ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2024 й. 116-сон "Ҳаётий давр шартномаси" асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2024 й.

N 116




"ҲАЁТИЙ ДАВР ШАРТНОМАСИ" АСОСИДА

ИШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПФ-112-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби жорий этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарорига мувофиқ "Тошкент Инвест компанияси" АЖга айрим йўналишлар бўйича объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида "ҳаётий давр шартномаси" асосида битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга оширишга рухсат этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Ҳаётий давр шартномаси" асосида ишлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Ҳаётий давр шартномаси" асосида ишлаш йўналишлари ва тартиби;

"Ҳаётий давр шартномаси"ни тузиш;

"Ҳаётий давр шартномаси" реестрини юритиш, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботини юритиш.


3. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида қуйидаги ишлар 2027 йилнинг 1 январига қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида "Ҳаётий давр шартномаси" асосида амалга оширилади:

автомобиль йўллари, шу жумладан, йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;

коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни (шу жумладан, газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти, сувни чиқариб ташлаш, оқова сувларни тозалаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш ва кўмиш объектлари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;

ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш;

дастурий таъминотларни (ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, дастурий-аппарат комплекслари) лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2026 йил 1 декабрга қадар ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган ҳуқуқий эксперимент натижаларини пухта таҳлил этган ҳолда, ҳуқуқий экспериментнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 март






































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск