ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 й. 109-сон "Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2024 й.

N 109




ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ БИРЖА

САВДОЛАРИДА СОТИШДА ЗАРГАРЛИК СОҲАСИДА

ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТГАН ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА ЧЕГИРМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига чегирмалар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида:

а) 2023 йил 1 февралдан бошлаб 2026 йил 1 февралга қадар "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига - Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга - 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1 000 тагача иш ўринларини яратганларга - 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга - 4 фоизи миқдорида чегирма бериш жорий этилганлиги;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ва улар томонидан яратилган заргарлик соҳасидаги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритиб борилиши ва янгилаб борилиши;

в) чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат) қуйидаги мезонларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши:

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган иш ўринлари сони.

Бунда ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизини Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК - 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касблари ташкил этиши лозимлиги;

яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимлар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилганлиги, уларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳамда ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланганлиги;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларининг мавжудлиги;

г) Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ваколатли орган) томонидан қабул қилиш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ҳар ойнинг 20-санасига қадар белгиланган мезонларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш, шу жумладан, юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ҳамда замонавий технологиялар жорий этилганлигини баҳолаш;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш тартиби;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Комиссия томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар кўриб чиқилиши ва маъқулланиши, шунингдек, чегирмаларнинг тўғри қўлланилиши мувофиқлаштирилиши;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ҳар ойнинг 25-санасига қадар чегирмалар қўллаш учун "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритиб борилиши.


3. Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини таҳлил қилиш;

имтиёзлардан фойдаланиш натижасида заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида яратиладиган қўшилган қиймат миқдорини ўрганиш, шу жумладан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

имтиёзлардан фойдаланишда заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд талабларга риоя этилишини ўрганиш.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 4 мартдаги

109-сон қарорига

2-ИЛОВА



Заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига

тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини

мувофиқлаштириш комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. Ж.А.Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раҳбари


2. Б.Б.Ходжаев

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари


3. Келишув асосида

-

Бош прокурор ўринбосари


4. М.М.Мирзаев

-

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


5. А.Р.Жуманазаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори


6. А.А.Кадирходжаев

-

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари


7. Р.Э.Турдибоева

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари


8. Д.Т.Ахмедов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари


9. Д.Н.Саматов

-

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси


10. Ш.Х.Ортиқов

-

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиги, Комиссия котиби


            

Изоҳлар.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юклатилган шахслар киритилади.

Комиссия томонидан Комиссия ишига бошқа давлат органларининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 март




































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск