ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Умумий концептуал саволлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2024 й. ПФ-37-сон "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.02.2024 й.

N ПФ-37



"ЎЗБЕКИСТОН - 2030" СТРАТЕГИЯСИНИ

"ЁШЛАР ВА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЙИЛИ"ДА АМАЛГА ОШИРИШГА ОИД

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2024 йилда самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, "яшил иқтисодиёт" тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш ҳамда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. 2024 йил 1 мартдан бошлаб алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси қарори билан "Ёшлар баланси" асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилсин. Бунда мазкур раҳбарлар:

ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб борсин;

ўзларига бириктирилган ёшлар муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш учун тегишли ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан зарур маблағларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида йўналтиришга рухсат этилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) ҳамда ёшлар бириктирилган вазирлик ва идоралар белгилансин.


2. Ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида:

2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар ("Ибрат фарзандлари") бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва "Заковат" интеллектуал ўйинлари юқори савияда ташкил этилсин;

Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан касблар танловида ғолиб бўлган ёшларни ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш амалиёти йўлга қўйилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) белгилансин.


3. Ёшлар ишлари агентлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг экология, соғлом турмушни тарғиб қилиш каби ижтимоий аҳамиятга молик 100 та волонтёрлик лойиҳалари бўйича биринчи босқичда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача маблағни танлов асосида ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида:

а) оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилсин;

б) 2024 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи "Ёш тадбиркор" танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилсин:

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида "маҳалла - туман - вилоят - республика" босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Бунда, ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади;

республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваригача миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади;

ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Савдо-саноат палатаси (Д.Вахабов) ва Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси белгилансин.


5. 2024 йил 1 мартдан бошлаб "Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи" дастури жорий этилсин.

Бунда, ушбу дастур доирасида:

маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилиниши;

Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашиш чоралари кўрилиши белгилансин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилансин.


6. 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

"Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларини ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтириш амалиёти йўлга қўйилсин;

ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича "Устоз" махсус платформаси ишга туширилсин ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олиниши таъминлансин;

ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун "Қизлар академияси" платформаси ишга туширилсин ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (О.Парпибоева) ва Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) белгилансин.


7. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омили сифатида бизнес учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида "Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури" доирасида 2024 йил якунига қадар:

комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш;

янги иш ўринларини яратиш орқали 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Бош вазир ўринбосари - Ж.Қўчқоров белгилансин.


8. 2024 йил 1 июлдан бошлаб нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга:

халқаро стандартларни жорий этиш ва экологик сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий қилинсин;

уч йил давомида нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун зарур бўлган барча хомашёлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказиш шарти билан божхона божидан озод этилсин;

нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берилганлиги учун тўловлар ундирилиши бекор қилинсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Савдо-саноат палатаси (Д.Вахобов) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) белгилансин.


9. 2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилсин.


10. Кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) доирасида қуйидагилар:

2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режалари 1 - 5-иловаларга мувофиқ;

2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатлари 6 - 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, йўналишлар кесимида 2024 йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарори билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


11. Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши доирасида 2024 йилда:

Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг билимларни баҳолаш тизими қўшимча 1 000 та умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиниб, фанлардаги амалий машғулотлар улуши 60 фоизгача оширилсин;

6,7 миллион нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юрак-қон томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш бўйича профилактик кўриклар ташкил этилсин;

7,5 минг нафар ёшлар замонавий касбларга ўқитилиши, халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари бўйича юқори балл олган 6 минг нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши таъминлансин;

10 миллион нафар аҳолини югуриш, футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, миллий ва белбоғли кураш каби спорт турлари бўйича марафон ва мусобақаларни ташкил этиш орқали оммавий спортга жалб қилиш чоралари кўрилсин;

2024 йилда Париж шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш учун камида 140 та лицензияни қўлга киритиш мақсадида 15 та олимпия ва параолимпия марказида ҳамда Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги 14 та спорт базасида барча зарур шароитлар яратилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) белгилансин.


12. Қуйидагилар:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида "Менинг мактабим" лойиҳаси амалга оширилсин ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгилансин;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилсин. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилсин.

б) 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгилансин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) белгилансин.


13. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов) ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов) белгилансин.


14. 2024 йил якунига қадар эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида камида биттадан оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи хоспислар ташкил этилсин.

Бунда, хосписларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятига доимий кўмаклашиш лойиҳалари учун Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар эълон қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.


15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров):

а) 2024 йил 1 майга қадар:

2025 йилдан бошлаб катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганиш;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ўтказиладиган мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлик ҳамда уларнинг психологик ҳолатини ўрганиш бўйича режани белгиласин;

б) 2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 17 тадан 24 тага етказсин ва бунинг доирасида фуқароларнинг онкологик, кардиологик ва эндокринологик скринингдан ўтиши натижаси, уларни даволаш учун ажратиладиган пуллар тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратсин.

16. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

2024 йилда ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситалари билан таъминлашнинг янги тизими босқичма-босқич жорий қилинсин;

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсия тайинлашда бир вақтнинг ўзида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пулни олиш билан боғлиқ ҳаракатларни проактив тарзда амалга ошириш, ногиронликни белгилашда эса, ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби жорий этилсин;

2024 йил 1 декабрдан бошлаб ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида тегишли йўналишдаги нодавлат ташкилотлар орқали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари ҳисобидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов) белгилансин.


17. Оғир атлетика бўйича миллий спорт мактабининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида 2024 йилда оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларни профессионал тайёргарлигини ташкил этиш учун Чирчиқ шаҳрида Оғир атлетика маркази ташкил этилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов) белгилансин.


18. Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши доирасида:

ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати 6 фоиздан кам бўлмаган даражада бўлишини, инвестициялар эса ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан камида 30 фоиз бўлишини таъминлаш чоралари кўрилсин;

иқтисодиёт тармоқларида қиймати 18 миллиард доллар бўлган 309 та йирик лойиҳалар ишга туширилсин;

йиллик инфляция даражаси 9 фоизгача ва фискал тақчиллик 4 фоизгача бўлиши таъминлансин, кейинчалик инфляция ва Давлат бюджети тақчиллиги кўрсаткичларини пасайтириш чоралари кўрилсин;

иқтисодиёт тармоқларига 275 триллион сўм кредит ресурсларини йўналтириш, шу жумладан 41 триллион сўмлик микромолия хизматлари кўрсатилиши таъминлансин;

банклар томонидан тақдим этиладиган кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2-3 фоиз бандга пасайтириш учун зарур шароитлар яратилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Бош вазир ўринбосари - Ж.Қўчқоров ва Марказий банк (М.Нурмуратов) белгилансин.


19. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб давлат инвестиция дастурлари доирасида марказлашган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган йирик лойиҳаларга саноат кооперацияси талаблари жорий этилсин.

Бунда, лойиҳалар доирасида маҳаллий корхоналарда зарур маҳсулотларни ўзлаштириш ва харид қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар рўйхати, маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш режаси ва уларга қўйиладиган талаблар назарда тутилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов) ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев) белгилансин.


20. Республикада "яшил иқтисодиёт"га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва "яшил энергия" манбалари салмоғини ошириш мақсадида:

а) 2024 йил 1 апрелга қадар:

"яшил энергия" сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши таъминлансин;

халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқлансин;

б) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилсин;

в) 2024 йил якунига қадар хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини ишга тушириш таъминлансин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) ва Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов) белгилансин.


21. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов) бир ой муддатда:

уч ойдан ортиқ муддат мобайнида очиқ савдоларда сотилмаган давлат активларининг бошланғич баҳосини 50 фоизгача босқичма-босқич пасайтириш;

ер участкалари олти ой давомида сотилмаганда тўловнинг 15 фоизини уч ой муддатда, қолган қисмини 10 йил муддатда бўлиб тўлаш имкониятини яратиш бўйича амалий чораларни кўрсин.


22. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб чегара божхона постларида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини расмийлаштириш бўйича карантин, санитария-эпидемиология осойишталик ва ветеринария соҳаларидаги назорат функциялари божхона хизмати органларига ўтказилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Божхона қўмитаси (А.Мавлонов) белгилансин.


23. Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида очиқлик даражасини кескин ошириш ва корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик солиқ тўловчилар корпоратив ижтимоий масъулият (CSR) ҳамда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) ҳолати тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар ҳисоботни жамоатчиликка ошкор этиш амалиёти йўлга қўйилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев) ва Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов) белгилансин.


24. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 октябрдаги "Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5262-сон қарорида назарда тутилган маҳсулотларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2027 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я.Хайдаров) ва Божхона қўмитаси (А.Мавлонов) белгилансин.


25. Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида:

2024 йилда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш, республикада 444 та яшил боғлар барпо этиш;

2024 йил 1 мартга қадар сув каналларини реконструкция қилиш ишларига Давлат бюджетидан қўшимча ажратилган 500 миллиард сўм маблағлар доирасида камида 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаш ишларини якунлаш чоралари кўрилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб тегишинча Бош вазир ўринбосари - А.Раматов, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Ҳисоб палатаси (А.Бобоев) ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) белгилансин.


26. Мамлакатимизда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш доирасида:

а) 2024 йил 1 мартдан бошлаб:

ҳудудларда чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалари белгиланган нормадан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқароларни зарур профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш амалиёти йўлга қўйилсин;

ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилсин;

Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқлансин. Бунда, ушбу чекловлар махсус хизмат шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмаслиги белгилансин;

б) 2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида "ЕВРО - 5" ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чеклансин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб тегишинча Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов) ва Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) белгилансин.


27. Кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб борсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов) ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш.Умурзаков) белгилансин.


28. Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида 2024 йил 1 майга қадар:

адашган ёшларни жамиятга интеграция қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ёшларни пробация ҳисобидан чиқариш амалиёти жорий этилсин ва уларни профилактик ҳисобга олиш асослари кескин қисқартирилсин;

йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати юзасидан юбориладиган қарор ва хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) белгилансин.


29. Маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги таянч бўғинга айлантириш мақсадида:

2024 йил 1 апрелдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасидаги лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилсин;

2024 йил 1 августга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига "Ташаббусли бюджет" доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан маълумотлар олиш, маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини талаб қилиш ҳамда лойиҳалар амалга оширилишини жамоатчилик томонидан мониторинг қилиш имконияти яратилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я.Хайдаров) ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев) белгилансин.


30. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда амалга оширилган ва режалаштирилаётган харажатлар бўйича молиявий ҳужжатларга асосланган йиллик ва ярим йиллик ҳисоботларни аҳоли эътиборига тушуниш учун осон усулда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйсин.


31. "Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича Қуролли Кучлар, соҳага масъул бошқа вазирлик ва идораларнинг киберхавфсизлик ҳамда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича салоҳиятини кескин ошириш мақсадида:

киберхавфсизлик инфратузилмасининг муҳим элементлари ҳисобланувчи ахборот тизимлари аттестацияси ва экспертизаси учун ҳар бир вазирлик ва идорада масъул шахслар жавобгарлиги белгилансин;

мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини замонавий таҳдид ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш чоралари кўриб борилсин;

мамлакатимизнинг рақамли ва ҳарбий-тиббий инфратузилмасини такомиллаштириш, масъул идораларни замонавий техника ва тиббиёт аппаратуралари билан босқичма-босқич таъминлаш дастури амалга оширилсин;

фуқаролар шахсий маълумотларининг ҳимоясини кафолатли таъминлаш бўйича, шунингдек банк ва тўлов тизимлари учун фирибгарликка қарши ва замонавий биометрик тизимлар жорий этилсин.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъуллар этиб Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов) ва Марказий банк (Н.Саъдуллаев) белгилансин.


32. Қуйидагилар:

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси билан биргаликда "Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида йўналишлар бўйича амалий тадбирлар режалари бажарилишини, мақсадли кўрсаткичларга эришилишини ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини тизимли мониторинг қилиб борсин;

"Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" ҳаракати Давлат дастурининг амалга оширилишини, шу жумладан жойларга чиқиб, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда танқидий ўрганиб борсин ва натижалари бўйича ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.

Давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари "Тараққиёт стратегияси" маркази ва "Юксалиш" ҳаракатининг мазкур банд ижроси бўйича фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб борсин.


33. Вазирлар Маҳкамаси:

ҳар ой якуни бўйича Давлат дастури ижроси юзасидан маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;

ҳар чорак якуни бўйича Давлат дастурида юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати йиғилишида муҳокама қилиб борсин;

ҳар ярим йилда Давлат дастури ижроси юзасидан ҳисоботларни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиб борсин.


34. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Джурабаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2024 йилда амалга ошириш натижалари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида ва ижтимоий тармоқларда кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини;

"Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотлар аҳолига тезкорлик билан етказилишини таъминласин.


35. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Мазкур Фармон ижросини мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси зиммасига юклансин.

Амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш

учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши

бўйича 2024 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

     

Т/р


Вазифалар


Амалий чора-тадбирлар


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ҳамижрочилар


       

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИ

УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

       

1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб

чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш

            

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

       

1.

Мактабгача таълим билан қамров даражасини 76 фоизга етказиш.


1. 1 400 та давлат-хусусий шериклик асосидаги, шу жумладан оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.


2. Инвестиция дастури доирасида 43 та мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва 133 та реконструкция қилиш орқали 5570 та қўшимча янги қувватлар яратиш.


3. 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими билан қамров даражасини 96 фоизга етказиш.


2024 йил

якунига

қадар


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов


2.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида компьютер гуруҳларини ташкил этиш.


170 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида замонавий таълим планшетлари ва сенсорли экранли интерактив доскалардан иборат компьютер гуруҳларини ташкил этиш учун техникалар харид қилиш.


2024 йил

якунига

қадар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов


2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида

"Таълим учун қулай муҳит" дастурини амалга ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

       

3.

Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларда зарур шарт-шароитларни яратиш.


518 та мактабни реконструкция қилиш ва 30 та мактабни янгидан барпо этиш орқали 175 минг ўқувчи ўрнини яратиш.


2024 йил

якунига

қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б. Закиров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х. Умарова


Ижро учун асосий масъуллар - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

қувтаълимтаъминот" ДУК

      

4.

Умумий ўрта таълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва техник воситалар билан таъминлаш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Тасдиқланган дастурга асосан бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбобларини белгиланган тартибда харид қилиш.


2024 йил

якунига

қадар



3. Умумтаълим мактабларидаги 2 200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш.


2024 йил

август


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Ижро учун асосий масъул - "Ўзсувтаъминот" АЖ (Д.Азимов)

        

5.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумтаълим мактабларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини босқичма-босқич таъмирлаш.


1. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан тоза ичимлик суви билан таъминланмаган ҳамда таъмирталаб санитария-гигиена инфратузилмаси мавжуд умумтаълим мактабларини қайта хатловдан ўтказиш.


2024 йил

март


Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги Б.Зокиров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х. Умарова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Хатлов натижаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унга асосан зарур бўлган маблағларни ажратиш.


2024 йил

апрель

Ижро учун асосий масъуллар - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов)

ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов)

           

6.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун бепул автобусларни йўлга қўйиш.


Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун эксперимент тариқасида бепул автобусларни йўлга қўйиш.

1. Бунда:

тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 100 та умумий ўрта таълим мактабида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчиларни автобуслар билан мактабга қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш;

халқаро тажрибани ўрганган ҳолда олис ҳудудлардан ўқувчиларнинг хавфсиз ва қулай қатновини аутсорсинг асосида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш;

аутсорсинг тизими асосида бепул автобус қатновини йўлга қўйиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун зарур маблағларни ажратиш;

мазкур жараёнлар устидан назоратни олиб боришга кенг жамоатчилик вакилларини фаол жалб қилиш.


2024 йил

сентябрдан

бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Транспорт вазирлиги И.Махкамов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

      

2. Эксперимент натижалари бўйича ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.


Ижро учун асосий масъуллар - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова),

қувтаълимтаъминот" ДУК

      

7.

Мактабларда ўқув-лаборатория хоналарини зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлаш даражасини ошириш.


1. Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқув-лаборатория хоналарини ўқув жиҳозлари билан таъминланганлик ҳолатини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

май


-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ўрганишлар натижасига кўра, уларни зарур ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш юзасидан таклифларни шакллантириш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги

босқичга олиб чиқиш

     

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

     

8.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурларини амалиётга киритиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасалари учун 131 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китобларини яратиш.


2. Ўқитувчиларнинг янги методикалар бўйича малакасини ошириб бориш.


2024 йил

якунига

қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази


3. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган "софт скилз" кўникмаларига бағишланган мавзулар ўтилишини йўлга қўйиш юзасидан таклифларни киритиш.


2024 йил

май

-

-

9.

Умумий ўрта таълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш ҳамда иккинчи хорижий тил ва касбни ўргатишни кенгайтириш.


1. 2023-2024 ўқув йили якунида республика миқёсида 500 та умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби бўйича ўтказилган тажриба-синов натижаларини таҳлил қилиш.


2024 йил

июнь


Республика ва маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Таҳлиллар натижасида янги тартибни такомиллаштириш ва 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 1500 тага етказиш.


2024/2025

ўқув йилидан

бошлаб

4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими

ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

      

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова)

        

10.

Педагогларни хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.


1. Тасдиқланган режа асосида 100 нафар давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг педагогларини хорижий мамлакатларга малака ошириш ёки стажировкага юбориш учун ҳудудлар кесимида тенг тақсимланган ҳолда саралаб олиш.


2024 йил

июнь


Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


"Эл-юрт умиди" жамғармаси А.Бекмуродов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


2. "Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида саралаб олинган педагогларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.


2024 йил

якунига

қадар


11.

Педагогларни ишга қабул қилиш жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, уларнинг дарсларни ўз вақтида ва сифатли ўтишини қатъий таъминлаш.


1. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячи-педагог кадрларни психологик методика ва тестлар орқали саралаш механизмларини ишлаб чиқиб, уларни жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш.


2024 йил

1 июнь


-

-

2. Мактабларда дарсларни ўз вақтида ва юқори савияда ўтказилиши, дарсларнинг асоссиз қолдирилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш ва дарс жадвалларига амал қилинишини қатъий таъминлаш.


Доимий

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

         

12.

Олий таълим ташкилотлари педагоглари фаолияти самарадорлигини ошириш.


Илғор хорижий тажриба асосида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг рейтингини юритиш тартиби юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь

-

-

5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш

учун хусусий секторни кенг жалб қилиш

     

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

     

13.

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш.


1. Нодавлат умумтаълим ташкилотлари сонини 470 тага етказиш.


2. Нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиб бориш.


2024 йил

якунига

қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


6-мақсад: Профессионал таълим тизимини ривожлантириш орқали

ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш

     

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

      

14.

Профессионал таълим муассасаларининг педагог кадрлари таркибий сифатини яхшилаш, уларнинг малакасини илғор хорижий тажриба асосида ошириш.

1. Хорижий тажрибалар асосида малака ошириш дастурларини тўлиқ янгилаш ва масофавий ёки аралаш шакллардаги малака ошириш курсларига мослаштириш ҳамда электрон платформага жойлаштириш.


2. Педагог кадрларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжлари асосида педагог кадрларни малака ошириш курслари ва методик семинарларга жалб этиш.


3. Профессионал таълимни ривожлантириш институти малака ошириш курсларига камида 5 нафар хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


4. Бухоро, Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ишлаб чиқариш таълими усталарини малака ошириш ҳудудий курсларини ташкил этиш.


5. Педагог кадрлар фаолиятини баҳолаш ва юқори натижаларни қайд этган педагоглар малака тоифасини ошириш ҳамда педагоглар сифат таркибини 30 фоизга етказиш.


2024 йил

ноябрь

-

-

7-Мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий

маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

       

Ижро учун асосий масъуллар - Олий таълим, фан ва инновациялар

вазирлиги (К.Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О.Фозилкаримов)

       

15.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш.


1. Олий таълим муассасалари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосидаги маблағлар


Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар


2. Ёшларни олий таълим билан қамров даражасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

16.

Нодавлат ва республикада фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотларига кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси қабул параметрларини ошириш.


1. Республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва филиалларининг қабул параметрларини таҳлил этиш.


2024 йил

апрель


Давлат бюджети маблағлари доирасида


Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар


2. Нодавлат ва республикада фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотларида давлат грантлари бўйича кадрлар тайёрлаш ўрнини 1200 тага етказиш (20% га ошириш) юзасидан таклифларни шакллантириш.


2024 йил

май


3. Республикада фаолият олиб бораётган нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида ўқитишни фақат кундузги таълим шаклида амалга ошириш бўйича таклиф киритиш.


2024 йил

май


Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

        

17.

Олий таълим муассасаларини дунёнинг энг нуфузли "ТОП-1 000" олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш.


1. Олий таълим ташкилотлари илмий педагогик фаолият кўрсаткичларини халқаро нуфузли рейтинг агентликлари талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.


2. Халқаро нуфузли рейтинг агентликлари экспертлари иштирокида республика олий таълим ташкилотлари рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича мастер-класс, семинар-тренинглар ташкил этиш.


2024 йил

якунига

қадар

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий таълим ташкилотлари

18.

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.


1. Халқаро аккредитация ташкилотлари билан таълим дастурларини баҳолаш мақсадида шартномалар тузиш.

2. Олий таълим ташкилотларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, аккредитация хулосалари асосида улар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Олий таълим ташкилотлари


19.

Таълим тизимини халқаро меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, технологик жараёнларга мос ташкил этиш, олийгоҳлардаги таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш.


1. Олийгоҳларда амалиётга йўналтирилган мутахассисларни тайёрлаш муддатлари ва ўқув-услубий қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш, таълим дастурларини дунёнинг нуфузли университетлари андозаси асосида такомиллаштириш. Бунда:

бакалавриатдаги таълим тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва мазмун жиҳатидан яқин бўлган йўналишлар бирлаштирилиб, замонавий меҳнат бозори талабларига мослаштириш;

бухгалтерия, логистика, маркетинг, IT, дизайн, туризм каби бакалавриат йўналишларида ўқиш муддатини қайта кўриб чиқиш;

био-муҳандислик, нано-технология, IT инжиниринг, урбанистика, яшил энергетика каби истиқболли янги мутахассисликларга ўқитишни йўлга қўйиш.


2. Битирувчиларнинг иш билан таъминланганлигини махсус платформа орқали доимий онлайн мониторинг қилиш амалиётини такомиллаштириш.


2024 йил

июль

-

-

20.

"Топ-500"га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


1. "Топ-500"га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2024 йил

март


-

Олий таълим ташкилотлари


2. Қўшма таълим дастури (икки дипломли тизим) асосида кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий университетлар билан келишувларга эришиш.


2024 йил

апрель


3. Ҳамкор университетлар билан 10 та қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


2024 йил

октябрь


8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув

фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник

таъминотини мустаҳкамлаш

        

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


21.

Муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган салоҳиятли олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий фаолият самарадорлигини ошириш ва моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.


1. Муҳандислик-техник соҳасидаги 33 та давлат олий таълим муассасаларининг фаолиятини комплекс таҳлил қилиш.


2024 йил

март


Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари ҳисобидан


Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Транспорт вазирлиги И.Махкамов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари


2. Муҳандислик-техник соҳасидаги олий таълим муассасаларида:

кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва қабул параметрларининг соҳа тармоқларининг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқлигини;

моддий-техника базаси (замонавий лабораториялар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги) ҳолатини;

амалдаги ўқув дастурларининг ишлаб чиқариш технологиялари ва иш берувчиларнинг талабларига мувофиқлигини;

талабаларнинг соҳадаги ишлаб-чиқариш ташкилотларида амалий билим олишини баҳолаш.


2024 йил

апрель-июнь


3. Ўрганиш натижалари бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

сентябрь


Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

          

22.

Талабаларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун олий таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш.


Олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини қуриш бўйича бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш.

2024 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида талабалар турар жойларини яратиш.


2024 йил

декабрь

Тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан (давлат-хусусий шериклик), Давлат бюджетида мазкур мақсадларга ажратилган маблағлар, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан

келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

           

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

       

23.

Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий дастурларни

амалга ошириш.

Фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун илмий лойиҳалар танловини ўтказиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар


Фанлар академияси Б.Юлдашев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исломов


Дунёда тан олинган илмий мактаблар билан ҳамкорликда математика, биология, кимё, геология, физика, эпидемиология, сейсмология, биохилма-хиллик каби йўналишларда фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун комплекс илмий-тадқиқот лойиҳаларини саралаб олишни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

Ижро учун асосий масъул - Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

         

24.

Фундаментал тадқиқотлар комплекс илмий дастурлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган илмий-тадқиқот лойиҳалар йўналишига мос етакчи хорижий илмий мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Фундаментал тадқиқотлар комплекс илмий дастурлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган илмий-тадқиқот лойиҳалар йўналишига мос етакчи хорижий илмий мактаблар билан музокаралар олиб бориш.


2024 йил

март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исломов


Музокаралар натижасига кўра фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасига етакчи хорижий илмий ташкилот, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасасидан (шу жумладан у ерда фаолият юритувчи ватандош олим) ҳамраҳбар тайинлаш.


2024 йил

март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исломов


Хорижий хамраҳбар билан биргаликда фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳа талабномасини шакллантириш.


2024 йил

август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исломов


Шакллантирилган илмий-тадқиқот лойиҳа талабномасини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исломов


25.

Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи бўйича бирламчи ёзма манбалар асосида таълим бериш ҳамда ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.


1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда манбашунослик йўналишида кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари дастурларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.


2. Манбашунослик йўналишида кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг Фанлар академияси Шарқшунослик институтида амалиётларини ташкил этиш, талабаларни институтнинг етакчи мутахассисларига бириктириш.


3. Манбашунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида хориждаги фондларда ҳамда аҳолидаги мавжуд қадимий ва нодир қўлёзмаларни ўрганиш.


2024 йил

якунига

қадар

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Фанлар академияси Б.Юлдашев


10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий

тадқиқотларни кучайтириш, "корхона - олийгоҳ - илмий ташкилот"

кластер тизимини жорий этиш

         

Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббаев)

        

26.

Жорий йилда илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағларга нисбатан сотилган инновацион маҳсулотлар ҳажмини 10 фоизга етказиш.



1. Тармоқ ташкилотларининг инновацион маҳсулотларга бўлган талабини таҳлил қилиш.


2024 йил

апрель


Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Таҳлил натижаларига кўра инновацион ишланмалар тақдимотларини ташкил этиш.


2024 йил

август


3. Тайёр инновацион маҳсулотлар кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда сотув шартномаларини имзолаш.


2024 йил

ноябрь


27.

Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сонини жами 55 тага етказиш.


1. Ҳудудларда ташкил этилган ёшлар технопарклари фаолиятини такомиллаштириш учун хорижий тажрибани ўрганиш.


2024 йил

апрель


ташаббускорлар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ёшлар технопаркларида бизнес акселератор дастурларини йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


3. Ёшлар технопаркларида InnoX бизнес инкубаторларини ташкил қилиш.


2024 йил

ноябрь


Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

          

28.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш лойиҳалари асосида илмий ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари ўрасида тузилган шартномаларни 280 тага етказиш.


1. Тижоратлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш тартибини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь


-

Инновацион ривожланиш агентлиги Ш.Ражаббаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Инновацион ҳудудларда илмий ишланмаларни жорий этишда истиқболли тадбиркорлик субъектларининг базасини шакллантириш.


2024 йил

август


3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан илмий ташкилотлар билан ўзаро шартномаларнинг тузилишига эришиш.


2024 йил

декабрь


11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш,

уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

         

Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббаев)

         

29.

Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар учун ажратиладиган олий таълимдан кейинги таълим квоталари сонини босқичма-босқич ошириб бориш.


1. Давлат бюджети ҳисобидан докторантура учун қабул квоталарига талабномаларни қабул қилиш.


2024 йил

июнь


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Тасарруфида илмий ва таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик идоралар, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Фанлар академияси Б.Юлдашев


2. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда (докторантура, магистратура) хорижий тилни билиш даражасини соҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, табақалаштириш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


3. Келиб тушган талабномаларни умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.


2024 йил

июль


4. Давлат бюджети ҳисобидан докторантура учун қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


30.

Хорижий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларга юбориладиган ёш тадқиқотчиларнинг улушини 47 фоизга етказиш.


1. ОТМ ва ИТМлар томонидан хорижий ташкилотлар билан қисқа муддатли стажировкалар бўйича ҳамкорлик келишувларини йўлга қўйиш.


2024 йил

май


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари


2. Ёш олимларни қисқа муддатли стажировкага юбориш бўйича мақсадли танловлар эълон қилиш.


2024 йил

июль


3. Ёш олимларни саралаш ва етакчи хорижий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкага юбориш.


2024 йил

давомида


31.

Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.


1. Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари


2. Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими орқали барча изланувчилар ва илмий раҳбарларни қамраб олиш.


2024 йил

сентябрь


3. Илмий фаолиятни амалга оширувчиларни индентификация қилишнинг ягона тизимини жорий қилиш асосида уларнинг илмий фаолиятига доир маълумотларни тўплаб бориш имкониятини яратиш.


2024 йил

давомида


32.

Инновацион фаолият соҳасидаги стартапларни акселерация дастуридан ўтказиш орқали молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш.


1. Инновацион фаолият соҳасидаги стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартибини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июль


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Махсус платформа орқали келиб тушган стартапларни акселерациядан ўтказиш ҳамда саралаш.


2024 йил

октябрь


3. Акселерациядан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳаларни молиялаштириш.


2024 йил

декабрь


12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш,

илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш

          

Ижро учун асосий масъул - Фанлар академияси (Б.Абдухалимов)

         

33.

Ватанимизнинг яқин тарихи, хусусан, жадидчилик ҳаракати, Туркистон мухторияти ҳақида ишончли маълумотлар етказилишини таъминлаш.


"Жадидлар, Туркистон мухторияти ва миллий матбуот" таҳлилий-ҳужжатли тўпламини тайёрлаш.

Бунда, жадидларнинг миллий давлатчиликни тиклаш йўлидаги қарашлари ва курашлари, Туркистон мухториятининг пайдо бўлиши, фаолияти, тугатилишига оид тарихий жараён бирламчи даврий манба - миллий матбуот негизида таҳлил этиб берилади ҳамда тегишли ҳужжатлар изоҳлари билан эълон қилинади.


2024 йил

декабрь

Тарих институтига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


ФА Тарих институти Азамат Зиё


13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

     

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

      

34.

Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш.


1. 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра фуқароларни соғломлаштириш.


2. Хавф гуруҳига мансуб аҳолини режа асосида флюорография текширувларидан ўтказиш.


2024 йил

декабрь

-

-

35.

Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш, уларнинг хавф омиллари, эрта аниқлаш ва даволаш бўйича хабардорлигини ошириш.


Аҳолининг юқумли бўлмаган касалликларни олдини олиш бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

аҳоли учун юқори рейтингли телеканаллар орқали ТВ кўрсатувларини ва бошқа ОАВда мунозараларни ҳафтасига камида 1 марта мунтазам равишда намойиш этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш;

аҳоли учун қисқа ижтимоий видео роликлар яратиш ва уларни юқори рейтингли кўрсатув, сериаллар намойиши вақтида эфирга узатиш;

соғлом турмуш тарзи ҳақида алоҳида телекўрсатув тайёрлаш ва доимий равишда эфирга узатиш;

аҳолига соғлом турмуш тарзи олиб бориш бўйича доимий маълумот бериш учун (интерактив) электрон платформа (мобил илова) ишлаб чиқиш ва ССВ веб-сайтида алоҳида саҳифа ишга тушириш.


2024 йил

март

Ҳисоб-китобларга кўра


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги А. Ходжаев


Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

       

36.

Онкологик касалликлар келтириб чиқарувчи маҳаллий омилларни таҳлил қилиш.


Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицид ва гербицидларнинг, ичимлик суви ва онкологик касалликлар келиб чиқишига боғлиқлигини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ўтказиш.


2024 йил

июль

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И. Абдурахмонов


14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш

        

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

        

37.

Бюджет ташкилотлари томонидан фуқароларга хизматларни кўрсатишда электрон тўлов тизимларидан кенг фойдаланишни таъминлаш.


Соғлиқни сақлаш ва соғломлаштириш муассасаларини электрон тўлов тизимларига улаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Бунда, кўрсатилган хизматлар учун нақд пул шаклида амалга оширилган тўловлар белгиланган муддатда банк ҳисобрақамига топширилмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, муассаса раҳбари, бош ҳисобчиси ва кассирлар масъулиятини ошириш бўйича жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутиш.


2024 йил

апрелга

қадар


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов, Солиқ қўмитаси Ш. Кудбиев


15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш

ва даволаш самарадорлигини ошириш

      

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

      

38.

Болалар орасида оммавий ва селектив скрининг турларини 36 тага етказиш.

Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва шифобахш озуқалар билан 100 фоиз таъминлаш.

Болаларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар турларини 4 тага етказиш.


1. 3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш.


2. 900 минг нафар чақалоқларни туғма гипотиреоз, фенилкетонурия касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан ўтказиш.


3. 6 та лизосомал (Гоше, Помпе, Фабри, Краббе, А ва В турдаги Ниммана-Пика касалликлари ҳамда I типи) касалликларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи 15 минг нафар чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг ўтказиш.


4. 229 та туғруқ муассасаларида янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказиш.


Тармоқ

режасига

мувофиқ

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


-

16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш,

соғлом болаликни таъминлаш

         

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

         

39.

Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишлари самарадорлигини ошириш.

Туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси билан 100 фоиз таъминлаш.



Қуйидагилар:

1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан;

5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш.

2024 йил

декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида ва халқаро молия институтлари маблағлари


-

40.

Болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш.


1. 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш.


2. 6,5 млн нафар 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш.


3. Мазкур махсус препаратларнинг яроқлилик муддати ва сифат сертификатларини уларни қабул қилувчи болалар ота-оналарига ҳавола этиб бориш.


Доимий

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


-

41.

Кохлеар имплантация операцияси ўтказган болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.


125 нафар болаларда нутқ процессорларини алмаштириш.


2024 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ривожлантириш дастурларига ажратилган маблағлар, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


-

42.

Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини изчил амалга ошириш.


12 млн нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш.


2024 йил

якунига

қадар


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


-

17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш

ва ўлим кўрсаткичини камайтириш

      

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

         

43.

Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма касалликларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш.


1. 35 - 55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратонига ҳамда 45 - 65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текширувини жорий этиш.


2. Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бирламчи тизим шифокорларни "Онкоогоҳлик" бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш.


3. Хавфли ўсма касаллиги аниқланган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш.


2024 йил

декабрь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


-

44.

Мақсадли гуруҳдаги аёлларни бачадон бўйни саратони ва кўкрак бези саратони скрининг дастурлари билан қамров даражасини ошириш.


1. Скрининг регистр ва канцер регистрларни амалиётга татбиқ этиш.


2. Бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратони скрининги клиник стандартини тасдиқлаш.


3. Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш тизимини жорий қилиш.

Бунда:

туман тиббиёт бирлашмаларини 14 та маммограф ускунаси билан жиҳозлаш ва уларни республика ягона ридинг тизимига интеграция қилиш;

мобил ва стационар маммографлар 2 та сменада ишини ташкил этиш учун 4 та врач радиолог ва 175 та рентген-лаборантлар учун штат бирликлар иажратиш чораларини кўриш.


4. Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳларини ташкил этиш. Саратон билан касалланган аёллар учун ижтимоий ходимлар томонидан кейс менежмент ва онкопсихологлар хизмати лойиҳаларини тажриба синовини вилоят онкологик марказлари (Тошкент) базасида ўтказиш.


5. Хусусий клиникалар томонидан маммография текшируви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳисобот беришни йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


Стратегик ислоҳотлар агентлиги Б. Рахматов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С. Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси

самарадорлигини ошириш

         

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

        

45.

Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш.


1. 6,7 млн. нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш.


2. Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чораларини кўриш.


Тармоқ

режаси

асосида

-

-

19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш

       

Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)

       

46.

Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш.


1. Кекса ёшдаги аҳолининг кун тартибини тўғри ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2024 йил

февраль

март


"Нуроний" жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Спорт вазирлиги А.Икрамов


2. Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, "Кексалик гашти" шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.


2024 йил

апрель-

ноябрь


20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш

ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

     

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

        

47.

Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини камайтириб бориш, шунингдек, анемия ва ичак инфекциялари билан касалланиш даражасини камайтириш.


1. Аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.


2024 йил

декабрь


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Б. Юсупалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


3. Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.


2024 йил

декабрь


48.

Халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича таҳлиллар ўтказадиган лабораториялар сонини 20 тага етказиш.


1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси таркибига кирувчи муассасалардаги озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича 9 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрлаш.


2024 йил

февраль-

июнь


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Б. Юсупалиев


2. Аккредитация талабларига жавоб берадиган лабораториялар томонидан ариза берилишини ва аккредитациядан ўтишини таъминлаш.


2024 йил

июль-

декабрь


21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш

     

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров)

      

49.

Ягона электрон тиббиёт тармоғини шакллантиришни давом эттириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини 70 фоизга етказиш.

1. Тизимда мавжуд тармоқларни хатловдан ўтказиш.


2024 йил

март


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар, грант ва кредит маблағлар


Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов

2. Хатлов маълумотлари асосида тизимнинг ягона тармоқ инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


3. Лойиҳа ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

июнь


4. Лойиҳа харажат манбаларини аниқлаш, 3 600 дан ортиқ техник қурилма ва лицензиялар харид қилиш.


2024 йил

июль


5. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш.


2024 йил

октябрь


6. Ҳудудлар даражасидаги шифохоналарни электрон йўлланма тизимига улаш ҳамда бу тизимда хусусий шифохоналар иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.


2024 йил

июнь

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар


-

22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш

тизимини тубдан такомиллаштириш

      

Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)

         

50.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.


1. Ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясига парваришлаш иқтисодиёти бўйича устувор мақсад киритиш.


2. Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделлар концепциясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И.Норқулов

51.

Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни (кундузги қатнов, транспорт хизмати, уйда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, бошпана (шелтер) ва бошқа) кўрсатиш.


Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш.


2024 йил

ноябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш.Умурзаков, Транспорт вазирлиги И.Махкамов


52.

Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими орқали ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тўлиқ қамраб олиш.


1. Ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тўлиқ қамраб олиш мақсадида, синов тариқасида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва профессионал ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилаётган 180 та туман (шаҳарлар)да оила сони, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига асосан ижтимоий ходимларни "ҳудуд - участка - маҳалла" тамойили асосида бириктирилишини таъминлаш.


2. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ижтимоий ёрдамларни кўрсатишни кейс-менежмент тизими орқали босқичма-босқич йўлга қўйиш.


2024 йил

июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев


53.

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш орқали инсон капиталини ривожлантириш ҳамда профессионал ижтимоий хизматларни ташкил этиш.


1. Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича онлайн таълим платформасини ишга тушириш.


2. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари учун ўқитишни ташкил этиш.


2024 йил

июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев


23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги

тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш

          

Ижро учун асосий масъул - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (М.Каримов)

    

54.

Кўзи ожиз шахсларга хорижий тилларни ўрганишда қулай ва мақбул муҳитни яратиш.


1. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўйича кўзи ожиз (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) шахслар учун алоҳида формат ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


-

-

2. Кўзи ожиз шахслар учун ишлаб чиқилган формат асосида тест топшириқларини шакллантириш ва апробациядан ўтказиш.


2024 йил

ноябрь


3. Кўзи ожиз шахслар учун ишлаб чиқилган формат асосида чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларини амалиётга жорий этиш.


2024 йил

декабрь


Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)

         

55.

Ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли ва замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.


1. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар, уларнинг мазкур воситаларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритиш.


2024 йил

июнь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


2. Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган сифатли, замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш.


2024 йил

апрель


3. Ногиронлиги бўлган шахсларга сифатли ва замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини эркин харид қилиш имкониятини берувчи электрон ваучер тизимини жорий қилиш.


2024 йил

август

56.

Ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатувчи реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш.


1. Аҳолининг яшаш жойига яқин ҳудудларда муқобил шаклдаги кўп функцияли ва кенг қамровли реабилитация маркази фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш.


2. Давлат-хусусий шериклик асосида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов


Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев)

       

57.

Ногиронлиги бўлган шахсларга муносиб иш ўринлари яратиш орқали улар бандлигини таъминлашни 2 баробарга ошириш.


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат бозорида иштирокини таҳлил қилиш асосида уларнинг бандлигини таъминлашга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш учун ижтимоий буюртма лойиҳаларини амалга ошириш.


2024 йил

сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги М.Оллоёров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

        

58.

Жамиятда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан илиқ ижтимоий муҳитни шакллантириш.


1. Ижтимоий медиа-стратегияни ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


Ҳисоб-китобларга асосан республика бюджетидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар ва маҳаллий бюджет маблағлари


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги А.Ходжаев, Миллий телерадиокомпания А.Джурабаев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги М.Оллоёров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


2. Телевидение, радио, фильмлар ва кўнгилочар дастурларга ногиронлиги бўлган шахсларни кенг жалб қилиш.


доимий


3. Ногиронлиги бўлган иқтидорли шахслар тимсолида медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда ОАВ ва Интернет тармоғида кенг кўламда ёритиш.


2024 йил

август


Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Х.Кутпиддинов)

         

59.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиш ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш.


1. Давлат органлари ва ташкилотларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлар билан кириши учун шарт-шароитларни яратиш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга асосан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг сурдотаржимон хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.


24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш

       

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

         

60.

Халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини комплекс таҳлил қилиш асосида болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.


Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш, болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш, тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини комплекс таҳлил қилиш, натижаси бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш.


2024 йил

октябрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги М.Оллоёров, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили С.Рахмонова (келишув асосида), Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов


Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)

         

61.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш.


1. Халқаро тажриба асосида ихтисослаштирилган ўқув-тарбия мактаблар, мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2024 йил

август


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


2. Ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаш бўйича ота-оналарни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


62.

Фарзанд асраб олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

1. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни оилага тарбияга беришда номзод тутинган ота-оналарни тайёрлаш, уларнинг ота-оналик кўникмаларини ошириш, оила - фостер институтини жорий этиш.


2. Васийлик ва ҳомийлик органларини тамомлаган ва балоғатга етган шахсларни ижтимоий интеграция қилиш тизимини такомиллаштириш.


3. Васийлик ва ҳомийлик тизимини такомиллаштириш, оилага асосланган болаларни парвариш қилишнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.


4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни даволаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Миллий гвардия Р.Джураев

25-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий,

сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш

     

Ижро учун асосий масъул - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (О. Парпибоева)

       

63.

"Соғлом оила - соғлом жамият" шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш.


1. Маънавий-маърифий, маданий ва тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича намунавий тартиб ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти Н. Эгамбердиева, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров


2. Тадбирга қамраб олинадиган хотин-қизлар (профилактика ҳисобидаги ҳамда узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтган) таркибини аниқлаш.


2024 йил

март


3. Аниқланган таркибдаги оилалар билан манзилли ишлашни ташкил этиш.


Ҳамкорлик

дастури

асосида


4. Масъулиятли ота-оналик мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.


Йил

давомида


64.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш.


2 минг нафар жарроҳлик операциясига муҳтож хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

режа асосида

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамғармаси, Соғлиқни сақлашни ривожлантириш жамғармаси, Болалар фонди, халқаро молия институтлари маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ж.Абруев, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


65.

15 май - Халқаро оила куни муносабати билан "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик-танловини ўтказиш.


1. Кўрик-танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


Ҳомийлик маблағлари


Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти Н.Эгамбердиева, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Маънавият ва маърифат маркази О.Хасанов, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси А.Джурабаев


2. Ҳудудларда ўтказиладиган кўрик-танловлар режаларини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш.


2024 йил

апрель


3. Республика танловини юқори савияда ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўрик-танловга бағишланган тадбирларни кенг ёритиш.


Режа

асосида


66.

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўзини ўзи банд қилиш.


1. Хотин-қизлар бандлик дастурини тасдиқлаш.


2024 йил

март


-

Савдо-саноат палатаси Д. Вахобов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, "Ҳунарманд" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Дастур доирасида хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш.


аниқланган

лойиҳалар

асосида


3. Ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари ва кластерларини ташкил қилиш.


Ҳамкорлик

дастури

асосида


67.

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида "Биз оилавий зўравонликка қаршимиз" мавзусида ижтимоий роликлар танловини ташкил қилиш.


1. Ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар ҳамда маданият ва театр жамоалари аъзолари, блогерлар иштирокида ижодий гуруҳни шакллантириш.


2024 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибаева, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти Н.Эгамбердиева, Маънавият ва маърифат маркази О.Хасанов, Маданият вазирлиги О.Назарбеков, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси С.Сайидов


2. Тадбир сценарийси ва танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь


3. Тадбир ва танловни ташкил этиш ҳамда иштирокчиларни тақдирлаш.


2024 йил

ноябрь-

декабрь


Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)

           

68.

Аёлларни тазйиқ ҳамда зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоялаш.


1. Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик бўйича халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар амалиётини ўрганиб, профессионал ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифларни тайёрлаш.


2. Зўравонликка учраган хотин-қизларга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал ёрдам кўрсатишнинг ягона тизимини ташкил қилиш регламентини тасдиқлаш.


3. Зўравонликдан азият чеккан аёлларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан бошпана (шелтер) ва реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


4. Реабилитациядан ўтган хотин-қизлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш.


2024 йил

май-

сентябрь

-

Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

         

69.

Хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.


Чет эл мамлакатларида вақтинча ишлаётган ҳамда ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

ҳар ойда

Ижрочилар маблағлари


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


70.

Хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунарларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш.


1. 85 минг нафар хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


2. 90 минг нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш.


2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов


71.

Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш.


1. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш.


2024 йил

май


Ҳисоб-китоблар асосида, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Баъзи йўналишлар бўйича икки ойгача бўлган ўқув курсларини ташкил қилиш.


2024 йил

июль


3. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида хотин-қизларни бепул ва пуллик ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

август


Ижро учун асосий масъул - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

         

72.

Хорижий мамлакатларда оғир вазиятга тушиб қолаётган ўзбекистонлик аёлларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, хорижий дипломатик ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш ва сайёр қабуллар ташкил этиш ҳамда муаммоларни бартараф этиш.


1. Хорижий мамлакатларда юрган хотин-қизлар меҳнат муҳожирлари географияси ва рўйхатларини аниқлаш.


2024 йил

март


-

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О. Парпибоева, Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, "Ватандошлар" жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев


2. Улар билан онлайн давра суҳбатларини ўтказиб, муаммоларини аниқлаш.


Режа асосида


3. Уларга хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш.


Мунтазам


4. Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган аёлларнинг оилаларини, хусусан вояга етмаган фарзандларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш.


Аниқланган

ҳолатда


5. Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.


Ҳар чорак

Ижро учун асосий масъул - Инвестиция, саноат ва савдо савдо вазирлиги (Н.Холмуродов)

            

73.

Жойларда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш.


1. Маҳаллий йирик ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатиш.


2024 йил


-

Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари томонидан харидорларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2024 йил

март


3. Ўрганиш натижалари бўйича электрон порталлар орқали хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни реализация қилинишини ташкил этиш.


Мунтазам


4. Хотин-қизларни ушбу порталлар орқали ўз маҳсулотларини таклиф этиш кўникмаларига ўргатиш.


Режа асосида

26-мақсад. Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

          

Ижро учун асосий масъул - "Нуроний" жамғармаси (С.Турдиев)

         

74.

Кекса авлоднинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш ва муаммоларни ҳал этиш масалалари доирасида 10 та амалий ва фундаментал лойиҳани амалиётга татбиқ этиш.


1. Илмий тадқиқот мавзуларининг базасини яратиш.


2. Режа асосида илмий-тадқиқотлар ўтказиш.


3. Тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга асосан


"Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти Н.Эгамбердиева


27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш

        

Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

         

75.

Камбағал оилалар муаммоларини ҳал этиш орқали мамлакатда камбағаллик даражасини камайтириш.


Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган "Индивидуал дастурлар" доирасида камбағаллик даражасини 2024 йил якуни билан 10 фоизга камайтириш.

Бунда камбағал оилалар аъзоларининг:

180 минг нафарини доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш;

320 минг нафарига имтиёзли кредит ва субсидия ажратиш;

100 минг нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш;

1,5 минг нафарига олий таълим ўқув-контракт тўловларини қоплаб бериш ("Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари).


2024 йил

давомида


Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги М.Убайдуллаев, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О. Парпибоева, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


76.

Мамлакатимизда ҳудудлар кесимида камбағал аҳолининг балансини шакллантириш.


Хорижий тажриба асосида ҳудудлар кесимида камбағал аҳолининг балансини шакллантириш, мониторинг қилиш ва манзилли ишлаш учун дастурий таъминот яратиш.


2024 йил

давомида

Хусусий сектор маблағлари ҳисобидан


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С.Абдуллаев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш,

ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

     

Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

        

77.

Аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали ишсиз аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.


Бандлик органларида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва натижадорлигини ошириш орқали 423 минг нафар аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш.


2024 йил

давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари, хусусий сектор маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


78.

Аҳоли бандлиги дастурини шакллантириш ва ижросини электрон ахборот тизими орқали онлайн мониторинг қилишни йўлга қўйиш.


"Yangiish.mehnat.uz" ахборот тизимини такомиллаштириш орқали аҳоли бандлиги дастурини ижроси билан боғлиқ жараёнларни онлайн кузатиб бориш имкониятини яратиш.


2024 йил

июль

Халқаро молия институтлари грантлари


Статистика агентлиги Б.Бегалов, Солиқ қўмитаси Ш.Кудбиев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


79.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани мисолида ишсиз аҳолини аниқлашнинг янги механизмини ишлаб чиқиш.


1. Вазирликлар, идоралар ва илмий тадқиқот институтларининг экспертларини жалб қилган ҳолда Самарқанд тумани мисолида ишсиз аҳолининг манзилли рўйхатини шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси


Статистика агентлиги Б.Бегалов, Солиқ қўмитаси Ш.Кудбиев


2. Ишсиз аҳолининг манзилли рўйхатини шакллантириш услубиётини тажриба сифатида Самарқанд туманида амалга ошириш.


2024 йил

май-июнь


3. Мазкур тажрибани республикани бошқа ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.


2024 йил

июль


29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш,

уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш

бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш

       

Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)

       

80.

Банд бўлмаган шахслар, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари ва ёшларни амалий мономарказ, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.


1. Иш билан банд бўлмаган камида 200 минг нафар, шу жумладан, 110 минг нафар ишсиз хотин-қизлар ҳамда 90 минг нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш.


2. Халқаро стандартлар асосида 100 нафар касбга ўқитиш марказлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш.


3. Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор ва "уста-шогирд" мактаблари улушини 20 фоизга етказиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини молиялаштириш белгиланган барча давлат маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва

чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш

       

Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

        

81.

Ёшларни замонавий касбларга ўқитиш.

7,5 минг нафар ёшларни замонавий касбларга ўқитиш. Бунда:

ёшларни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида "Келажак касблари" лойиҳасини ташкил қилиш;

ўқув марказлари билан ҳамкорликда ёшларни 3D моделлаштириш, робототехника, мобилография, маркетинг, график-дизайн, анимация каби замонавий йўналишларда ўқитиш;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг замонавий касблар ва ахборот технологияларини ўрганиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш;

"Креатив парк"ларда иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

турли соҳа, илм-фан ва касбларни ўргатишга ихтисослашган онлайн "Устоз" лойиҳасини йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида

Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси маблағлари ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


82.

Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш.


1. Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган 6 минг нафар ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаб бериш.

Бунда, чет тилларини ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.


2. Халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари ва бошқа йўналишлар бўйича юқори балл олган ёшларга республика ҳудудида фаолият юритаётган хорижий ташкилотларда стажировка ўташни ташкил этиш бўйича кўмаклашиш.


2024 йил

давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш,

уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

        

83.

Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.


Илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш орқали 800 минг нафар ёшларнинг иқтидорини ривожлантириш.

Бунда:

"Заковат", "Шахмат", "Мунозара" ва бошқа шу каби интеллектуал ўйинларга ёшларни жалб этиш;

чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи "Ибрат фарзандлари" лойиҳасини ривожлантириш ва унинг доирасида "Ibrat academy" мобил иловасини такомиллаштириш, "Ибрат - тиллар оромгоҳи", "Хорижий тиллар марафони"ларини ўтказиш;

янгича ёндашув асосида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган "Мутолаа" лойиҳасини амалга ошириш;

ёшларнинг инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, уларнинг илм-фан, таълим ва инновация билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш.


2024 йил

давомида

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


Ижро учун асосий масъул - "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)

           

84.

Истеъдодли ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.


Истеъдодли 500 нафар ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказиш. Бунда:

хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ стипендия танловларини эълон қилиш ва ўтказиш;

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган семинарлар ташкил этиш;

стипендия танлови ғолибларини хорижий давлатларга таълим олишга юборишни ташкил этиш.


2024 йил

давомида

"Эл-юрт умиди" жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, А.Мусаев, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

         

85.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича ишларни давом эттириш.


Давлат органлари раҳбарлари ва ёшларнинг тўғридан-тўғри очиқ мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида "Раҳбар ва ёш ходимлар", "Депутат ва ёшлар", "Тадбиркорлар ва ёшлар" учрашувларини ташкил этиш.


2024 йил

июндан

бошлаб аниқ

режа-график

асосида



вазирлик ва идоралар, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов


32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

ва ишсизлик даражасини камайтириш

       

Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

         

86.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш.


300 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш. Бунда:


2024 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ж.Абруев


ижтимоий ҳимояга муҳтож ва "оғир" тоифадаги ёшларни "Ёшлар дафтари"га киритиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш;


2024 йил

февраль-

апрель


ижтимоий-иқтисодий хизматлар кўрсатиш, жумладан, субсидия, компенсация ва моддий ёрдам ажратиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида


33-мақсад: Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш

ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

        

87.

"Бир миллион дастурчи" лойиҳасини амалга ошириш орқали 15 минг нафар иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.


1. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида платформанинг профессионал курсларида ёшларни таълим олишини йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Платформада таълим оладиган ёшлар қамрови бўйича Ҳудудлар кесимида самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март


3. Платформа имкониятлари ва ундан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлардаги таълим ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.


2024 йил

март


4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида энг яхши натижа кўрсатган ёшлар ва иштирокчиларни муносиб рағбатлантириб бориш.


2024 йил

декабрь


34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан

шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш

        

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

         

88.

Ёшларни оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш.


Маҳаллалар ва таълим муассасаларида спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари қамровини 10 млн нафарга етказиш. Бунда:

маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида;

умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида;

профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида;

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш.


2024 йил

апрель-

декабрь


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Аҳолининг ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларида ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш.


2024 йил

давомида


89.

Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини ошириш.

Аҳолини спорт турларига жалб қилиш орқали жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини 26 фоиздан 28 фоизга етказиш. Бунда:

ҳудудларда аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

маҳаллаларда аҳолининг оммавий спорт билан шуғулланишлари учун моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш.


2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


90.

Маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш.


Маҳаллаларда 400 та спорт майдончаларини барпо этиш. Бунда:

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ҳамда қуриш ишларини бошлаш;

олис ва чекка ҳудуддаги маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан спорт майдончаларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда бу орқали аҳолининг спорт билан шуғулланиш имкониятларини янада кенгайтириш.


2024 йил

давомида

Спорт вазирлиги маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


91.

Спортнинг миллий турлари, хусусан, миллий кураш ва белбоғли курашни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш.


Миллий кураш ва белбоғли кураш бўйича умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида умуммиллий мусобақаларни ташкил қилиш.


2024 йил

давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳамда ижрочилар маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги А. Саъдуллаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К. Шарипов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х. Умарова


35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал

ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш

     

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

        

92.

Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича спорт секцияларини ташкил этиш.


Мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича 450 та спорт секцияларини ташкил этиш. Бунда:

олий таълим муассасаларида жисмоний маданият ва спорт таълими йўналишида таълим олаётган 3-4 курс талабалари ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақаларида спортчиларни муносиб тайёрлаган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари базасини шакллантириш;

спорт мактабларида шуғулланиш учун давлат хизматлари маркази орқали ҳужжат топширган фуқароларнинг мурожаатлари асосида спорт гуруҳларини шакллантириш;

спорт гуруҳларини тренер лавозимига ишга қабул қилинган талабалар ва жисмоний тарбия фани ўкитувчиларига бириктириш.


2024 йил

давомида

-

Адлия вазирлиги

А.Ташкулов

36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва

натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

       

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

          

93.

Разрядли ва унвонли спортчилар сонини ошириш.


Разрядли ва унвонли спортчилар сонини 30 минг нафарга етказиш. Бунда:

"ERP-Sport" ягона электрон бошқарув тизимини Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш;

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминлаш;

спортчиларга спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш ҳамда 16 ёшга тўлмаган ариза берувчилар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан ариза бериш имкониятини яратиш.


2024 йил

март

Ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


94.

Спорт соҳасида олий маълумотли ходимлар улушини ошириш.


Бунда:

Жисмоний тарбия ва спорт университети битирувчиларини тизим ташкилотларига ишга йўналтириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг замонавий тизимини жорий қилиш;

спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркибини босқичма-босқич ошириш.


2024 йил

давомида

-

Жисмоний тарбия ва спорт университети Р.Маткаримов


95.

Спорт соҳасида илмий тадқиқот ва изланишларни ривожлантириш.


Спорт соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ва изланишлар сонини 60 тага етказиш. Бунда:

хорижий спорт илмий ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни кенгайтириш;

спорт соҳасида, жумладан спорт биомеханикаси, физиологияси ҳамда фармакологияси бўйича 3 та фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш;

аҳолининг ёш хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини илмий асосда ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

спорт соҳасидаги халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг олимлари, мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар, танловлар ўтказиш.


2024 йил

декабрь

Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайрия ва халқаро молия институтлари маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти М.Миржамолов


37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

          

96.

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензиялар ва иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун зарур шароитларни яратиш.


140 та лицензияларни қўлга киритиш чораларини кўриш. Бунда:

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларини ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш;

мамлакатимизда халқаро даражада спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича аниқ чораларни белгилаш;

миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлашда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини "ERP-Sport" электрон платформасида шакллантиришни йўлга қўйиш.


2024 йил

сентябрь

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари


Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси О.Касимов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси М.Ташходжаев


38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит

барқарорлигини таъминлаш

          

Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Халқаро ислом академияси (У.Ғафуров)

            

97.

Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарлари таржимасини амалга ошириш, улар асосида рисолалар яратиш.


1. Малакали исломшунос олимлардан иборат таржимонлар гуруҳини тузиш.


2024 йил

март


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази

2. Таржима қилинадиган асарлар рўйхатини шакллантириш ва таржимасини амалга ошириш.


2024 йил

август


Ижро учун асосий масъул - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов)

        

98.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш.


Жамиятда замонавий билимларни оширишга қаратилган қизиқарли тест саволларини (тарихий, маънавий, ижтимоий, сиёсий ва ҳ.к.) ўз ичига олган ютуқли ўйин ва викториналарнинг махсус платформасини, уларнинг мобиль иловасини яратиш.


2024 йил

давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари доирасида


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги А.Ходжаев, Маданият вазирлиги О.Назарбеков, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


Ижро учун асосий масъул - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов)

           

99.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.


Бунда, ҳар бир таълим муассасаси ва маҳаллаларда ватанпарварлик, халқ бирдамлиги, Ватанга муҳаббат туйғусини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиб бориш.


2024 йил

давомида

режа-

графикка

асосан


Ташкилотларга ажратилган маблағлар доирасида


Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси К.Куранбаев, Мудофаа вазирлиги Б.Курбанов, Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев


Ижро учун асосий масъул - Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов)

               

100.

Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда социологик тадқиқотлар ролини ошириш.

1. Маънавий-мафкуравий ишларни ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.


2024 йил

март-июль


Ижрочилар маблағлари

-

2. Хорижий илмий сафарлар, стажировкалар ташкил қилиш.


Алоҳида

режа асосида


3. Социологик тадқиқотлар ўтказиладиган ҳудудларни танлаш ҳамда тадқиқотлар дастури ва режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель-

май


4. Тўпланган тажриба асосида ҳудудларда социологик тадқиқотларни амалга ошириш.


2024 йил

май-

октябрь


5. Ўтказилган социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш.


2024 йил

июль-

декабрь


101.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш.


Ёшларда миллий мусиқа санъатига қизиқишларини янада кучайтириш, миллий мумтоз мусиқанинг бой мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллаларда "Маънавият садоси" номли миллий мақом ва мумтоз мусиқа кечаларини уюштириб бориш.


2024 йил

давомида

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси К.Куранбаев, Маданият вазирлиги О.Назарбеков


Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

          

102.

Хорижий мамлакатларда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг масофавий шаклда малакасини ошириш, уларга услубий ёрдам бериш тизимини йўлга қўйиш.


1. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчилари малакасини оширишга мўлжалланган ўқув-дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


Ҳисоб-китобга асосан Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


2. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

октябрь


3. Хорижда фаолият кўрсатаётган ўзбек тили ўқитувчиларининг масофавий шаклда малакасини ошириш ишларини йўлга қўйиш.


2024 йил

ноябрь


Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

          

103.

Ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш.


1. Ёшларнинг билим олишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида "Китоб - кўнгил булоғи" танловларини ўтказиш.


2. "Китоб - камолот калити" Республика китоб кўргазмасини ташкил этиш.


2024 йил

давомида


Ташаббускорларнинг ўз маблағлари


-

39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини

кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига

ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш

          

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

          

104.

Бухоро шаҳрида Туркий тилли давлатлар ёш ижодкорлари анжуманини ўтказиш.


1.Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлардан 2-3 нафардан ёш ижодкорларини анжуманга таклиф этиш.


2. Бухоро шаҳридаги маданият масканлари, таълим муассасалари, шунингдек, тарихий обидалар ҳудудида турли ижодий учрашув ва мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил қилиш.


2024 йил

апрель

Ижрочилар маблағлари


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси С.Саидов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Бухоро вилояти ҳокимлиги Б.Зарипов


Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов)

           

105.

Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш.


Ҳар йили дунёда энг кўп мутолаа қилинган, шунингдек давлатимиз тадрижий ривожланишига тааллуқли 100 та энг яхши бадиий асарларни таржима қилиш ва кутубхоналарга етказиш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлик маблағларидан


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги А.Ходжаев


40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини

ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий

савияга эга саҳна асарларини яратиш

         

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

         

106.

Замонавий театр ва цирк санъати йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш.

1. Давлат театрлари ва цирк жамоаларини халқаро фестиваль ва гастролларга юборилишини ташкил этиш.


2. Давлат театрларида ва циркда фаолият юритаётган ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли театр ва циркларида маҳоратини ошириш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари


-

3. Давлат буюртмаси асосида давлат театрларида янги спектаклларни саҳналаштириш.


4. Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектаклларга 3,6 млн нафар томошабинни жалб қилиш.


5. Жойларда ўтказиладиган цирк томошалари сонини 550 тага ошириш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари


-

41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб

қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

        

107.

Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш.


1. Республикада халқаро фестиваллар, анжуманлар, форумлар ва бошқа тадбирларни юқори савияда ўтказиш.


2. Давлат концерт-томоша муассасалари томонидан намойиш этиладиган маданий тадбирлар ва фестивалларга 10 млн нафар томошабинларни жалб этиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

режа

асосида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, ҳомийлар маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси А.Джурабаев


1. Маданият ва санъат тизимидаги олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, хусусан илмий даражали ва унвонли кадрлар сонини 10 нафарга кўпайтириш чораларини кўриш.


2. Маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ва юқори малакали ижодкорларнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, ҳомийлар маблағлари


-

108.

Маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкор ёшларни саралаш, улар учун ижодий майдон яратиш ҳамда янги истеъдодларни кашф этиш.


1. Ҳудудларда ижодкор ёшлар учун маданият ва санъат йўналишида "Янги Ўзбекистон истеъдодлари" танловининг Низомини ишлаб чиқиш.


2. Янги Ўзбекистон истеъдодлари" танловини ўтказиш.


3. Танлов орқали саралаб олинган ижодкор ёшларни давлат тадбирларига жалб қилиш ҳамда уларнинг ижодини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.


2024 йил

давомида

Маданият вазирлигига ажратилган маблағ доирасида


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси А.Джурабаев, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Ш. Қудратхўжа, Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва

оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш

      

Ижро учун асосий масъул - Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов)

         

109.

Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва музейлаштириш.


1. 110 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


2. 3 та археология ёдгорликларини консервация ва музейлаштириш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


-

110.

Маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ҳамда музейларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мослаштириш, экспозицияларини янгилаш чораларини кўриш.


1. Республикадаги 123 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш тиклаш ишларини амалга ошириш.


2. Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини 500 минг донага ошириш.


3. Давлат музейларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини 4 млн нафарга ошириш.


4. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг 80 нафарининг малакасини ошириш.


2024 йил

давомида

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар


-

Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

         

111.

Ёшлар орасида илмий-рационал дунёқарашнинг саёзлашганлиги, улар орасида илмий тадқиқот ва илмий изланишларга қизиқишни ошириш мақсадида илмий-оммабоп нашрлар сони ва сифатини ошириш.


1. Илмий қарашлар ва билимларни содда тилда илмий-оммабоп форматда интернет нашр, китоб, журнал, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа, каналларда чоп этиш ва эълон қилишга жалб этишга имтиёзлар тизимини яратиш масаласини кўриб чиқиш.


2024 йил

май


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Фанлар академияси Б.Юлдашев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


2. Ҳар бир аниқ, табиий ва ижтимоий-гумманитар фанлар йўналиши доирасида ёшлар ва кенг аҳоли учун мўлжалланган электрон журналлари ва уларнинг барча машҳур ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ташкил этиш.


2024 йил

июнь


3. Илмий-оммабоп форматда нашрлар сони ва сифатини ошириш, мазкур йўналишда ташкилий-молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш.


2024 йил

ноябрь


43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг

моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш,

тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш

      

Ижро учун асосий масъуллар - Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

         

112.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш.


Нукус шаҳри ва вилоятлар марказида жойлашган маданият ва истироҳат боғларида 1 тадан замонавий ёзги кинотеатр ва book-кафелар фаолиятини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида

Ҳомийлик ва хайрия маблағлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари


-

Ижро учун асосий масъуллар - Бадиий академия (А. Нуриддинов)

        

113.

Тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш.


1. Нукус шаҳри, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида ижодкорларнинг 250 та доимий кўргазмаларини ташкил қилиш.


2024 йил

давомида


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлик хайрия маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


2. Ҳайкалтарошлик санъатини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида "Ўзбекистон Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми"ни ўтказиш.


2024 йил

август


44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш

       

Ижро учун асосий масъуллар - Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

          

114.

Миллий кинематографияни кенг тарғиб қилиш ҳамда дунёдаги энг оммабоп Интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш.


1. 2024 йил давомида нуфузли ва рейтинги баланд халқаро онлайн платформаларининг талабларига мос равишда давлат буюртмаси асосида камида 5 та фильмларни ишлаб чиқиш ёки мавжуд фильмларни мослаштириш.


2. Онлайн платформа ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бориш ва фильмларни жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда унинг кенг тарғиботини амалга ошириш.


3. 2024 йил давомида жаҳоннинг энг нуфузли 5 та халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш.


4. Таълим ташкилотлари учун 10 дона ўқув-услубий фильмлар яратиш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


-

115.

Mиллий қаҳрамонлар ҳақида мультипликацион фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш.


1. Мультипликацион фильм ва сериалларнинг сценарийсини ишлаб чиқиш.


2. Мультипликацион фильм ва сериалларнинг намойишини ташкил этиш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида


-

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли

фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича

2024 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

         

Ҳамижрочилар

         

II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ

ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

        

45-мақсад: 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириб,

"даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар" қаторига кириш

          

Ижро учун асосий масъул - Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири - Ж.Қўчқоров

           

1.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.


2024 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларини 6 фоиздан кам бўлмаган даражада таъминлаш.

Бунда, саноат маҳсулотлари ўсишини 7 фоиз, бозор хизматлари - 14,9 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 4 фоиз, қурилиш - 6,3 фоиз даражасида таъминлаш.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашдаги асосий шартлар:

консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбатини 4 фоиздан юқори бўлмаслигини таъминлаш;

экспорт ҳажми ўсишини 25 фоиз даражасида таъминлаш.


2024 йил

давомида

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов, Марказий банк М. Нурмуратов


Ижро учун асосий масъул - Марказий банк (М.Нурмуратов)

         

2.

Товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали 2024 йилда йиллик инфляция даражасининг 9 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.

2024 йилда:

инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини 2024 йилда ҳам нисбатан қатъий фазада сақлаб қолиш;

пул бозорида ижобий 3-4 фоизлик реал ставкалар шаклланишини таъминлаш. Бунда, зарур ҳолларда ликвидликни жалб қилиш инструментлари ҳажмларини ошириш;

иқтисодиётда ажратиладиган кредитлар ўсиш суръати ЯИМ номинал ўсиши доирасида бўлишини таъминлаш;

инфляция кутилмаларини пасайтириш ва уларни инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида жиловлашда коммуникацион сиёсатни такомиллаштириб бориш;

асосий турдаги товар ва хизматлар нархларини ҳудудлар бўйича кузатиб бориш, уларга таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

давомида

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги


3.

Иқтисодиётга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитларни камайтириш орқали банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш.


Муаммоли кредитларнинг олдини олиш ва салмоғини камайтириш мақсадида банклар томонидан уларнинг кредит сиёсатига:

тижорат кредитлари фоиз ставкасини 2-3 фоизга камайтириш;

банкларнинг кредитлаш мезонлари қтисодий асосланганлиги, қарз юки ва таъминотига қўйилган минимал талаблар);

инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ушбу лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа қийматининг камида 30 фоизи миқдорда ўз мол-мулки ва маблағлари билан иштироки асосида амалга оширилиши бўйича тегишли ўзгартиришларни киритиш.


2024 йил

март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов


46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва

давлат мажбуриятларини самарали бошқариш

         

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я.Хайдаров)

          

4.

Консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 2024 йилда ЯИМга нисбатан 4 фоиздан ошмаслигини таъминлаш.


Консолидациялашган бюджет тақчиллиги ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида:

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилишини назорат қилиш;

лойиҳаларни молиявий экспертизадан ўтказишда, лойиҳаларда назарда тутилган тадбирларнинг Давлат бюджетида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш.


2024 йил

давомида

-

-

5.

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш.


1. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида "Бир фуқаро - бир овоз" тизимини жорий этиш.

2. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш.


3. Бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилишини таъминлаш.


2024 йил

март

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


6.

Бюджет жараёнларининг шаффофлигини янада ошириш чораларини кўриш.


Бунда, қуйидаги масалалар бўйича кенг жамоатчилик томонидан очиқ маълумотларни олиш имкониятини яратиш:

бюджет, бюджет жараёни ва унинг жамиятга кўрсатадиган таъсири таҳлили;

турли даражалардаги ва ҳудудлар бюджетлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши;

солиқлардан ҳудудлар бюджетларига тушадиган ажратмалар, субвенциялар ва бошқа бюджетлараро трансфертлар миқдорлари;

давлат бюджетида назарда тутилган нафақалар, пенсиялар миқдорлари.


2024 йил

сентябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва

илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш

         

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

            

7.

2030 йилгача енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 1 млн донага етказиш дастурини амалга ошириш.


1. Маҳаллий автомобилсозлик саноатида барча мавжуд ва янги ишлаб чиқарувчиларга шаффоф ва тенг шароитларни яратиш.


2024 йил

март


-

"Ўзавтосаноат" АЖ У.Розукулов

2. Жиззах вилоятида Хитойнинг "BYD" компанияси билан ҳамкорликда 10 мингта электромобиль ва гибрид автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш.


2024 йил

давомида


3. Маҳаллий автомобилсозлик корхоналари томонидан 2024 йилда 450 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқаришга эришиш.



4. Жиззах вилоятида "ADM Jizzakh" корхонаси негизида Кореянинг "KIA" бренди остида автомобилларни тўлиқ циклда ишлаб чиқариш лойиҳасини ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


5. Андижон вилоятида "Металл буюмларни қуйиш замонавий цехини ишга тушириш" лойиҳасининг 2-босқичини ишга тушириш.


2024 йил

май


6. "Оникс" ва "Трекер" автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини ўртача 55 фоизга, миллий трактор - камида 35 фоизга, осма техника ва тиркамалар - 60 фоизга етказиш.


2024 йил

декабрь


8.

Электротехника саноатида мисни қайта ишлаш ҳажмини ошириш, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилиш.


Оҳангарон саноат зонасида 120 млн долларлик 5 та лойиҳани ишга тушириш ҳамда 25 минг тонна мисдан кабель ва 1,5 мингта трансформатор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси М.Юнусов, Тошкент вилояти ҳокимлиги З.Мирзаев


Бухоро шаҳрида 120 млн долларлик технопаркни ишга тушириш ва 25 млн долларлик маиший техникаларни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси М.Юнусов, Бухоро вилояти ҳокимлиги З.Мирзаев


Қўшимча 350 млн долларлик маҳаллийлаштирилган электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси М.Юнусов


Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

             

9.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 100 трлн сўмдан ошириш.


2024 йилда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражасини 25 фоиздан ошириш, жумладан, мева-сабзавотни 3,2 млн тоннага, гўштни 450 минг тоннага, сутни 3 млн тоннага ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари улушини 40 фоизга етказишни назарда тутиш.


2024 йил

март

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги А.Хайдаров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов, Сирдарё вилояти ҳокимлиги А.Махмудалиев


48-мақсад: Саноатнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш

ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш

         

Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

          

10.

Ҳудудларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


1. Лойиҳа гуруҳлари томонидан ҳудудларнинг мавжуд хомашё салоҳияти ва имкониятларини чуқур таҳлил қилиш.


2. Ҳудудларнинг ихтисослик драйверидан келиб чиққан ҳолда йирик, ўрта ва кичик лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.


3. Консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда бизнес режаларни ишлаб чиқиш.


4. Янги лойиҳа таклифларини хорижий ва маҳаллий инвесторларга тақдим қилиш.


5. Янги лойиҳаларни ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш.


2024 йил

давомида

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)

             

11.

Ҳудудларда мавжуд минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида истиқболли майдонларда қимматбаҳо, рангли ва ноёб металларга геология-қидирув ишларини ўтказиш.


Нуфузли хорижий компаниялар билан ҳамкорликда камида 10 та хорижий инвестиция лойиҳаси доирасида кон захираларини баҳолашда илғор халқаро стандартларни жорий қилиш.

Тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкаларига (жами камида 200 та) ер қаъридан фойдаланиш рухсатномаларини шаффоф механизмлар асосида онлайн аукцион орқали таклиф этиш.


2024 йил

декабрь

Хорижий ва маҳаллий инвестициялар

Давлат активларини бошқариш агентлиги А. Ортиқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

             

12.

"Ёшлик-I" конини ўзлаштириш" инвестиция лойиҳаси доирасида 60 млн тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мис бойитиш фабрикасини тўлиқ ишга тушириш.


1. 3-мис бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва монтаж қилиш ишларини якунига етказиш.


2024 йил

сентябрь


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида (хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ А.Хурсанов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б. Исламов


2. Рудани қайта ишлаш йиллик қуввати 60 млн тонна бўлган 3-мис бойитиш фабрикасини фойдаланишга топшириш.


2024 йил

октябрь


13.

"Навоий КМК" АЖ ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш.

1. "Навоий КМК" АЖ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини барқарорлаштириш мақсадида керакли асбоб-ускуна ва техникаларни харид қилиш шартномаларини имзолаш.


2024 йил

сентябрь


Техник-иқтисодий асосномага мувофиқ (хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)


"Навоий КМК" АЖ Қ.Санақулов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б. Исламов


2. Тегишли экспертиза жараёнларини ўтказиш ва ускуналарни босқичма-босқич ишлаб чиқаришга жорий этиш.

Бунда, хорижий тижорат банклари кредитларини жалб қилиш.


2024-2026

йилларда


14.

"Ўзметкомбинат" АЖ да йилига 1 млн тонна иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамлар ишлаб чиқариш қувватига эга Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш.


1. Мажмуани қурилиш-монтаж ишларини якунлаш.


2024 йил

сентябрь


Техник-иқтисодий асосномага мувофиқ (хорижий банк кредитлари ва ўз маблағлари)


"Ўзметкомбинат" АЖ Р. Пирматов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б. Исламов


2. "Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш" лойиҳасини фойдаланишга топшириш.


2024 йил

декабрь


Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)

          

15.

Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.


Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини тасдиқлаш.


2024 йил

март

Йиллик дастур доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан


Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Б.Ходжаев


49-мақсад: Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада

ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш

          

Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

           

16.

Иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш.


309 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 36 мингта янги иш ўринини ташкил этиш.


2024 йил

давомида

Хорижий инвестициялар


-

17.

Йирик ва салоҳиятли хорижий инвесторларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш орқали тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш.


1. Хорижий инвесторларга таклиф этиш учун истиқболли лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиқов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиқов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


2. Хусусийлаштирилаётган давлат активлари тўғрисида тақдимот материалларини тайёрлаш.


2024 йил

апрель


3. АҚШ, Япония, Буюк Британия, Канада, Германия ва Швеция давлатларининг салоҳиятли компаниялари билан учрашувлар режа-жадвалини тасдиқлаш.


2024 йил

март


4. "Road show" ва бизнес форумлар орқали хусусийлаштирилаётган давлат активлари бўйича тақдимотлар ўтказиш.


Режа-

жадвалига

мувофиқ


5. Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлисига пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш юзасидан барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024 йил

май


18.

Истиқболли лойиҳаларга салоҳиятли инвесторларни жалб этиш ва манзилли лойиҳаларнинг қўшимча рўйхатини шакллантириш.


1. 41 та истиқболли лойиҳа бўйича дастлабки ҳисоб-китобларни, лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларига тақдимот қилиш.


2024 йил

апрель


-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари


2. Истиқболли лойиҳалар бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар билан келишувларга эришиш ва уларни амалга ошириш босқичларини назарда тутувчи "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.


2024 йил

1 июль


19.

Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармаларнинг грант маблағларини жалб қилишни жадаллаштириш.


1. 2024 йилда 1 млрд долларлик грант маблағларини жалб қилиш бўйича келишувларга эришиш (битимлар ва меморандумлар имзолаш).


2024 йил

давомида


-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, маҳаллий ҳокимликлар Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчилари


2. Грант маблағларини жалб қилиш бўйича режаларни Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчиларига соҳалар кесимида тақсимлаб бериб, жалб қилинган грант маблағлари бўйича ҳисоботларини эшитиб бориш.


2024 йил

давомида

ҳар ойда


50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш,

банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада

рақобатни ривожлантириш

            

Ижро учун асосий масъул - Марказий банк (М.Нурмуратов)

        

20.

Лизинг хизматлари бозори самарадорлигини ошириш.


1. Лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш борасида ваколатли органни белгилаш.


2. Лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга оид ягона реестр юритишни жорий этиш.


3. Лизинг хизматларини кўрсатишни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш фаолият турига ўтказиш.


2024 йил

июнь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев


51-мақсад: "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш, унинг асоси

бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш

кўрсаткичларини кескин ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)

           

21.

Республика бўйлаб қўшимча 1270 МВт қувватли қуёш фотоэлектр ва 200 МВт қувватли шамол электр станцияларини, шунингдек, микро ва кичик ГЭСларни ишга тушириш.


1. Тошкент вилоятида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.


2024 йил

октябрь


"ACWA Power" (Саудия Арабистони) маблағлари China Gezhouba (ХХР) маблағлари China Gezhouba (ХХР) маблағлари Tepelen Group (Швейцария) маблағлари Tepelen Group (Швейцария) маблағлари Masdar (БАА) маблағлари Ташаббускорлар маблағлари


"Миллий электр тармоқлари" АЖ Д.Исақулов, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ А.Сангинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 300 МВт бўлган (II фаза) қуёш фотоэлектр станциясини тўлиқ қувватда ишга тушириш.


2024 йил

ноябрь


3. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида қуввати 300 МВт бўлган (II фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.


2024 йил

ноябрь


4. Наманган вилояти Поп туманида қуввати 250 МВт бўлган (I фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.


2024 йил

декабрь


5. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 220 МВт бўлган (I фаза) қуёш фотоэлектр станциясини қуриш.


2024 йил

декабрь


6. Навоий вилояти Томди туманида қуввати 200 МВт бўлган (II фаза) шамол электр станциясини қуриш


2024 йил

декабрь


7. Республика гидросалоҳиятидан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш лойиҳаси доирасида умумий қуввати 54,8 МВт бўлган микро ва кичик ГЭСини ишга тушириш.


2024 йил

якунига қадар


22.

Ҳудудларда умумий қуввати 350 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатиш.


Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига 60,9 МВт, тадбиркорлик субъектларига 175,7 МВт, аҳоли хонадонларига 102,2 МВт, кўп қаватли турар жойларга 8,0 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатиш.


2024 йил

якунига қадар


Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги Ш. Ходжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Б. Ходжаев


23.

Саноат тармоқлари корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ва ташкилий техник тадбирларни ўз ичига олган дастурий таъминотни яратиш.


1. Саноат тармоқлари корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларида энергия сиғими юқори бўлган корхона ва ташкилотлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


Энергетика вазирлиги ҳузуридаги энергия тежамкорлик жамғармаси


манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Энергия сиғими юқори бўлган корхона ва ташкилотларда ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолини таҳлил қилиб борувчи, қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича назорат қилувчи дастурий таъминотни яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

сентябрь


3. Тасдиқланган техник топшириқ асосида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, энергия сиғими юқори бўлган корхоналар ва ижтимоий соҳа объектларида тест режимида қўллаш.


2024 йил

декабрь


24.

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини кескин соддалаштириш.


Юридик шахслар томонидан электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш учун рухсат олиш жараёнларини камида 1 ойгача тушириш.


2024 йил

апрель

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ У.Мустафаев, Кадастр агентлиги Ф.Пулатов, Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиков


Ижро учун асосий масъул - Марказий банк (М.Нурмуратов)

            

25.

"Яшил кредитлар"ни жалб қилиш ва молия бозорини тартибга солишда ESG тамойилларини жорий қилиш.


Банкларнинг кредит портфелларини диагностика қилиш ва декарбонизация бўйича устуворликларни аниқлаш ва ESG рискларини бошқариш учун консалтинг компанияларини жалб қилиш. Бунда:

банкларнинг кредит ва инвестицион портфелларини "яшиллаштириш";

халқаро миқёсда банкларнинг мавқеини ошириш;

халқаро молия институтлари ҳамда Яшил иқлим жамғармаси орқали иқлимни молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш.


2024 йил

июнь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

           

26.

Жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш.


1. Самарқанд шаҳри жамоат транспорти учун 100 та электробусни харид қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

июль


Халқаро молия институтлари маблағлари


Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари


2. Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун қўшимча 200 та электробусни харид қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь


27.

Кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни энергия самарадорлиги (энергоаудит)ни баҳолашни ташкил этиш.


1. Кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Энергетика соҳасидаги тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров


2. Баҳолаш тартиби асосида кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича қисқа ва ўрта муддатли чора-тадбирлар режаларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

сентябрь


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)

         

28.

Экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган "яшил" давлат харидларини амалга ошириш бўйича давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш.


1. Давлат харидларини амалга оширишда "Яшил" харидлар учун устуворлик белгиловчи ҳуқуқий базани яратиш.


2024 йил

май


-

Энергетика вазирлиги Ж. Мирзамахмудов

2. Давлат харидларини амалга оширишда иқтисодий ва экологик омилларнинг мутаносиблигини ҳамда ушбу жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш.


Доимий

52-мақсад. Иқтисодиёт тармоқлар ва аҳолини зарурий

энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш

         

Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)

          

29.

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини табиий газ билан барқарор таъминлаш.


1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2024 йилда қуйидаги геологик-техник тадбирларни амалга ошириш:

95 та ишлатиш қудуғини бурғилаш;

81 та қудуқда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳисобига уларни ишлаб чиқаришга қайтариш;

42 та технологик тадбирни амалга ошириш.


2. Бажарилган ишлар эвазига 29,3 млрд метр куб табиий газни қазиб чиқариш.


2024 йил

давомида

Корхоналар ўз маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий кредитлар


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Б.Сидиқов, "Саноат Энергетика гуруҳи" МЧЖ ХК Т.Юсупов, маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида фаолият кўрсатаётган корхоналар, нефть-газ соҳасидаги хусусий корхоналар


30.

Республикада ўсиб бораётган электр энергияга бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.


1. Сирдарё вилоятидаги 1 500 МВт қувватли Сирдарё-2 иссиқлик электр станциясининг навбатдаги 500 МВт қувватини;


2024 йил

март


Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ Б.Жураев, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ А.Сангинов


2. "Тошкент ИЭМ"да 64 МВт қувватли 2 та газ турбина қурилмасини ишга тушириш.


2024 йил

март


31.

Республика ҳудудидаги магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларини ривожлантириш.


1. Қуввати 1 502 МВА бўлган 2 та юқори кучланишли подстанцияни ва 465 км юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш;


2024 йил

декабрь


Халқаро молиявий институтлар маблағлари, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


"Миллий электр тармоқлари" АЖ Д.Исақулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ У.Мустафоев


2. 5,5 минг км узунликдаги электр тақсимлаш тармоқлари ва 1,5 мингта трансформатор пунктини модернизация ва реконструкция қилиш.


2024 йил

декабрь


32.

Республика истеъмолчиларига табиий газ (паст босимли тармоқлар) ва суюлтирилган газ етказиб беришда монополияни бекор қилиш, хусусий секторни жалб қилиш, энергия ресурсларининг бозор тамойилларини жорий этиш ва ресурсларнинг ҳисоб-китобини аниқ юритишни йўлга қўйиш.

1. Табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш тартибини (низом) ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2024 йил

апрель


-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А.Каюмов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


2. Ишлаб чиқилган тартиб асосида табиий газ тақсимоти тизими 2024-2025 йилларда хусусий секторга ўтказиладиган "пилот" ҳудудларни аниқлаш.


2024 йил

май


3. Ушбу ҳудудлардаги тизимни хусусий секторга ўтказиш юзасидан салоҳиятли компаниялар билан ўтказиладиган музокаралар натижаси бўйича аниқ шартлар асосида газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш.


2024 йил

июль


53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика

тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий

транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

        

33.

Миллий транспорт тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш.


Мамлакатнинг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини амалга ошириш.

Бунда:

Республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 13,7 млн тоннага етказиш;

йўловчи ва юк ташиш хизматлари ҳажмини 12 фоизга ошириш;

авиақатновлар сонини 40 фоизга ошириш;

темир йўл хизматлари ҳажмини 20 фоизга ўсишини таъминлаш;

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари сонини 2 баробарга ошириш.


2024 йил

якунига қадар

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ З.Нарзуллаев, "Uzbekistan Airports" АЖ Ж.Умарходжаев, "Uzbekistan Airways" АЖ Ш.Худайкулов


34.

Мамлакатда транспорт-экспедиторлик фаолиятини ривожлантириш.


Маҳаллий транспорт-экспедиторлик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш.

Бунда:

маҳаллий транспорт-экспедиторлик ташкилотлари хизматидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича зарур шароитларни яратиш;

халқаро ташишларда маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш;

транспорт-логистика марказлари фаолиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

киритиладиган депозит маблағларининг амалдаги миқдорини 4 баробарга ҳамда ташиладиган йиллик кафолатланган юклар ҳажмини 2 баробарга камайтирган ҳолда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузиш тартиби назарда тутилади.


2024 йил

март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги Л.Кудратов


35.

Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш.


1. Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида мунтазам автобус йўналишларини босқичма-босқич брутто-шартнома тизимига ўтказиш.


2024 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари Тадбиркорлик субъектлари маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


2. Нукус, Бухоро, Жиззах, Навоий, Термиз, Гулистон, Фарғона, Нурафшон, Ангрен, Олмалиқ шаҳарларда мунтазам автобус йўналишларини босқичма-босқич брутто-шартнома тизимига ўтказиш.


2024 йил

декабрь


3. Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 900 та табиий газда ишлайдиган автобусни харид қилиш ва йўналишларга бириктириш.


2024 йил

давомида

график

бўйича


4. Жамоат транспортининг 54 та янги йўналишлар тармоғини ташкил этиш.


2024 йил

давомида


36.

Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш.

1. Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этиш.


2024 йил

март


Банк кредити Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш.Умурзаков, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов


2. Автобуслар ҳаракати устуворлигини ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида узунлиги 29 км бўлган 8 та асосий транспорт коридорида (83 та чорраҳа ва 41 та пиёдалар ўтиш жойи) реконструкция ишларини амалга ошириш.


3. Шаҳар атрофи ҳудудлари жумладан, Назарбек ҳудудидан Чорсу ва Пахтакор метро бекатигача ҳамда Уч қахрамон ҳудудидан Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон метро бекатигача алоҳида экспресс автобус йўналишларини ташкил қилиш.


2024 йил

давомида


Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поездини (44 та метро вагонини) харид қилиш.


2024 йил

давомида

Хорижий банк кредити

37.

Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олиш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:


2024 йил

март


Маҳаллий бюджет маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш.Умурзаков, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


қлли бошқарув" тизимини жорий этиш;

транспорт оқимини таҳлил қилган ҳолда айрим кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил этиш;

олий таълим муассасаларида ўқиш вақтларини мақбуллаштириш ҳисобига тиғиз вақтларда транспортга бўлган юкламани камайтириш;

тиғиз вақтларда катта ҳажмли ва оғир вазинли юк автомобилларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тартибга солиш;

транспорт оқими юқори бўлган чорраҳаларда светофорлар фазаларини қайта кўриб чиқиш;

255 та чорраҳа ва кесишмаларни мувофиқлаштирилган светофор бошқаруви - "ақлли светофорлар" тизимига ўтказиш;

камида 10 та кўчада йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш;

шаҳарга кирувчи асосий автомобиль йўлларида вазн ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ташкил этиш.


2024 йил

давомида

38.

Республика ҳаво кемалари паркини 80 тага етказиш ва авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш.


1. Резидент авиакомпаниялар томонидан ҳаво кемалари олиб келинишини таъминлаш, шу жумладан лизинг шартномалари асосида 7 та ҳаво кемасини олиб келиш юзасидан амалий чораларни кўриш.


2. 3 та янги халқаро йўналиш очиш ҳамда Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйиш.


2024 йил

декабрь

Резидент авиакомпаниялар маблағлари


"Uzbekistan Airways" АЖ Ш.Худайкулов, резидент авиакомпаниялар


39.

"Андижон", "Бухоро" ва "Урганч" халқаро аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.


1. "Андижон", "Бухоро" ва "Урганч" халқаро аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича лойиҳалар концепциялари ва лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


-

"Uzbekistan Airports" АЖ Ж.Умарходжаев


2. Давлат-хусусий шериклик соҳасида ваколатли давлат органига кўриб чиқиш учун тақдим этиш ва бошқариш бўйича халқаро тендер эълон қилиш.


2024 йил

август


3. Тендер натижалари бўйича давлат-хусусий шериклик асосида шартнома расмийлаштириш.


Тендер-

натижаларига

кўра


40.

Республика темир йўл вагонлар паркини янгилаш ва модернизация қилиш.


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 30 та янги замонавий йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш.


2024 йил

ноябрь

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ З.Нарзуллаев Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ш.Вафаев


41.

Мамлакат темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда электрлаштирилган темир йўллар улушини ошириш.


1. "Оқкўприк" темир йўл станциясининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида қўшимча темир йўлларини қуриш.


2. Электрлаштирилган юқори тезликдаги "Навоий - Бухоро" темир йўл линиясининг иккинчи йўлини қуриш (92,1 км) лойиҳасини якунлаш.


2024 йил

декабрь

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари ҳамда жалб қилинадиган бошқа маблағлар


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ З.Нарзуллаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов


42.

Темир йўл соҳасини рақамлаштириш.


1. Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда Рақамли темир йўл стратегиясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўз маблағлари


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ З.Нарзуллаев


2. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Ягона дарча" ахборот тизимини Божхона қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


2024 йил

март


3. Темир йўл чипталарини мобиль илова ва электрон тўлов тизимлари орқали сотишни ривожлантириш, онлайн электрон тизим орқали сотиш ҳажмини 70 фоизга етказиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида


43.

Автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳолатини яхшилаш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 2,7 минг кмдан зиёд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш.


2. Ҳудудларда 10 минг кмдан ортиқ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини таъмирлаш.


3. Таъмирталаб 110 дона кўприк иншоотларини тиклаш.


2024 йил

давомида

Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари


Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


44.

Давлат-хусусий шериклик асосида пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш.


1. "Тошкент - Андижон" пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси доирасида хусусий шерикни танлаш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва халқаро тендер савдоларини эълон қилиш.


2024 йил

март


-

Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов


2. "Тошкент - Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси доирасида хусусий шерикни танлаш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва халқаро тендер савдоларини эълон қилиш.


2024 йил

август

45.

Автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида тажриба-синов тариқасида пиёдалар ўтиш йўлакларига замонавий ёритгичлар ўрнатиш.


2. Аҳоли пунктларида пиёдалар ҳаракатланиши учун 150 км пиёдалар йўлакларини барпо этиш.


3. 150 дан ортиқ светофор объектларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш.


4. Автомобиль йўлларида 37 мингдан ортиқ йўл белгиларини ўрнатиш.


2024 йил

давомида

"Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов


54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва

рентабеллик даражасини кескин ошириш

      

Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

         

46.

Ҳосилдорликни пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80-100 центнерга етказиш.


Пахта ва ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда,

кластерларга хориждан ҳосилдорлиги юқори уруғликларни олиб киришга рухсат бериш;

пахтада 5 та ва ғаллада 8 та янги тезпишар, серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш;

танлаб олинган навлар майдонини ҳар йили камида 10 фоизга кенгайтириб бориш;

замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40-50 фоизида жорий этиш;

илмий тадқиқот муассасалари ва агрокластерлар ўртасида шартномалар тузиш, олимларни агрокластерларга бириктириш ҳамда илмий асосланган тавсиялар бериш;

тупроқ унумдорлиги паст бўлган пахта майдонларида алмашлаб экиш тизимини кенгайтиришни назарда тутиш.


2024 йил

апрель

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


47.

Қуввати 45 минг тонна бўлган 11 та агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган агрологистика марказлари ва сақлаш корхоналарининг манзилли рўйхатини шакллантириш;


2024 йил

март


Халқаро молия институтлари маблағлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, маҳаллий ҳокимликлар


2. Амалга ошириладиган лойиҳаларда инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатиш.


3. Лойиҳаларни ишга туширишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида


48.

Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш.


Чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 3,8 фоизга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда,

қорамоллар бош сонини 14,1 млн бошга, қўй-эчкилар бош сонини 24,5 млн бошга,

гўшт ишлаб чиқаришни 2,7 млн тоннага (тирик вазнда), сут - 12,7 млн тоннага етказиш;

9 млрд дона тухум ишлаб чиқариш;

наслли ва зоти яхшиланган маҳаллий қорамоллар улушини 70 фоизга етказиш;

250 та чорвачилик субъектини наслчилик тоифасига ўтказиш орқали наслчилик хўжаликлари сонини 1600 тага етказишни назарда тутиш.


2024 йил

апрель

Ташаббускорлар маблағлари ва тижорат банкларнинг кредити


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Б.Норқобилов, "Паррандасаноат" уюшмаси Б.Исаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


49.

Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,2 баробарга, экспортни ҳажмини 1,5 баробарга ошириш.


1. 3,6 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2. Ипак маҳсулотларининг экспортини 150 млн долларга етказиш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси О.Жумаев


50.

Аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш чораларини кўриш.


Аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш. Бунда:

аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига бўлган талабни аниқлаш. Бунда, техника таъминоти паст бўлган чорвачилик, сабзавот ва полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишларини ривожлантиришга алоҳида устуворлик бериш;

қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш;

агрокластерлар ва фермер хўжаликларига техникаларни қулай кредит ва лизинг шартлари асосида етказиб бериш ҳамда кафолатли сервис хизматларини ташкил этиш.


2024 йил

март

Тижорат банклари кредит маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, "Ўзавтосаноат" АЖ У.Розиқулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов


51.

Қишлоқ хўжалигида хавфли пестицидлардан фойдаланишни тартибга солиш.


1. ЖССТ ва Пестицидларга қарши курашиш халқаро ташкилот (PAN) томонидан ўта ва юқори даражада хавфли деб топилган пестицидларнинг ўрнига муқобил воситаларни қўллаш.


2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини рухсат этиладиган кимёвий воситалар рўйхатини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида эътироф этиш, рўйхатни кўрсатиб ўтилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда шакллантириш.


2024 йил

июнь


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

52.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини камида 2,5 млрд долларга етказиш.


Бунда:

"in-vitro" усулида 12 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш ва мева-узум етиштирувчиларга етказиб бериш;

сабзавот маҳсулотларини интенсив усулда етиштириш кўламини 31 минг гектарга етказиш;

замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сабзавотдан гектарига ўртача 350-450 центнер ҳосил олишни таъминлаш.


2024 йил

давомида

Халқаро молия институтлари маблағлари, Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги И.Эргашев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


53.

Маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш.


1. Агрокластер, деҳқон ва фермер хўжаликлари, биолаборатория ва ўсимликлар клиникалари мутахассислари, аҳоли томорқа ер эгалар мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда зараркунандаларга қарши курашиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


Доимий


-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги И.Эргашев, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси М.Рахматов


2. Хусусий сектор билан ҳамкорликда 13 та янги ўсимликлар клиникасини, аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун 200 та отряд ташкил этиш ҳамда шу ҳисобдан 500 та янги иш ўринини яратиш.


2024 йил

март-

апрель


3. Аҳоли хонадонларида биолабораторияларнинг 400 та мавсумий шохобчасини ташкил этиш орқали 1 200 та янги иш ўрини яратиш.


2024 йил

июль


4. Республика ҳудудларида катта иқтисодий зарар келтириши хавфи бўлган зараркунандалар бўйича феромониторинг юритиш.


2024 йил

август


5. Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган экспорт талаблари бўйича семинар, давра суҳбатларини ташкил этиб бориш.


Доимий

тарзда


6. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти географияси ва номенклатурасини кенгайтириш бўйича хорижий давлатларнинг карантин хизматлари билан музокаралар ўтказиш ҳамда 20 та давлатдан 250 турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун фитосанитар рухсатлар олиш.


2024 йил

давомида


54.

Тупроқни ҳимояловчи агротехнологиялардан фойдаланилиши, ер устки қисмини доимо қоплама билан қопланиши, тупроқ ифлосланиши ҳамда микрофлораси йўқолишининг олдини олиш мониторингини йўлга қўйиш.


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан ер устки қисмини доимо қоплама билан қоплаш ҳамда тупроқ ҳимояланишининг кузатувини олиб бориш.


доимий

тарзда



Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти


2. Қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларига экин экилиши ҳамда кўп йиллик дарахтлар ўтқазилишини таъминлаш.


доимий

тарзда


3. Тупроқнинг кимёвий моддалар билан ифлосланиши ҳамда унинг микрофлораси йўқолишининг олдини олиш бўйича ердан фойдаланувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024 йил

давомида


55.

Агрокимёвий таҳлил лабораториялари томонидан тупроқ таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомалар ишлаб чиқиш.


1. Фермер хўжаликларининг тупроқ намуналари таҳлиллари асосида агрокимёвий хаританомаларни ишлаб чиқиш.


2. Агрокимёвий хаританомаларни рақамлаштириш ва ўтказилган таҳлил хулосаларини "uzagrolab.uz" электрон платформасига интеграция қилиш.


3. Агрокимёвий таҳлил соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш.


2024 йил

октябрь

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги И.Эргашев


56.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш.


Бунда, тегишли тармоқларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шу жумладан, замонавий иссиқхоналар ва интенсив боғлар агрономлари ҳамда балиқчилик соҳасида ихтиологлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини

кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори

бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)

         

57.

Ташқи бозорларни диверсификация қилиш ҳамда товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш.


1. Экспортбоп 10 та турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорларни аниқлаш.


2. Ушбу бозорларда маҳсулотларга техник ва сифат талабларини ўрганиш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, маҳаллий корхоналар вакилларини ўқитиш ва лабораторияларини ташкил этишга кўмаклашиш.


3. Хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон маҳсулотлари учун сертификат, бож ва йиғимларни юмшатиш бўйича музокаралар ўтказиш.


4. Маҳаллий корхоналарни томонидан электрон савдо майдончалари орқали экспорт қилишда мавжуд камчиликларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.


2024 йил

март

-

Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги И.Эргашев, Андижон вилояти ҳокимилиги Ш.Абдурахмонов


58.

"Экспорт акселератор" дастурини амалга ошириш.


1. Дастурни ишлаб чиқишда хорижнинг илғор консалтинг компанияларини жалб этиш.


2024 йил

апрель


Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


2. Дастурни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

май


3. Дастурни доимий мониторинг қилиб бориш ва натижаси бўйича Ҳукуматга ҳисобот киритиб бориш.


2024 йил

давомида


59.

"Янги Ўзбекистон -рақобатбардош маҳсулотлар юрти" дастури асосида миллий брендларни хорижий бозорларга олиб чиқиш.


1. Хорижий бозорларга олиб чиқиладиган миллий брендлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

апрель


Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов


2. Миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш ва харидорларга таништириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


3. Хорижий бозорларда кўргазма ва ярмарка тадбирларини ташкил этиш орқали миллий брендлар остида маҳсулотларни тарғиб қилиш.


2024 йил

давомида


4. Йил давомида маҳаллий корхоналарнинг халқаро кўргазмаларда иштирокини 2 баробарга ошириш дастурини тармоқлар ва мамлакатлар кесимида тасдиқлаш.


2024 йил

март


5. Россиянинг Иваново, Вьетнамнинг Ханой, Италиянинг Прата, Польшанинг Лоц шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очиш.


2024 йил

апрель


60.

Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш ҳамда 822 та корхонага халқаро стандартлар жорий қилиш орқали экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини ошириш.


1. Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, металлургия, кимё, экология ва бошқа соҳалардаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотларга 1400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартларини (олиш) харид қилиш.


2024 йил

I чорак


Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари


Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2. Стандартларни давлат тилига таржима қилиш учун Ўзбекистон Стандартлар институтига зарур маблағларни ажратиш.


Буюртмага

асосан


3. Халқаро ва Европа стандартларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.


2024-2025

йиллар

давомида


4. Экспортчи ҳамда экспорт қилиш салоҳияти мавжуд бўлган корхоналарга халқаро стандартларни жорий этишда яратилган имкониятлар бўйича семинарлар ташкил этиш ва тарқатма материаллар тарқатиш.


2024 йил

давомида


5. Халқаро стандартлар жорий этиш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


6. Тармоқ жадвалига асосан корхоналарга халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш.


2024 йил

давомида


61.

Драйвер соҳаларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш.


Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишдаги муаммоларни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


-

Савдо саноат палатаси Д. Вахобов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Солиқ қўмитаси Ш. Кудбиев, Божхона қўмитаси А. Мавлонов


56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш,

иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин

фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш

       

Ижро учун асосий масъул - Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (А.Каюмов)

            

62.

Рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигига оид ишларни тезкор кўриб чиқиш ва зудлик билан қарор қабул қилиш.


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятидаги ягона ахборот тизими доирасида қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибларини тўлиқ рақамлаштириш.

Бунда:

рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунбузилишлар бўйича электрон шаклда мурожаат қилинади;

мурожаатлар электрон шаклда рўйхатдан ўтказилиб, тарафлар хабардор қилинади;

комиссия қарорлари электрон шаклда юборилади ёки онлайн тақдим этилади ҳамда мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти яратилади;

ҳисоботлар электрон шаклда юритилади.


2024 йил

декабрь


-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)

         

63.

Иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни амалга ошириш.


1. Марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини яхшилаш, шаффофликни таъминлаш ҳамда соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларини самарали ишлатиш мақсадида, ушбу йўналишларда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида лойиҳаларни кенг жорий қилиш учун амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини тайёрлаш.


2024 йил

июль


- Хусусий шерик маблағлари ҳисобига


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


2. Шаҳар ва туманларнинг иссиқлик таъминоти тизимига хусусий секторни жалб қилиш орқали ушбу соҳаларни молиявий фаолиятини фойда билан юритадиган бизнесга айлантириш учун кенг шароитлар яратиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида


Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

            

64.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш тартибини тасдиқлаш.


2024 йил

март


Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


2. Тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 км гача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш.


2024 йил

давомида


65.

Хусусий сектор иштирокида темир йўл вокзалларида йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларини ташкил этиш.


1. Барча темир йўл вокзалларини оптимизация қилиш ҳисобига бўшайдиган ҳудудларда савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил қилиш мақсадида тадбиркорларга аукцион орқали ижарага бериш.


2. Самарқанд ва Қўқон вокзалларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришга давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб қилиш.


2024 йил

давомида

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари, хусусий тадбиркорлар маблағлари


Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Миллий гвардия, Р.Джураев, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ З.Нарзуллаев


57-мақсад: Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда

мамлакатни минтақавий "IT-НUB"га айлантириш

       

Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

       

66.

2024 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар ва сервислар сонини 700 тага етказиш.

1. 2024 йилда электрон шаклга ўтказиладиган ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши йўлга қўйиладиган хизматлар ва сервислар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


Ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги А.Тошкулов, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Рўйхат асосида уларни босқичма-босқич Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш режа-графигини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март


3. Тасдиқланган режа-график асосида хизматлар ва сервисларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиб бориш.


Режа-график

асосида


67.

Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш.


Халқаро интернет тармоғига уланиш тезлигини 4 200 Гбит/с га етказиш.


2024 йил

декабрь

"Ўзбектелеком" АК маблағлари, телекоммуникация операторлари маблағлари


"Ўзбектелеком" АК

68.

Кенг полосали интернет тармоғи билан таъминланганлик даражасини ошириш.


1. Магистрал телекоммуникация тармоғи ва аҳоли яшаш масканларида 30 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 260 минг километрга етказиш.


2. Аҳоли масканларини юқори тезликдаги кенг полосали симли интернет билан таъминлаш даражасини 90 фоизга етказиш.


2024 йил

декабрь

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари маблағлари


Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари


69.

Халқаро аҳамиятга эга автомагистрал ва темир йўлларда мобил интернет қамровини кенгайтириш.


Халқаро аҳамиятга эга автомагистрал ва темир йўлларнинг мобил интернет билан қамров даражасини 90 фоизгача етказиш.


2024 йил

декабрь


Мобил алоқа операторлари маблағлари


Мобил алоқа операторлари


70.

Ахборот технологиялари соҳасида экспорт қилувчи корхоналар сони ва экспорт ҳажмини ошириш.


1. IT-парк экспорт қилувчи резидентлари сонини 200 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш.


2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 10 трлн сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 800 млн долларга етказиш.


2024 йил

декабрь

-

"IT-Park" Дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитаси (А.Мавлонов)

          

71.

Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолларига чек қўйиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган "Божхона қоидабузилиши" ахборот тизимини яратиш.


Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими доирасида амалиётга жорий этиш.


2024 йил

март

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


72.

Халқаро курьерлик жўнатмалари ҳисобини юритишга қаратилган "Курьерлик жўнатмалари" ахборот тизимини яратиш.


Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2024 йил

сентябрь

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси


Манфаатдор вазирлик ва идоралар


58-мақсад: Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш

учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш

         

Ижро учун асосий масъул - Туризм қўмитаси (У.Шадиев)

         

73.

Хорижий туристлар сонини 10,5 млн нафарга етказиш.


1. Янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш, хусусан, зиёрат, эко, агро, "балиқ ови" туризми, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, чўл ҳудудларида дам олиш туризми хизматлари ҳамда маршрутларини яратиш таклифларини тайёрлаш.


2024 йил

март-август


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Транспорт ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм инфратузилмаси объектлари ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда амалий чораларни кўриш.


2024 йил

декабрь

74.

Туризм хизматлари экспортини 2,5 млрд долларга етказиш, шу жумладан, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 200 млн долларга етказиш.


1. Хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш


2024 йил

давомида


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Тиббиёт ва таълим соҳаларида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, жумладан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида тарғибот кампаниясини ўтказиш.


2024 йил

давомида


3. Нуфузли халқаро тиббиёт ва таълим муассасаларининг филиалларини республика ҳудудларида ташкил этиш бўйича таклифларни шакллантириш.


2024 йил

апрель


75.

Ички сайёҳлар сонини 21 млнга, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини 1,5 млн нафарга етказиш.

1. Ҳудудларнинг туризм салоҳиятига оид тарғибот материалларини тайёрлаган ҳолда оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва инфотурлар ташкил қилиш.


2024 йил

март-

октябрь


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Номавсумий ойларда чегирмалар тақдим этган ҳолда "Ички туризм ойлиги"ни ташкил қилиш ҳамда "Ички туризм ҳафталиги", "Ички туризм кунлари" дастурларини маданий, кўнгилочар, миллий ҳамда диний байрамлар, катта спорт тадбирлари доирасида амалга ошириш.


2024 йил

март-

октябрь


3. Ҳар бир вилоятдан йилига 1 минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳатларини бепул ташкил қилиш.


2024 йил

март - октябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

4. Транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан транспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлашни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларни киритиш.


2024 йил

апрель

-

Транспорт вазирлиги И.Махкамов

76.

"Меҳмонхона - транспорт - тур -оператор - савдо ва сервис" корхоналарининг кооперация асосида фаолият юритадиган 4 та йирик туризм кластери (мажмуаси)ни ташкил этиш.


Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш.

Йирик туризм кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда:

"Меҳмонхона - транспорт-туроператор - савдо ва сервис" корхоналари кооперациясини йўлга қўйиш;

ҳудудларда 600 та янги меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

Ташаббускор маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


77.

Хусусий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига ҳудудларда 600 та жойлаштириш воситалари ташкил этиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Республика бўйича 160 та меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш.


2024 йил

март


Ташаббускор маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

3. Республика бўйича 300 та оилавий меҳмон уйи ва 70 та хостел фаолиятини йўлга қўйиш.


4. Республикада 70 та бошқа жойлаштириш воситалари фаолиятини йўлга қўйиш.


2024 йил

март-

декабрь


78.

Фарғона, Андижион, Наманган ҳамда Қорақалпоғистонда туристик хизматларни кенг ривожлантириш.


Фарғона, Андижион, Наманганнинг туман ва шаҳарларини боғловчи "Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси", Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб "Қалъалар ҳалқаси" каби янги туристик йўналишларни ташкил қилиш.


2024 йил

март-

август


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


79.59-мақсад: Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш

       

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)

         

79.

Ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий хизматларни ривожлантириш.


Хизмат кўрсатиш соҳасида 10 мингта савдо сервис объектини ташкил этиш чораларини кўриш. Бунда:

амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш;

зарур ер ва бино-иншоотларни аукцион савдоларга чиқариб бориш.


2024 йил

декабрь

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)

           

80.

Аҳоли гавжум бўлган кўчаларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш учун бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш.


Янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 2024 йилда 2,2 мингта ер (лот) майдонларни аукцион савдоларга чиқариш.

Бунда:

инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум ҳудудларда бўш ер майдонларини аниқлаш;

аниқланган ер майдонларини белгиланган тартибда аукционга чиқариш;

аукционга чиқарилган ер майдонларини улар тўғрисида ҳоким ёрдамчилари томонидан, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини жадаллаштириш орқали сотиш.


2024 йил

декабрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Б. Закиров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Кадастр агентлиги Ф.Пулатов, Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиков, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


60-мақсад: Ҳудудларни комплекс ривожлантириш,

урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон

уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш

          

Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров)

       

81.

Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва урбанизация жараёнларини жадаллаштириш.


1. Республикадаги 5 та шаҳарнинг бош режаcи лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Республикадаги 48 та шаҳарчанинг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


3. Қишлоқ (овуллар)да жойлашган 116 та аҳоли пунктини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.


4. 146 та аҳоли пунктининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларини якунлаш.


2024 йил

декабрь


Маҳаллий бюджет маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


82.

Ривожланган давлатларнинг бино-иншоотлар бўйича қурилиш хавфсизлиги меъёрлари асосида янги стандартларни жорий қилиш.


Қурилиш-монтаж ишларини техник жиҳатдан баҳолаш, текшириш ва қабул қилиш тизимига хусусий секторни кенг жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2024 йил

сентябрь

Ижрочилар маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


83.

Эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ҳамда сейсмик заифлиги ва авария аломатлари аниқланган кўп квартирали уй-жойларни реновация қилиш чораларини кўриш.


1. 2024 йил учун кўп квартирали уй-жойларни реновация қилиш бўйича қонуний асосларни яратиш.


2024 йил

март


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. 2024 йил учун кўп квартирали уй-жойларни реновация қилиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш ҳамда тасдиқлаш.


2024 йил

март


маҳаллий бюджет маблағлари

84.

"Янги Ўзбекистон" массивлари сонини 45 тага ва уй-жой қурилиши ҳажмини 80 мингтага етказиш.


1. 2024 йил учун уй-жой қурилиши ва ипотека дастурини ишлаб чиқишда янгидан барпо этиладиган "Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларни шаҳарлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда жойлаштириш.


2024 йил

март


Вазирлик ва идораларнинг маблағлари, тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


2. "Янги Ўзбекистон" массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 80 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш.


2024 йил

декабрь


85.

Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жой хонадонларининг табиий газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти, ичимлик ва оқова сув ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари каби коммунал тўловларини бирлаштирувчи ягона тўлов тизимини жорий этиш.


1. Ягона тўлов тизимининг ишлашини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

август


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Энергетика вазирлиги Ж. Мирзамахмудов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А. Абдухакимов, "Ўзсувтаъминот" АЖ Д.Азимов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ягона тўлов тизимини ишга тушириш ҳамда мониторинг қилиш имкониятини яратиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ягона тўлов тизимини тажриба-синов тариқасида Навоий шаҳрида жорий этиш.


2024 йил

октябрь


4. Кўп қаватли уй-жойларда коммунал хизматлар самарадорлигини истиқомат қилувчилар томонидан комплекс баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш.


2024 йил

июлдан

бошлаб


86.

Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларни ҳамда бино ва иншоотларда сейсмик, санитар ва хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш мақсадида, қонунбузарликларга қарши таъсирчан чора-тадбирларни кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.


1. Таъсирчан чора-тадбирларни кучайтириш бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2024 йил

март


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А. Каюмов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


2. Ноқонуний ҳамда сифатсиз қурилишлар билан курашиш бўйича Сингапур тажрибасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва таклифларни шакллантириш.


2024 йил

май


3. Сингапур тажрибаси асосида таъсирчан чораларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


87.

Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришни тартибга солувчи қонунчилик асосларини шакллантириш.


Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришни тартибга солувчи қонуний асосларни шакллантириш, объектларни улуш киритиш асосида қуришда ягона мажбурий талабларни белгилаш.

Бунда:

фуқаролардан уй-жой қурилиши учун тўғридан-тўғри пул маблағларини жалб этишни тақиқлаш, фақатгина Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилотларига тижорат банклари орқали улуш асосида пул маблағларини жалб этишга рухсат этиш;

ваколатли органнинг кафолатига эга бўлмаган тадбиркорлар томонидан улуш киритиш асосида пул маблағларини жалб этиш, уй-жой қурилишини турли кўринишда реклама қилишни тақиқлашни назарда тутиш.


2024 йил

сентябрь


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


88.

Қурилиш объектларига архитектура режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни мажбурий этиб белгилаш тартибини йўлга қўйиш.


1. Архитектура режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш талаб этиладиган янги қурилишлар параметрларини шакллантириш.


2024 йил

сентябрь


Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А. Каюмов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришларни киритиш чораларини кўриш.


2024 йил

октябрь


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

          

89.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш.


Инвестицион маслаҳатчи билан биргаликда:

инвесторлар томонидан ўтказиладиган ўрганишлар учун тайёргарлик кўриш;

давлат улушига тегишли акцияларни сотиб олиши мумкин бўлган салоҳиятли инвесторлар рўйхатини шакллантириш;

инвесторлар билан акцияларни сотиб олиш шартлари бўйича музокаралар ўтказиш;

музокараларда халқаро ҳуқуқшунослар кўмагида ҳукумат ва банк манфаатларини ҳимоя қилиш.


2024 йил

давомида

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ А.Акбаржанов


90.

"Асакабанк" АЖни хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш


1. Банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш учун халқаро молия институтини жалб қилиш юзасидан принципиал келишувга эришиш.

2. Банкни хусусийлаштириш учун Халқаро инвестиция банкини жалб қилиш бўйича таклиф киритиш.


2024 йил

давомида

-

"Асакабанк" АЖ К.Тўляганов


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)

          

91.

Аҳолига уй-жой учун субсидия ажратиш тартибини такомиллаштириш.


Республика бўйлаб истаган ҳудуддаги уй-жойларни сотиб олишда кўп қаватли уй-жой олиш учун ажратилган субсидиялардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь

-

-

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

            

92.

Уй-жой олди-сотдиси билан боғлиқ жараёнларнинг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлаш.


1. Фуқароларнинг фирибгарлик жинояти жабрланувчисига айланиб қолмаслиги учун уларни ишончли ахборот билан таъминлаш тизимини жорий қилиш.


2. Барча уй-жой қурилиш объектлари ва уларнинг қурувчиси тўғрисидаги расмий маълумотларни жамловчи ахборот платформасини яратиш ва унинг очиқлигини таъминлаш.


3. Лотнинг фақат бир марта сотилишини таъминлаш мақсадида инвестиция шартномаларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.


2024 йил

сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик вазирлиги маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б. Закиров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Марказий банк М.Нурмуратов, тижорат банклари


61-мақсад: Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ

муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш

       

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)

          

93.

Ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш.


1016 та ижтимоий соҳа объекти, шу жумладан, 618 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб, 176 та мактабгача таълим ташкилоти, 147 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 42 та спорт объекти, 20 та олий таълим муассасаси, 5 та илм-фан ва инновация ҳамда 8 та маданият объектида 7,9 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

Хусусан:

умумтаълим мактабларида 175 мингдан ортиқ янги ўқув ўрнини ташкил этиш, 100 мингдан ортиқ ўқув ўрнини мукаммал таъмирлаш;

ихтисослаштирилган мактабларда 3,5 мингдан ортиқ янги ўқув ўрнини ташкил этиш;

мактабгача таълим ташкилотларида 5,5 мингдан ортиқ янги ўрнини ташкил этиш, 17 мингдан ортиқ ўринни реконструкция қилиш, 1,3 мингдан ортиқ ўринни мукаммал таъмирлаш;

соғлиқни сақлаш муассасаларида 1,6 мингдан ортиқ қатновли ва 1 338 ўринли янги қувватларни ишга тушириш, 6,2 минг қатновли ва 1 900 дан ортиқ ўринли объектларни реконструкция қилиш, 595 қатновли муассасаларни мукаммал таъмирлаш.


2024 йил

август-

декабрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида республика бюджети маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б. Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Маданият вазирлиги О. Назарбеков, Спорт вазирлиги А. Икрамов


Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)

         

94.

Республика аҳолисининг ичимлик сув таъминоти даражасини ошириш.


1. Бюджетдан ажратиладиган 1,3 трлн сўм маблағлар ҳисобидан 79 та лойиҳа доирасида 200 дан ортиқ маҳаллада 1,1 минг км тармоқ ва 64 та иншоот қуриш.


2. 2024 йилда 50 та ичимлик сув оғир бўлган маҳаллани ижтимоий буюртмалар асосида ичимлик сув билан таъминлаш.


3. Аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 81 фоизга етказиш, 1,3 млн нафар аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, 3 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш.


2024 йил

декабрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида республика бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари "Навоий КМК" АЖ маблағи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ Д.Азимов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов "Навоий КМК" АЖ К. Санакулов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


95.

Сув таъминоти корхоналари лабораторияларини ичимлик сув сифатини доимий мониторинг қилиш учун замонавий лаборатория жиҳозлари ва реактивлар билан жиҳозлаш.


Наманган, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 5 та лабораторияни жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда мобил лаборатория харид қилиш.


2024 йил

декабрь


"Ўзсувтаъминот" АЖ маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ Д.Азимов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов


96.

Барча ичимлик сув истеъмолчиларига ҳисоблагичлар ўрнатишни таъминлаш.


2024 йил якунига қадар 212,2 мингта истеъмолчига сув ҳисоблагичлари ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

декабрь

"Ўзсувтаъминот" АЖ маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари


"Ўзсувтаъминот" АЖ Д.Азимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликлари


97.

Ичимлик сув таъминоти объектларида энергиятежамкор технологияларни жорий қилиш.


1. 426 та насос ускунасини замонавий, энергия тежамкор насос ускуналарига алмаштириш.


2. Соҳада сув сарфи ҳисобини тартибга солиш, йўқотишлар даражасини камайтириш, мавжуд тармоқларнинг рақамли харитаси (GIS) ва активларни бошқариш (Asset Management) тизимини жорий этиш.


3. Соҳада "яшил иқтисодиёт" кўламини кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш мақсадида 100 млн доллар миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь

Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзсувтаъминот" АЖ Д.Азимов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


98.

Аҳолини давлат-хусусий шериклик асосида тоза ичимлик сув билан таъминлаш.


Давлат-хусусий шериклик механизми асосида сифатли ичимлик сув таъминотини амалга ошириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида марказлашмаган хизмат кўрсатишнинг янги моделини шакллантириш.


2024 йил

давомида

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар грантлари, давлат жамғармалари ва хусусий фондлар


"Ўзсувтаъминот" АЖ Д. Азимов


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза

қилиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

          

Масъул ижрочилар

     

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА

АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

        

62-мақсад: Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини

ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш


Ижро учун асосий масъул - "Ўзсувтаъминот" АЖ (Д.Азимов)


1.

Сурхондарё вилоятининг оқова сув таъминотини яхшилаш.


1. Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сариосиё, Денов ва Жарқўрғон туманларида оқова сув тизимларини қуриш.


2. Германиянинг "КФВ" банкидан жалб қилинган 37,8 миллион доллар сармоя ҳисобига Термиз шаҳрида оқова сув тизимини таъмирлаш.


2024 йил

февраль-

декабрь


Жалб этилган маблағлар ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги У.Қосимов


Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)

      

2.

Ободонлаштириш мақсадида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


1. Ободонлаштириш мақсадида фойдаланиладиган барча сув ўтказгичларга алоҳида ҳисоблагичлар ўрнатиш.

2. Тармоқ учун масъул шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва белгиланган миқдордан ортиқ сарфланган сув учун чоралар кўриш механизмларини яратиш.

3. Ободонлаштириш тармоқларини белгиланган тартибда техник қайта ишланган сув билан таъминлаш мақсадида қўшимча сув линияларини ётқизиш, саноат корхоналарида оқова сувларни локал тозалаш иншоотлари билан таъминлаш чораларини кўриш.


2024 йил

август

Жалб этилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

       

3.

Сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш.


Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда "Smart Water" ("Ақлли сув") ҳамда шу каби рақамли технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга кўра ижрочилар маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)

             

4.

Сувнинг қадр-қиммати ҳақида кенг кўламли ахборот кампаниясини ўтказиш.


Йиғилган тўловлар ҳудуднинг сув инфратузилмасини ривожлантириш ва ҳудудлар фаровонлигини оширишга сарфланиши ҳақида тушунча берувчи кампания ўтказиш.

Бунда, сув истеъмолчиларининг ресурсга бўлган муносабатини ўзгартириш учун сув тақчиллиги ортиб бораётгани ҳақидаги прогнозларни оммалаштириш.


2024 йил

март

Ижрочилар маблағлари


Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Хамраев


Ижро учун асосий масъул -" Ўзэлтехсаноат" (М.Юнусов)

          

5.

Ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш.


Хўжалик идиш ювиш машиналарини кенг жорий қилиш доирасида импорт божлари ва бошқа тўловларни қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

май

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ш.Хидоятов


63-мақсад: Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан

оқилона фойдаланишни таъминлаш

      

Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

          

6.

Бетон қопламали магистрал ва хўжаликлараро каналларнинг улушини ошириш.


Каналларни реконструкция қилиш доирасида камида 1,5 минг километр йирик каналларни бетонлаштириш ишларини якунлаш.


2024 йил

март

Давлат бюджетидан 500 млрд сўм ажратилган маблағлар доирасида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

           

7.

Қишлоқлар ҳудудидан ўтадиган ариқлар ва ички сув объектлари ҳисобини юритиш.


Қишлоқлар ҳудудидан ўтадиган ариқлар ва ички сув объектлари жойлашган ерларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр паспортларини тақдим қилиш амалиётини йўлга қўйиш.


2024 йил

октябрь

-

Кадастр агентлиги Ф.Пўлатов


64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи

технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига

хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик

механизмларини кенг жорий этиш

       

Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

         

8.

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича "Сувчилар мактаби"нинг 2-босқичини ташкил қилиш.


2024 йил

февралдан

бошлаб


Ҳисоб-китобларга кўра ижрочилар маблағлари ҳисобидан


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И.Абдурахмонов, Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


65-мақсад: "Яшил энергия" технологияларини кенг жорий

қилиш доирасида насос станцияларининг электр

энергияси истеъмолини камайтириш

      

Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)

       

9.

"Яшил энергия" технологияларини кенг жорий қилиш орқали суғориш тармоқларидан сув етказиб беришда электр энергияси истеъмолини камайтириш.


1. Электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш.


2. Насос станцияларида электр энергия ресурсларини тежаш мақсадида муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш.


3. Насос станцияларидаги эскирган 148 та насосларни энергия тежамкорларига алмаштириш.


2024 йил

давомида


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


Сув хўжалиги вазирлиги Ш.Хамраев


66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон

ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш

         

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари

         

10.

14 та ҳудудда қаровсиз ҳайвонларни сақлашга мўлжалланган питомникларни ташкил этиш.


1. Қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш бўйича питомниклар (приют) лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Республиканинг 14 та ҳудудида қаровсиз ҳайвонларни сақлашга мўлжалланган питомникларни ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш.


3. Қурилиш ишларини бажариш учун "E-auksion" платформаси орқали танлов эълон қилиш.


4. Қурилиш ишларини смета-ҳужжатларига асосан амалга ошириш.


2024 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет, Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Б.Норқобилов


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

           

11.

93 та саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш.


1. Меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар билан локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Дастур ижросини таъминлаш юзасидан экологик назорат тадбирларини амалга ошириш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга кўра, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


67-мақсад: Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш

       

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари

           

12.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 млн туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар кўчатларини, қаламчаларини экиш.


1. "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида 2024 йилдан бошлаб ҳудудларнинг тупроққлими шароитидан келиб чиқиб, кўкаламзорлаштириш бўйича Давлат инвестиция дастурини ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудлар кесимида манзилли дастурлар ишлаб чиқиш.


2. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан ишлаб чиқилган манзилли дастурларни тасдиқланган ҳолда Экология вазирлигига киритиш.


3. Тақдим этилган манзилли дастурларни умумлаштириб, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


4. Лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2024 йил

март

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


13.

2024 йил якунига қадар яшил боғлар сонини 444 тага етказиш.


1. Ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳамда вазирлик, идоралар томонидан ташкил этиладиган боғларнинг ҳудудларига аниқлик киритиш.


2. Ҳудудларнинг тупроқ,-иқлим шароитидан келиб чиқиб, экиладиган дарахт ва бута турларини аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

давомида


Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


3. Тадбирларни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш ва яшил боғларни барпо этиш.


Кўчат экиш

мавсумида


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

        

14.

112 та йирик саноат корхоналарининг ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда 2,1 миллион туп кўчатдан иборат "яшил белбоғ" ларни барпо этиш.


1. "Яшил белбоғ"ларни барпо этиш учун ер майдонларини белгилаш чораларини кўриш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2. Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тупроққлим шароитига мос дарахт турларидан "яшил белбоғ"ларни барпо этиш.


3. "Яшил белбоғ"ларни доимий равишда қўриқлаш ва парвариш қилиш ишларини ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан)


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


68-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш

         

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

         

15.

Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 3,65 миллион гектарга (8,1 фоизга) етказиш чораларини кўриш.


1. Республика бўйича давлат захира ерларидаги мавжуд ўрмонзорлар ҳисобини аниқлаштириш.


2. Ўрмон барпо этиш ва қайта ишлаш тадбирларини давом эттириш.


3. Ўрмон билан қопланган майдонлар мониторингини юритиш.


2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар


Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


16.

Ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун 15 014 гектар иҳота дарахтзорларини кенгайтириш.


1. Иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ҳудудларни аниқлаш.


2. Танланган ҳудудлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.


3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


4. Қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида қум босиш, тупроқ ва шамол эрозиясининг олдини олиш мақсадида 2500 гектар майдонда иҳота дарахтзорларни барпо этиш.


2024 йил

давомида

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

         

17.

Ўрмон хўжаликларида ниҳол ва кўчатлар етиштиришни 112 млн тупга етказиш ҳамда дарахт ва бута уруғлари тайёрлашни 688 тоннага ошириш.


1. Кўчатхона ва ниҳолхоналар ташкил этиш мақсадида ер тайёрлаш ишларини ташкил этиш.


2. Тайёрланган ер майдонларида уруғлик ва ниҳолларни экиш ишларини амалга ошириш.


3. Ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда 688 тонна дарахт ва буталарнинг уруғларини жамғариш.


4. Кўчатхоналарда агротехник тадбирларни амалга ошириш (суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш) ҳамда парвариш қилиш, жами 112 млн дона ниҳол ва кўчат етиштириш.


2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар


Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров


18.

Асалари оилалари сонини 230 мингтага етказиш.


1. Ўрмон фонди ерларида хусусий сектор субъектларини жалб қилган ҳолда асалари оиласи боқиладиган майдонларни белгилаш.


2. Аниқланган ер майдонларида асалари оилаларини босқичма-босқич жойлаштириш.


3. Ажратилган ўрмон фонди ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш мониторингини юритиш.


2024 йил

давомида

Ташаббускор

маблағлари

Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Ўрмон хўжалиги агентлиги (Н.Бакиров)

          

19.

Доривор ўсимликлар тайёрлашни 9 640 тоннага етказиш.


1. Доривор ўсимликлар ташкил этиладиган ер майдонларини аниқлаш.


2. Ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, экиладиган доривор ўсимлик турлари рўйхатини шакллантириш.


3. Ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, доривор ўсимликлар уруғлик материаллари (уруғ, кўчат) захирасини шакллантириш.


4. Ер майдонларини экишга тайёрлаш.


5. Доривор ўсимликлар хом ашёсини тайёрлаш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар


-

69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш,

Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик

муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш

           

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари

             

20.

Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 1,9 млн гектарга етказиш.


1. Орол денгизининг қуриган тубида "яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш лойиҳаси ва харитасини ишлаб чиқиш.


2. "Яшил қоплама"лар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун чўл ўсимликлари турларини танлаш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчат экиш материаллари захирасини яратиш.


3. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари) жами 200 минг гектар майдонда "яшил қоплама"ларни барпо этиш.


2024 йил

давомида

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари


Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров


70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш

         

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

         

21.

Чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида "яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш.


1. Чўлланишнинг олдини олиш мақсадида "яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш лойиҳаси ва харитасини ишлаб чиқиш.


2. Чўл ўсимликлари турларини танлаш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчат экиш материаллари захирасини яратиш.


2024 йил

давомида

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар маблағлари


Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

           

22.

Республикамиздаги мавжуд барча яйловлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш.


1. Бунда:

уларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш;

яйловларнинг электрон рақамли хариталарини яратиш,

уларда яйловларнинг ҳолатини тасвирлашга (акс эттиришга) доир ишларни амалга ошириш;

яйловларнинг сифат ҳолати яхшиланиши талаб этиладиган ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлган деградацияга учраган яйлов участкалари, шунингдек сув билан таъминланмаган яйловларни аниқлаш;

яйлов ўсимликлари ҳолати бўйича қониқарсиз, ўрта ва яхши даражадаги классификацияга ажратиш.


2. Деградацияга учраган яйлов майдонларининг ҳолатини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрелдан

бошлаб


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ш.Хабибуллаев)

          

23.

Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида барвақт огоҳлантириш даражасини 97 фоизга етказиш.


1. Автоматлаштирилган кузатув тармоқларидан гидрометеорологик фактик маълумотларни Ўзгидромет маълумотлар геоахборот порталига узатиш.


2. Гидрометеорологик маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва оптимал моделларни қўллаш орқали ҳудудлар кесимида прогнозлаш хариталарини ишлаб чиқиш.


3. Ходимларнинг ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича билим ва малакасини ошириш.


2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар


-

24.

Тоғ дарёлари оқими прогнозларининг ишончлилик даражасини 98 фоизга етказиш.


1. Республиканинг тоғ ва тоғ олди дарёларида мавжуд ва янгидан ташкил этиладиган гидрологик постлар ҳолатини ўрганиш ва натижасига кўра ҳудудларга ўрнатилиши режалаштирилган автоматлаштирилган сув тезлиги ва сатҳини ўлчаш ускунаси техник талабини ишлаб чиқиб, харидни амалга ошириш.


2. Аниқланган жойларга ускунани ўрнатиш ва ундан олинган маълумотларни Ўзгидромет маълумотлар геоахборот порталига интеграция қилиш.


2024 йил

ноябрь

Ижрочилар

маблағлари

-

Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б.Исламов)

            

25.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ер майдонларини рекультивация қилиш.


2 000 гектар бузилган ер майдонининг рекультивация қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада экологик назорат тадбирларини амалга ошириш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари


71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш

         

Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

         

26.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 14,2 фоизгача кенгайтириш.


1. Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудида миллий табиат боғларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва хариталарни тайёрлаш.


2. Фарғона ва Наманган вилоятларида миллий табиат боғларини ташкил этиш.


2024 йил

август

Маҳаллий бюджет маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Кадастр агентлиги Ф.Пулатов, Фанлар академияси Б.Юлдашев, Наманган вилояти ҳокимлиги Ш.Абдуразаков, Фарғона вилояти ҳокимлиги Х.Бозаров


Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

           

27.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича ҳар йили 25 минг гектаргача майдонда маданий плантацияларни ташкил этиш.


1. 25 минг гектар ер участкаларини электрон онлайн аукционга қўйиш орқали доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш учун зарурий ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш.


2. Доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш учун шумғия (цистанхе), ширинмия (қизилмия), тожик ковраги, наъматак, тиканакли ковул ва бошқа экспортбоп доривор ўсимликлар экиш материалларига талабномалар асосида квоталар ажратилишини таъминлаш.


3. Ташкил этилган доривор ўсимликлар плантацияларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


2024 йил

баҳор ва куз

мавсумида


Ташаббускор

ташкилотлар

маблағлари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И.Абдурахмонов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Ўрмон хўжалиги агентлиги Н.Бакиров, Фанлар академияси Б.Юлдашев


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

          

28.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш.


Айдар-Арнасой кўллар тизимида табиий экологик тизимларнинг таназзулга учраши суръатларини пасайтириш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024 йил

февраль-

ноябрь


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


-

72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва

олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш

        

Ижро учун асосий масъул - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

         

29.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 92 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 40 фоизга ошириш.


1. Ҳудудларда қамраб олинмаган маҳаллаларни хатловдан ўтказиш ва қўшимча махсус техника воситаларини харид қилиш.


2. Харид қилинган махсус техника воситалари ёрдамида қамраб олинмаган маҳаллаларда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини йўлга қўйиш.


3. Чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

Корхоналарнинг ўз маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


30.

Маиший чиқинди полигонларини камида 17 фоизга қисқартириш.


1. Маиший чиқиндилар билан тўлган полигонлар рўйхатини шакллантириш.


2. Маиший чиқинди полигонларини такомиллаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3. 24 та маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, тупроқ билан ёпиш ва фаолиятини тўхтатиш ишларини амалга ошириш.


2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш,

унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш

         

Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

           

31.

Иқтисодиёт тармоқларида ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 1,5 фоизга қисқартириш.


1. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ифлослантирувчи манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни ташкил қилиш.


2. Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб 122 та хўжалик юритувчи субъектларга юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилишни ташкиллаштириш.


3. Республикада фаолият кўрсатаётган йирик саноат ва барча цемент ишлаб чиқариш корхоналарида атмосферага ташлама ташловчи манбаларида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга кўра, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари


32.

Санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичлари устидан давлат назоратини кучайтириш.


Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳаво стандартларини ишлаб чиқиш;

республикамиз атмосфера ҳавосининг ифлосланиши юқори бўлган ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ касалликлар келиб чиқиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш;

санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткич юзасидан аҳолига доимий, тезкор ахборот тақдим этиб бориш;

санитария-муҳофаза ва турар жой зоналарида атмосфера ҳавосининг меъёридан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ ҳолатларда аҳолига профилактик тавсиялар бериб бориш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

Ҳисоб-китобларга кўра, ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш. Умурзаков, Тошкент вилояти ҳокимлиги З. Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги М. Азимов


33.

Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш.


1. Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "Автомобилсиз кун" эксперимент лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, уни Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар марказларида ҳам ўтказиш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Барча иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи ва инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи ёнувчи модда ва буюмлар қўлланишининг олдини олиш чораларини кўриш.


2024 йил

февралдан

бошлаб


3. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқишини таҳлил қилувчи мониторинг станциялар, чанг ва сув тозалаш каби ускуналарни импорт қилишда давлат божи миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

4-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги

давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши

бўйича 2024 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

           

Ҳамижрочилар

           

IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

         

74-мақсад: Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда

кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда

давлат органлари ўртасидаги "таянч кўприк"ка айлантириш

         

Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

          

1.

Маҳалла фаолиятини рақамлаштириш.

Маҳалланинг ягона платформасини жорий қилиш. Бунда:

платформа ҳамда "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" платформаларини ўзаро интеграция қилиш;

"маҳалладаги еттилик" учун хонадонга кирганда тўлдириладиган ягона саволномани ишлаб чиқиш;

платформани Персоналлаштириш, Ижтимоий ҳимоя, Кадастр агентликлари, Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, таълим вазирликлари базалари билан интеграция қилиш;

платформага маҳалла аҳолиси саломатлиги, жойларда ўтказилаётган патронаж тўғрисида маълумотларни ҳам киритиш амалиётини татбиқ этиш.


2024 йил

июль

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С.Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги А.Хайдаров


Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)

           

2.

"Энг намунали маҳалла раиси" кўрик-танловини ўтказиш.

Маҳалла раислари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида маҳалла раислари орасида "Энг намунали маҳалла раиси" танловини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра, ҳар йили 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида:

Республика маҳаллани қўллаб-қувватлар кенгаши томонидан 14 нафаргача маҳалла раисига "Энг намунали маҳалла раиси" олий тоифали фахрий ёрлиғи ва 10 миллион сўм пул;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари томонидан 5 нафаргача маҳалла раисига "Энг намунали маҳалла раиси" биринчи тоифали фахрий ёрлиғи ва 5 миллион сўм пул;

туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари томонидан 3 нафаргача маҳалла раисига "Энг намунали маҳалла раиси" иккинчи тоифали фахрий ёрлиғи ва 3 миллион сўм пул берилиши;

ҳар бир тумандан 7 нафаргача бўлган энг фаол маҳалла раислари учун мамлакатимиз бўйлаб зиёрат ёки экотуризм ташкил этилишини йўлга қўйиш.


2024 йил

март

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев


Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)

        

3.

"Маҳалла баланси"ни шакллантириш.

Қуйидаги имкониятларга эга "Маҳалла баланси" ягона электрон платформасини ишга тушириш:


1. Уйма-уй юриш орқали аҳолининг муаммоларини ўрганаётган хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари томонидан йиғилган маҳалла аҳолиси балансини шакллантириш.


2. Маҳалла аҳолисига кўрсатилиши мумкин бўлган ижтимоий ёрдамлар ва ушбу ёрдамлардан фойдаланган шахслар, ёрдам турлари кесимида маълумотлар билан танишиш.


3. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини асосий самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш.


4. Касбга ўқитилган ҳамда тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида субсидия, грант ва кредит маблағлари олган шахслар ҳамда уларнинг кейинги фаолиятининг мониторинги натижалари кузатиш.


5. Ягона миллий меҳнат тизими электрон базаси асосида иш берувчи ва иш изловчиларни бир-бири билан боғлаш.


6. Маҳаллада яшовчилар ўртасида никоҳ тузиш бўйича ариза берганлиги, тузилганлиги ва бекор қилинганлиги тўғрисида ФҲДЁ органлари томонидан маълумотларни киритиш.


7. "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" платформаларини ўзаро интеграция қилиш.


8. "Хориждаги ёшлар баланси"ни шакллантириш ва хорижий давлатларда таҳсил олаётган фуқароларни "Ёшлар дафтари"га киритиш имконини яратиш.


9. Уйма-уй юриб йиғилган иш изловчи шахслар тўғрисидаги маълумотларни хусусий бандлик агентликларига мунтазам ва бепул тақдим этиб бориш амалиётини жорий этиш.


10. Маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида танишиб чиқиш учун алоҳида ахборот бурчакларини ташкил этиб, кўргазма материаллари билан таъминлаш.


2024 йил

март

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С.Абдуллаев, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Ёшлар ишлари агентлиги А. Саъдуллаев, Солиқ қўмитаси Ш.Кудбиев


75-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини

халқнинг чинакам "овозига" айлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)

       

4.

Қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.


Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш амалиётини такомиллаштириш, қўмитада қонун лойиҳаси бўйича муҳокамаларни ташкил этиш ва қарорларни овоз бериш орқали қабул қилишнинг аниқ тартибини белгилаш, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида уни моддама-модда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш.


2024 йил

апрель

-

Парламент тадқиқотлари институти


76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини

трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни "аҳоли манфаатларига

хизмат қилиш" тамойили асосида йўлга қўйиш

       

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

        

5.

Маҳаллий ҳокимликлар ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бир-бирини такрорловчи функцияларини мақбуллаштириш чораларини кўриш.


1. Маҳаллий ҳокимликлар ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари рўйхатини шакллантириш.


2. Маҳаллий ҳокимликлар ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бир-бирини такрорловчи 30 та функциясини мақбуллаштириш.


3. Маҳаллий ҳокимликларга юклатилган 80 та фаолиятига хос бўлмаган вазифаларни бекор қилиш.


2024 йил

июнь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини

кенгайтириш орқали аҳоли учун "Сервис давлат" тизимини жорий

қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда

бюрократик тартиботларга барҳам бериш

        

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

       

6.

Айрим давлат хизматларидан фойдаланишда ариза (сўровнома) бериш жараёнларини "3 қадам", "фойдаланувчи учун мослаштирилган" тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш ва соддалаштириш.


1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган 15 та давлат хизматларидан фойдаланишда ариза (сўровнома) бериш жараёнларини соддалаштириш, маълумотлар ва бошқа ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилмаган ҳолда автоматик тарзда олиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.


2. Хизмат кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилган давлат хизматлари бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли техник ўзгартиришлар киритиш.


2024 йил

июнь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


7.

Фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини йиғишга мўлжалланган замонавий мобил қурилмаларни харид қилиш, улар учун янги дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


1. Фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини йиғишга мўлжалланган замонавий мобил қурилмаларни харид қилиш.


2024 йил

март-июнь


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


2. Мобил қурилмаларга янги дастурий таъминот яратиш учун техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

апрель


3. Техник топшириқ ҳужжатларига мувофиқ, янги дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2024 йил

май-август


4. Мобил қурилмаларни Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Адлия вазирликларининг маълумотларни йиғиш пунктларига фойдаланиш учун топшириш.


2024 йил

август


8.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлар базасида жисмоний шахсни унинг юз қиёфасидан (Face ID) идентификация қилиш тизимини жорий этиш.


1. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг мавжуд сервер қурилмалари иш қувватини тизимлаштириш ва ахборот алмашинуви учун қўшимча хотира захирасини яратиш.


2024 йил

март


-

-

2. Жисмоний шахснинг юз қиёфасидан унинг шахсини идентификация қилиш имконини берадиган "Face ID" тизимини синовдан ўтказиш.


2024 йил

апрель


3. "Face ID" тизимини тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

май


9.

Давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш.


1. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ахборот тизимларида бланк шаклларини ва аризаларни автоматик тарзда тўлдириш имкониятини яратиш.


2. Давлат хизматини кўрсатувчи идораларда QR-кодларни жойлаштириб, ушбу QR-кодларни сканер қилиш орқали фуқароларга автоматик тарзда аризаларни шакллантириш ва тўлдириш бўйича чораларни кўриш.


2024 йил

апрель

Ҳисоб-китобга кўра

-

78-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини

"Халқ хизматидаги давлат" тамойили асосида ташкил этиш

          

Ижро учун асосий масъул - Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

            

10.

Сайлов жараёнларини рақамлаштириш учун "E-SAYLOV" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


1. "E-SAYLOV" ахборот тизими ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.


2. "E-SAYLOV" ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

март

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси


Марказий сайлов комиссияси (келишув асосида)


79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари

ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш

         

Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)


11.

Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасалари Глобал альянсида "А" мақомини олиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


Миллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасалари Глобал альянсида "А" мақомини олиш учун хорижий тажриба асосида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари

-

Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)

             

12.

Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш тартибини такомиллаштириш.


Қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритишда тақдим этиладиган ҳужжатлар қаторида халқаро шартномаларни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ҳамда қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилганлиги тўғрисида хулосалар, шунингдек қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамасининг натижалари ҳам мавжуд бўлиши лозимлигига доир талабни амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

май

-

-

13.

Парламентнинг жамият ҳаётига таъсир этиш механизмларини кучайтириш.


"Парламент назорати тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш. Мазкур Қонунда сиёсий партиялар фракцияларининг назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш бўйича процессуал механизмларни белгилаш.


2024 йил

март

Ҳисоб-китобларга кўра

-

14.

Сиёсий партияларнинг қонун ижодкорлигидаги, шу жумладан, қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишдаги ролини ошириш.


Қонун лойиҳалари бўйича сиёсий партиялар, шу жумладан, уларнинг қуйи тузилмаларидан таклиф ва хулосалар олиш амалиётини йўлга қўйиш.

Сиёсий партиялар томонидан уларнинг электорати манфаатларига тааллуқли қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш амалиётини янада кенгайтириш.


2024 йил

август

-

-

80-мақсад: Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар

билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг

институционал асосларини ривожлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

          

15.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенглиги тамойилини амалда таъминлаш.


Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, 2024-2026 йилларга мўлжалланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер-ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишни ташкил этиш.


2024 йил

апрель

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)


16.

Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, илмий ҳамжамият вакиллари иштирокини, улар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини янада кучайтириш.


Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказишнинг янгича тартибини жорий этиш, бунда:

ҳар бир қўмитада тегишли соҳа бўйича қонунларни кўриб чиқишда қўмита билан ҳамкорлик қиладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхати юритиш;

қўмитага келиб тушган қонунларни тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам кўриб чиқиш ва таклиф бериш учун юбориш;

қонун лойиҳаси бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг фикрини қўмита, фракция ва палата мажлисларида муҳокама этиш амалиёти йўлга қўйиш.


2024 йил

май

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)


81-мақсад: Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик

ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш

       

Ижро учун асосий масъул - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Ғ.Мирзаев)

          

17.

Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш.


Камида 10 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисининг, шу жумладан "маҳалла еттилиги" вакилларининг малакасини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ошириш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси К.Куранбаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, "Эл-юрт умиди" жамғармаси А.Бекмуродов


18.

Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини ошириш.


Республика доирасида раҳбарлик лавозимларига номзодларни меритократия тамойили асосида танлаб олиш натижасига кўра миллий кадрлар захирасига киритилган малакали номзодлар сонини камида 500 нафарга етказиш чораларини кўриш.


2024 йил

октябрь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш.


"Давлат хизматчиси" мобил иловаси таркибида қуйидаги қўшимча имкониятларни яратиш:

давлат хизматчиси компетенцияларини ривожлантириш бўйича малака ошириш бўлимини жорий этиш ҳамда давлат органи ходимларининг малака оширганлиги тўғрисидаги статистик маълумотларни мобил иловада акс эттириш;

давлат фуқаролик хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини яхшилаш юзасидан ташаббуслар билдириш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат бериш;

давлат фуқаролик хизматчиси шахсий ривожланиш режасини шакллантириш, уни бажариш ҳамда мониторинг қилиш;

давлат фуқаролик хизмати ташкилотларида ишлаётган ходимларни лавозим даражасидан келиб чиқиб босқичма-босқич ходимнинг ФИО, лавозими, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва таркибий бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқдаги рақамини назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.


2024 йил

ноябрь

Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


20.

Давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича ўтказилаётган танловларда имконияти чекланган шахслар иштироки учун зарурий шарт-шароитлар яратиш.


1. Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида (vacancy.argos.uz) имконияти чекланган шахслар учун махсус техник имкониятларни яратиш.


2024 йил

апрель


Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги М. Оллоёров


2. Танловларнинг тест ва суҳбат босқичида имконияти чекланган шахслар қатнашиши учун шарт-шароитларни яратиш.


2024 йил

май


21.

Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш - ТОП 100 дастурини амалга ошириш.


1. Давлат орган ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари билан биргаликда бошқарувчи кадрлар захирасини шакллантириш.


2. Истиқболли бошқарувчи кадрлар республика танлови ташкил этиш.


2024 йил

октябрь


Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. Танлов ғолибларини раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш ва касбий траекторияларини мониторинг қилиш.


Доимий

82-мақсад: Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш

орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш

тизимининг самарадорлигини ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси (У.Мухаммадиев)

          

22.

Давлат органлари ва аҳоли ўртасида "қайта алоқа" тизимини янада такомиллаштириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш.


Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шу жумладан ҳокимлар мунтазам равишда чекка ҳудудлардаги аҳолини видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш амалиётини кенг йўлга қўйиш.


2024 йил

давомида

-

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


83-мақсад. Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари

фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик

жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш

         

Ижро учун асосий масъул - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Бурханов)

         

23.

"Халқ хизматидаги" давлат бошқарувини ташкил этишда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларини самарали воситага айлантириш.


Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш. Бунда:

жамоатчилик кенгашларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш, унинг натижаларини жамоатчиликка эълон қилиб бориш;

ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича жамоатчилик кенгаши хулосасини олиш тартибини йўлга қўйиш;

жамоатчилик кенгаши аъзоларини моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

соғлиқни сақлаш, таълим, экология ва атроф-муҳит, энергетика соҳаларида давлат сиёсатини юритувчи вазирликлар ҳузурида намунали жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, унинг тажрибасини бошқа вазирлик ва идораларда қўллаш.


2024 йил

март

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлар билан тақиқланмаган бошқа маблағлар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


84-мақсад. Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон

ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни

суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш

     

Ижро учун асосий масъул - Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)

         

24.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни яратиш.


Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш чоғида айбланувчи ва судланувчини ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхоналарининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини жорий этиш.


2024 йил

якунига

қадар

Ҳисоб-китобларга кўра

Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) (келишув асосида)


85-мақсад. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг

фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда

маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш

      

Ижро учун асосий масъул - Олий суд (Б.Исламов)

         

25.

Маъмурий суд ишларини юритишда процессуал мажбурлов чоралари доирасини белгилаш.


Маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ёки тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя этилишини кафолатлаш мақсадида суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларнинг (жавобгар мансабдор шахсларнинг) қоида тариқасида, шахсан иштирокини таъминлаш чораларини белгилаш.


2024 йил

ноябрь

-

Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


86-мақсад. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш

ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил

судловга эришиш даражасини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Олий суд (Б.Исламов)

       

26.

Суд харажатлари тўловларини амалга ошириш тизимини рақамлаштириш тизимини янада кенгайтириш.


Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида суд харажатларини тўлов тизимлари орқали суд биноларида онлайн тарзда амалга ошириш имкониятини яратиш.


2024 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Марказий банк М.Нурматов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги А.Хайдаров, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


87-мақсад. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон

манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш

        

Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

          

27.

Оғир оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда жамоатчилик назорати механизмларини янада кучайтириш ҳамда аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш.


1. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қошида Маъмурий амалиёт маркази ва унинг филиалларини яратиш ҳамда унинг фаолиятини "ягона дарча", "экстерриториаллик" ва "open space" тамойиллари асосида ташкил этиш.


2. Маъмурий амалиёт маркази ва унинг филиалларида фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича шикоятлар бевосита ва жойида ҳал этилишини таъминлаш.


3. Маъмурий амалиёт маркази ва унинг филиалларида айрим вазифаларни бажаришга ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳам жалб этиш.


2024 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

           

28.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш.


Йўл инфратузилмасининг йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни тезкор равишда бартараф этиш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотлар базаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш.


2024 йил

май

Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Транспорт вазирлиги И. Маҳкамов, Автомобиль йўллари қўмитаси Ж. Турсунов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


29.

Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.


1. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматида "Е-probasiya" электрон ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


2024 йил

апрель


Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари


Ёшлар ишлари агентлиги А. Саъдуллаев


2. "Е-probasiya" ахборот тизимига Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ахборот модулларини интеграция қилиш.


2024 йил

май


3. "Е-probasiya" ахборот тизимига пробацияни амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларнинг электрон ахборот тизимларини интеграция қилиш.


2024 йил

июнь


4. "Е-probasiya" ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

июль


Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

              

30.

Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда "кибергигиена"ни шакллантириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳар бир соҳада ўзига хос тарзда ўтказиладиган "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш:

фуқароларда Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш;

электрон тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш;

шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;

бошқаларнинг шахсга доир маълумотларини ноқонуний тўплаш ва ундан фойдаланиб, товламачилик, киберзўравонлик каби қилмишлар содир этишнинг олдини олиш;

тақиқланган контентларга қарши "рақамли иммунитет"ни шакллантириш.


2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари, масъул давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар


"Киберхавфсизлик маркази" ДУК О. Мирзаев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Марказий банк М. Нурмуратов, Миллий телерадиокомпания А.Джурабаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

           

31.

Самарқанд шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга рақамли технологияларни жорий этиш.


1. "Хавфсиз шаҳар" концепцияси асосида аҳоли ва туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг ҳар бир маҳалласида ҳамда аҳоли гавжум жойларда видеокузатув тизимларини ўрнатиш.


2. Ўрнатилган видеокузатув камералари Самарқанд вилояти ИИБ Вазиятлар марказига интеграция қилинишини таъминлаш.


2024 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари


Миллий гвардия Р. Джураев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Самарқанд вилоят ҳокимлиги Э.Турдимов


88-мақсад: Адвокатура институтининг салоҳиятини

тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам

кўрсатиш тизимини ривожлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

          

32.

Адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини такомиллаштириш.


"Юридик ёрдам" ахборот тизими негизида адвокатура, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида ўзаро электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь

-

Олий суд Б.Исламов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Давлат хавфсизлик хизмати А.Азизов Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Адвокатлар палатаси (келишув асосида)


89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг

самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз

муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш

        

Ижро учун асосий масъул - Божхона қўмитаси (А. Мавлонов)

         

33.

Божхона ҳудудида қайта ишлаш ва (ёки) божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимларига товарларни жойлаштириш учун рухсат бериш жараёнларини рақамлаштириш.


1.Божхона режимига товарларни жойлаштиришни рақамлаштириш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

май


-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


2. Рақамлаштиришни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


2024 йил

декабрь


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г.Рахимова)

           

34.

Давлат харидлари тизимида "яшил" харидлар амалиётини жорий этиш.


Давлат харидлари тизимида "яшил" харидлар амалиётини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

"яшил" давлат харидларининг аниқ мезонларини белгилаш;

давлат буюртмачилари ва бошқа иштирокчиларнинг "яшил" харидларни ўтказиш бўйича малакасини ошириш;

давлат харидларининг электрон тизимида "яшил" харидлар учун алоҳида саҳифа яратиш.


2024 йил

июль

-

-

35.

Давлат харидлари соҳасида рақобат муҳитини кучайтириш.


1. Давлат харидлари жараёнларини рақамлаштириш орқали янада соддалаштириш ҳамда рақобат муҳитини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

харид ҳужжатларининг намунавий рақамли шаклларини ишлаб чиқиш;

харид ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш ва келишиш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш;

иштирокчиларнинг таклифларини баҳолашда инсон омилини босқичма-босқич қисқартиришни назарда тутиш.


2024 йил

март


-

-

2. Давлат харидлари соҳасида тўғридан-тўғри шартномаларни тузишдан олдин мазкур шартномаларни мажбурий тартибда жамоатчиликка очиқлаш тизимини жорий қилиш.


3. Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган субъектларни танқидий қайта кўриб чиқиш ва уларни қисқартириш чораларини қўриш.


2024 йил

сентябрь


36.

Давлат харидлари жараёнини рақамлаштириш


Давлат харидларини амалга оширишда намунавий техник шартларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу соҳага сунъий интеллектни жорий қилган ҳолда харид комиссиялари фаолиятини тугатиш, иштирокчилар киритган маълумотларни бошқа интеграциялашган базалар маълумотлари асосида автомат баҳолаш тизимини жорий этиш.


2024 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари


Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Ҳисоб палатаси А.Бобоев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурханов


Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг

бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

        

37.

Фуқаролик жамияти институтлари вакилларини коррупцияга қарши курашишга фаол жалб этиш.


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишдаги ролини ошириш мақсадида улар учун тизимли равишда грант дастурлари ва ижтимоий буюртмаларни эълон қилиб бориш.


2024 йил

доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари


Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурхонов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов)

            

38.

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг самарадорлигини ошириш.


Коррупциянинг олдини олиш механизмларини жорий этиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш.


2024 йил

давомида

режа-

графикка

асосан


-

Ҳисоб палатаси А.Бобоев, Бош прокуратура С.Самадов


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

5-ИЛОВА


"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

"Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига

асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши

бўйича 2024 йилга мўлжалланган

АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

Вазифа

Амалий чора-тадбир

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбалари

         

Ҳамижрочилар

        

V. "ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ" ТАМОЙИЛИГА

АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ

         

90-мақсад: Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг

манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш


Ижро учун асосий масъул - Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев)


1.

Ўзбекистонда "Ислом - тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида халқаро конференция ташкил этиш.


1. Халқаро конференциянинг концепцияси ва дастурини тайёрлаш.


2024 йил

март


Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси


Адлия вазирлиги А. Ташкулов


2. Халқаро конференциянинг формати, вақти ва уни молиялаштириш манбаларини келишиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


3. Халқаро конференцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси раҳбарияти ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус мандатлари иштироки масаласини кўриб чиқиш.


2024 йил

июнь


4. Халқаро конференциянинг якуний ҳужжатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


5. Халқаро конференция арафасида ва уни ўтказишда кенг кўламли ахборот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


2024 йил

сентябрь


6. Халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

октябрь


91-мақсад: Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни

сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш

        

Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов)

            

2.

Марказий Осиёда сув хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги илмий-амалий лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда уларни молиялаштириш бўйича халқаро грантларни жалб қилиш.


Ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш сув хавфсизлигини таъминлаш доирасида минтақа давлатлари томонидан трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш ва гидроиншоотлар барпо қилиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда қўшни давлатлар билан халқаро грант маблағларни олиш чораларини қўриш.


2024 йил

давомида

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари грантлари, давлат жамғармалари


Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Хамраев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А. Абдухакимов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов Марказий Осиё халқаро институти Ж. Ваҳобов


Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида)

           

3.

Марказий Осиёда минтақавий экологик масалаларни муҳокама қилишга қаратилган парламентлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Экологик масалалар бўйича минтақавий парламентлараро ҳамкорлик бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.


2024 йил

март


-

Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов


2. Халқаро тажрибани ўрганиш натижалари бўйича ахборот таҳлилий маълумот тайёрлаш.


2024 йил

апрель


3. Марказий Осиё давлатлари парламентлари билан экологик масалаларни муҳокама қилиш бўйича музокаралар ўтказиш.


2024 йил

апрель-

сентябрь


4. Минтақавий экологик масалаларни доимий муҳокама қилиб боришни мувофиқлаштирадиган Марказий Осиё давлатлари парламентлари вакилларидан иборат дўстлик гуруҳини ташкил қилиш.


2024 йил

декабрь


92-мақсад: Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни

ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини  кенгайтириш,

глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш

          

Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов)

             

4.

АҚШ, Канада ва Америка қитъасининг бошқа ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш.


1. АҚШ билан Стратегик шериклик мулоқоти, Канада ва Бразилия билан сиёсий маслаҳатлашувларни доимий ўтказиб бориш;


2. "С5+1" формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни изчил амалга оширишда амалий ёрдам бериш;


3. Парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш;


4. Америка мамлакатларидан салоҳиятли инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, улар иштирокида турли бизнес-форумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;


5. АҚШда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналарига бағишланган турли тадбирларни ташкил этиш;


6. АҚШ билан таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, хусусан, университетлараро ва илмий тадқиқотлар йўналиши бўйича турли дастурларда иштирок этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.


2024 йил

давомида


-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов


5.

Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ташқи савдони кенгайтириш, хорижий инвестициялар, молиявий-техник ёрдам ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш.


1. "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитини юксак даража ташкил этиш.


2024 йил

давомида


-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" вазирлар форматидаги навбатдаги учрашувида самарали иштирокини таъминлаш.


2024 йил

давомида


3. Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш мақсадида Европа Иттифоқи ҳукумат идоралари ва институтлари раҳбарияти, ЕИнинг махсус вакиллари, Европа парламенти аъзолари ва йирик ишбилармон доиралари билан олий ва юқори даражалардаги учрашув ва музокараларни самарали уюштириш.


Келишувга

мувофиқ


4. Ўзбекистоннинг GSP+ имтиёзлар тизими бенефициари мақомини узайтириш масаласини илгари суриш.


Доимий

равишда


5. Афғонистон бўйича Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё махсус вакилларининг навбатдаги учрашувларини ўтказиш.


2024 йил

давомида


93-мақсад: Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш

          

Ижро учун асосий масъул - Жаҳон савдо ташкилоти

масалалари бўйича махсус вакил (А.Урунов)

           

6.

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 8-йиғилишини ўтказиш.


1. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 8-йиғилишини ўтказиш бўйича Котибият ва ЖСТга аъзо давлатлар билан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ташкил этиш.


2. Ишчи гуруҳнинг 8-йиғилишини ўтказиш санасини келишиш.


2024 йил

март


Ҳисоб-китобларга кўра


Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Қудратов


3. Ўзбекистон бўйича Ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш.


2024 йил

апрель


94-мақсад: Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш,

улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш

        

Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)

         

7.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан чет эллардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш сифатини кескин ошириш.


1. Чет элда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун шахсни тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш тизимини янада такомиллаштириш.


2. Чет элда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий ва вақтинчалик консуллик рўйхатига олиш қамровини кенгайтириш.


3. Фуқаролар мурожаатларини тез ва самарали ҳал этишга қаратилган тизимларни такомиллаштириш.


2024 йил

давомида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, "Ватандошлар" жамоат фонди О.Саттаров


Ижро учун асосий масъул - "Ватандошлар" жамоат фонди (О.Саттаров)

            

8.

Ўзбекистонлик ватандошлар бутунжаҳон қурултойини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш.


1. Қурултой концепциясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


"Ватандошлар" жамоат фонди, Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, "Uzbekistans club" ХННТ (келишув асосида), Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси О.Шавкатов, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Маданият вазирлиги О.Назарбеков, Миллий телерадиокомпания А.Джурабаев


2. Қурултойни ўтказиш ҳамда ОАВ ва интернет тармоғида кенг ёритиш.


2024 йил

сентябрь


9.

"Ватандошлар" жамоат фонди ҳузурида хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга масофадан туриб куну-тун хизмат кўрсатувчи онлайн электрон портални ишга тушириш.


1. Электрон портални концепция ва техник топшириқ асосида ишга тушириш.


2024 йил

март


"Ватандошлар" жамоат фонди, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


2. Манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга тизимли равишда кўмаклашиш чораларини кўриш.


Доимий

10.

Хориждаги ватандошлар орасида "Бирлашамиз" умумий чорлови остидаги маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.


2024 йил

март


"Ватандошлар" жамоат фонди маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Маданият вазирлиги О.Назарбеков, "Uzbekistans club" ХННТ (келишув асосида), Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси О.Шавкатов, Миллий телерадиокомпания А.Джурабаев


2. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.


Режа асосида

Ижро учун асосий масъул - Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

           

11.

"O`zbekistonlik" лойиҳаси доирасида дунё бўйлаб турли соҳаларда муваффақиятга эришган ёш ватандошларимиз ҳақида юқори сифатли контент яратиш.


1. Лойиҳани 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Бунда, ҳар йили:

"O`zbekistonlik" фильмининг 4 та эпизоди ва "O`zbekistonlik.Student" фильмининг 12 та эпизодини тасвирга олиш;

хорижий давлатларда 2 та "O`zbekistonlik" халқаро форумини ўтказиш;

"Uzbekistans club" журналининг 2 та сонини нашрдан чиқариш.


2024 йил

март


Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан, Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳомийлар маблағлари

"Uzbekistans club" ХННТ О.Абдушукуров, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, "Ватандошлар" жамоат фонди О.Саттаров, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси О.Шавкатов, "Uzbekistan Airways" АЖ Ш.Худайкулов, МТРК А.Джурабаев, Миллий медиа ассоциацияси А.Абутолипов


2. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган медиа маҳсулотларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш.


Режа асосида

доимий

95-мақсад: Ташқи меҳнат миграцияси тизимини

такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган

фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш

          

Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев)

       

12.

Ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш.


1. Халқаро миграция ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Жаҳон банки каби ташкилотлар билан ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш.


2. Хорижий давлатларнинг турдош ташкилотлари билан соҳада маълумот ва тажриба алмашувини амалга ошириш, миграция муаммоларини ҳамкорликда ҳал этишга қаратилган келишувларга эришиш.


3. Ишга жойлаштириш бўйича хорижий томон билан келишувлар сонини ошириш.


2024 йил

давомида

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов


13.

Ташқи меҳнат миграциясини диверсификация қилиш доирасида хорижий давлатлар билан янги меҳнат бозорларига чиқиш ва мазкур йўналишдаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш.


1. Хориждаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни чиқишдан олдин мослаштириш, хорижий тилларга ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда хавфсиз, ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграцияси тизими асосида хорижда ишга жойлашишига кўмаклашиш.


2. Ҳар бир ҳудудда биттадан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳамда Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказларида ўқитиш курсларини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тарзда хорижда ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялари билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш.


4. Хориж томони билан келишув асосида энг кўп меҳнат мигрантлари ишлаётган давлатларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхона (вакиллик)ларини очиш орқали уларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўламини ошириш.


2024 йил

давомида


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов


96-мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш,

олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш

кафолатларини янада кучайтириш

         

Ижро учун асосий масъул - Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази (А.Саидов)

           

14.

Ўзбекистон Республикаси қўшилган асосий халқаро ҳужжатларнинг (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ноталар ва б.) имзоланган расмий тилдаги матни билан бир қаторда давлат тилига расмий таржима қилиш орқали фуқароларнинг халқаро даражадаги ҳужжатлардан хабардорлигини ошириш.


1. Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган, тасдиқланган, қабул қилинган, қўшилган асосий халқаро ҳужжатларни (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ноталар ва б.) хатловдан ўтказиш.


2. Босқичма-босқич барча халқаро ҳужжатларни таржималарини қонунчилик ҳужжатлари миллий базаси-Lex.uz да ҳамда тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб бориш.


2024 йил

Маблағ талаб

этилмайди

Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

            

15.

Интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш доирасида ўқувчиларнинг интернетдан фойдаланиш борасидаги саводхонлигини ошириш.


Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни маънавий-марифий жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш, Интернетдан фойдаланиш одобини шакллантириш ва зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш мақсадида "Тарбия" фани доирасида "Интернет ва ижтимоий тармоқ одоблари"га бағишланган мавзулар ўтилишини таъминлаш.


2024 йил

сентябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни

инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг

мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш

           

Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)

           

16.

Ҳарбий хизматчиларга ватанпарварлик, Ватанга ва халққа содиқлик туйғуларини сингдириш, ҳарбий хизматни ўташ тартибини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш.


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари психологик тайёргарлик марказида махсус курс ташкил қилган ҳолда ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

март


Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


-

2. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш бўйича амалий ишларни ташкиллаштириш.


2024 йил

май


3. Ахлоқий-руҳий тайёргарликнинг ўқув моддий-техник базаси, шунингдек, ҳарбий психологлар институтини моддий-техник таъминлаш бўйича амалий ишларни ташкиллаштириш.


2024 йил

октябрь


4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий давлатлар армиялари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ўқувларда ахлоқий-руҳий жиҳатдан таъминлаш ва психологик тадбирларни ўтказиш ҳамда соҳа мутахассисларининг етакчи хорижий давлатлари армияларида тажриба алмашиш ва малака оширишини ташкил этиш.


Алоҳида

келишув

доирасида


5. Ватанни ҳимоя қилишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ўғлонлар ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақида кўрсатув ва видеолавҳалар тайёрлаш ҳамда кенг тарқатиш.


2024 йил

давомида


17.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ғояси атрофида бирлаштириш ҳамда Ватан ҳимоячиларини тарбиялашда узвийликни таъминлаш.


1. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган комплекс дастурга мувофиқ амалий ишларни жадаллаштириш.


Комплекс

дастурга

асосан


Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар, Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари


Тегишли вазирлик ва идоралар, ҳарбий-маъмурий секторлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова


2. "Ватан таянчи" отрядлари ўртасида "Ватанпарварлар" ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш.


2024 йил

май


3. Ҳудудларда "Ватанпарварлар" ҳарбий-ватанпарварлик боғларини барпо этиш ҳамда мавжуд боғларни такомиллаштириш юзасидан ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда амалий ишларни ташкил этиш.


2024 йил

ноябрь


4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ташкил этиш.


2024 йилдан

бошлаб


18.

Ҳарбий-тиббий муассасалар инфратузилмаси ва моддий-техник базасини такомиллаштириш, уларни замонавий тиббиёт учкуналари ва техникалар билан босқичма-босқич таъминлаш.


1. Самарқанд ҳарбий госпитали учун бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ҳамда уни замонавий тиббиёт асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.


2024-2025

йиллар


Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида


-

2. Ҳарбий госпиталларни замонавий МСКТ, МРТ ва ЭхоКГ (ВЭМ тизими билан) билан таъминлаш.


3. Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини индивидуал тиббий ҳимоя воситалари ва тиббий сумкалар билан босқичма-босқич таъминлаш.


2024 йилдан

бошлаб


98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан

боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш

     

Ижро учун асосий масъул - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев)

          

19.

Xалқаро сейсмик кузатувлар глобал тизими билан интеграциялашув асосида Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими самарадорлигини янада ошириш.


1. Халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига уланган қўшни республикаларнинг сейсмик станцияларини миллий сейсмик кузатувлар тармоғига интеграция қилиш.


2024 йил

июнь


Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Сейсмология институти В.Рафиков, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


2. Қўшни республикалар билан сейсмик маълумотларни тўғридан-тўғри реал вақт режимида алмашинувини йўлга қўйиш.


2024 йил

август


3. Кучли зилзилаларни қайд этувчи станциялар сонини босқичма-босқич 200 тага етказиш.


2024-2026

иллар


4. Аҳолини зилзиладан эрта огоҳлантириш тизимини замонавий талаблар асосида босқичма-босқич такомиллаштириб бориш.


2024 йилдан

бошлаб


20.

Сейсмик фаол зоналарда сейсмик хатарни (рискни) камайтириш/бошқариш учун "Кучли зилзилалар таъсирида ҳудудларнинг талафот даражасини баҳолаш имконини берувчи рақамлаштирилган симуляция моделлари"ни яратиш (Тошкент шаҳри мисолида).


1. Сейсмик фаол зоналарда кучли зилзила бўлиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.


2024 йил

апрель


Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари


Сейсмология институти В.Рафиков, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Инновацион ривожланиш агентлиги Ш.Ражаббоев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш.Умурзаков, Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов


2. Кучли зилзила содир бўлиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда кенг қамровли сейсмологик ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.


2024 йил

ноябрь


3. Хорижий давлатларда яратилган методологияларидан кенг фойдаланган ҳолда рақамлаштирилган симуляция моделларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


4. Яратилган рақамлаштирилган симуляция моделлари ёрдамида натижалар олиш.


5. Ҳудуднинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш.


2024 йил

декабрь


21.

Аҳолини фавқулодда вазиятлар, кучли зилзилалар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини ривожлантириш.


1. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар мутахассисларини хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда (масофадан туриб) иш жойларида ўқитиш тизимини жорий қилиш.


2024 йил

июнь


Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х.Умарова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасаларида зилзила ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга ўргатишга мўлжалланган қўлланма ва видеороликларни тайёрлаш.


2024 йил

декабрь


3. Фуқароларни кучли йирик фавқулодда вазиятлар, хусусан кучли зилзилалар оқибатларини бартараф этишда волонтерликка ўргатишга мўлжалланган масофавий курсларни йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь


4. Аҳолини зилзилада амалий ҳаракатланишга ўргатишга мўлжалланган мобиль ўқув тренажерлари (зилзила симуляторлари) орқали тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


2024-2025

йилларда


22.

Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.


1. Республика ҳудудига кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб келувчи субъектлар томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни сақлаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имкониятига эга бўлган ахборот платформасини яратиш.


2024 йил

март


Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан


Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Божхона қўмитаси А.Мавлонов, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б.Исламов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров


2. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза гуруҳларини махсус техникалар ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминлаш.


2024 йил

июнь


3. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика даражасида кўргазмали ўқув-машқи ўтказиш.


2024 йил

октябрь


Ижро учун асосий масъул - Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)

            

23.

Трансчегаравий дарёлар ва турли гидроиншоотларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ҳукуматлараро ҳамкорликни янада кучайтириш.


Соҳага оид доимий мониторинг натижалари ва прогнозлар бўйича тезкор чоралар кўриш ҳамда ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этишни мувофиқлаштириш.


2024 йил

давомида

Маблағ талаб этилмайди


Сув хўжалиги вазирлиги Ш.Хамраев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги А.Кулдашев, Давлат хавфсизлик хизмати А.Азизов


99-мақсад: Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш

           

Ижро учун асосий масъул - Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов)

            

24.

Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда унинг дахлсизлигини таъминлаш.


Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, бўлинмаларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш учун қабул қилинган Давлат Раҳбари ва Ҳукумат қарорлари ижросини тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда 2024 йилда таъминланишини жадаллаштириш.


2024 йил

давомида

Қарорларда масъул этиб белгиланган тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


100-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини

мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик

алоқаларини ривожлантириш

             

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

             

25.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида "Ёш китобхон талабалар лигаси" танловини ташкил этиш ҳамда қўшимча равишда 6 та тилда (қорақалпоқ, тожик, қозоқ, рус, қирғиз ва туркман) ўтказиш.


1. Танловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш.


2024 йил

март


Масъул ижрочилар маблағлари ҳисобидан


Ёшлар ишлари агентлиги А.Саъдуллаев


2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

март


3. Танловни талабалар ўртасида ташкил этиш ва ўтказиш.


2024 йил

апрель


4. Танловни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


2024 йил

май


Ижро учун асосий масъул - Миллатлараро муносабатлар ва хорижий

мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Р. Курбанов)

             

26.

Хорижий мамлакатлар ва юртимиздаги бошқа миллат вакиллари билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш.


Дўстлик жамиятлари сонини 42 тага етказиш ва масъул раисларини тайинлаш, чет эл мамлакатларининг тегишли ҳудудлари ва шаҳарлари билан мамлакатларимиз ҳудудлари ва шаҳарлари ўртасидаги биродарлик алоқаларини ўрнатиш амалиётини фаоллаштириш.


2024 йил

давомида

-

-

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

          

27.

"Дўстлик" фестивалини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш.


"30 июль - Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан "Дўстлик" фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.


2024 йил

июль

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси


Миллатлараро муносабатлар қўмитаси Р. Курбанов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий телерадиокомпания А.Джурабаев, АОКА А.Ходжаев


Ижро учун асосий масъуллар - Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев)

ва Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

              

28.

Бағрикенглик ҳафталигини ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш.


16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида "Бағрикенглик" ҳафталигини ўтказиш.

Тадбирда республикамизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг миллий маданияти ва миллий таомлари бўйича кўргазмалар ташкил этиш.


2024 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси


Миллатлараро муносабатлар қўмитаси Р. Курбанов


         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

6-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

ар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш

учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича

2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

         

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

         

Ижро муддати

Ҳамижрочилар

       

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИ

УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ

       

3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш

      

Ижро учун асосий масъул - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (X. Умарова)

       

1.

Умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали қўллаган ўқитувчиларга устама бериш тартибини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар фаолиятини баҳолаш;

янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О. Фозилкаримов


7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий

маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

           

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов)

     

2.

Муҳандис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, илм-фанни жадал ривожлантириш, талаба-ёшларни муҳандислик соҳасига йўналтириш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш вазифаларини аниқ белгилаш;

муҳандис кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ таълим йўналишларини белгилаш;

муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари моддий-техника базаси (замонавий лабораториялар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги) ҳолатини яхшилаш;

талабаларнинг соҳадаги ишлаб чиқариш ташкилотларида амалий билим олиши учун етарли шароитларни яратиш;

муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш чораларини кўриш;

муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини узлуксиз ошириб бориш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан

келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш

       

Ижро учун асосий масъул - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

        

3.

Фундаментал тадқиқотларни амалга ошириш учун илмий лойиҳалар танловини ўтказиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

фундаментал тадқиқот дастурларини ишлаб чиқишда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг иштирокини белгилаш;

фундаментал тадқиқот лойиҳаларини кўриб чиқишда илмий-техник кенгашларининг фаолиятини тартибга солиш;

илмий лойиҳалар танловини муайян даврларда ўтказилишини белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь


Инновацион ривожланиш агентлиги Ш.Ражаббаев


11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг

илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш

       

Ижро учун асосий масъул - Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш.Ражаббаев)

         

4.

Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.


Лойиҳада:

талабгорлар томонидан Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида тўпланган илмий фаолиятга доир тегишли маълумотлардан келиб чиқиш қабулни ташкил қилиш;

илмий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар реестрини жорий қилиш;

олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул квотасини тегишли ташкилотнинг илмий фаолият рейтингидан келиб чиқиб тақсимлаш ва қайта тақсимлаш амалиётини жорий қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь


Тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


5.

Инновацион фаолият соҳасидаги стартап лойиҳаларини саралаш ва молиялаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

стартап лойиҳаларини акселерация дастурлари орқали саралашни ташкил этиш;

лойиҳа ташаббускорларининг тадбиркорлик фаолиятига доир билим ва кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашадиган тизимни жорий қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ж.Тавакалов


13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш

         

Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров),

Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов)

            

6.

Йод танқислигини олдини олиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси.


Ўзбекистон Республикасининг "Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Бунда:

истеъмол тузини йод билан бойитиш услубларини замонавий стандартлар асосида такомиллаштириш;

ушбу йўналишда мониторинг, назорат ва баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш;

мамлакатда йодат калий моддасини четдан олиб кириш ва реализациясини кенгайтириш, шунингдек истеъмол тузи ишлаб чиқарувчиларининг салоҳиятини ошириш;

истеъмол тузини сақлаш, истеъмолчига етказиб бериш ва реализация қилиш тартибини такомиллаштириш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

май

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А.Каюмов


16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш

        

Ижро учун асосий масъул - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

          

7.

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш чораларини янада кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Ўзбекистон Республикасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Лойиҳада болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоялашга оид қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва хорижий тажрибани ўрганиш орқали мазкур Қонунга Интернет тармоғига жойлаштириладиган зарарли ахборотлардан болаларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ нормалар киритиш назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги X. Умарова, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

          

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида "яшил" истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида "яшил" иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифаларини белгилаш;

ёшларни "яшил" иқтисодиёт принциплари асосида "яшил" иш ўринларига кенг жалб этиш;

ёшлар учун "иқлимий молиялаштириш", "яшил" кредитлаш ва субсидиялаш жараёнларини соддалаштириш;

ёшларни "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирларига волонтёрлик фаолиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг атроф-муҳит ҳолати бўйича хабардорлигини ошириш;

"яшил" истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида ёшларни жалб этиш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

жамиятда экологик маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг салоҳиятидан кенг фойдаланиш ҳамда илмий-оммабоп ва ахборот босма нашрлар, теле-, радио дастурлар яратиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов


20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом

турмуш тарзини шакллантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

        

9.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги талабларни институционал нуқтаи назардан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.


Ўзбекистон Республикаси "Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда:

фермер хўжаликлари томонидан пестицидларни рўйхатга олиш, сотиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш;

Самарали қишлоқ хўжалиги амалиёти лабораторияларини ташкил этиш асосларини белгилаш;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги талабларни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқарувчилар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ёрлиқларида транс ёғлар, шакар ва туз миқдорини кўрсатиш бўйича талабларни белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров


Ижро учун асосий масъул - Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров)


10.

Соғлом овқатланиш учун шароит яратиш ва қўллаб қувватлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада: Соғлом овқатланиш стратегиясини тасдиқлаш ва бунда:

супермаркетларда соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари учун махсус "соғлом овқатланиш" жавонларини ташкил этиш;

таркибида трансёғлар, шакар ва туз миқдори юқори бўлган маҳсулотларни ТВда (асосан болалар учун телеканалларда) ва кўчалардаги рекламасини чеклаш;

озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулот қадоғида трансёғ, шакар ва туз миқдорини кўрсатиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

-

25-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш,

уларнинг  ҳуқуқ  ва  қонуний  манфаатларини  таъминлаш,  ижтимоий,

иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш


Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси (З.Махкамова)

            

11.

Жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш ва ҳал қилув қарори чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

оилавий зўравонлик ҳолатларини таҳлил қилиш ва зўравонликка оид қонунчилик нормаларини хатловдан ўтказиш;

оилавий зўравонликка оид ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ва ярашиш учун муддат тайинламасдан ҳал қилув қарорини чиқариш тартибини жорий қилиш;

Судда уй-жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ даъволар кўрилаётганда, уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш уй-жойга уй-жойда яшаш (ижара) харажатларини тўлиқ қоплаган ҳолда жойлаштириш тартибини белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

март


Олий суд Б.Исламов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси О.Парпибоева, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти Н.Эгамбердиева


Ижро учун асосий масъул - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (О.Парпибоева)


12.

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфини ўрганиш, натижалари асосида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси.


Лойиҳада:

яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида ногирон туғилишнинг олдини олишга қаратилган комплекс тадбирларни белгилаш;

эрта никоҳ ҳолатларини барвақт аниқлаш ва ота-оналарга белгиланган тартибда таъсир чораларини кўриш;

тиббий кўрикдан мажбурий тартибда ўтганлик ҳолатларини таҳлил қилиш ва аниқ чораларни белгилаш ҳамда белгиланган муддатларни бузганлик ҳолатларида қонуний чораларни белгилаш;

яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузишни тақиқлаш, никоҳларнинг салбий оқибатларида томонларнинг жавобгарлик масалалари назарда тутилади.


2024 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, "Оила ва хотин-қизлар" илмий-тадқиқот институти Н.Эгамбердиева


28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш,

ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш

       

Ижро учун асосий масъул - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев)

           

13.

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


Лойиҳада ишга қабул қилишда иш берувчилар томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш (шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси ва нусхаси ҳамда бошқалар) масалалари назарда тутилади.


2024 йил

май


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Д.Вахобов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Солиқ қўмитаси Ш.Кудбиев


14.

Аҳолини иш билан таъминлашнинг прогрессив шаклларини ривожлантириш орқали бандликни янада кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектлари учун имкониятлар яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

аутстаффер (иш берувчи) ходимини бошқа иш берувчига шартнома асосида юбориш тартибини ишлаб чиқиш;

аутстаффинг хизматларини кўрсатишда тарафларнинг мажбуриятларини белгилаш;

аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхатини шакллантириш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М.Оллоёров)

        

15.

Аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш мақсадида ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Лойиҳада:

ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тартиби;.

ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланадиган нафақалар турлари;

аҳолини ижтимоий суғурта тизимига жалб қилиш бўйича рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги О.Фозилкаримов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Худаяров

       

35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва

доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А.Икрамов)

           

16.

Ўқ отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

ўқ отиш бўйича юқори маҳоратли спортчилар қамровини кенгайтириш, тренерларни тайёрлаш тизимини яхшилаш;

ўқ отиш бўйича спортчиларни витамин, асбоб-ускуналар, экипировка ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

ўқ отиш бўйича халқаро ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш;

ўқ отиш бўйича республика мусобақалари, чемпионатлар ва турнирлар ташкил қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь

-

17.

Сув спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

сув спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар қамровини кенгайтириш, тренерларни тайёрлаш тизимини яхшилаш;

сув спорт турлари бўйича спортчиларни витамин, асбоб-ускуналар, экипировка ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

сув спорт турлари бўйича халқаро ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш;

сув спорт турлари бўйича республика мусобақалари, чемпионатлар ва турнирлар ташкил қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

-

18.

Жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

жамоавий спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар қамровини кенгайтириш, тренерларни тайёрлаш тизимини яхшилаш;

жамоавий спорт турлари бўйича спортчиларни витамин, асбоб-ускуналар, экипировка ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;

жамоавий спорт турлари бўйича халқаро ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиш;

жамоавий спорт турлари бўйича республика мусобақалари, чемпионатлар ва турнирлар ташкил қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

август

-

37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш

          

Ижро учун асосий масъул - Спорт вазирлиги (А. Икрамов)

       

19.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда Олимпия шаҳарчаси объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузиш;

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларига комплекс тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури;

Олимпия шаҳарчасига Ўзбекистон давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ҳамда спорт федерациялари ва ассоциацияларини жойлаштириш;.

Олимпия шаҳарчасидаги объектларни авайлаб сақлаш, келгусида улардан самарали фойдаланиш, қўриқлаш тизимини "ақлли шаҳар" концепциясига боғлаш;

ҳудудда ташриф буюрувчиларга турли хизматлар кўрсатиш ва шароитлар яратишни назарда тутувчи таклифлар масалалари назарда тутилади.


2024 йил

август

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ш.Умурзоқов


38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит

барқарорлигини таъминлаш

                      

Ижро учун асосий масъул - Фанлар академияси (Б.Абдуҳалимов)

         

20.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

атамалар комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритишнинг узлуксиз ишлайдиган яхлит тизимини яратиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларни Атамалар комиссиясининг қуйи тузилмаси этиб белгилаш;

Фанлар академиясининг ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтини Атамалар комиссиясининг ишчи органи этиб белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов, Адлия вазирлиги А.Тошқулов, Маънавият ва маърифат маркази О.Хасанов, Ёзувчилар уюшмаси С.Саидов


Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)


21.

Умуммиллий бирдамлик боғларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада янги Ўзбекистонда ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва осойишталик каби умуммиллий қадриятларимизнинг рамзи ва уни шакллантирувчи макон сифатида республика маҳаллалари ҳудудида Умуммиллий бирдамлик боғларини босқичма-босқич ташкил этиш комплекс дастури назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Маънавият ва маърифат маркази О.Хасанов


39-мақсад: Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини

кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонлик ва аҳолига

ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш

       

Ижро учун асосий масъул - Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов)

          

22.

Атоқли қорақалпоқ шоири Ажиниёзнинг 200 йиллик юбилейини кенг нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада атоқли қорақалпоқ шоири Ажиниёзнинг 200 йиллик юбилейини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

март

Маънавият ва маърифат маркази О.Хасанов, Маданият вазирлиги О. Назарбеков


40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар

томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий

савияга эга саҳна асарларини яратиш

       

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

           

23.

Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низом;

давлат театрлари ижодий ходимлари томонидан спектакль саҳналаштириш ва артистларнинг ижро этиш меъёрлари;

давлат театрлар ва концерт-томоша муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларининг малака талаблари;

теле-спектаклларни саҳналаштириш ва намойиш этишни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар назарда тутилади.


2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси А.Джурабаев


41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини жаҳон саҳналарида кенг тарғиб

қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

           

24.

2025 йилда мақом, бахшичилик, рақс ва театр йўналишларида халқаро фестиваль ва анжуманлар ўтказишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.


Лойиҳада:

2025 йилда ўтказиладиган оммавий-маданий, концерт-томоша ва туризм тадбирларининг режаларини тасдиқлаш.

мақом, бахшичилик, рақс ва театр йўналишларида камида халқаро фестиваль ва анжуманлар ўтказиш;

танловлар, фестиваллар ва анжуманларнинг тарғибот роликларини ишлаб чиқиш ва нуфузли халқаро платформаларда кенг тарғиб этиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва

оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш

          

Ижро учун асосий масъул - Маданий мерос агентлиги (Б.Абдикаримов)

          

25.

Самарқанд шаҳрида соҳибқирон Амир Темур боғларини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада Амир Темур боғлари тўғрисидаги манбаларни чуқур ўрганиб, концепция яратиш ва дизайнини ишлаб чиқиш масалалари назарда тутилади.

2024 йил

апрель


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Э.Турдимов


43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг

моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини  қўллаб-қувватлаш,

тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш

         

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)

       

26.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан янгилаш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

иқтидорли ёшларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, уларнинг имкониятларини ошириш, ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, иқтидор эгаларини моддий рағбатлантириш, халқаро ва республика танлов ғолибларини кенг оммага намоён этишни кучайтириш мақсадида 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

халқаро ва республика танлов ва фестиваллар ғолиблари, маданият соҳасидаги фаол ёшлар ва ёш ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ва мустаҳкамлаш;

"Маданият волонтёрлари" ижтимоий ҳаракат фаолиятини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш;

республика ва халқаро миқёсда ҳар йили креатив ижодий лойиҳалар, фестиваллар, концерт дастурлари, шу жумладан, ижодкор ёшларнинг халқаро форуми, Осиё давлатлари ёш ижодкорлари иштирокида "Осиё оҳанглари" дўстлик концерти, "Шодлигимсан Ватаним!" номли халқаро болалар ва ёшлар хор жамоаларининг фестивали каби тадбирларни ўтказиш;

ёшлар ўртасида тозалик маданиятини шакллантириш ва тарғиб қилиш мақсадида тозалик ойлигини ўтказиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


27.

Маданият марказлари фаолиятини замон талаблари асосида тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

2025-2029 йилларда таъмирталаб ва авария ҳолатидаги маданият марказлари биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли режа ҳамда улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар;

ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш ва уларнинг маданий ҳаётини бойитиб бориш бўйича "Маҳалла - мактаб - марказ" механизмини жорий этиш;

маданият марказларида ёшларни касбга йўналтириш ва ўзини-ўзи банд қилишга қаратилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудлардаги объектларда сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича махсус машғулот курсларини жорий этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда биттадан Инновацион маданият марказлари ва рақамлаштирилган ижодий лойиҳалар фаолиятини йўлга қўйиш;

маданият марказларида фаолият кўрсатаётган тўгарак раҳбарлари учун ҳар беш йилда бир маротаба малака ошириш ҳамда белгиланган тартибда малака тоифаларини бериш тизимини жорий қилиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов

         

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2025 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

7-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли

фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича

2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

       

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

         

Ижро

муддати

       

Ҳамижрочилар

      

II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ

ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

     

46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва

давлат мажбуриятларини самарали бошқариш

     

Ижро учун асосий масъул - Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

       

1.

Солиқ мақсадларида бозор нархларини аниқлаш ва қўллаш тартибини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада трансферт нархни белгилашда солиқ назоратида фойдаланиладиган усулларни бозор нархларини аниқлашда қўллаш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов


49-мақсад. Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада

ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш

       

Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов)

         

2.

Кичик ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини бошқаришни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги муносабати билан қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш;

саноат зоналарини ташкил этиш ва бошқариш мезон ва тамойилларини аниқ белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармони имзоланган даврга қадар ташкил этилган саноат зоналаридаги мавжуд ерлар ва бино-иншоотларни хусусийлаштириш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

-

50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари

бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш

      

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов)

         

3.

Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартибини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини назорат қилишни такомиллаштириш;

лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга оид ягона реестр юритишни жорий этиш;

лизинг хизматларини кўрсатишни ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш фаолият турига ўтказиш назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Марказий банк М.Нурмуратов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев


51-мақсад: "Яшил иқтисодиёт"га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта

тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш

      

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов)

        

4.

Халқаро иссиқхона гази савдосига оидлойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


1. Халқаро тажриба ва амалиётидан келиб чиқиб қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.


3. Ишлаб чиқилган қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов


5.

2050 йилгача мамлакатни кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳа билан мамлакатни 2050 йилгача кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И.Абдурахмонов


52-мақсад. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарурий

энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш

         

Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов)

          

6.

Электр тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш қоидалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада халқаро молия институтларининг техник кўмагида халқаро экспертларни жалб қилган холда Электр тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш қоидалари назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ У.Мустафоев


7.

Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини қабул қилиш.


Лойиҳада Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, "Миллий электр тармоқлари" АЖ Д.Исақулов


8.

2024 йилда давлат назоратининг янги механизмларини жорий этиш, соҳада рақамлаштиришни янада кенг қўллаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказган ҳолда соҳани "коррупциясиз соҳа"га айлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.


Лойиҳада:

ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу борада давлат назоратини кучайтириш орқали қонун талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш;

ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш (қазиб олиш), узатиш (ташиш), сақлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларни миқдор жиҳатидан сақлаш жараёнига "рақамли энергоназорат" тизимини тўлиқ жорий этиш;

ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг, дастурлар ҳамда лойиҳаларда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;

ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган талабларига қатъий риоя қилиниши устидан кунлик назорат ўрнатиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурханов, "Ўзэнергоинспекция" И.Ниматуллаев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика

тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий

транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов)

          

9.

Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада темир йўл соҳасида кўрсатиладиган барча хизматларни қамраб олган ҳолда давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойилларига ўтадиган хизматлар турларини тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

март


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А.Каюмов


Ижро учун асосий масъул - Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

        

10.

Ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб беришни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишни йўлга қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб беришни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишни йўлга қўйиш назарда тутилади.


2024 йил

март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов Адлия вазирлиги А.Ташкулов


11.

Республика аҳолисига кўрсатилаётган автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш мезонларини яратиш ҳамда бу орқали ҳудудлардаги жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш имконини берувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

республика аҳолисига кўрсатилаётган автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш мезонларини яратиш ҳамда бу орқали ҳудудлардаги жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш масалалари;

жамоат транспорти ва унинг инфратузилма объектларига қўйиладиган минимал ижтимоий стандартларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С.Абдуллаев, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов


12.

Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси А.Каюмов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов


13.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси.


Лойиҳада:

автомобиль йўллари соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини умумлаштириб, соҳага оид тушунчалар ва атамаларни халқаро амалиёт ва меъёрларга мувофиқлаштириш, автомобиль йўлларини бошқариш тизимини такомиллаштириш;

пуллик автомобиль йўллари билан боғлиқ масалалар, жумладан йўл ҳақини ундириш, сақлаш ва эксплуатация қилишни молиялаштириш, қурилиш ва реконструкция қилиш, шунингдек, пуллик йўлларда ва уларнинг участкаларида назоратни амалга ошириш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов


14.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган ("ҳажм усули") тартибни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

пудрат ишларини ҳажм кўрсаткичларига ўтказиш ва техник спецификациялар ишлаб чиқиш орқали лойиҳа-смета ҳужжатлари;

йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичлари назарда тутилади.


2024 йил

март

Автомобиль йўллари қўмитаси Ж.Турсунов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров


54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва

рентабеллик даражасини кескин ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

          

15.

Қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда экишни жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

республикадаги ер майдонлари мавжуд барча агрокластерларда, шунингдек, пахта-ғаллачилик йўналишидан ташқари бошқа йўналишлардаги фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг мавжуд экин ерларида;

барча пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг мавжуд экин ерларида алмашлаб экишни такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

-

55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш

ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган

маҳсулотлар улушини кескин ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов)

         

16.

"Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоялаш;

қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталашда суғурта муносабатларини тартибга солиш ва назорат қилишнинг ягона тизимини яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


17.

Халқаро экспертлар ва етакчи хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон - 2030 стратегиясидан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5853-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини комплекс ривожлантиришда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ролини ошириш ва янада ривожлантириш;

вазирлик тизимини трансформация қилиш орқали ҳудудий бўлинмалар фаолиятини соҳада хизматлар кўрсатишга тўлиқ ўтказиш, кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, шунингдек, аутсорсинг тизимини ривожлантириш;

халқаро ва миллий барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиқиб, барча мақсадли кўрсаткич ва индикаторларни янгилаш;

статистик маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, сифатини мониторинг қилиш ва тасдиқлаш усулларини тубдан такомиллаштириш;

Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда стратегик мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш;

вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини яхшилаш каби масалаларга алоҳида устуворлик қаратиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов, Стратегик ислоҳотлар агентлиги Б.Рахматов


56-мақсад. Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш,

иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга

эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш

      

Ижро учун асосий масъул - Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)

         

18.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида "Сот ёки тушунтир" тамойилига асосан, давлат улуши мавжуд корхоналар сонини камайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

1) давлат улуши мавжуд 2 мингдан ортиқ корхона, уларнинг 1 мингдан ортиқ тизим корхонаси ҳамда 26 минг тадан ортиқ давлат муассасаси фаолиятини таҳлил қилиб, натижаларига кўра, давлат иштирокидаги корхоналар ва муассасаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш:

қайта ташкил этиладиган (хўжалик жамиятига, муассасага, филиалга айлаштириладиган ёки қўшиб юбориладиган);

давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос келмайдиган ва рақобат ривожланган соҳаларда фаолият юритаётган ҳамда хусусийлаштириладиган;

белгиланган тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар;

2) давлат иштирокидаги корхоналар, уларнинг таркибидаги корхоналар ва давлат муассасаларини қайта ташкил этиш, хусусийлаштириш ва тугатиш орқали давлат иштирокидаги корхоналарни қисқартириш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норкулов, Кадастр агентлиги Ф.Пулатов, Статистика агентлиги Б. Бегалов, Адлия вазирлиги А. Ташкулов


57-мақсад: Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда

мамлакатни минтақавий "IT-НUB"га айлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Рақамлаштириш вазирлиги (Ш. Шерматов)

       

19.

Ахборот технологиялари соҳасида IT хизматлар экспорти билан шуғулланувчи ташкилотларни қўллаб қувватлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

IT-Парк резиденти бўлган рақамли технологиялар соҳасидаги экспорт қилувчи компанияларни янада қўллаб-қувватлаш;

IT хизматлар экспорти билан шуғулланувчи компанияларга тақдим этилаётган имтиёз ва преференцияларни янада такомиллаштириш ва узайтириш;

дастурий маҳсулотлар ва IT хизматлар экспорти ҳамда уларни ташқи бозорда мақсадли тарғиб қилиш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш;

экспорт қилувчиларни ташқи бозорларга чиқиш ва бизнес доиралар билан мулоқотини тизимли йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов, Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов


58-мақсад: Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш

учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов)

          

20.

"Туризм кластерлари"ни ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

"Туризм кластерлари"нинг ҳуқуқий мақоми;

"Туризм кластерлари"ни ташкил этиш тартиби ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш механизмлари назарда тутилади.


2024 йил

июль

Туризм қўмитаси У.Шадиев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов

60-мақсад. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация

стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой

билан таъминлаш даражасини ошириш

     

Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)

         

21.

Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва ҳудудларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиш орқали киритилган энг яхши таклифлар асосида аҳоли пунктларининг мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича дастурларни шакллантириш;

мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий этиш тартибини тасдиқлаш;

ишлаб чиқилган ҳудудларнинг мастер-режаларни ҳудудларда амалга ошириш механизмини яратиш назарда тутилади.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Ижро учун асосий масъул - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)

         

22.

Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини яхшилаш ва ривожлантириш бўйича чуқур таҳлил ўтказиб, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

мавжуд марказлашган иссиқлик таъминоти объектларини реконструкция қилиш ва уйларнинг ички иситиш тизимларини алмаштириш;

талабни ўрганган ҳолда янги қозонхоналар қуриш ва иссиқлик таъминотини ташкил қилиш;

иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш;

мавжуд иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини соғломлаштириш;

иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув учун тўловларни ундириш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

апрель


Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норкулов)

          

23.

2024 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.


Лойиҳада:

2024 йилда аҳолига ипотека кредити ажратишнинг мақсадли мўлжалларини тасдиқлаш;

2024 йилда ипотека кредити бўйича субсидия ажратишнинг мақсадли мўлжалларини тасдиқлаш;

2024 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдорини белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


            

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2025 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилади.

          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

8-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш йўналиши бўйича 2024 йилда

ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

        

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

       

Ижро муддати

Ҳамижрочилар

       

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА

АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

        

62-мақсад. Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини

ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш

        

Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)

          

1.

Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси.


Лойиҳада ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича жавобгарликни кучайтириш мақсадида қонунчилик нормаларини такомиллаштириш назарда тутилади.

2024 йил

март


2024 йил

март-июнь


Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Хамраев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А. Абдухакимов


2.

Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

ер ости сувларига қудуқ бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчилар ва сувдан фойдаланувчилар учун уларнинг жавобгарлигини ошириш бўйича алоҳида тартибини белгилаш;

ер ости сувларига ноқонуний (рухсатномасиз) қудуқ бурғилаш ҳолатларини камайтириш ва ер ости сувларига қудуқ бурғилаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича мониторинг ва назорат тадбирларини кучайтириш;

ер ости сув ресурсларини камайиб кетишини олдини олиш ҳамда олинаётган сув ҳисобини юритиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида республикада барча ер ости сув олиш иншоотларини (бурғи қудуқлари, булоқлар) сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланиши бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.


2024 йил

март

Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Хамраев, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А. Абдухакимов, "Ўзсувтаъминот" АЖ Д. Азимов


Ижро учун асосий масъул - "Ўзсувтаъминот" АЖ (Д.Азимов)

          

3.

Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминотини тубдан яхшилашнинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

сув таъминоти соҳасининг аҳволи ва уни ривожлантириш йўналишларини комплекс таҳлил қилиш;

сув таъминотини ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган замонавий ахборот ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш;

2024 йил якунига қадар республикадаги барча истеъмолчиларни ичимлик сувни ҳисобга олувчи замонавий асбоблар билан тўлиқ таъминлаш;

турар-жой комплексларини режалаштириш ва қуришда ичимлик сув таъминоти объектларининг қувватини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш, заруратга кўра реконструкция қилиш;

ичимлик сув ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини босқичма-босқич ўзи тўлиқ қоплашини таъминлайдиган механизмларни жорий қилиш, бунда албатта жамоатчиликнинг фикрини инобатга олиш;

ичимлик сувини ҳисоблашнинг замонавий асбобларини жорий этиш;

аҳолини ичимлик сув билан таъминлашнинг йиллар ва ҳудудлар кесимида мақсадли кўрсаткичларини белгилаш;

аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш учун сув захираларини аниқлаш (гидрогеологик ишларни амалга ошириш);

соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

сув таъминоти ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш;

ичимлик сув ресурсларини муҳофаза қилиш, экологияга салбий таъсир кўрсатаётган оқова сувлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш;

сув таъминотидаги барча зарур ахборотларни ўз ичига олган, уларни мунтазам янгилаб борадиган ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона геоахборот тизимини жорий қилиш;

олиб борилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б.Закиров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов Сув хўжалиги вазирлиги Ш.Хамраев, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Б. Исламов


64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи

технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор

ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш

         

Ижро учун асосий масъул - Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)

           

4.

2024-2026 йилларда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича "Сувчилар мактаби"нинг 2-босқичини ташкил қилиш;

"Агробанк" АТБ билан биргаликда 2024 йил якунига қадар "suvkredit.uz" электрон платформасини ишлаб чиқиш ва онлайн кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И.Абдурахмонов, Марказий банк М.Нурмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


65-мақсад. "Яшил энергия" технологияларини кенг

жорий қилиш доирасида насос станцияларининг

электр энергияси истеъмолини камайтириш

         

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)

           

5.

2050 йилгача мамлакатни кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

кам углеродли ривожланиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестициялар режасини ишлаб чиқиш;


2024 йил

август


Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов

мамлакатни 2050 йилгача кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь


Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

        

6.

Нефть, газ ва электр энергетика соҳаларида тариф ислоҳотларини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг нархлари ва тарифларини ўз таннархидан кам бўлмаган (cost recovery level) миқдорда ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

ҳисоб-китоблар натижасига кўра электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг нархлари ва тарифларини тасдиқлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда "ижтимоий меъёр" тизимини жорий этиш назарда тутилади.


2024 йил

май

Энергетика вазирлиги Ж.Мирзамахмудов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ж.Абруев


Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)

            

7.

Электр энергияси соҳаси бўйича ягона "Мастер режа"сини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

халқаро тажрибалар асосида электр энергия соҳаси бўйича ягона мастер режани ишлаб чиқиш;

электр энергия соҳаси бўйича ягона мастер режани тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Б.Ходжаев

66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон

ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш

        

Ижро учун асосий масъул - Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов)

           

8.

"Ер ости бойликлари тўғриси"да Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

Лойиҳада:

ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органлари ваколатларини аниқлаштириш.

ер қаъридан барқарор фойдаланиш тамойилини киритиб, оқилона ишлатиш талаблари ер қаъридан фойдаланувчининг мажбурияти сифатида белгилаш.

инвестиция жозибадорлигини кескин ошириш мақсадида давлат органи назорати остида ер қаъридан фойдаланиш рухсатномасини тасарруф этиш.

ер қаъри кадастр тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, давлат ер қаъри фонди кадастри ҳамда углеводород кадастрини жорий этиш.

экология ва атроф-муҳитни келгусида кафолатли асраш мақсадида ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг қоидаларини белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Энергетика вазирлиги Ж. Мирзамаҳмудов, Адлия вазирлиги А. Ташкулов


9.

"Ер ости бойликлари тўғриси"даги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниши муносабати билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

ер қаъридан фойдаланишга оид нормаларни кучайтириш;

фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш учун рухсатномалар расмийлаштириш тартибини кучайтириш;

рухсатномаларга эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кучайтириш, даврий ва якуний ҳисоботларни тақдим этиш, қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қазиб олишнинг йиллик минимал харажатларини белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов, Адлия вазирлиги А. Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

          

10.

Республикада оқова сув тозалаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада оқова сув тармоқларига меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни (қорамол териси, қоғоз ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, матоларни бўяш, ёғ-мой, нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда паррандачиликка ихтисослашган корхоналар ва қорамол қушхоналари чиқиндилари) оқизганлик учун амалдаги компенсация миқдорини кескин ошириш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ш.Хидоятов, "Ўзсувтаъминот" АЖ Д. Азимов


Ижро учун асосий масъул - "Ўзсувтаъминот" АЖ (Д. Азимов)

          

11.

Ичимлик сувдан оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада ичимлик сув таъминоти ташкилотлари ходимлари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларидан фойдаланишда аниқланган қоидабузарликлар ҳақида берилган маълумотларга асосан расмийлаштириб, ундирилган жарималардан хабар берган ходимларни белгиланган тартибда рағбатлантиришга йўналтириш ҳамда аҳоли томонидан махсус ахборот тизимига ноқонуний уланишлар ҳақида фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни белгиланган тартибда пул мукофоти билан рағбатлантириш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ш.Хидоятов


Ижро учун асосий масъуллар - Тошкент ва Жиззах вилоятлари

ҳокимликлари (З.Мирзаев ва Э.Салиев)


12.

Экологик тоза ҳудуд режимини Тошкент ва Жиззах вилоятларида жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Тошкент ва Жиззах вилояти ҳокимликларининг Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарида экологик тоза ҳудуд режимини татбиқ этиш бўйича қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Бунда:

экологик тоза ҳудуд режимини татбиқ этиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва дирекциялар ўртасида қўшма чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

қўшма чора-тадбирлар режалари тасдиқланиши назарда тутилади.


2024 йил

август

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги А.Абдухакимов


69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни

барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага

келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш

         

Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

          

13.

Маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали экологик маркировкалаш тизимини шакллантириш;

маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишда уларнинг экологик таъсири тўғрисида истеъмолчиларнинг тўғри ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилади.


2024 йил

июль

-

14.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаш тартибини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

мажбурий экологик сертификатланиши лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхатини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар доирасидаги мажбуриятларидан ва миллий қонунчиликда белгиланган бошқа талаблардан келиб чиқиб қайта шакллантириш;

мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган олди-сотди объекти бўлган, хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар, шунингдек, ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар рўйхатини тасдиқлаш;

республика ҳудудига олиб кирилиши ман этилган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар (хавфсиз қайта ишланмайдиган) рўйхатини тасдиқлаш;

хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш тартибини, унинг аниқ мезонларини белгилаш орқали оптимизация қилиш назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг

табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш

         

Ижро учун асосий масъул - Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)

          

15.

Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси.


Лойиҳада 500 ва ундан ортиқ квадрат метрлик қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талабларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

март

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси К.Тўлаганов


16.

Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024-2030 йилларга мўлжалланган миллий дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.


Лойиҳада:

Марказий Осиёнинг чўл ҳудудларида ҳимоя ўрмонзорларини яратиш бўйича қўшни давлатлар билан амалий тадбирларни белгилаш ишларини ташкиллаштириш;

Марказий Осиё давлатларида экологияга масъул ташкилотларнинг биргаликда чанг бўронларига қарши курашиш юзасидан доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш;

мамлакатимизда чўлга айланаётган ҳудудларда ва деградацияга учраган яйловларда чанг ва қум кўтарилишининг олдини олиш бўйича тадбирлар;

атмосферага саноат корхоналари ва автомашиналар томонидан зарарли тутунларнинг чиқарилишини камайтириш бўйича амалий чоралар;

чанг бўронларини прогноз қилиш тизимини такомиллаштириш;

яйловлардан фойдаланиш ва уларни назорат қилишнинг таъсирчан тизимини жорий қилиш;

олий таълим тизимида яйловлар экологияси ва бошқаруви бўйича бакалавр ва магистратура кадрлари тайёрлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги И.Абдурахмонов


          

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2025 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

9-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги

давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича

2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

        

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

       

Ижро

муддати

       

Масъул ижрочилар

        

IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ

ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

        

          

76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари

фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни "аҳоли

манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида йўлга қўйиш

        

Ижро учун асосий масъул - Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б.Рахматов)

       

1.

Маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

маҳаллий ҳокимликлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ваколатлари доирасида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларни аниқ белгилаш;


2024 йил

июнь




Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш;

вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги ҳокимликлар вазифа ва функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш ва уларнинг масъулияти доирасини аниқлаштириш;

айрим республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйи бўлинмаларини вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлиги бўйсунувига ўтказиш;

ҳокимликларнинг ҳудудий ижро органлари штат бирлиги ва тузилмаларини белгилашдаги ролини ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь


77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини

кенгайтириш  орқали  аҳоли  учун  "Сервис давлат"  тизимини

жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда

бюрократик тартиботларга барҳам бериш

     

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

         

2.

Айрим давлат хизматларини "проактив" ёки "композит" шаклда кўрсатишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

"E-auksion" электрон савдо платформасида ғолиблик учун расмийлаштирилган баённомани олиш ва кўчмас мулкка нисбатан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни композит шаклда кўрсатиш;

бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага беришда ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни композит шаклда кўрсатиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

-

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

       

3.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси.


Лойиҳада нефт-газ билан боғлиқ лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши, шунингдек нефт маҳсулотларини сотиш фаолиятини бошлаш билан боғлиқ ортиқча тартиб-таомилларни бекор қилиш назарда тутилади.


2024 йил

март

-

4.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг нотариусга шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талабини бекор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг нотариусга шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талабини бекор қилган ҳолда шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсини биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилиш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

-

5.

Архив соҳасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

"Ўзархив" агентлигининг тизим ташкилотларини оптималлаштириш, архив иши соҳасида электрон архив ахборот тизимини жорий этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш;

"Ўзархив" агентлиги ходимларининг ижтимоий ва моддий ҳимоясини такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

март

-

6.

"Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси.


Лойиҳада:

давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўловлар бўйича аҳолига енгиллик ва преференциялар бериш;

жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион орқали ер участкалари ва ундаги биноларни сотиб олганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни композит тарзда давлат рўйхатидан ўтказишни йўлга қўйиш;

2024-2025 йилларда яна камида 100 та хизматни электронлаштириш, уларни давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш;

2024-2025 йилларда хизмат кўрсатишда фуқаролардан қоғоз шаклда талаб қилинадиган камида 10 турдаги ҳужжат ва маълумотни фуқародан сўрашни бекор қилиб, уни электрон олиш имкониятини яратиш;

камида 20 турдаги хизматни кўрсатиш муддатларини, аҳолидан олинадиган ҳужжатларни қисқартириш;

автомототранспортга давлат рақамини беришни инсон омилисиз автоматлаштирилган тизим орқали расмийлаштириш (харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга рақамлар бундан мустасно) имкониятини яратиш назарда тутилади.


2024 йил

март

-

7.

"Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони лойиҳаси.


Лойиҳада:

ҳолининг ягона электрон реестри" ахборот тизими жорий этиш;

Ахборот тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

шахсга доир маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ муҳофаза қилиш;

шахсга доир маълумотлар реал вақт режимида янгилаб бориш;

турли давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги электрон базаларда шаклланган шахсга доир маълумотлар марказлашган ҳолда ахборот тизимида жамлаш;

шахсга доир маълумотлар шахс вафот этганидан сўнг 75 йил давомида сақлаш;

маълумот субъектларига ахборот тизимидан мобил илова орқали ўзига тегишли маълумотлардан фойдаланиш назарда тутилади.


2024 йил

март

-

Ижро учун асосий масъул - Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов)

         

8.

Коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланишини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада ҳар бир шахсга "ягона мижоз" тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш назарда тутилади.


2024 йил

март

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


78-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини

"Халқ хизматидаги давлат" тамойили асосида ташкил этиш


Ижро учун асосий масъул - Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б.Рахматов),

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти (М.Рахманкулов)

          

9.

Давлат бошқарувини номарказлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимликларга ўтказиш мумкин бўлган функция ва ваколатларини танлаб олиш ва уларнинг якуний рўйхатини шакллантириш.


2. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимликлар тайёрлигини таҳлил қилиш.


3. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функция ва ваколатларини ҳудудий бўлинмалар ва маҳаллий ҳокимликларга ўтказиш механизмлари (тартиби).


2024 йил

август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


10.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида стратегик йўналишларни режалаштириш тизимини яратиш бўйича "Стратегик режалаштириш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


Стратегик режалаштиришнинг механизмлари ва уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг комплекс тизими жорий этиш.


2024 йил

декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис

палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш

     

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)

       

11.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, ушбу соҳасида парламент назоратини кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ваколатларини кенгайтириш;

халқаро рейтинг ва индексларни соҳалар ва тармоқларга ажратиш;

алоҳида соҳада устувор рейтингни белгилаш орқали амалдаги устувор этиб белгиланган 24 та халқаро рейтингни қайта кўриб чиқиш;

"Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда" ягона порталини такомиллаштириш, унда масъул вазирлик ва идораларнинг ушбу соҳадаги фаолиятини, чора-тадбирлар ижроси ва KPIларга эришиш ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш тизимини яратиш;

мамлакатимиз кўрсаткичлари салбий баҳоланган ва ўзгаришсиз қолаётган халқаро рейтингларни Сенат мажлисларида муҳокама қилиб бориш амалиётини кучайтириш назарда тутилади.


2024 йил

март

Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)


Ижро учун асосий масъул - Олий Мажлис Сенати (келишув асосида)

       

12.

Ўзбекистонда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини ривожлантириш концепцияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


1. Ўзбекистонда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича миллий ва хорижий экспертлар иштирокида ишчи гуруҳ тузиш.


2. Кенгаш фаолиятига доир барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.


3. Хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш бўйича тегишли фармон лойиҳасини тайёрлаш.


2024 йил

декабрь

-

80-мақсад. Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан

уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг

институционал асосларини ривожлантириш

          

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов)

          

13.

Хўжалик бошқаруви органлари институтини бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

2025 йил 1 январдан хўжалик бошқаруви органлари институтини бекор қилиш;

қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиб, уюшмалар фаолиятига давлат аралашуви, жумладан, уюшмалар раҳбарларини келишиш каби тартиботларни бекор қилиш;

хўжалик бошқаруви органларининг рўйхатини шакллантирган ҳолда, ҳар бири бўйича давлатга тааллуқли функцияларни тегишли вазирлик ва идораларга юклаш;

хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига давлат органлари (юқори турувчи органлар), идора ва ташкилотлар аралашувига йўл қўймаслик ҳамда мазкур корхоналар ўз фаолиятини бозор механизмларига асосланган ҳолда, корпоратив бошқарув тамойилларига мувофиқ амалга оширишини таъминлаш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги А.Ортиқов, Стратегик ислоҳотлар агентлиги Б.Рахматов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


14.

Ўзбекистон Республикасида қонуности ҳужжатлари билан жорий этилган мажбурий тўловлар ва йиғимлар рўйхатини шакллантириш ва уларни ягона қонун ҳужжати даражасида белгилаш бўйича қонун лойиҳаси.


Ўзбекистон Республикасида қонуности ҳужжатлари билан жорий этилган мажбурий тўловлар ва йиғимлар рўйхатини шакллантириш ва уларни ягона қонун ҳужжати даражасида белгилаш.


2024 йил

декабрь

Адлия вазирлиги А.Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

         

15.

Солиқ органлари фаолиятини тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишга трансформация қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

солиқ тизимининг маҳаллалар даражасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш;

маҳаллаларда солиқ ходимларининг самарали фаолиятини ташкил этиш, амалга оширилган ишлар мониторингини ва назоратини олиб бориш мақсадида "Маҳаллаларда солиқ органлари фаолияти" ахборот тизимини ишга тушириш;

маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари томонидан тадбиркорларга фаолиятини қонунийлаштириш ва кенгайтиришда ёрдам бериш, ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан манзилли иш ташкил этган ҳолда муаммоларни ҳал этиш;

паст қувватда ишлаётган корхоналарга мавжуд имкониятларни ўрганган ҳолда тўлиқ қувватда ишлашига кўмак бериш ҳамда шу ҳисобидан солиқ базасини кенгайтириш назарда тутилади.


2024 йил

март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги А.Хайдаров


Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

          

16.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахслар таклифларини ўрганиш механизмларини жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

ишлаб чиқилаётган ёки ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни, лойиҳа юзасидан таклифларни юбориш манзили ва муддатларини ишлаб чиқувчилар томонидан ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш мажбуриятини белгилаш;

олинган таклифлар юзасидан тўлдирилган жадвални ишлаб чиқувчининг расмий веб-сайтига жойлаштириш мажбурияти ҳамда муддатларини белгилаш;

лойиҳани Адлия вазирлигига экспертизадан ўтказиш учун киритишда лойиҳа ишлаб чиқувчиларининг расмий веб-сайтларида ишлаб чиқилиши назарда тутилган лойиҳа ҳақидаги маълумотлар расмий эълон қилинганлигини, шунингдек, олинган таклифлар юзасидан жадвалларни тақдим қилиш мажбуриятини белгилаш (давлат сири билан боғлиқ бўлган лойиҳалар бундан мустасно) назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

-

17.

Қонунчилик тизимини такомиллаштириш ва тартибга солиш юкини камайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

фақат қонунлар билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг аниқ рўйхатини белгилаш;

қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни режалаштириш дастурлари асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий ташкилотларни кенг жалб қилиш назарда тутилади.


2024 йил

март

-

18.

Интеллектуал мулкнинг кафолатли ҳимоясини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада интеллектуал мулкнинг кафолатли ҳимоясини таъминлаш, шу жумладан контрафакт маҳсулотлар айланмасига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш мақсадида контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш ва айрим турдаги маҳсулотларни (озиқ-овқат, алкоголь, тамаки, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар) савдога чиқаришдан олдин рақамли маркировкалашда интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилганлигини назорат қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Олий суд Б.Исламов, Божхона қўмитаси А.Мавлонов, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


19.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик чораларини янада кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик чораларини янада кучайтириш, жумладан жиноий жавобгарликни жорий қилиш, саноат мулки ҳуқуқларини бузганлиги учун БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача жарима пули ундириш механизмини жорий қилиш.


2024 йил

сентябрь

Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Олий суд Б.Исламов


20.

Интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш.


2024 йил

декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Олий суд Б.Исламов


21.

Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги таъсир кучини ва ролини ошириш, тўғридан тўғри қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

2017-2023 йилларда қабул қилинган қонунларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича қонунлардаги реализация қилинмаган ҳаволаки нормаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

хаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини белгилаш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Парламент тадқиқотлари институти А.Тошпўлатов


81-мақсад. Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик

ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш


Ижро учун асосий масъул - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Ғ.Мирзаев)

         

22.

Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.


Халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2030 йилгача мўлжалланган асосий истиқболдаги йўналишлар ҳамда мақсадли кўрсаткичларини ўз ичига олган Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2024 йил

декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б.Мусаев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


23.

Республика ижро этувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.


Лойиҳада биринчи босқичда, эксперимент тариқасида, 5 та республика ижро этувчи ҳокимият органларида, кейинчалик эса барча республика ижро этувчи ҳокимият органларида ва маҳаллий ҳокимликларда давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни йўлга қўйиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


82-мақсад: Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш

орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш

тизимининг самарадорлигини ошириш

       

Ижро учун асосий масъул - Вазирлар Маҳкамаси (Д.Каландаров)

        

24.

Ҳукумат ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, бунда Ҳукумат, республика ижро этувчи ва хўжалик бошқаруви органлари даражасида қарор қабул қилишни талаб этадиган муаммоларни "Ҳукумат куни"да муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тизимини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

"Маҳалла - туман -вилоят - республика" тамойили асосида аҳоли муаммолари рўйхатини шакллантириб бориш;

Ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва рўйхатини юритиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш;

"Ҳукумат куни"да муҳокама қилинадиган муаммоларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


83-мақсад: Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари

фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик

жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш

        

Ижро учун асосий масъул - Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов)

          

25.

Энергетика тизимидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш механизмларини янада кенгайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


1. Ёқилғи-энергетика тизимидаги ҳуқуқбузарликлар кўлами, уларнинг юридик шахсларга бевосита боғлиқ жиҳатлари, юзага келиш ва ортиб бориш сабабларини таҳлил қилиш.

2. Йирик энергия ва сув истеъмолчилари ҳисобланган юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари) фаолиятида фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш.

3. Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи институтлар фаолият йўналишларини ишлаб чиқиш, унинг натижаларини жамоатчиликка эълон қилиб бориш механизмини тасдиқлаш.


2024 йил

август

Бош прокуратура Н.Йўлдошев, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


Ижро учун асосий масъул - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (Ф.Эшматова)

            

26.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

Омбудсман ўз олдида турган вазифаларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун қўшимча кафолатлар бериш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини белгилаш;

давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисга тизимли равишда ахборот тақдим этиш;

Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг айрим йўналишлари бўйича ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар тақдим қилиши;

Омбудсманнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи;

Омбудсман лавозимига олий маълумотли, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, сайланиш куни 30 ёшдан кичик бўлмаган ва бевосита сайловгача камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкинлиги;

айни бир шахснинг икки мартадан ортиқ Омбудсман этиб сайланишига йўл қўйилмаслиги;

Омбудсман ва унинг ўринбосарининг ўз ваколат муддати даврида дахлсизлиги бўйича қўшимча кафолатлар;

Омбудсманнинг доимий асосда ишловчи минтақавий вакили мақоми;

Омбудсман томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари бўйича уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ҳуқуқи;

Давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ йиғилишларида, шу жумладан Олий суд Пленуми мажлисларида Омбудсманнинг иштирок этиш ҳуқуқи;

Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудида "Омбудсман қутиси"ни сақлашнинг ҳуқуқий механизмлари, унда эркинликдан маҳрум этилган шахслар томонидан мурожаатлар жойлаштириш тартиби;

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида Омбудсман томонидан жамоатчиликни хабардор қилиш тартиби ва механизми назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Олий суд Б.Исламов, Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов


84-мақсад: Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон

ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни

суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш

          

Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)

       

27.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида ўтказиладиган экспертизалар турларини босқичма-босқич ошириш, шунингдек, Марказнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

Марказнинг ҳудудий бўлимларида мавжуд экспертиза турларини таҳлил қилиш;

Марказда мавжуд бўлган экспертиза турларини Марказнинг ҳудудий бўлимларида босқичма-босқич ўтказиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш;

Марказнинг Тошкент вилоятидаги ҳудудий бўлимини ташкил этиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев


28.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида Генетик жиҳатдан ўзгартирилган организмлар экспертизасини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада:

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида Генетик жиҳатдан ўзгартирилган организмлар (ГМО) экспертизасини жорий этиш ва лозим бўлган услубиётларни ишлаб чиқиш;

Марказнинг ходимларини бу борада малакасини ошириш ҳамда зарур бўлган технологиялар билан таъминлаш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Бош прокуратура Н.Йўлдошев


Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

          

29.

Ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларида жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ва жамғарманинг молиявий манбалари этиб:

ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ундирилган маъмурий жарималар маблағлари;

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги шартномалар асосида келиб тушадиган пул маблағлари;

қурол, унинг ўқ-дорилари, махсус ва хавфли юкларнинг қўриқловини таъминлаш тўғрисидаги шартномалар асосида келиб тушадиган пул маблағлари;

оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги шартномалар асосида келиб тушадиган пул маблағлари;

қурол муомаласи соҳасидаги лицензия ва рухсатномаларни бериш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган йиғимлар;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш юзасидан пуллик хизмат кўрсатишдан тушган пул маблағлари;

етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда комиссия томонидан хизматга яроқсиз итларни сотишдан тушган пул маблағлари;

вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағларни белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


30.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қонун лойиҳаси.


Лойиҳада:

тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан ва яшил ҳудудлар майдонларида автомобилни юргизиш;

тегишли рухсатсиз йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки уларни тўсиб қўйиш, худди шунингдек транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи бошқа қурилмаларни ноқонуний ўрнатганлик учун жавобгарликни жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


87-мақсад. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг

фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва

ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш

      

Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

        

31.

Ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча устама тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада жазо ижросини таъминлаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда юқори натижаларга эришган пробация хизмати, унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига қўшимча устама тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби, шушнингдек махсус малака даражасини бериш мезонларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш:

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни юқори даромадли ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

пробация назоратидаги шахсларни такроран жиноят содир этишининг олдини олиш;

пробация назоратидаги шахсларнинг ишга жойлаштириш, бандлигини таъминлаш;

пробация назоратидаги шахсларни қайта ижтимоийлашувини таъминлаш;

пробация назоратидаги шахслар билан индивидуал ишлаш самарадорлиги назарда тутилади.


2024 йил

май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов

Ижро учун асосий масъул - Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)

      

32.

Жиноят-процессуал қонунчилигида процесс иштирокчиларини Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тартибини белгилаш бўйича қонун лойиҳаси.


Лойиҳада:

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорани Жиноят-процессуал кодексига киритиш;

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси чегарасини тарк этиб суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлиги П.Бобожонов, Олий суд Б.Исламов


Ижро учун асосий масъул - Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

        

33.

Суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал этиш тартибини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада низоларни судгача ҳал этишни янада кенгайтириш мақсадида суғурта шартномасидан (истеъмолчи ва суғурта ташкилоти ўртасида) келиб чиқадиган низолар молиявий масалалар бўйича вакил институти томонидан ҳал этилиши тартибини жорий қилиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И. Норқулов


Ижро учун асосий масъул - Олий суд (Б. Исламов)

           

34.

Амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий жиҳатдан таҳлил қилиш, кенг жамоатчилик муҳокамасининг натижалари илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида айрим тоифадаги иқтисодий ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада айрим тоифадаги иқтисодий (масалан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги) ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги А. Ташкулов


89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг

самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз

муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш

       

Ижро учун асосий масъул - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)

        

35.

Бюджет соҳасига оид ҳуқуқбузарлик ва молиявий хатоликлар вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг (риск) умумлашган Ягона таснифини тасдиқлаш ва келгусида бундай хатоликларнинг олдини олиш юзасидан жамоат назоратини ўрнатиш ҳамда очиқликни таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

хавф-хатарлар (риск) классификаторини ишлаб чиқиш;

хавф-хатарлар (риск)ларни аниқлашда ахборот тизимини яратиш;

аниқланган ҳуқуқбузарлик ва молиявий хатоликлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;

камчиликларга йўл қўяётган вазирлик ва идораларнинг рўйхатини эълон қилиб бориш;

бюджет маблағлари сарфланиши устидан жамоат назоратини ўрнатиш орқали ҳуқуқбузарлик ва молиявий хатоликларнинг олдини олиш назарда тутилади.


2024 йил

октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги А.Бурханов


       

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2025 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 февралдаги

ПФ-37-сон Фармонига

10-ИЛОВА



"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг

"Хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига

асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши

бўйича 2024 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

      

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида

назарда тутилган тадбирлар

      

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

         

V. "ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ" ТАМОЙИЛИГА

АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ

        

94-мақсад: Хорижда истиқомат қилаётган

ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан

доимий мулоқот тизимини жорий этиш

      

Ижро учун асосий масъул - Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


1.

Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида иштирок этишга интилаётган ватандошларга "Ватандош гувоҳномаси"ни бериш амалиётини жорий этиш доирасида "Ватандош гувоҳномаси"ни бериш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.


Лойиҳада гувоҳномани бериш тартибини белгиловчи зарур нормалар назарда тутилади.


2024 йил

июнь

Ташқи ишлар вазирлиги Б.Саидов, Адлия вазирлиги А.Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов, "Ватандошлар" жамоат фонди О.Саттаров


97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни

инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг

мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш


Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)

           

2.

Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси.


Лойиҳада мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилади.


2024 йил

июнь

-

Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)

     

3.

Юқори малакали ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ўқув жараёнига ҳарбий тайёргарликнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

давлат олий таълим муассасаларида резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

Самарқанд, Андижон, Урганч ва Термиз шаҳарларида жойлашган олий таълим муассасалари қошида Ўзбекистон миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказининг филиалларини ташкил этиш назарда тутилади.


2024-2025 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги К.Шарипов


Ижро учун асосий масъул - Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)

       

4.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш, ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва янги сифат босқичига кўтариш;

турар жойни ижарага олганлиги учун ҳарбий хизматчиларга бериладиган ҳар ойлик пул компенсациясининг белгиланган миқдорини 50 фоизга ошириш;

ҳарбий хизматчиларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларининг бошланғич бадал миқдорини уй-жой билан таъминланмаган ва уй-жойга муҳтож ҳарбий хизматчиларнинг ҳақиқий календарь ҳисобида хизмат муддатига кўра 25 фоиздан 50 фоизгача ошириш, бунда календарь ҳисобида йигирма йил

ва ундан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар учун бошланғич бадал миқдорини 50 фоиз этиб белгилаш назарда тутилади.


2024 йил

якунига қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги И.Норқулов


98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан

боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш

       

Ижро учун асосий масъул - Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

           

5.

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада:

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

I-II-синфга кирувчи сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида доимий радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;

кучли зилзилалар содир бўлганда сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини радиолокацион космик мониторинг тизими орқали аниқлаш;

сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг турли жадалликдаги зилзилалар ёки бошқа жараёнлар натижасидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш;

сейсмологик ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши (ёки аксинча) ва тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш;

хулосада фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.


2024 йил

март

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Ш.Кадиров, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги А. Кулдашев, Сув хўжалиги вазирлиги Ш. Хамраев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Сейсмология институти В. Рафиков


Ижро учун асосий масъул - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев)

           

6.

ҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси.


Лойиҳада:

маъмурий ислоҳотларга мувофиқ вазирлик ва идораларнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш;

ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ҳамда иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш юзасидан маҳаллий ва давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ва вазифаларини қайта кўриб чиқиб, тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш назарда тутилади.


2024 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги А. Ташкулов

100-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш

ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш

     

Ижро учун асосий масъул - Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

           

7.

Биродарлашган ҳудуд ва шаҳарлар ассоциациясини тузиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.


Лойиҳада биродарлашган ҳудуд ва шаҳарлар ассоциациясини тузиш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш назарда тутилади.


2024 йил

декабрь

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси Р. Курбанов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


            

Изоҳ: мазкур рўйхатда келтирилмаган мақсадлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2025 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида назарда тутилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 23 февраль





















































































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск