Внимание!

NB! Мазкур Низом 2026 йил 1 февралга кадар амал килади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.2024 й. 109-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 4 мартдаги

109-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда

чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб

чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини

шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


тадбиркорлик субъектлари - белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари;


тадбиркорлик субъектларининг рўйхати - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 22 декабрдаги ПҚ-452-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган чегирмалардан фойдаланиш мақсадида шакллантирилган белгиланган мезон ва талабларга мувофиқ фаолиятини йўлга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхати;


чегирма - "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига - Лондон қимматбахо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга - 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга - 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринларини яратганларга - 4 фоизи миқдорида чегирма;


Комиссия - Вазирлар Маҳкамаси томонидан таркиби тасдиқланадиган заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш комиссияси;


Ваколатли орган - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;


юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни - заргарлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан баҳолаш мезонлари асосида аниқланадиган ишлаб чиқариш жараёнлари.


3. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

тадбиркорлик субъектлари томонидан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар учун янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда юқори қўшилган қийматли экспортга йўналтириладиган заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;

тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, чегирмаларни тўғри қўллаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.



2-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ


4. Тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг шакли Ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.


5. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.


6. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.


7. Тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига кириш учун Ваколатли органга ҳар ойнинг 5-санасига қадар қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

чегирма бериш мезонларига мувофиқ яратилган иш ўринлари сони ҳақидаги маълумот (бунда ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК - 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши лозим);

тадбиркорлик субъектларида яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлиги ҳақидаги маълумот;

мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлиги тўғрисида маълумот;

юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.

Тадбиркорлик субъектлари ўз ҳохишига кўра ўзида яратилган имкониятлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам тақдим этиши мумкин.


8. Ваколатли орган томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда ҳар ойнинг 20-санасига қадар мазкур Низомнинг 7-бандига асосан тақдим этилган ариза ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.


9. Ўрганиш жараёнида мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган муддат доирасида Ваколатли органга қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан - тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ иш ўринлари яратилганлиги тўғрисидаги хулоса.

Бунда хулосада ушбу иш ўринларининг камида 70 фоизи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (МХСК - 08 бўйича коди 7313) белгиланган заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар ташкил этиши таҳлил қилинади;

б) Солиқ қўмитаси томонидан - яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ва қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимларга тадбиркорлик субъектлари томонидан камида олти ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланганлигини тасдиқлаш тўғрисида хулоса;

в) Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи хулоса:

мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни жорий этилганлигини баҳолаш натижалари;

юқори қўшилган қийматли заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, шунингдек, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдонлари ва шароитларнинг мавжудлиги.


10. Ваколатли орган ҳар ойнинг 20-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг аризаларини ва улар юзасидан тегишли ташкилотларнинг хулосалари асосида тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини шакллантириб, кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади.


11. Комиссия ҳар ойнинг 25-санасига қадар тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини коллегиал тарзда кўриб чиқади ва уни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Комиссиянинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини маъқуллаш тўғрисидаги қарори баён кўринишида расмийлаштирилади.


12. Комиссия томонидан маъқулланган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати Ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритилади.


13. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритишни рад этиш ва ундан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

тадбиркорлик субъектларининг ўз аризаларига асосан;

тадбиркорлик субъектлари ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган мезон ва талабларга мос келмаслиги аниқланганда;

тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

тадбиркорлик субъектлари тугатилганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилиши ва рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.


14. Ваколатли орган тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тақдирда тадбиркорлик субъектини бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.


15. Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш рад этилган тадбиркорлик субъектлари кўрсатилган рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда Ваколатли органга умумий асосларда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда белгиланган чегирмалар тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Комиссия томонидан амалга оширилади.


17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


18. Мазкур Низом 2026 йил 1 февралга қадар амал қилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда

чегирмалар бериш учун заргарлик буюмларини ишлаб

чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини

шакллантириш ва юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти (кейинги ўринларда - тадбиркорлик субъекти)


Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатига киритиш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда - Ваколат орган) ариза билан мурожаат қилади.


Ҳар ойнинг 5-санасига қадар









2-босқич

Ваколатли орган


Тадбиркорлик субъектларининг аризасини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ҳамда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган имтиёзларнинг тўғри қўлланилишини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияга маъқуллаш учун киритади.


Ҳар ойнинг 20-санасига қадар









3-босқич

Комиссия


Тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини кўриб чиқади ва маъқуллайди.


Ҳар ойнинг 25-санасига қадар









4-босқич

Ваколатли орган


Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритиб боради.


Ҳар ойнинг 25-санасига қадар









5-босқич

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ


Комиссия томонидан маъқулланган рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган чегирмаларни қўллаган ҳолда биржа савдоларини амалга оширади.


Биржа савдоларини ўтказиш муддатларида



        





Низомга

2-ИЛОВА



Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий

этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи

тадбиркорлик субьектларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар


Салмоқ

ўлчови


Минимал меъёр


1.

Корхонанинг ишлаб чиқариш технологиялари билан жихозланганлиги, шундан:




1.1.

Хомашё тайёрлаш бўлими (умумлаштирилган тарзда ҳисобланади):


30

5 балл

1.1.1.

Узлуксиз уйиш ускунаси


10


1.1.2.

Сим ва пластина тортиш дастгоҳлари


5


1.1.3.

Шакл бериш, прокатлаш ускуналари


5


1.1.4.

Сим ва прокатни тоблаш печи


10


1.2.

Автоматлаштирилган занжир тўқиш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштиршган тарзда ҳисобланади):


20

5 балл

1.2.1.

Автоматлаштирилган занжир тўкиш дастгоҳи


5


1.2.2.

Тунелсимон пайвандлаш печи ёки лазер ускунаси


5


1.2.3.

Олмос ёрдамида жило бериш ускунаси


5


1.2.4.

Занжирга шакл бериш дастгоҳлари


5


1.3.

Ичи бўш заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):


10

5 балл

1.3.1.

Трубкалар ва найчаларни тортиш ва букиш дастгоҳи


5


1.3.2.

Тортиш дастгоҳлари


5


1.4.

Штамплаш технологияси асосида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):


6

6 балл

1.4.1.

Штамплаш ускунаси


6


1.5.

Қуйма заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида (умумлаштирилган ҳолда ҳисобланади):


20

4 балл

1.5.1.

Мумдан қолип ясаш ускунаси


4


1.5.2.

3D технологияси ёрдамида қолип ясаш ускунаси


4


1.5.3.

Автомалаштирилган гипс колипларни тобловчи печ


4


1.5.4.

Вакуум ёрдамида қуйиш ускунаси


4


1.5.5.

Айлана ҳаракат асосида қуйиш ускунаси


4


2.

Синов лабораториянинг мавжудлиги (асиллик даражасини белгилаш юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган бўлиши)


10

10 балл

3.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия мавжудлиги


5

5 балл

4.

Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотда экспортнинг улуши (контракт асоснда экспорт қилинган маҳсулотнинг қиймати бўйича ҳисобланади)



10 балл

4.1.

0 дан 5 фоизгача


10


4.2.

6 дан 10 фоизгача


12


4.3.

11 дан 15 фоизгача


14


4.4.

16 дан 20 фоизгача


16


4.5.

21 дан 30 фоизгача


18


4.6.

31 фоиз ва ундан юқори


20


5.

Кўргазма зали (show room) мавжудлиги


10

10 балл


Жами:


201

60 балл

                

Изоҳ. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини баҳолашда тегишли кўрсаткичлар натижалари улар бўйича белгиланган минимал меъёрлардан кам бўлган ҳолатларда бошқа кўрсаткичлар натижалари ҳисобидан шаклланган баллар умумий баллни ҳисоблашда инобатга олинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 март





































Время: 0.0151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск