ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти / Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2024 й. ПҚ-114-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2024 й.

N ПҚ-114



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ СТАТИСТИКА

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг (кейинги ўринларда - Статистика агентлиги) Статистика кенгаши таркиби ва унинг низоми 6 ва 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Статистика агентлиги тизимининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тузилмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 1 722 нафар, шу жумладан Агентлик директори ўринбосарлари сони 2 нафар ҳамда ишлаб чиқариш ходимларининг умумий чекланган сони 141 нафар этиб белгилансин.

Статистика агентлигининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг 194 нафар штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги инобатга олинсин.


3. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий статистика сифатини таъминлаш бўйича базавий принциплари миллий статистика тизимига жорий этилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил якунига қадар:

а) расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотларининг Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилиши йўлга қўйилсин;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тавсия этилган сифатни бошқариш бўйича қўлланмаларни тўлиқ жорий этиш доирасида зарур ташкилий чоралар кўрилсин. Бунда:

расмий статистикани тайёрловчиларнинг ҳар бирида расмий статистикада сифат ва тарқатиш сиёсатлари ишлаб чиқилади;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан маъқулланган қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмаси ишлаб чиқилади;

халқаро экспертларни кенг жалб этган ҳолда миллий статистика тизимини глобал баҳолашдан ўтказиш ташкил этилади ва натижалари эълон қилинади.


4. Статистика агентлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 1 январдан бошлаб, статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини (кейинги ўринларда - статистика кузатувчилари) жалб этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда:

статистика кузатувчилари томонидан бирламчи маълумотларнинг ошкор этилмаслиги кафолатланади;

статистика кузатувлари пудрат шартномаси асосида амалга оширилади, иш ҳажми, кузатув услубиёти, кузатиш муддати расмий статистикани тайёрловчилар томонидан белгилаб берилади.

Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда статистика кузатувчилари фаолиятини тартибга солишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси киритилишини таъминласин.


5. Статистика агентлиги тизимида интеграция жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида, 2024 йил якунига қадар "Статистика" интеграллашган ахборот тизими вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан қуйидаги маълумотларни олиш мақсадида интеграция қилинсин:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг корхона ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги;

Адлия вазирлигининг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги;

"Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси" АЖнинг биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги;

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда нефть ва газ конденсатининг манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги;

IT-Park дирекциясининг резиденти бўлган ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.

Белгилансинки, 2024 йил якунига қадар "Статистика" интеграллашган ахборот тизими ва "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади. Бунда расмий статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида, тегишли бирламчи маълумотлар Статистика агентлиги томонидан "Электрон ҳукумат" тизимидан мустақил равишда олинади.

Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бир ой муддатда статистика маълумотларини тақдим этувчи веб-сайтлардаги (siat.stat.uz, aholi.stat.uz, gender.stat.uz, nsdg.stat.uz ва бошқалар) маълумотларни мунтазам кенгайтириб бориш ва янгилаш чораларини кўрсин.


6. Фойдаланувчиларнинг кенг оммаси, шу жумладан бизнес вакиллари ва илмий тадқиқотчилар, халқаро ташкилотларнинг статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш ва ошириб бориш мақсадида Статистика агентлиги:

2024 йил якунига қадар "Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси" услубиётини ишлаб чиқсин;

2025 йил 1 мартга қадар фойдаланувчилар ўртасида тегишли сўровларни ўтказсин ҳамда натижаларини эълон қилсин;

2025 йил 1 апрелга қадар расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқсин ҳамда кейинги йилдан бошлаб ҳар йили 1 мартда тегишли сўров натижаларини эълон қилиб борсин.

Расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси натижалари асосида улар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотларига нисбатан ишонч даражасини яхшилаш бўйича доимий чораларни кўриб борсин.


7. Белгилансинки, Статистика агентлиги:

расмий статистика соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;

расмий статистика соҳасидаги дастурларнинг ишлаб чиқилишини, амалга оширилишини ва уларни мамлакатнинг бошқа мақсадли дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш чораларини кўради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган кўп йиллик статистика дастури ҳамда Статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастури асосида амалга оширади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсунади ва унга ҳисобот тақдим этади, давлат буюртмаси бўйича статистика ишларининг бажарилиши тўғрисида эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот бериб боради;

расмий статистика бошқа тайёрловчиларининг статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги бўйича аудитдан ўтказади, уларни мувофиқлаштириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

Статистика кенгаши билан келишган ҳолда лойиҳа гуруҳларини (офисларини) ташкил этади, консалтинг ташкилотларини жалб этади ҳамда халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорлик бўйича ва бошқа шартномаларни тузади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги белгиланган тартибда тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастурларини республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.

Статистика агентлиги бир ой муддатда ҳар йилги статистика дастурини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқсин ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Статистика агентлиги расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади;

статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, статистика кузатувларини ўтказиш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларни эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;

Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Статистика агентлигига бўйсунади;

ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори ва ўринбосарлари Статистика агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;

туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари Статистика агентлиги билан келишган ҳолда ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Статистика агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотлари доирасида ҳар йили аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳамда камбағаллик даражаси кўрсаткичларини шакллантириш ва эълон қилиб боришни таъминласин.


9. Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилишини таъминласин.

Бунда:

Статистика агентлиги тизимидаги барча ходимлар қайта тайёргарликдан ўтказилиб, натижаси бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида тест синовларини топшириши;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг статистик маълумотларни йиғиш ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ходимлари Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малака ошириш курсларида ўқитилиши;

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти хорижий ҳамкорлар, шу жумладан Корея Республикасининг Статистика тренинг институти ва Статистик тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик ўрнатиб, ўқув дастурлари янгиланиши, ўқув жараёнларига хорижий илмий педагог ходимлар жалб қилиниши ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳалари амалга оширилиши инобатга олинсин.


10. Белгилансинки, Статистика агентлиги директори ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


11. Статистика агентлиги Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 63-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Статистика агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:

"Расмий статистика тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б.А. Бегалов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг

устувор йўналишлари


Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш;

б) фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш;

в) халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш;

г) статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;

д) давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

е) рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш;

ж) миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш.

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

   









       

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги

       










































































        

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари

      








Кадрлар малакасини ошириш ва статистик

тадқиқотлар институти





































Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари


































          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

4-ИЛОВА



Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини

трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати


Масъул орган

      

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СТАТИСТИКА

САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА

        

1.

Ташкилий чора- тадбирларни амалга ошириш.


1. Статистика агентлиги марказий аппарати, унинг тизим ташкилотларининг тузилмалари ва штат бирликларини тасдиқлаш, шунингдек, директор ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифа ва функцияларни тақсимлаш.


Икки ҳафта

муддатда


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш.


Икки ой

муддатда


2.

Миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш.


1. Расмий статистикани тайёрловчилар томонидан тарқатиладиган статистика маълумотлари Статистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг намунавий модели (GSBPM) асосида шакллантирилишини жорий этиш, бу борада БМТ ЕИК билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. БМТ томонидан маъқулланган Сифатни бошқариш бўйича намунавий қўлланма (NQAF) асосида Миллий сифатни бошқариш қўлланмасини ишлаб чиқиш орқали сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш.


2024 йил

декабрь


3. Ихтисослашган баҳоловчи компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, тизимда статистика жараёнлари ва сифатни бошқариш бўйича (GSBPM ва NQAF талаблари асосида) стандартлар, уларга амал қилиш ҳолати ва халқаро андозаларга мослиги юзасидан ўрганишларни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


4. Ўрганиш якуни бўйича берилган тавсиялар асосида мавжуд ҳужжатларни такомиллаштириш ва янгилаш.


2025 йил

II чорак


3.

Кўп йиллик статистика дастурини ишлаб чиқиш чораларини кўриш.


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси ва бошқа халқаро экспертларни жалб этиб, Глобал баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш.


2024 йил

давомида


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), бошқа расмий статистикани тайёрловчилари


2. Халқаро баҳоловчиларни жалб этган ҳолда, тизим фаолияти ва статистика маълумотлари сифати бўйича ўрганишларни ўтказиш, ISO сертификатини қўлга киритиш.


2025 йил

якунига қадар


3. Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, баҳолаш натижалари асосида навбатдаги 2026-2030 йилларда статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.


2026 йил

декабрь


4.

Истеъмол нархлари индекси базис йили бўйича маълумотлар эълон қилинишини таъминлаш.


1. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини, жумладан, индекснинг базис йили бўйича ҳисоб-китобларини яхшилаш борасида Жаҳон банки мутахассисларидан зарур тавсияларни олиш.


2024 йил

IV чорак


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)

2. Халқаро экспертлар тавсияларини инобатга олган ҳолда шакллантирилган маълумотларни эълон қилиш мақсадида, Жаҳон банкининг тегишли маълумотлар базаларига тақдим этиб бориш.


Доимий


5.

Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш.


1. Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви сектори операциялари қамровини (бюджетдан ташқари ҳисоблар, ташқаридан молиялаштириладиган харажатлар ва кредитлашни қўшиш орқали) кенгайтириш.


2. Марказий ҳукумат операциялари қамровини (бюджетдан ташқари ҳисоблар, мақсадли фондлар, Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ижтимоий суғурта фондларини қўшиш орқали) кенгайтириш ва маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларига мослаштириш.


3. Марказий ҳукумат қарзи кўрсаткичларида ташқи ва ички қарзни, бюджетдан ташқари ҳисоблар ва фондлар мажбуриятларини акс эттириш ҳамда тўлов муддатларини, кафолатланган қарз, валюта ва молиявий воситалар бўйича тақсимланиш ҳолатини кўрсатган ҳолда такомиллаштириш.


4. Ишлаб чиқилган ҳужжатлар ва ҳисоб-китобларнинг маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти талабларига мослиги юзасидан Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг ижобий хулосаларини олиш.


ХВЖнинг

махсус режасига

мувофиқ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


6.

Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш.


1. Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини қуйидаги йўналишларда тизимли давом эттириш:

- аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлаш;

- 2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертларнинг тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштириш;

- халқаро тажриба ва экспертларнинг тавсиялари асосида "Аҳолини рўйхатга олиш" ахборот тизимини такомиллаштириш;

- "STATA" амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиш ва унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириш;

- аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

давомида


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), масъул вазирлик ва идоралар


2. Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишларини амалга ошириш.


2025-2026

йиллар


3. Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини тайёрлаш ва эълон қилиш ишларини амалга ошириш.


2026-2027

йиллар


7.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш.


1. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга оширишга доир услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2024-2025

йиллар


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), масъул вазирлик ва идоралар


2. 2022 йилда ўтказилган синов натижалари асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш саволномалари шаклини такомиллаштириш.


2024-2025

йиллар


3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.


2024-2025

йиллар


4. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.


2025-2026

йиллар


5. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.


2027-2028

йиллар


8.

Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш.


1. Статистик регистрларни ташкил этиш ва юритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда вазирлик ва идоралар маъмурий маълумотлар базаларига интеграция қилиш орқали статистик регистрларнинг рақамли базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


2024-2025

йиллар


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Марказий банк (М. Нурмуратов), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Харажатларни мақбуллаштириш ва маълумот алмашиш самарадорлигини ошириш мақсадида, статистик регистрлар асосида бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш юзасидан ҳуқуқий асосларни яратиш ва тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2025 йил


3. Бизнесни рўйхатга олишни статистик регистрларнинг рақамли базаси ёрдамида ташкил этиш бўйича ишларни амалга ошириш.


Белгиланган

муддатларда


9.

Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари (БРМ) мониторингини юритиш ишларини янада такомиллаштириш.


1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини такомиллаштириб бориш.


2. Глобал индикаторлар тизимидан келиб чиқиб, миллийлаштиришни талаб қиладиган кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиётини ишлаб чиқиш ва эълон қилишни таъминлаш.


Доимий

Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), тегишли вазирлик ва идоралар


10.

Камбағаллик даражаси кўрсаткичлари эълон қилинишини таъминлаш.


1. Ўзбекистоннинг Халқаро таққослаш дастури (ХТД) доирасидаги тадбирларда иштирокини давом эттириш.


Махсус режага

мувофиқ


Статистика агентлиги (Б. Бегалов) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев)


2. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстилиги Давлатлараро статистика қўмитаси билан ҳамкорликда дастлабки натижаларни шакллантириш ва эълон қилиш.


3. Жаҳон банки томонидан белгиланган мамлакатлар бўйича халқаро камбағаллик чегараси (ХТД маълумотлари асосида кунига 2,15 АҚШ доллари) асосида камбағаллик даражасини аниқлаш бўйича услубиётни ишлаб чиқиш ҳамда аниқлашда фойдаланиладиган маълумотлар билан таъминлаш.


2025 йил

IV чорак


11.

Ишчи кучи кузатувини ўтказишни ташкил этиш ва маълумотлари эълон қилинишини таъминлаш.


1. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертларини жалб қилган ҳолда, ишчи кучи кузатувлари ўтказишнинг такомиллаштирилган услубиёти (саволнома, танланма, услубий ҳужжатлар ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланишини таъминлаш.


2024 йил

IV чорак


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Ишчи кучи кузатуви натижаларини кичик маълумотлар шаклида ХМТ сайтида ва/ёки Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилишни йўлга қўйиш.


2025 йил

IV чорак


12.

Бандлик статистикасини юритиш услубиётини янада такомиллаштириш.


Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш бўйича (ишчи кучи кузатувлари) ўтказиладиган сўровномани халқаро тавсияларга мослаштириш орқали амалдаги бандлик мақоми таснифини Бандлик мақоми халқаро таснифлагичи (ICSE) асосида шакллантиришни йўлга қўйиш.


2025 йил

IV чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


13.

Жинс ва ёш бўйича бандлик даражаси кўрсаткичлари эълон қилинишига эришиш.


1. Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш бўйича (ишчи кучи кузатувлари) ўтказиладиган сўров ва бандлик кўрсаткичларини ҳисоблаш методикасини Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқиш.


2024 йил

IV чорак


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб қилинган бандлик кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутни 10 фоиз пунктдан ошмаган ҳолда ҳисоблаш.


2025 йил

IV чорак


14.

ЮНИСЕФнинг оналар ва болалар турмуш тарзига доир глобал "Мультииндикатор кластер кузатувлари" 7-раундида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш.


1. 2024-2026 йилларда ЮНИСЕФнинг оналар ва болалар турмуш тарзига доир глобал "Мультииндикатор кластер кузатувлари" 7-раундида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


2. Тадбирларни молиялаштириш масалалари ҳар йили тасдиқланадиган Статистика дастурига киритилишини таъминлаш.


2024-2026

йиллар


         

II. АХБОРОТЛАРНИ ЙИҒИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ, ТАРҚАТИШ

ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШИДА

       

15.

Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантириш.


1. Йиллик статистика дастурлари доирасида фойдаланувчиларни ишончли, объектив ва долзарб статистик маълумотлар (макроиқтисодий кўрсаткичлар, нарх-наво, экспорт-импорт таркиби, инвестицион оқимлар, аҳоли даромадлари ва бошқа) билан мунтазам таъминлаб бориш.


2. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати бўйича ойлик тезкор пресс-релизлар, чораклик ахборотномалар ва йиллик статистик тўпламларни тайёрлаш, чоп этиш ҳамда қоғоз ва электрон кўринишда фойдаланувчиларга тарқатиш.


Статистика

дастурида

белгиланган

муддатларда


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)

3. Алоҳида мавзулар бўйича таҳлилий статистика маълумотларини тайёрлаш ва тақдим этиш.


сўров асосида


4. Республика шаҳар ва туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ахборотномаларини тайёрлаш ва фойдаланувчиларга етказишни йўлга қўйиш.


ҳар йили


16.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш.


1. Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Очиқ маълумотлар порталида, ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.


2. Портални такомиллаштиришда ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан, грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг "Open Data Watch" ташкилоти "Open Data Inventory" жаҳон мамлакатлари рейтингида ўрнини яхшилаш.


Доимий

Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), тегишли вазирлик ва идоралар


17.

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ахборот тизимларида мамлакатнинг асосий макроиқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини акс эттиришни таъминлаш.


1. Халқаро валюта жамғармасининг Кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ)дан Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими (МТМТ)га ўтиш.


2024 йил


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нурмуратов)


2. Халқаро валюта жамғармасининг Халқаро молия статистикаси саҳифасида талаб этиладиган асосий макроиқтисодий ва айрим ижтимоий статистика кўрсаткичларининг эълон қилиб борилиши таъминлаш.


Доимий


18.

Халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш.


1. БАА, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Буюк Британия, Канада давлатларининг миллий статистика идоралари билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2024-2025

йилларда


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Халқаро статистика ташкилотлари билан уларнинг саволномалари асосида, шунингдек, БМТнинг "Комтрейд", ХВЖнинг к-МТУТ ва ЮНИСЕФнинг "TransMonee" ахборот тизимлари орқали ахборот алмашинувини таъминлаш.


Доимий


19.

Статистика соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.


Статистика агентлиги тизими ходимларининг БМТ, ЕИК, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси, ЭСКАТО, ХВЖ, SESRIC, ХЭА, ЮНФПА, ЮНИСЕФ, ФАО ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил қилинадиган халқаро конференция, семинар, давра суҳбатлари ва треннингларда иштирокини таъминлаш.


Доимий, таклиф асосида


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


20.

Расмий статистика фойдаланувчилари билан очиқлик тамойили асосида ўзаро алоқаларни яхшилаш.


1. Мунтазам равишда олий ўқув юртларида давра суҳбатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқа турдаги учрашувларни, ҳудудларда раҳбарларнинг сайёр қабул кунларини ўтказиб бориш.


Доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровлар ўтказиб бориш, фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич яхшилаб бориш чораларини кўриш.


2024-2025

йиллар

давомида


21.

Респондентлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш, жумладан, тадбиркорлик субъектларига статистика ҳисоботларини тақдим этишда қулай муҳит яратиш.


1. Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари билан профилактика ишларини ўтказиб бориш.


Доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


2. Респондентлар орасида статистика ҳисоботларининг мазмуни юзасидан танланма статистика кузатувларини ўтказиб бориш.


Ҳар йили


3. Респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш ҳамда статистика ҳисоботларининг мақсадга мувофиқлиги, уларни соддалаштириш ва топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш мақсадида, вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари шаклига ўтказиш ҳамда тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқиш орқали мақбуллаштириш.


Махсус режа-

жадвалга

мувофиқ


         

III. СТАТИСТИКА СОҲАСИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎНАЛИШИДА

          

22.

"Статистика" интеграллашган ахборот тизимининг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш.


1. Статистика дастури доирасида шакллантирилаётган расмий статистика маълумотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали "Статистика" интеграллашган ахборот тизимида эълон қилинаётган маълумотлар таркибини янада кенгайтириш.


2. "Статистика" интеграллашган ахборот тизимидан фойдаланган ҳудудлар ва соҳалар кесимида солиштиришларни амалга ошириш имкониятларини жорий этиш.

3. "Статистика" интеграллашган ахборот тизимини давлат бошқаруви органларининг ахборот тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.


2024 йил

давомида

Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), тегишли вазирлик ва идоралар


23.

Корхона ва ташкилотлар томонидан статистика ҳисоботларини тақдим этиш жараёнларини рақамли технологиялар ёрдамида янада такомиллаштириш.


Статистика ҳисоботларини онлайн режимда тақдим этишнинг e-Stat 4.0 ахборот тизимига сунъий интеллект (artificial intelligence) технологиясини жорий этиш, жумладан:

- илғор халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- ўрганиш натижаларига мувофиқ, мос келган ечимларни ахборот тизимига синов тариқасида жорий этиш.

2024-2025

йиллар

Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)

24.

"Статистик регистрларнинг рақамли базаси" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


1. Ахборот тизими тамойилларини ва фойдаланиш жараёнларини ўз ичига олган низом ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов)


2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

октябрь


3. Ахборот тизимни яратиш ва интеграция ишларини олиб бориш.


2025 йил

август


25.

Биржа савдоларига қўйиладиган товарлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали электрон шаклда идоралараро алмашишни йўлга қўйиш.


1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июль


Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), "Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси" АЖ (З.Бадриддинов), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


26.

Корхона ва ташкилотларнинг меҳнат кўрсаткичлари тўғрисидаги статистика маълумотларини интеграция қилиш орқали олишни йўлга қўйиш.


1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июль


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


27.

Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги маълумотларни интеграция орқали тақдим этишни йўлга қўйиш.


1. Интеграция ёрдамида олинадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда интеграцияни йўлга қўйиш бўйича техник йўриқномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

июль


Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


2. Тасдиқланган техник йўриқнома асосида интеграцияни йўлга қўйишнинг техник ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


28.

Расмий статистикадан эркин фойдаланиш имконини ошириш учун веб-ресурслардаги статистик маълумотлар таркибини кенгайтириш.


Статистик кузатувлар натижалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан тўпланган идоравий маълумотлар асосида шаклланган кўрсаткичларни Агентликнинг расмий веб-сайти (www.stat.uz), статистика интеграллашган ахборот тизими (www.siat.stat.uz), гендер статистикаси веб-сайти (www.gender.stat.uz), аҳолини рўйхатга олиш веб-сайти (www.aholi.stat.uz) ва Миллий барқарор ривожлантириш мақсадлари веб-сайтида (www.nsdg.stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.


Доимий

равишда,

йиллик

асосда


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), тегишли вазирлик ва идоралар


29.

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш.


1. Геофазовий маълумотларни жойлаштириш имкониятларини яратиш.


2024 йил

июль


Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Статистика агентлиги (Б.Бегалов)


2. Очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилган маълумотлар тўпламлари сонини ошириш.


2024 йил

октябрь


         

IV. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК

ТАДҚИҚОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА

          

30.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида таълим жараёнларини такомиллаштириш.


1. Тизим ходимларини касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида замонавий ўқитиш услублари ва таълим воситалари, хусусан, виртуал моделлар, интерактив технологиялар ёрдамида сифатли таълимни ташкил этиш.


Доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)

2. Тизимда замон талабига жавоб берадиган, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида, катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data), булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, блокчейн, буюмлар интернети, мобил, виртуал реаллик каби рақамли технологиялари ҳақида тушунчалар бериш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.


2024 йил

II чорак


3. Тизим ходимларининг рақамли иқтисодиёт технологиялари бўйича малакасини ошириш мақсадида "Рақамли иқтисодиётда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data) ва сунъий интеллект" ўқув курсини ташкил этиш.


Доимий


4. Соҳа бўйича малакали кадрларни тайёрлашни самарали йўлга қўйиш мақсадида, таълим-фан интеграциясини амалга ошириш, жумладан, олий таълим муассасалари талабаларининг амалиёт ўташларини ташкил этиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида "Статистика" лабораторияларининг самарали фаолият юритишини таъминлаш.


Доимий


31.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти билан Корея статистика институти ўртасида "твиннинг" асосида интеграцияни амалга ошириш.


1. Корея тажрибаси асосида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

II чорак


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов)


2. Ўқув жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида, Корея тажрибаси асосида онлайн малака ошириш курслари учун давлат бюджетидан Статистика агентлигига ажратилган маблағлар доирасида электрон платформа яратиш ва ишга тушириш.


2024 йил

IV чорак


32.

Статистика соҳасида ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш.


1. Тизим ходимларининг касбий маҳоратларини ошириб бориш бўйича Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини сифатли ташкил этиш ва доимий такомиллаштириб бориш.


Доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


2. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида вазирлик, идора ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг статистика бўйича масъул ходимларининг "Статистика асослари" курси бўйича шартнома асосида малакасини ошириб боришни ташкил этиш.


Доимий


3. Ҳисобот топширувчи, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг статистика бўйича саводхонлигини ошириб бориш мақсадида Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан статистика йўналишида қисқа муддатли сайёр ўқув курсларини ташкил этиш.


Доимий, режа-

график асосида


4. Тизим ходимлари томонидан статистик таҳлилда кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида "STATA" амалий дастурий пакетларнинг алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, ўргатиш.


2024-2025

йилларда


33.

Тизимда илм-фан, инновация ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш.


1. Статистика соҳасида сифатли илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар имзолаш ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2024 йилда,

доимий,

ҳар йили


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


2. Статистика услубиёти ва амалиётида мавжуд муаммоли масалалар бўйича статистик тадқиқотларни амалга ошириш жараёнига илмий фаолият билан шуғулланувчи етук олимлар ва соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.


Буюртма

асосида


3. Статистика агентлиги, бошқа вазирлик ва идоралар буюртмалари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва статистика амалиётига илғор халқаро тажрибалар ҳамда инновацион ишланмаларни жорий этиш.


Доимий


4. Статистика соҳасидаги долзарб илмий мавзуларда мақола, монография, илмий рисолалар чоп этиш, докторлик диссертация ишларини бажариш ва уларнинг натижаларини тизим амалиётига жорий қилиш.


Доимий


        

V. БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАРДА

        

34.

Энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жалб қилиш.


Статистика агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий статистика бошқармалари биноларига қуёш фотоэлектр станцияларини ва қуёш сув иситкичларини давлат бюджетидан Статистика агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ўрнатиш.


2024-2025

йиллар,

махсус режа-

жадвалга

мувофиқ


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамахмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


35.

Тизимда амалга ошириладиган давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш.


Амалга ошириладиган давлат харидлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида тизимда "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, биринчи раҳбарлар ва харидларга масъулларнинг шахсий масъулиятини ошириш, Агентликнинг расмий сайтида алоҳида саҳифани очиш ва юритиш.


2024 йил

II чорак,

доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов)


36.

Тизимда коррупция ва уни юзага келтирувчи омилларнинг олдини олиш.


1. Статистика органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ривожлантириш орқали жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат руҳини шакллантириш.


Доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурхонов)


2. Комплаенс назорати тизими доирасида "Коррупциядан ҳоли қонунчилик" тамойили асосида қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиб бориш.


Доимий


3. Статистика соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва аниқланган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш.


Доимий


4. Статистика тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO-37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлаш.


2025 йил

IV чорак


5. Тизим фаолиятини халқаро ташкилотларнинг тавсиялари асосида тартибга солиш орқали "Статистика - коррупциясиз соҳа" йўналишидаги миллий рейтингларда юқори натижаларга эришиш.


2025 йил

IV чорак


37.

Статистика фаолиятига аутсорсинг механизмларини жорий этиш.


1. Статистика нашрларининг фойдаланувчилар кенг доирасига етказилишини таъминлаш мақсадида маълумотларни тарқатиш ишларини амалга ошириш жараёнларига аутсорсинг механизмлари асосида ушбу йўналишдаги савдо, шу жумладан электрон тижорат хизматини кўрсатувчи ташкилотларни жалб этиш.


2024 йил,

доимий


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), тегишли вазирлик ва идоралар


2. Норасмий сектор, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти бўйича танланма кузатувларни синов тариқасида аутсорсинг механизмлари асосида ташкил этиш.


2024 йил


38.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (товар, бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ҳамда улар бандлигининг ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритилишини таъминлаш.


1. Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи 2-таҳрири (ИФУТ-2)га мослаштириш.


2024 йил

1 июль


Статистика агентлиги (Б. Бегалов), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Адлия вазирлиги (А.Ташқулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов)


2. Якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

1 август


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

1 сентябрь


       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлигининг

2024-2025 йилларда эришиши лозим бўлган

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(ИНДИКАТОРЛАРИ)


Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги

   

2023

йил

       

Мақсадли кўрсаткичлар

     

2024

йил

     

2025

йил

     

     

I. ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИДА

        

1.

Жаҳон банкининг мамлакатлар статистика салоҳиятини баҳолаш индексида рейтингни ошириб бориш (Статистика фаолияти самарадорлиги индекси)


баллда

(100 балли

шкалада)


70,8

71,0

71,2

2.

Статистика услубиёти ва таснифлагичларининг илғор халқаро тажрибага мослигини таъминлаш


фоизда

80

85

90

3.

Статистика ҳисоботлари шаклларини такомиллаштириб бориш (халқаро тавсиялар асосида)


шакллар

сонидан

фоизда


50

55

60

4.

Халқаро статистика услубиётини ўзлаштириш - халқаро ташкилотларнинг статистика саволномаларини уйғунлашган кўрсаткичлар билан тўлдирилишини таъминлаш


фоизда

70

75

80

      

II. ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИДА

         

5.

Cтатистика агентлиги веб-сайтида эълон қилинадиган статистик маълумотлар ("Очиқ маълумотлар" бўлимидаги маълумотлар тўплами) сонини ошириб бориш


бирликда,

йилда


400

450

500

6.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторларнинг сонини умумий тасдиқланган индикаторларга нисбатан улушини ошириб бориш


фоизда

55,8

60,2

65,0

7.

Гендер статистикаси бўйича www.gender.stat.uz веб-сайтидаги индикаторлар сонини ошириб бориш


бирликда

140

190

200

8.

Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун маълумотлар тўпламлари сонини халқаро тажриба асосида ошириб бориш


бирликда

7 000

9 000

11 000

9.

Халқаро ташкилотлар маълумотлар базаларида эълон қилинаётган индикаторларни Очиқ маълумотлар порталида қамраб олиш даражасини ошириш


фоизда

65

70

80

10.

Халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашинувини таъминлаш (саволномалар ва ахборот тизимлари)


бирликда

51

54

56

11.

Очиқ маълумотлар шаклида эълон қилиб борилаётган умумфойдаланишдаги кўрсаткичлар улушини ошириш


фоизда

85

90

95

12.

Ойлик пресс-релизлар, чораклик ахборотномалар ва йиллик статистика нашрларини тайёрлаш ва фойдаланувчиларга етказилишини таъминлаш


бирликда

165

170

175

      


III. РЕСПОНДЕНТЛАР БИЛАН САМАРАЛИ

АЛОҚАНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ЙЎНАЛИШИДА

         

13.

Ҳисобот топширувчи субъектларнинг қониқиш даражаси бўйича танланма кузатувларда иштирок этувчи респондентлар сонини ошириб бориш


бирликда,

йилда


20 000

20 000

22 000

14.

Эълон қилинаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш


сўров сони,

йилда


4

4

4

15.

Фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индексини ишлаб чиқиш ва ошириб бориш


индекс

-

1,0*

1,02

      

IV. СТАТИСТИКА ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎНАЛИШИДА

        

16.

Идоралараро ахборот алмашинувини жорий қилиш орқали идоравий ва маъмурий статистика маълумотларини йиғиш жараёнларини автоматлаштириш


маълумот

турлари сони


12

15

20

17.

Фойдаланишда бўлган IT ускуналари ва дастурий таъминотларни янгилаш ва қайта жиҳозлаш (умумий сонга нисбатан фоизда)


фоизда

10

10

10

18.

Статистика агентлиги веб-сайти фойдаланувчилари (ташрифлар) сонини ошириш


мингта,

йилда


600

650

700

19.

Кўрсатилаётган давлат хизматлари ва интерактив хизматлар сонини ошириб бориш


бирликда

12

14

16

20.

Тақдим этилаётган хизматлар сифати юзасидан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш


сўров сони,

йилда

4

4

4

21.

"Статистика" интеграллашган ахборот тизимида динамик қаторларда келтирилган статистик кўрсаткичларни визуал кўринишда тасвирлаш


фоизда

50

80

100

        

V. КАДРЛАР ВА СТАТИСТИКА САЛОҲИЯТИНИ

ОШИРИБ БОРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИДА

      

22.

Статистика тизими ходимларининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб боришнинг қуйи чегараси


ходимлар

сони,

йилда


1 296

1231

950**

23.

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг статистика бўйича масъул ходимларини Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб боришнинг қуйи чегараси


нафар,

йилда


430

440

450

24.

Статистика агентлиги тизими ходимларини халқаро семинар, тренингларда иштирокини таъминлашнинг қуйи чегараси


нафар,

йилда


170

175

180

25.

Олий таълим муассасаларида давра суҳбатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, пресс-конференциялар ва бошқа турдаги учрашувларни ўтказиб бориш


бирликда,

йилда


25

28

32

      

*) Базавий даража;


**) мазкур қарор билан штат бирликларини мақбуллаштиришни инобатга олган ҳолда.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Статистика агентлигининг Статистика кенгаши

ТАРКИБИ

            

Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Статистика кенгаши раиси


Б.А. Бегалов

-

Статистика агентлиги директори, Статистика кенгаши раисининг ўринбосари


О.А. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари


Ш.Х. Назаров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси


Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


И.Ю. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


К.А. Шарипов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


М.М. Мирзаев

-

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Б.С. Ҳамраев

-

Марказий банк раиси ўринбосари


Д.А. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


У.К. Абидходжаев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори


А.А. Икрамов

-

Статистика агентлиги директори ўринбосари, Статистика кенгаши котиби

         

Изоҳ:

Статистика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Зарур ҳолларда, Статистика кенгаши ишига, унинг таркибига кирмаган бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар экспертлари ва хорижий маслаҳатчилар жалб қилиниши мумкин.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 4 мартдаги

ПҚ-114-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3165-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4796-сон қарорига 3 ва 4-иловалар ҳамда 6-илованинг 1 ва 3-бандлари.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 март




























































































Время: 0.0130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск