ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2024 й. ПФ-39-сон "Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.2024 й.

N ПФ-39



СОЛИҚҚА ОИД АЙРИМ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

УЧУН  ЖАВОБГАРЛИК  ЧОРАЛАРИНИ

МАҚБУЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш мақсадида:


1. Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузганлик, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик (кейинги ўринларда - фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар) учун молиявий жарима миқдорини:

ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда - реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи;

ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда - реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки, мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.


3. Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмасин.


4. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда ушбу Фармоннинг 1-бандидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима суммаларининг 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли тадбиркорлик субъектларига қайтарилишини таъминласин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 февраль













































































Время: 0.0277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск