ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Февраль, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Марказий банк Бошқарувининг 31.01.2024 й. 42/14-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.02.2024 й. 2693-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2024 й.

N 2693-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.01.2024 й.

N 42/14


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                               М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 18-1-банддаги "1-4-иловаларида" деган сўзлар "1-6-иловаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


қуйидаги мазмундаги 10-2 ва 10-3-позициялар билан тўлдирилсин:

10-2.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида кўрсатилган хизматлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно


75%

10-3.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида хизматлар кўрсатиш мақсадида банклар томонидан микромолия ташкилотларига ажратилган кредитлар


75%

қуйидаги мазмундаги 13-1 ва 13-2-позициялар билан тўлдирилсин:

13-1.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиз (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) ва ундан паст ҳолда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно


100%

13-2.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно


150%

17-позициядаги "2-4-иловаларида" деган сўзлар "2-6-иловаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 июлга қадар аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари*".


4. 4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2023 йил 20 августдан 2024 йил 1 июлга қадар жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга

ажратилган ипотека кредитларининг

таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Жисмоний шахсларнинг қарз

юки кўрсаткичи (ҚЮК)**


ҚЮК < 60%***


60%***< ҚЮК ёки ҚЮКни

аниқлаш имкони бўлмаса


Кредит суммасини гаров суммасига нисбати**** (КГН)


КГН<50%


35%

50%

50%<КГН<75%


50%

100%

75%<КГН<100%


100%

150%

100%<КГН


150%

150%

      

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.

**) Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

***) Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.

****) Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга

автомобиль сотиб олиш учун ажратилган

кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи


Жисмоний шахсларнинг қарз

юки кўрсаткичи (ҚЮК)**


ҚЮК < 60%***


60%*** < ҚЮК ёки ҚЮКни

аниқлаш имкони бўлмаса


Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)****


КГН < 75%


100%


150%


75% < КГН


150%


200%


        

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди, бундан 1-илова 10-2 ва 10-3-позицияларида кўрсатилган мезонлар мустасно.

**) Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.

***) Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.

****) Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:

кредит суммаси - жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;

автомобиль гаров қиймати - гаров шартномасида келишилган нарх.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 февраль








































Время: 0.1821
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск