Внимание!

NB! Мазкур Конун 2-моддасининг 3-банди ушбу Конун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 29.02.2024 й. ЎРҚ-916-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.11.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.02.2024 й.

N ЎРҚ-916



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 21 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


Кейинги йилларда республикамизда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш, шунингдек яшил зоналарни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек қимматбаҳо навли дарахтлар ва буталарнинг кесилишига мораторий жорий этилиши шулар жумласидандир.

Бироқ айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Айни вақтда дарахтлар ва буталарни кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий жавобгарлик турларининг мавжудлиги бу борада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, шунингдек дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.


Бундан ташқари "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда, шунингдек дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Қонун дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, шунингдек мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:


1) 77-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш";


2) 79-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар "йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан етмиш беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 113-модда биринчи қисмининг диспозициясидагиҳота дарахтларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 148-модданинг диспозициясидаги "дарахт кесиш ва уларга шикаст етказиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 261-модданинг биринчи қисмидаги "79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "79-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-409-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 8, 470-модда; 2020 йил, N 9, 539-модда; 2021 йил, N 4, 287-модда, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 5, 465-модда, N 6, 577-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:


1) 10-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга жарима тарзида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади";

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 49-1-модда билан тўлдирилсин:


"49-1-модда. Ғайриқонуний равишда кесилган ёки

йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига дарахт

ва бута кўчатларини экиш


Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навлари ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган ҳар бир дарахт ва бута ўрнига кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталардан қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган юз туп дарахт ва бута кўчатини дарахт ва бута кесилган ва (ёки) йўқ қилинган жойга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органининг қарорига кўра, ўз ҳисобидан экиши (ушбу жойда дарахт ва бута кўчатларини экиш учун ер майдони етарли бўлмаган ҳолларда, дарахт ва бута кўчатларининг қолган қисми тегишли маъмурий-ҳудудий бирликдаги бошқа жойга экилади) ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қарори ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган ҳар бир дарахт ва бута ўрнига кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталардан қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган юз туп дарахт ва бута кўчатини дарахт ва бута кесилган ва (ёки) йўқ қилинган жойга, шунингдек дарахт ва бута кўчатларининг қолган қисмини тегишли маъмурий-ҳудудий бирликдаги бошқа жойга экиш ва уларни уч йил давомида парвариш қилиш масаласи суд тартибида ҳал этилади.

Ғайриқонуний равишда кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталарнинг қийматини, кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталар ўрнига экиладиган кўчатларнинг турларини, шунингдек уларни экиш муддатларини ҳамда жойини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


3) қуйидаги мазмундаги 49-2-модда билан тўлдирилсин:


"49-2-модда. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда

кесганлик, йўқ қилганлик учун молиявий санкциялар


Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкциялар юридик шахслар аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қўлланилади, низо мавжуд бўлган ҳолларда ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорини олган кундан эътиборан бир ой ичида молиявий санкция суммасини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолларда, молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг 3-банди ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 март





































































Время: 0.0107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск