлик ва танловда ғолиб бўлган лойиҳа бошқарувчиси ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.


21. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши лозим:

давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;

давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартлари ва муддатлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;

маблағ билан таъминлаш муддатлари ва шартлари;

давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари ва шартлари;

ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари;

томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги.



5-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЛОЙИҲА ВА ПУДРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ


22. Лойиҳа-смета ҳужжатларида эришилиши кутиладиган асосий кўрсаткичлар Вазирлик билан келишилган ҳолда, Лойиҳа бошқарувчиси томонидан бериладиган техник шартлар асосида тайёрланади.


23. Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари лойиҳа бошқарувчиси ҳамда Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни талаблари асосида "Шаффоф қурилиш" ахборот портали орқали танлаб олинади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади.


24. Лойиҳа бошқарувчиси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилотлари ва қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудрат ташкилотлари билан шартнома имзолайди.



6-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ


25. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда Вазирлик, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва тегишли сектор раҳбарлари томонидан давлат назорати ўрнатилади.


26. Давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.



7-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ ВАЗИФАЛАРИ


27. Жамоатчилик кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

лойиҳа бўйича бажарилаётган ишлар умумий ҳолати ва сифатини ўрганади;

аҳоли пунктида ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини йўлга қўйиш учун аҳоли томонидан қўшилиши мумкин бўлган улуш миқдорига аниқлик киритади;

келгусида ушбу аҳоли пунктига хизмат кўрсатувчи ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

ичимлик сув ва оқова сувларни тозалаш иншооти ҳамда тармоқларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилганда, пудрат ташкилоти томонидан олиб келинаётган курилиш материаллари сифатини баҳолайди ва лойиҳа бошқарувчисига маълумот тақдим этади.


28. Вазирлик, жамоатчилик кенгаши, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот (муаллифлик назорати) ҳамда лойиҳа бошқарувчиси ёллаган техник назоратчи ёки ташкилот:

давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини;

қурилиш ва реконструкция ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган ишларнинг сифати ва тўлиқлигини;

қурилиш жараёнларида муаллифлик назоратини амалга оширади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ АСОСИДА БАРПО

ЭТИЛГАН ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВЛАРНИ

ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ (ИНШООТЛАРИНИ)

ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


29. Вазирлик давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.


30. Жамоатчилик кенгаши томонидан ичимлик сув таъминоти ташкилотини ташкил этиш бўйича ҳудуддаги аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, бу турдаги ташкилотни ташкил этиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда тегишли давлат органларига топширишга тўлиқ кўмаклашилади.


31. Лойиҳа бошқарувчиси давлат ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилган ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг "Курилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига асосан ичимлик сув таъминоти ташкилотига фойдаланиш учун топширади.


32. Жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш бўйича йиғилиш баёни расмийлаштирилади.


33. Ташкил этилган ичимлик сув ташкилотлари томонидан ичимлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сув чиқариб юбориш хизматлари учун биринчи маротаба белгиланадиган тўловлар миқдори (тарифлар) лойиҳа бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиниб, жойларда ташкил этилган умумий йиғилишга топширилади ва умумий йиғилиш баёнига асосан маъқуллангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.



9-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ АСОСИДА

БАРПО ЭТИЛГАН ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ ВА

ОҚОВА СУВЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ

(ИНШООТЛАРИНИ) ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ


34. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари (иншоотлари) ичимлик сув таъминоти ташкилоти томонидан эксплуатация қилинади.


35. Лойиҳа бошқарувчиси ичимлик сув таъминоти ташкилоти ходимларини:

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилиш ва уларда содир бўлган носозликларни бартараф этиш;

давлат стандарта талабларига амал қилган ҳолда ичимлик сувни ишлаб чиқариш;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тарифларни ҳисоблаш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш;

истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, улар билан шартнома муносабатларини ўрнатиш ва тўловларни ундириш;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини эксплуатация қилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва бошқа зарур масалаларда малакасини оширишни ташкил этади.


36. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиниши Вазирлик томонидан мунтазам равишда назорат қилинади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича юзага келган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


38. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛOВA



Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб

бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик

суви билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб

юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат

ижтимоий буюртмаларини бериш

СХЕМАСИ

Босқич

Чора-тадбирлар


Масъуллар


Амалга ошириш механизми


Муддат




1-босқич

Давлат ижтимоий буюртмалари дастури ва манзилли рўйхатини шакллантириш


Курилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


1. Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган аҳоли пунктларини аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.


2. Шакллантирилган рўйхатдаги аҳоли пунктларидаги аҳолининг давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасига ўз улуши билан иштирок этишини ўрганиш.


3. Шакллантирилган рўйхатларни халқ депутатлари Кенгашларига муҳокамага киритиш.


4. Якуний манзилли дастурни шакллантириш.


Ҳар йили

1 апрелга қадар






Ҳар йили

15 апрелга қадар






Ҳар йили

1 майга қадар













2-босқич

Давлат ижтимоий буюртмаси асосида белгиланган лойиҳаларнинг якуний манзилли рўйхатини келишиш


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


Якуний манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда кейинги йил дастурига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш.


Ҳар йили

1 июнга қадар












3-босқич

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


1. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш ҳақидаги эълонни жойлаштириш.


2. Танлов комисияси тузиш.


3. Танловни амалга ошириш.


4. Лойиҳа бошқарувчиси билан шартнома расмийлаштириш.


Танлов комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда












4-босқич

Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Лойиҳа бошқарувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


1. Ажратилган маблағлар махсус ҳисобварақларда шакллантирилишини таъминлаш.


2. Давлат ижтимоий буюртмасини самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда ажратилган маблағларнинг сарфланишини устидан доимий мониторинг қилиш.


3. Қурилиш ишларида назорат ва ўлчовларни ўтказиш;


4. Давлат қабул комиссияси баённомасини расмийлаштириш.


Белгиланган

муддатларда





Доимий






Доимий


Қурилиш якунлангандан сўнг 15 кун муддатда












5-босқин

Хизмат кўрсатиш


Лойиҳа бошқарувчиси, ҳудудларда ташкил этилиши назарда тутилаётган нодавлат нотижорат ташкилоти


1. Янги ташкил этилган ичимлик сув ташкилотини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этиш.


2. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги билан таништириш.


3. Истеъмолчилар билан шартнома тузиш.


1 ой муддатда








2 ой муддатда




        





Низомга

2-ИЛОВА


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини бошқариш ва амалга ошириш лойиҳа бошқарувчисини танлаш бўйича танлов комиссисиясига

АРИЗА


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан

          

(давлат ижтимоий буюртмаси амалга оширилиши режалаштирилган ҳудуд номи)

давлат ижтимоий буюртмаси асосида ичимлик сув билан таъминлаш ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш учун давлат ижтимоий буюртмасини бошқарувчи ва амалга оширувчи нодавлат

нотижорат ташкилотини танлаш бўйича




(эълон берилган сана)


берилган эълонга асосан танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар иловада юборилмоқда.

1.


нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат


(ННТ номи)


рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

2.


нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;


(ННТ номи)


3. Давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга ушбу лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудуд аҳолисидан ва (ёки) ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан улуш жалб этишнинг кафолатли миқдори ҳақидаги ҳужжатлар.


4. Давлат ижтимоий буюртмаларини оптимал ва самарали амалга ошириш бўйича техник ечимлар бўйича таклифлар.


5. Давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) самарали эксплуатация қилиш бўйича институционал таклифлар.


6. Давлат ижтимоий буюртмасида лойиҳа бошқарувчиси сифатида иштирок этиш харажатлари миқдори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 февраль















































Время: 0.0387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск